15 январ — Турк оламининг буюк шоири Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Илк асарларида лирик ва эпик жанрни омухта қилган Нозим Ҳикмат, «Шайх Бадриддин достони» билан девон (классик) шеърияти, халқ оҳанглари ва модерн шеър унсурлари асосида ўзига хос янги бир услубни қўллади. Нозим Ҳикматни «давр билан ҳамнафас шоир», шеъриятини эса маълум маънода «тарих китоби» ёхуд ўзининг ҳаёт тарихи десак янглишмаймиз.
Буюк шоир қачон, аниқроғи қайси кунда туғилгани масаласида озгина чалкашлик бор. Айрим маълумотларда 15 январда санаси қайд этилган бўлса (Туркия нашрларида),бошқа бир маълумотларга кўра 20 январда туғилган деб кўрсатилади. Менинг назаримда, бу адабиётшунослару тадқиқотчилар бош қотирадиган муаммодир. Биз учун,шоир шеърларини севганлар учун ҳар икки сана ҳам байрамдир. Davomini o'qish