46-автобуснинг орқа ўриндиғида ойнага бош суяб, Кўкчадан ўтиб Гулзорга, аниқроғи, Дегрезга – устоз билан суҳбат қургани бораяпман. Хаёлимда домла мени кўриши билан “Акмал!” деб кўзлари чақнаб кетадигандек. Қувончдан теримга сиғмай гоҳо кулиб қўяман… Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 4. Ma’rifat va haqiqat
Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Tасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг тўртинчи мақоласи — «Маърифат ва ҳақиқат»ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Hamza Hakimzoda Niyoziy. Jum’a qandoq kun? & Tohir Malik. Hamza
6 март — Ҳамза таваллудининг 130 йиллиги
Ҳамза 1928 йил 25 сентябрда бир дўстига йўллаган мактубида ҳаётининг хавф остида қолганлигини айтиб, «пичоғимнинг гулдастаси синмасун эди. Ул иғвогарларнинг тегишлик чораларини кўрмасликлари яна бир зарба бермай қолмас», деб ёзади. Кўп ўтмай, 1929 йил 18 мартда эса Ҳамза ваҳшийларча ўлдирилади. Бу ишда сиёсий кучлар ҳам иштирок этганига шубҳа йўқ. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 3. So’fiy psixologiyasi yoki hol
Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу асарнинг учинчи мақоласи — «Сўфий психлогияси ёки ҳол»ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ayriliq. «Sohibqiron nabirasi» qissasidan & Temur tuzuklari. Hujjatli film va 1-bob audio matni
18 февраль – Соҳибқирон Амир Темур хотираси куни
Амир Темур минг бир машаққат билан Ўтрорга етиб, шаҳар ҳокими Бердибек саройига қўнди. У қишни Ўтрорда ўтказиб, баҳорда Хитойга ҳамла қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Аммо унга баҳорни кўриш насиб этмади. Ўтрорга етган кундан икки ҳафта ўтиб, Соҳибқирон бетоб бўлиб қолди… Davomini o'qish
Xurshid Davron bilan suhbat: TVdagi taqiq, Rauf Parfi va she’riyatdagi sekinlashuv
Умрининг катта қисмини ўзбек адабиёти ва шеърияти ривожи учун бағишлаган қалби ёниқ ижодкорлар билан қатор учрашувларни ташкил этиб келаётган Kun.uzʼнинг бу галги суҳбатдоши Ўзбекистон халқ шоири, бир нечта халқаро мукофотлар совриндори Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish
Qamchibek Kenja. Baliq ovi & Ikki kitob va radiohikoya
Мен биринчи синфга қатнардим. Акам еттида ўқирди. Отам хўжалик мудири эди. Уйимизга тез-тез меҳмон келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил кишилар: ориқ, семиз, новча, пакана, мўйловли, мўйловсиз…. Davomini o'qish
Doston aytishda so’z, soz va ovoz bir bo’lsin. Baxshi Abdunazar Poyonov bilan suhbat & «Alpomish» dostoni. Hujjatli film & «Alpomish» dostonidan parchalar
Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов “Oxus Culture” ташкилоти ва Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси билан ҳамкорликда 15-16-17-18-19-январь кунлари галерея биносида “Алпомиш” достонини ижро этди. Таниқли бахши билан достон ва бахшичилик ҳақида суҳбатлашдик. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub
Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish
To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.
5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун
1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish
Asqad Muxtor: Yosh yozuvchi bo’lish qiyin & Asqad Muxtor ijodiga bag’ishlangan «Go’zal yozg’ichlar» teledasturi
Ёш бўлиш яхши. Аммо бу ҳам қийин. Айниқса, ёш ёзувчи бўлиш қийин. Чунки ҳам ўзингни, ҳам бировларни тарбиялашинг керак. Ёш бўлиш қийин. Ҳамма сенга насиҳат беравергани учунгина эмас, ёш бўлиш аввало шунинг учун қийинки, ёшликнинг иши, масъулияти оғир бўлади… Davomini o'qish
Asqad Muxtor. «Bizning bog’da» turkumidan & N. Rahimjonov. Asqad Muxtor poetikasi
23 декабрь — Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган кун
Кейинги авлодлар томонидан «Устоз» деб улуғланган Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish