Somerset Moem. Xulosa qilib aytganda… & Xonadon. Radiohikoya

045   Мени доим бир нарса ажаблантиради, нега одамлар машҳурлар билан яқин бўлишга интиладилар? Таниқли одамлар билан яқинлигингиз ўз наздингизда одамлар орасида сизга обрў келтиради. Аслида эса бу сизнинг қадрингизни пасайтиради. Арзимас одам эканингизни намойиш қилади. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Botindan ko’chgan bo’ron & Muslim Magomayev kuylaydi (1971)

0217 август — Бетакрор хонанда Муслим Магомаев таваллуд топган кун  

…Мовий чексизлик унинг оҳангида мангуга ўз тажассумини топди. Санъаткорнинг муҳаббат ҳақидаги қўшиқларида севганинг икки оёқ, икки қўлли чекланган бир мавжудот эмас, борлиқнинг бир парчаси, фақат мовий чексизликка дахлдор ҳур ШАХС, табиатнинг озод фарзанди бўлиб гавдаланади. Davomini o'qish

Muslim Magomayevga bag’ishlov. Sansiz — Посвящение Муслиму Магомаеву. Без тебя

08217 август — Бетакрор хонанда Муслим Магомаев таваллуд топган кун / 17 avgust — Betakror xonanda Muslim Magomayev tavallud topgan kun

Муслим Магомаев (1942-2008) озарбайжон мусиқа санъати асосчиларидан бири Узеир Ҳожибековнинг Низомий Ганжавий ғазалига басталаган «Сенсиз» қўшиғини куйлайди. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Shohsanam & Mahbuba Abdurahimova. Mangu hamroh. Ustoz adib Orziqul Ergashning «Shohsanam» romani haqida

47Муҳаббат инсоният қадим тарихи қадар қадим туйғу. Татар шоири Ходи Тоқтош: «Муҳаббат ўзи эски нарса, лекин ҳар бир юрак уни янгилайди!» деб таъкидлаганидек, ишқ ҳар бир кўнгилда янги, ўзгача, бир-бирини такрорламайди. Орзиқул Эргашнинг  «Шоҳсанам» номли романларини ўқир эканман, илк жумлаларданоқ юрагимда бир титроқ, ҳаяжон турди. Салкам икки юз эллик саҳифали асар якуний нуқтасига қадар бу нарса мени тарк этмади. Davomini o'qish

O’nta qisqa hikoya

Ashampoo_Snap_2016.05.01_00h29m32s_004_.png     Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Donishqishloq latifalari & Donishqishloq hangomalari. Radiospektakl & Anvar Obidjon. Kulgu — ochiqko’ngillik guvohnomasi

Ashampoo_Snap_2016.12.11_15h41m47s_002_.png   «Донишқишлоқ латифалари»ни ўқиб, ҳамма кулади. Ваҳоланки, мен уларни йиғлаб ёзганман. Ақл-идрокка зид, тескари ишларимиз эл бошига кулфат ва уқубатлар келтириб ётгани сир эмас-ку. Косаси тескари қурилган чархпалаклар камми? Бир пардани тутганча қолаверган, бир хил оҳангни қўймай чала берган матмусалар озми? Ўзимиз яратган қолипларни тандирдай кийиб олиб, йўлни кўролмай, осмонга қараб кетаётган ҳолларимиз йўқми? Булар кулгили ишлармас, ачинарли, офатли ҳодисалар (Эркин Воҳидов билан 1988 йили бўлган суҳбатдан). Davomini o'qish

Goʻri Amirmi yoki Goʻri Mir?

89Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдимотда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор Самарқанддаги мақбара номини Гўри Амир деб аташ урф бўлгани, аслида Гўри Мир тўғрилиги, бу ҳақда шоир Хуршид Даврон ёзганини айтиб қолди. Даврадаги тарихчилар буни тасдиқлади, лекин дарслик ва қўлланмаларда мақбара номи Гўри Амир шаклида кетгани, тўғри шаклини ўқувчилар, талабалар, умуман кенг жамоатчилик қабул қилмаслиги мумкинлигини айтишди. Лекин бошқалар қабул қилмайди деб хатода давомли бўлавермаслик керак-ку (Ориф Толибнинг телеграм каналидан олинди: https://t.me/oriftolib). Davomini o'qish