Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgin

06e1ca.png16 сентябр — Баҳоуддин Нақшбанд куни

      Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир. Ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир… Киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак. Кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ёмонлигини таниган, унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. Бу йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш ҳоллари кўп бўлади…

ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
ҲИКМАТЛАРИ
Хуршид Даврон мақоласидан олинди
088

ХОЖА НАҚШБАНД ҲАҚИДА НАҚЛЛАР

i_018.jpgХожа Баҳовуддин Нақшбанд хизматларини кўп қилган Хожа Мусофир Хоразмий нақл қиладилар:
«Бир куни ҳамма иттифоқ бўлиб рубоб, қаввол (ашулачи), дафоф (чолғучи) ҳозир қилиб ҳазрат Баҳовуддин мажлисларига кирдик. Ҳазрат ҳеч нарса демадилар ва суҳбат охирида айтдиларки: «Биз бу ишни қилмаймиз ва инкор ҳам этмаймиз».

Яна шу ҳурматли хожа нақл қиладилар:
«Ҳазрат Хожа Баҳовуддинга иморат бино этиш жиҳатидан машғул эдик. Ҳазратнинг жами асҳоблари иморат ила банд эдилар. Хожа Муҳаммад Порсо (Хожа Нақшбанднинг энг улуғ шогирдлари) лой олиб берар эди. Кун бениҳоя қизидики, ҳазрат Баҳовуддин ҳаммамизга бир оз сояда дам олишимизга рухсат бердилар.
Ҳаммамиз оёқ-қўлларимизни ювиб, сояга бориб бирор лаҳза ухлаш ҳаракатида бўлдик. Хожа Муҳаммад Порсо ўзини сояга олиб, лой оёқларини офтобрўйга узатиб ухлади. Мен уйғоқ эдим. Ҳазрати Хожа Нақшбанд келиб ҳамма ётганларни кўздан кечириб, Хожа Порсо томонга ўтдилар ва унинг лой оёқларига юзларини қўйиб: «Худовандо, шу оёқнинг ҳурматига Баҳовуддинга раҳмат қилғил!» дедилар.

Хожа Аловуддин Ғиждувонийки, Хожа Баҳовуддиннинг муриди эди, нақл қиладилар:
«Мен Хожани охирги беморлик ёстиғида ётганларида олдиларига бордим. Менга боқиб:»Ало, дастурхонга яқин кел, таомдан е», дедилар. Мен бир-икки луқма олиб, дастурхонни йиғиб қўйдим. Ҳазрат кўзларини очиб, «Дастурхонни оч, таомни е», дедилар. Яна очиб, бир-икки луқма олдим. Шундай қилиб, дастурхонни тўрт марта йиғиб, тўрт марта очдим. Ҳазрат, «Таомни яхши ейиш керак, ишни ҳам яхши қилиш керак», дедилар.

Яна шу муҳтарам зот, нақл қиладилар:
«Бир гал суҳбатда ўлтирган асҳоблар:»Ҳазрат қайси биримизни ўз ўринларига тайин қилар эканлар?» деб ўйладилар. Ҳазрат бирдан уларга қараб: «Шу аҳволда нега менга ташвиш бергайсиз. Бу амр менга боғлиқ эмас, агар сизларни Аллоҳ ўшанга раво кўрган бўлса, унинг ҳукми бўлади», дедилар.

Ҳазрат Мир Алишер Навоий «Насойимул муҳаббат»да ушбу нақлни келтирганлар:
«(Ҳазрати Хожа Баҳовуддин Нақшбанд) дебтурларки: Ҳазрати Хожаи Азизон (Хожа Али Ромитоний) дер эмишларки:»Ер, бу тоифанинг кўзида бир суфрачадур» ва биз дербизки:»Тирноғ юзичадур».

