Malika Egamberdiyeva «Yoshlar» telekanalining «Oltin mikrofon» loyihasida.

009
«Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Олтин микрофон» лойиҳасининг мухлислари пайдо бўлганига анча бўлди. Бир ойча аввал биз сизга шу лойиҳада иштирок этган таниқли хонанда, ажойиб овоз соҳиби Исроил Саидумаров дастурини тақдим этган эдик. Бугун эса сизни Ниҳол мукофоти соҳибаси Малика Эгамбердиева иштирок этган дастур билан таништирмоқчимиз. Шахсан менга, Маликанинг дастурида Исроил Саидумаров дастурида яққол кўзга ташланган салоҳиятли ижро мен кутганчалик намоён бўлмаган бўлса-да,телеэфирни босиб кетган «дикир -дикир»чи, бугунги ўзбек эстрадасининг «тимсоли»га айланган «Божалар» солистидек чийилдоқ овозли, фақат фонограмма билангина саҳнага ва тқйга борадиган отарчилардан минг…миллион карра аъло эканини тан оламан. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Ko’ngil kishisi edi

099   Мақсуда Эргашева ХХ аср ўзбек шеъриятидаги энг дардли шоира эди, десам хато қилмайман. Мақсуда Эргашева ўша цензура кучли 80-йилларда ҳам мана ман деган эркак ижодкорлар айтишга журъат қилмаган шеърлар ва мақолалар муаллифи эди, десам ҳам адашмайман. У пойтахтда яшамади. Аммо, Тошкентдан анча узоқдаги қишлоғидан туриб шивирлаб айтган шеърлари  бизгача етиб келарди, юракларимизда сурон соларди десам ҳам, менга ишонинг. Бу гапларни ёзар эканман,  «Мақсудадай шоира яна қачон туғиларкан», деб ўйлайман, қайғураман, дил сўзим қиёмат кунига етиб боришига ишониб «Мақсуда,Яратганнинг ҳам, халқингизнинг ҳам олдида юзингиз оқ кетдингиз», дея шивирлайман. Davomini o'qish

Mirza Kenjabek. Navoiy devonining fazilatlari.

1441
Алишер Навоий аввал «Бадойиъ ул-бидоя», кейин «Наводир ун-ниҳоя» девонларини, сўнг умр бўйи ёзган ғазал, мухаммас, мусаддас, таржиъбанд, рубоий ва (достонлардан бошқа) барча шеърий асарларини жамлаб, «Хазоин ул-маъоний» девонини тузган, бу эса умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи тўрт девондан иборат эканлиги шеърият муҳибларига маълум. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Dunyo shunday tururmi? Qissa.

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h33m41s_004_.png25  феврал  —  Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган  кун. У роппа-роса 50 ёшга тўлди.

Ёши 60 дан ошган инсон сифатида айтишим мумкинки, эллик ёш ижодкор ҳаётининг энг кўркам ва орзулари амалга ошадиган мавсумидир. Собирнинг ижоди ўзбек адабиётида алоҳида саҳифа эгаллаганига анча бўлди. Унинг ҳикоя ва қиссалари фақат ўзбек китобхонига эмас, туркий адабиёт оламига ҳам маълум ва манзур, десам адашмайман.  Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov.Muhabbat haqida uch hikoya.

001
О, бу қандайин куч бўлдики, уни ипсиз боғлаб олиб, ўзига оҳанрабодай тортса… Анча вақтдан сўнг қизнинг кабинадан чиқаётганини кўриб, ёмғир бутунлай тинганини сезди ва бирдан безовталаниб қолди. Бу лаҳзалар унинг учун азиз бўлиб қолган, гўёки у кабинадан эмас, қалб тўридан чиқаётган эди. Қиз кўзига чақмоқ мисли бир кўриниш бериб кетаётгандай туюлди. Йигит унинг ёнига боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай каловланарди. Шу пайтгача икковларини боғлаб турган нарса ёлғиз ёмғир, ёмғир эканлигини энди тушунди. Davomini o'qish

Abulfayz Barotov. Nekrutlik shoir bolani yo’qlab (Men Azim Suyunga qanday ustozlik qilganman?).

02
Олтмишинчи йиллар… Мен Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Хозирги “Зарафшон”) газетасида ишлардим. Бир куни хар галгидек хатлар ва оммавий ишлар бўлими ходими бўлимимизга жамоатчи мухбирлардан келган хатларни бериб кетди. Шунда оддийгина ўқувчилар дафтарининг бир варағига ёзилган шеър диққатимни ўзига тортди. Конверт устига ёш боланинг қўли билан “Нурота райони, Киров номли совхоз, Накрут қишлоғи. Суюнов Азим”деб ёзилган эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Ona tilimiz «hujayralari» yoxud so’z matematikasi.

090
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Zohiriy faqr,botiniy qudrat.

021    Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳам сурур ва ғам, умид ва умидсизлик туйғулари аксар ёнма-ён келади ва ҳар бир одам ўз ишончу эътиқодига муносиб равишда салбий ҳолатлардан халос бўлиб, ютуқларга восил бўлмоқ умидида яшайди. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. She’rlar.

012

20 февраль – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун.

    Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп этилган. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Ф. Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» (1997) китоби ва бошқа бир катор исломий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. So’z, avvalo, amaldir…

011
20 февраль — Шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуд топган кун.

Нима бўлгандаям, Сўз, аввало, амал. Шунинг учун ҳам сўз — бахт, шунинг учун ҳам сўз — кулфат. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, айтилган сўз бир кун келиб бажарилиши, бажарилган амал бир кун келиб айтилиши мумкин. Сўзнинг қудрати ана шунда. Айтишларича, одамзод туғилганидан сўнг беш йилда гапиришни, олтмиш йилда тилини тийишни ўрганиб олар экан. “Беш” ва “олтмиш” йиллар, албатта, рамзий. Бу фурсат қанча барвақт бошланса, яъни одам сўз масъулиятини қанча эрта англаб етса, шунча яхши. Davomini o'qish

Shoir va adabiyotshunos Behzod Fazliddin sayti.

021
Кутилмаганда, бироз кечикиброқ, яна бир ижодкор веб-саҳифасини «топиб» олдим. Бу саҳифа ажойиб шоир ва бўлажак адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддинга тегишли эканидан янада қувондим. Бир томондан,  истеъдодли шоир ўз ижодий дунёсига кўпчиликни даъват этганидан, иккинчи томондан, ўзбек интернет тизимида яна бир  бой ресурснинг пайдо бўлганидан  қувондим. Веб-саҳифанинг манзили қуйида келтрилган. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.

077
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish