Таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг асарлари «Farevell to Fairy Tales» («Эртаклар билан хайрлашув» ёки “Алвидо, эртаклар” деб ўгириш мумкин) номи билан инглиз тилида нашр этилди. 12 март куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтказилган маданий кечада китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mirzaali Akbarov va tarjimalari haqida

15 март — истеъдодли таржимон Мирзаали Акбаров 60 ёшга тўлади. Қутлаймиз!
Таниқли таржимон Мирзаали Акбаров 15 март куни 60 ёшга тўлади. Таржимачилик соҳасида ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси эътиборга моликдир. Машҳур олмон адиби, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессенинг “Чўл бўриси” романи, “Нюренбургга саёҳат” сафарномаси, Гёте ҳикматлари ва бошқа олмон забон адиблар ижодидан юзга яқин роман, қисса ва ҳикояларни она тилимизга ўгирган. Шу билан бирга ўзбек адиб ва шоирларининг асарларини немис тилига ўгирганлиги ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир. Davomini o'qish
Anvar Suyunov. Asrlarni qaritgan Yilboshi
Қуёш ҳисоби билан белгиланадиган Янги йил эрониларда Наврўз дейилади. Туркийлар Йилбоши деб атаган. Ҳар икки истилоҳ ана шу халқларнинг тийнатини очади. Бинобарин, маросимлар негизида кўпминг йиллик қадриятлар, урф-одатлар, умуман мифологик тасаввурлардан бемисл тараққиёт изларигача жам бўлган. Агар халқшунослик илми таомили бўйича мушоҳада юритсак, муддаога етишувимиз осон кечади. Бироқ… Davomini o'qish
Olimning o’limi Islomdagi bo’shliq, uni zamonlar o’tishi to’ldira olmaydi…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этдилар. У зот собиқ иттифоқ ҳудудида жаҳонга танилган ягона Ислом уламоси эди ва шундай ҳам бўлиб қолади. Агар МДҲ мусулмонларнинг раҳбари бўлишга лойиқ бўлган киши ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда, авваламбор, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг исмини эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг сўзларини президентлар, қироллар, вазирлар ҳамда ер шарининг турли жойларидан миллионлаб оддий инсонлар тинглашар эди. Davomini o'qish
Atoqli alloma Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf olamdan o’tdi
Атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим тиловат қилдим, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўрадим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. «Хуршид Даврон кутубхонаси» интернет саҳифаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этади. Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’rlar
Одил Икром ўзбекнинг катта шоири, ўзбек китобхонини кўҳна Шарқ адабиётининг, бугунги тожик шеъриятининг энг нодир намуналари билан моҳирона қилган таржималари билан мунтазам таништириб бораётган мутаржим. Davomini o'qish
Sanobar To’laganova. «Quroq»ning ko’zi

Адиб сўзнинг жонини, юрагини ҳис қилиш, тафтида исинишга қандай ноил бўлдийкин? Бизнингча, бунинг туб илдизлари ҳаммаси бориб оилавий муҳити, унинг шаклланиши, наслий имконияти ва ато қилинган истеъдодига бориб тақалади. Унинг “Эртак билан хайрлашув” китобида “Гапни ўзимдан бошласам” деб ёзилган кичик ҳасби ҳолда ёзувчи бибиси ва “ҳар бир гапига мақол-матал қўшиб гапирадиган ва буларнинг барчасини ўзлари тўқийдиган” онаси ҳақида бир оғиз гапириб ўтади. Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshaeva. Darvozasiz qolgan dunyo

Биз “ички дунё”, “руҳий олам”, “руҳият манзаралари”, “кўнгил мулки” каби ибораларни ишлатишни хуш кўрамиз. Шу жумлаларни ишлатмасак, гўё, нутқимиз рангсиз, жонсиз, “ўзига хос” чиқмаётгандек. Ўзимча ўйлаб қоламан… Чиндан ҳам нима у “ички дунё”? Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar

Бу ёзмаларни балки биз ўрганган расмана адабиёт деб бўлмас. Лекин журналистика ё публицистика ҳам эмас бу. Дарвоқе, тайин бир жанрга мансублик шартми? Дард билан, самимият билан ёзилиб, уни ўқиган одам завқланса, қониқиш ҳосил қилса — кифоя-да… Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. She’rlar
Бундан бир неча йил бурун Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Наргиза Одинаева ҳақида ёзган мухтасар мақоласида шундай ёзган эди: «Наргизанинг шеърларида олифтачилик йўқ. Шеърлари аллақачон ўзлаштирган йўлларда ёзилган. Аммо, улар ажиб бир – кутилмаган – чиройда балқийди. Демак, юрилавериб увадаси чиққан йўлларни истеъдод янгилар экан-да?!» Davomini o'qish
Shahodat Ulug’. Do’mbira. Qissa.

Бир маҳал аллақандай ёқимли садодан ўзимга келиб, атрофга қулоқ солдим. Куй янада жаранглаб эшитила бошлади. Ўрнимдан туриб, куй таралаётган томонга қараб юрдим. Мен турган тоғ деярли баланд эмас, пастга разм солиб қарагандим, ажойиб манзарага кўзим тушди. Тоғ тепасидан қараган чоғим, пастлик кўзимга бир бошқача кўриниб кетди. Майсалар оралаб сурувлар ўтлашарди. Куйни эса сурувларнинг эгаси чалаётган эди. Чўпон дўмбирани шу қадар берилиб, моҳирона чалмоқда эди-ки, буни эшитган кимса, беихтиёр ўша тўлқин ичида оқар эди. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron va yozuvchi Nabijon Boqiy ishtirokida Termiz davlat universiteti filologiya fakul`tetida o’tkazilgan ijodiy uchrashuv
2015 йил 6 март куни Термиз давлат университети филология факультетида «Сурхон ёшлари” газетаси, филология факультети, университет иқтидорли талабалар академияси ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган таниқли ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва ёзувчи Набижон Боқий иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Davomini o'qish