Яна шундай нақл қиладилар:
«Хожа Баҳовуддин асранди қизларини Хожа Аловуддин Атторга никоҳлаб бергач, уни мадрасадан олиб, ўз тарбияларига киритибдилар. Бир кун ҳазрат куёви Аловуддинга бир сават олмани бериб, оёқ-яланг Бухоро бозор ва кўчаларида баланд товуш билан олма сотиш мақсадини билдириб юришни буюрдилар. Унинг бу амрини Хожа Аловуддин бажонидил қабул қилдилар. Ўз биродарларининг бу ҳолда юрганида номус қилган укалари Хожа Муборак билан Хожа Шаҳобиддин унга таъна қилдилар. Бу ҳолдан хабар топган Хожа Нақшбанд Хожа Аловуддинга акалари дўкони олдига бориб, баланд товуш билан савдо қилишни буюрдилар ва айтдиларки: » Ҳар қандай меҳнатнинг уяти йўқ, киши таомни азият чекиб, меҳнат қилиб еса, ўша ҳалолдур».
Нақл қилишларича, Хожа Баҳовуддин ҳар доим мажлисларда Хожа Аловуддин Атторни ўз ёнларига ўтқазар ва мудом унга қараб-қараб қўяр эканлар. Бир куни бунинг маъносини Хожа Нақшбанддан сўраганларида, ҳазрат: «Уни олдимга ўтирғизишимнинг сабаби шуки, мабодо уни бўри емасин дейман, бўри нафсдурки, унинг ўзида пинҳондур», деб айтган эканлар.

“Мақомати Ҳожа Нақшбанд” асарида шундай дейилади: “Уларнинг ахлоқларидан бир шингили шуки, агар улар бирор дўст ёки дарвешнинг уйига бориб қолсалар, уларнинг барча фарзандлари ва яқинларининг ҳамда хизматкорларининг аҳволини сўрар ва ҳар бирининг кўнглини бир йўл билан топар эдилар.

Дўст ҳамсоялар ва дарвеш ошинолардан ҳамиша рози ва хушнуд бўлардилар. Уларнинг бу лутфи ҳар бир кишига тўғри йўл учун далолат қилувчи эди”.

ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ҲИКМАТЛАРИ

02

Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл, “Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир. Ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир”, “Киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак.

02

Кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ёмонлигини таниган, унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. Бу йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш ҳоллари кўп бўлади…

02

Мусулмонлик — бу иложи борича ҳукмларга бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, амални бажаришга интилиш ва бекорликдан узоқ бўлиб, буларнинг ҳаммаси нури сафо ва раҳмат ҳамда валоят даражасига етишиш воситасидир. Авлиёларнинг азиз манзили ва мақомларига мана шу сифат ва парвариш орқали етилади…

02>

Бизнинг тариқамиз жаҳрия зикри-ю, рақс эмас, бизнинг тариқамиз, анжуманда хилват (хилват дар анжуман), ватанда сафар (сафар дар ватандир. Хилватда шуҳрат бор, шуҳрат эса офатдир.

Жамъиятда хайрият бўлади, жамъият эса суҳбатда бўлади. Агар бу йўл толибларидан бир гуруҳи бир-бировлари билан ҳамсуҳбат бўлсалар, бу суҳбатда хайру барака кўп бўлади. Умид борки, бу ишга доимо амал қилинса, охири ҳақиқий иймон билан якунланади…

02

Кимки ана шу одобни ушласа, уни балоғат аҳлининг балоғатига етказади. Адаб бу – хулқни чиройли қилиш, сўзни ва феълни соз қилишдир.

Хизмат одоби улуғ бахтдан яхшироқ, унинг белгиси — амалнинг қабули, туғён эса амалнинг бузуқлигидир. Адабни сақлаш-муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахти, яна муҳаббат уруғи ҳамдир…

02

Суҳбатимизга етишадиган гуруҳлардан баъзилари шундайки, уларнинг кўнгилларида муҳаббат уруғи бор, аммо халақит берувчи хасу ҳашаклар туфайли ўсолмайди, бизга эса уни поклаш лозим. Баъзиларида муҳаббат уруғи йўқ, бизга эса уни пайдо қилиш лозим…

02

Муршид толибнниг ўтган, ҳозирги ва келажак каби уч ҳолидан бохабар бўлиши керак, шундагина уни тарбия қила олади”; “Толиб амал қилиши зарур бўлган шартлардан бири шуки, у Ҳақ Таоло дўстларидан бири бўлган дўст билан ҳамсуҳбат бўлиб, ўз ҳолидан воқиф бўлиши зарур. Суҳбат замонини ўзининг ўтмиш замони билан солиштириб кўрсин, нуқсондан камол сари кетаётганини ўзида мушоҳада қилса, бу азизнинг суҳбатида мулозаматда бўлишни ўзи учун фарзи айн ҳисобласин…

