Кўпчилик ўқувчилар В,Вершчагинни фақат рассом сифатида билишади. Дарвоқе, унинг мўйқаламидан чиққан катта-кичик расмлар санъат мухлислари орасида тилга тушган. У чизган Туркистон мавзуидаги турли маиший лавҳалар ҳамда жанг манзаралари тасвири шафқатсиз реализми билан ажралиб туради. Уларда ранг-баранг бўёқлар, шарқ халқлари ҳаёти, санъати, турмушига доир хилма-хил лавҳалар, нақшлар, безаклар, кошинлар жилоси анча тиниқ акс эттирилган. Айниқса, В.Верешчагиннинг “Темурнинг дарвозаси” деб аталган расми ҳақида кўп ёзилган. Унда чиройли нақшлар билан зийнатланган дарвоза олдида донг қотиб турган икки соқчи тасвирланган, уларнинг қўлида узун найза, жанговар кийимлари бошдан-оёқ зирҳга ўралган: қалқон совут, бошларида дубулға… Расм шунчалик жонли чизилганки, тасаввуримизда ҳозир эшик очилади-ю, жаҳонга довруғи кетган буюк Темур ичкаридан чиқиб келадигандек туюлади…
Мен бу рассом ижоди билан ана шу сурат орқали илк бор танишган эдим. Янглишмасам, у бир пайтлар кичик бир мақола билан “Гулистон” ойномаси зарварақларида эълон қилинганди. Кейинчалик унинг кесилган калла уюмлари устида ғужғон ўйнаётган қора калхатлар тасвирланган “Уруш даҳшати” ҳамда кўкнорихонада кайф қилиб ўтирган нашавандлар қиёфаси чизилган асарларни кўрганман. Кейинги икки сурат нохуш кайфият уйғотади, айниқса, исқирт одамлар, рўдапо, жулдур кийимлар тасвирини кўрганда очиғини айтганда, жирканиш ҳисси пайдо бўлади.
Москвадаги машҳур Третьяков галереясида бўлганимда бу рассом қаламига мансуб “Ғолиблар базми” деган асарини кўриб, сесканиб кетган эдим. Унда Самарқанддаги Регистон майдони тасвирланган. Тун. Гулхан ловуллаб ёниб турибди. Турли кийимдаги олағовур тўдаси. Қатор қадаб қўйилган ходаларнинг учига… рус аскарларининг калласи санчиб қўйилган… Бу расмни кўрган ҳар қандай кишининг даҳшатга тушмай иложи йўқ. Унда ёвузлик, шафқатсизлик қаттиқ қораланган. Аммо расм замирида рус зобитининг бошқа пинҳоний ниятлари усталик билан зимдан ифодаланган. У Самарқанднинг чинакам хўжайинлари – ўзбекларни ёвуз, босқинчи, қонхўр одамлар сифатида гавдалантьириб, уларга нисбатан европаликларда қаттиқ қаҳрғазаб, нафрат уйғотмоқчи, “шарққа маданият элтаётган” рус аскарларининг аянчқисматини бўрттириб, кўз ёши тўкмоқчи бўшлган… Мен мана шу расмни кўргунимча В.Верешчапгинни чинакам реалист рассомлар қаторида санар эдим. Ногоҳ фикрим ўзгарди. У оддий тарафкаш, чор Россиясининг бошқа халқларни босиш, қул қилиш, талаш сиёсатини маддоҳлик билан куйлаган, унга садоқат билан хизмат қилган сотқин ижодкорлардан бири сифатида кўз ўнгимда намоён бўлди. Аждодларимиз қиёфасини исқирптЮ рўдапо қилиб тасвирлашга унинг зўр бергани бежиз эмас экан.
Рассомнинг “Живая старина” ойномасида (1888 йил, сентябр) босилган хотиралари ҳам бу фи кримизни тўла исботлаб беради. Аслини олганда, бу асар Самарқанд қалъасида қисқа муддат қамалда қолган босқинчи аскарларнинг “мардлиги”, “жасорати”ни улуғлаш учун ёзилган. Бу жанг-жадалда шахсан иштирок этган ива қўлига қалам эмас, қурол ушлаб, ўз она юртини ёқдан ҳимоя қилиш учун отланан аждодларимиздан қанчадан-қанчасини ер тишлатган рассом ўзи кўрган, гувоҳ бўлган воқеаларни, қирғин ва қатлиом манзараларини батафсил тасвирлайди. Тарихнинг тақозосини қарангки, В,Верешчагин ўзи хоҳламаган ва асло кутмаган ҳолда чоризмнинг босқинчилик сиёсатини бевосита амалга оширган қонхўр чор зобитлари башарасини фош қилиб қўяди. Қонли қилмишларини, талончилик, зўравонлик, ўғрилик, муттаҳамликдан иборат ёвуз кирдикорларини кўрсатади.
