Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 2.Tariqat

033    Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу асарнинг иккинчи мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xoja Yusuf Hamadoniy. «Rutbat ul-hayot»dan & Yusuf Hamadoniy. Ma’rifiy videofilm

Ashampoo_Snap_2016.10.17_15h35m49s_001_.png    Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг диний-тасаввуфий қарашларида Аллоҳ, инсон, табиат тўғрисидаги янгича фикр-мулоҳазалар, ғоялар мўътадил мазмун ва шакл-шамойилларда камол топди. Улар ўз навбатида Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг диний-тасаввуфий анъаналарининг юзага келишига кучли маънавий-маърифий таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Xoja Bahouddin Naqshband o’gitlari & Najmiddin Komilov. Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Muborak maskanlar» turkumidan videofilm

044Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланади

    Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (5).

042    Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).

042     Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).

042     Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).

042    Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Ichingdagi ichindadir (Parcha)

033   Азиз ва Жалил бўлган Тангрининг ҳикмат, маърифат ва каромат кийимларини кийдириб қўйган қуллари бордир. Халқнинг буларни кўра оладиган ўткир кўзлари йўқ бўлса ҳам Оллоҳ Таоло уларни қизғанади. Улар ҳам ўзларини худди Мутанаббининг: «Хотинлар ипак кийимларни безанмоқ учун эмас, балки ўз гўзалликларини қўримоқ учун кийдилар» деганидек (ҳикмат, маърифат ва каромат кийимлари билан) ўрайдилар.

Davomini o'qish

Abdulhamid Qurbonov. Zulf – so‘fiyona istilohda olam ramzi

Ashampoo_Snap_2018.03.08_21h13m11s_001_.png  Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади… Davomini o'qish

Abulhasan Ali ibn Usmon Hujviriy. Kashful Ma’jub Li Arbobul Qulub. Risoladan parcha.

045    Мен бу китобни “Кашфул-маҳжуб” деб атадим. Истагим: ички нур билан безалган инсонлар китобнинг номини ўқиганданоқ унинг нима ҳақида эканлигини дарҳол англаб етсинлар… Ушбу китоб Ҳаққа етишмоқ йўлида тасаввуф аҳлининг берган фикр-мулоҳазаларини ўз ичига олганлиги учун ҳам шундай ном олди, бошқача ном билан аташ ўринли эмас эди. Davomini o'qish

So’fi Ollohyor. O’gitlar

033       Машҳур ўзбек шоири, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси Сўфи Оллоҳёр адабий мероси ўзбек мумтоз адабиёти, тасаввуф ва ўзбек маърифатчилиги тарихида алоҳида аҳамиятга эга.  У ўз ижодида комил инсонни тарбиялашни бош мақсад деб билади. Davomini o'qish