02

Биз Аллоҳнинг лутфи билан (маънан) нимага эришган бўлсак, Қуръони карим оятлари ва ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига амал қилганлигимиздандир. Бу амалдан бирон натижага эришмоқ учун тақво қилиб, шариат қоидаларига азимат билан риоя қилмоқ, аҳли сунна вал жамоа асосларига амал қилмоқ ҳамда бидъатлардан қочмоқ керак…

02

Устоз олдида таълим бериш вазифаси туради. Таълим бериш учун, у ўз шогирдларининг ўй-ташвишлари-ю қатъий муддаоларини ҳисобга олиши керак. Чунончи, у бухороликлар билан суҳбатлашаётганида, Бухоро тилини қўллаши, Бағдодда эса Бағдод тилида сўзлаши керак.

02

Илм йўлида агар мени босиб ўтиш лозим бўлса-ю бу ишни қилмасангиз, сиздан рози эмасман.

 РУБОИЙЛАРИ

02

Ҳеч нарсамиз йўғу ҳеч нарса ҳам кам эмас,
Ҳеч нарсанинг йўқлиги бизга вале ғам эмас.
Жандамиз елкамизда, ортимизда гўристон,
Агар ўлсак ногаҳон бизга ҳеч мотам эмас.

02

Ул хуни жигардин кўздаги нам яхши,
Ул айшу тарабдин меҳнату ғам яхши.
Бир лаҳза ҳузури дил Худо олдида ул,
Бор салтанати мулки жаҳондин яхши.

02

Илм баҳрига кирмай, соҳилда қолган инсон,
Денгиз ичи — фароғат, соҳил — бахтсизлик, инон.
Денгизнинг мавжларига маҳлиё бўлма мутлоқ,
Бир нафас ғофил бўлмай, денгиздан олгин баҳрон.

Манба: «Ватан» газетаси, 1993,сентябрь,№ 37

XOJA BAHOUDDIN NAQSHBAND
HIKMATLARI
Xurshid Davron maqolasidan olindi
088

XOJA NAQSHBAND HAQIDA NAQLLAR

i_018.jpgXoja Bahovuddin Naqshband xizmatlarini ko’p qilgan Xoja Musofir Xorazmiy naql qiladilar:
«Bir kuni hamma ittifoq bo’lib rubob, qavvol (ashulachi), dafof (cholg’uchi) hozir qilib hazrat Bahovuddin majlislariga kirdik. Hazrat hech narsa demadilar va suhbat oxirida aytdilarki: «Biz bu ishni qilmaymiz va inkor ham etmaymiz».

Yana shu hurmatli xoja naql qiladilar:
«Hazrat Xoja Bahovuddinga imorat bino etish jihatidan mashg’ul edik. Hazratning jami as’hoblari imorat ila band edilar. Xoja Muhammad Porso (Xoja Naqshbandning eng ulug’ shogirdlari) loy olib berar edi. Kun benihoya qizidiki, hazrat Bahovuddin hammamizga bir oz soyada dam olishimizga ruxsat berdilar.
Hammamiz oyoq-qo’llarimizni yuvib, soyaga borib biror lahza uxlash harakatida bo’ldik. Xoja Muhammad Porso o’zini soyaga olib, loy oyoqlarini oftobro’yga uzatib uxladi. Men uyg’oq edim. Hazrati Xoja Naqshband kelib hamma yotganlarni ko’zdan kechirib, Xoja Porso tomonga o’tdilar va uning loy oyoqlariga yuzlarini qo’yib: «Xudovando, shu oyoqning hurmatiga Bahovuddinga rahmat qilg’il!» dedilar.

Xoja Alovuddin G’ijduvoniyki, Xoja Bahovuddinning muridi edi, naql qiladilar:
«Men Xojani oxirgi bemorlik yostig’ida yotganlarida oldilariga bordim. Menga boqib:»Alo, dasturxonga yaqin kel, taomdan ye», dedilar. Men bir-ikki luqma olib, dasturxonni yig’ib qo’ydim. Hazrat ko’zlarini ochib, «Dasturxonni och, taomni ye», dedilar. Yana ochib, bir-ikki luqma oldim. Shunday qilib, dasturxonni to’rt marta yig’ib, to’rt marta ochdim. Hazrat, «Taomni yaxshi yeyish kerak, ishni ham yaxshi qilish kerak», dedilar.

Yana shu muhtaram zot, naql qiladilar:
«Bir gal suhbatda o’ltirgan as’hoblar:»Hazrat qaysi birimizni o’z o’rinlariga tayin qilar ekanlar?» deb o’yladilar. Hazrat birdan ularga qarab: «Shu ahvolda nega menga tashvish bergaysiz. Bu amr menga bog’liq emas, agar sizlarni Alloh o’shanga ravo ko’rgan bo’lsa, uning hukmi bo’ladi», dedilar.

Hazrat Mir Alisher Navoiy «Nasoyimul muhabbat»da ushbu naqlni keltirganlar:
«(Hazrati Xoja Bahovuddin Naqshband) debturlarki: Hazrati Xojai Azizon (Xoja Ali Romitoniy) der emishlarki:»Yer, bu toifaning ko’zida bir sufrachadur» va biz derbizki:»Tirnog’ yuzichadur».

Yana shunday naql qiladilar:
«Xoja Bahovuddin asrandi qizlarini Xoja Alovuddin Attorga nikohlab bergach, uni madrasadan olib, o’z tarbiyalariga kiritibdilar. Bir kun hazrat kuyovi Alovuddinga bir savat olmani berib, oyoq-yalang Buxoro bozor va ko’chalarida baland tovush bilan olma sotish maqsadini bildirib yurishni buyurdilar. Uning bu amrini Xoja Alovuddin bajonidil qabul qildilar. O’z birodarlarining bu holda yurganida nomus qilgan ukalari Xoja Muborak bilan Xoja Shahobiddin unga ta’na qildilar. Bu holdan xabar topgan Xoja Naqshband Xoja Alovuddinga akalari do’koni oldiga borib, baland tovush bilan savdo qilishni buyurdilar va aytdilarki: » Har qanday mehnatning uyati yo’q, kishi taomni aziyat chekib, mehnat qilib yesa, o’sha haloldur».
Naql qilishlaricha, Xoja Bahovuddin har doim majlislarda Xoja Alovuddin Attorni o’z yonlariga o’tqazar va mudom unga qarab-qarab qo’yar ekanlar. Bir kuni buning ma’nosini Xoja Naqshbanddan so’raganlarida, hazrat: «Uni oldimga o’tirg’izishimning sababi shuki, mabodo uni bo’ri yemasin deyman, bo’ri nafsdurki, uning o’zida pinhondur», deb aytgan ekanlar.

“Maqomati Hoja Naqshband” asarida shunday deyiladi: “Ularning axloqlaridan bir shingili shuki, agar ular biror do’st yoki darveshning uyiga borib qolsalar, ularning barcha farzandlari va yaqinlarining hamda xizmatkorlarining ahvolini so’rar va har birining ko’nglini bir yo’l bilan topar edilar.

Do’st hamsoyalar va darvesh oshinolardan hamisha rozi va xushnud bo’lardilar. Ularning bu lutfi har bir kishiga to’g’ri yo’l uchun dalolat qiluvchi edi”.

XOJA BAHOUDDIN NAQSHBAND HIKMATLARI

* * *

Shamga o’xshagin, toki hammaga ravshanlik bag’ishla, o’zing esa qorong’ida bo’l, “Hoyu havas va nafs ahllari
tutgan ishlar asosining barchasi zalolat (adashuv)dan iboratdir. Ishlarda niyatni to’g’ri qilish eng muhim narsadir”, “Kishi o’zining nafsiga tuhmat qilishi kerak.

* * *

Kimki Haq subhonahu inoyati bilan o’z nafsining yomonligini tanigan, uning hiyla-nayrangini anglagan bo’lsa, bunday qilish unga oson bo’ladi. Bu yo’ldan yuruvchilarda o’zgalarning gunohini ham o’zlaridan deb bilish hollari ko’p bo’ladi…

* * *

Musulmonlik — bu iloji boricha hukmlarga bo’ysunish, taqvoga rioya qilish, amalni bajarishga intilish va bekorlikdan uzoq bo’lib, bularning hammasi nuri safo va rahmat hamda valoyat darajasiga yetishish vositasidir. Avliyolarning aziz manzili va maqomlariga mana shu sifat va parvarish orqali yetiladi…

* * *

Bizning tariqamiz jahriya zikri-yu, raqs emas, bizning tariqamiz, anjumanda xilvat (xilvat dar anjuman), vatanda safar (safar dar vatandir. Xilvatda shuhrat bor, shuhrat esa ofatdir.

Jam’iyatda xayriyat bo’ladi, jam’iyat esa suhbatda bo’ladi. Agar bu yo’l toliblaridan bir guruhi bir-birovlari bilan hamsuhbat bo’lsalar, bu suhbatda xayru baraka ko’p bo’ladi. Umid borki, bu ishga doimo amal qilinsa, oxiri haqiqiy iymon bilan yakunlanadi…

* * *

Kimki ana shu odobni ushlasa, uni balog’at ahlining balog’atiga yetkazadi. Adab bu – xulqni chiroyli qilish, so’zni va fe’lni soz qilishdir.

Xizmat odobi ulug’ baxtdan yaxshiroq, uning belgisi — amalning qabuli, tug’yon esa amalning buzuqligidir. Adabni saqlash-muhabbat samarasi, yana muhabbat daraxti, yana muhabbat urug’i hamdir…

* * *

Suhbatimizga yetishadigan guruhlardan ba’zilari shundayki, ularning ko’ngillarida muhabbat urug’i bor, ammo xalaqit beruvchi xasu hashaklar tufayli o’solmaydi, bizga esa uni poklash lozim. Ba’zilarida muhabbat urug’i yo’q, bizga esa uni paydo qilish lozim…

* * *

Murshid tolibnnig o’tgan, hozirgi va kelajak kabi uch holidan boxabar bo’lishi kerak, shundagina uni tarbiya qila oladi”; “Tolib amal qilishi zarur bo’lgan shartlardan biri shuki, u Haq Taolo do’stlaridan biri bo’lgan do’st bilan hamsuhbat bo’lib, o’z holidan voqif bo’lishi zarur. Suhbat zamonini o’zining o’tmish zamoni bilan solishtirib ko’rsin, nuqsondan kamol sari ketayotganini o’zida mushohada qilsa, bu azizning suhbatida mulozamatda bo’lishni o’zi uchun farzi ayn hisoblasin…

* * *

Biz Allohning lutfi bilan (ma’nan) nimaga erishgan bo’lsak, Qur’oni karim oyatlari va hazrat payg’ambar alayhissalom hadislariga amal qilganligimizdandir. Bu amaldan biron natijaga erishmoq uchun taqvo qilib, shariat qoidalariga azimat bilan rioya qilmoq, ahli sunna val jamoa asoslariga amal qilmoq hamda bid’atlardan qochmoq kerak…

* * *

Ustoz oldida ta’lim berish vazifasi turadi. Ta’lim berish uchun, u o’z shogirdlarining o’y-tashvishlari-yu qat’iy muddaolarini hisobga olishi kerak. Chunonchi, u buxoroliklar bilan suhbatlashayotganida, Buxoro tilini qo’llashi, Bag’dodda esa Bag’dod tilida so’zlashi kerak.

* * *

Ilm yo’lida agar meni bosib o’tish lozim bo’lsa-yu bu ishni qilmasangiz, sizdan rozi emasman.

RUBOIYLARI

Hech narsamiz yo’g’u hech narsa ham kam emas,
Hech narsaning yo’qligi bizga vale g’am emas.
Jandamiz yelkamizda, ortimizda go’riston,
Agar o’lsak nogahon bizga hech motam emas.

* * *

Ul xuni jigardin ko’zdagi nam yaxshi,
Ul ayshu tarabdin mehnatu g’am yaxshi.
Bir lahza huzuri dil Xudo oldida ul,
Bor saltanati mulki jahondin yaxshi.

* * *

Ilm bahriga kirmay, sohilda qolgan inson,
Dengiz ichi — farog’at, sohil — baxtsizlik, inon.
Dengizning mavjlariga mahliyo bo’lma mutloq,
Bir nafas g’ofil bo’lmay, dengizdan olgin bahron.

Manba: «Vatan» gazetasi, 1993,sentyabr,№ 37

08

(Tashriflar: umumiy 482, bugungi 1)

Izoh qoldiring