Асарда бир қанча рус зобитлари тасвирланган. Булар орасида Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори, рус армиясининг бош қўмондони генерал фон Кауфманга бағишланган саҳифалар алоҳида ажралиб туради. Кейинчалик халқимиз орасида “қутурган йўлбарс” лақаби билан ном чи қарган бу “ярим пошшо” мураккаб қиёфага эга. Самарқанд шаҳри деярли қаршиликсиз таслим бўлган пайтда у “олижаноблиги”, “саховати”ни кўрсатиш учун талончиликка йўл қўймайди. Бу билан яхши ном қозониб, чор Россияси ҳукумати мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда халқни осонликча тобе этишни мўлжаллайди. Чор қўшинларига қарши исён кўтарилгандан кейин эса Кауфманнинг сохта ниқоби тушиб, манфур башараси яққол кўринади. Самарқанддаги тинч аҳолини аёвсиз қиришга, мол-дунёсини талаб, шаҳарни вайрон қилишга буйруқ беради. Айниқса асар хотимасида бу генералнинг шафқатсизлиги, ёвузлиги таъсирли манзараларда чизилган.
Хотираларда полковник Назаровнинг қилмишлари тасвири учун анча кенг ўрин берилган. Учига чиққан маишатбоз, арақхўр бу зобит бегуноҳ кишиларни қириш, кўҳна масжидларни, буюк обидаларни ёндириб, ер билан яксон қилиш учун катта “жонбозлик” кўрсатади.
Ўзига бино қўйган бу маккор зобит ўлжага олинган байроқни аскарларга пайтава қилиб улашади. “Самарқандни ёндирувчиси” бўлиб “тарихга кириш” “ном қозониш”дек манфурликда қолиши керак!. В.Верешчагин бу манзараларни “холис” тасвирплайди: “Қаердан ўтган бўлсак, орқамиздан қора тутун бурқсиб куўтариларди”,– деб очиқчасига ёзади.
Босқинчилар ўлкамизни қилич ва тўп билан, зўравонлик билан забт этганини бугунги кунда тилга кирган турли-туман ҳужжатлар, далиллар исботлаб бермоқда. В,Верешчагин асарида тасвирланган ўликларни топтаб, янчиб ўтаётган, мурданинг кўзига найза санчаётган, кекса кампир билан навжувон ўсмирни аямай қиличдан ўтказаётган, бегуноҳ муллани минора-нинг учидан улоқтириб юборгани ҳақида мақтанаётган, буюк обидаларга ўт қўяётган бағритош аскарлар ҳақли равишда ўқувчи нафратига учрайди. Бу саҳифалар чоризм босқини ҳақидаги тасаввурларимизга аниқлик кириьтади, фикримиз туфқларини кенгайтириб, тарих ҳақиқатини қайтадан тирилтиради.
Чор армиясининг садоқатли зобити бўлган В.Верешчагин Самарқанд шаҳридаги “мардлиги ва жасурлиги учун” ўз замонидаги энгт олий мукофотлардан бири “Георгий крести” нишони билан тақдирланган.
Афсуски, истеъдод ва инсонийлик ўртасида баъзан ўтиб бўлмас ғовлар, чуқур жарликлар мавжуд бўлар экан. В,Верешчагиннинг ҳаёт йўли ва ижоди бунинг энг яхши мисосли. Китобхон бу фикримизга янада кўпроқ ишонч ҳосил қилиши учун рассом хотираларининг давоми бўлмиш “1877 йилдаги Андрианаполь босқини” (“Живая старина”, 1888, 11-сон) очеркидан бир лавҳа келтирамиз. Муаллиф бу ўринда булғорларнинг чақувига кўра икки албан йигити қамоққа олиниб, боғлаб қўйилгани ҳақида ёзади.
Томошаталаб рассом генерал Струковдан, буларни дорга осинг деб илтимос қилади. Генерал бунга кўшмайди. Ҳатто ҳайрон қолиб: “Василий Васильевич, сизни бу даражада қонхўр деб ўйламагандим. Нега бунчалик ёвуз бўлиб кетдингиз?” деб таъна қилади ҳам. Рассом эса дорга осиш манзарасини кўришни хоҳлаган эдим, деб бамайлихотир жавоб беради.
В.Верешчагиннинг рассомлиги, истеъдоди ўз йўлига. Аммо қандай одамлиги, маънавий дунёси, қалби нақадар пуч эканлигини, зўравонлик, ўзгаларни эзиш, таҳқирлаш руҳи қон-қонига сингиб кетганини юқоридаги аччиқ манзара кўзгуда кўрсатгандек аниқ намоён этиб турибди. Афсус! Халқимиз топиб айтганидек, “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин!”
В,Верешчагин ва у мансуб бўлган гуруҳ босқинчилик сиёсатини муфассал авж олдираётган чоризмнинг садоқатли (аслида, манфур) қуллари сифатида тарихда қолди. Уларнинг ўзга халқларни эзиш, талаш, йўқ қилишдан иборат ёвуз кирдикорари илғор инсоният вакиллари томонидан ҳамиша қораланади.
Шу ўринда яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, чоризм сиёсати бутун рус халқининг асл манфаатлари учун бутунлай ёт, бегона эди. Ўз вақтида илғор рус зиёлилари босқинчили к ва талончиликка қарши фаол муносабат билдирдилар. Герцен ва Огарёвлар Лондонда туриб рус империализмининг истилочилик фаолиятини фош этувчи мақолалар эълон қилдилар. Буюк рус адиби Л.Н.Толстой бир қанча қисса ва ҳикояларда (“Ҳожимурод”ни эсланг) ўз озодлиги, эрки учун чор истилочиларига қарши мардона курашаётган тоғлик қаҳрамонларнинг олижаноб сиймосини катта меҳр, хайриҳохлик билан тасвирлайди. М.Ю.Лермонтов оташин шеърларида “ювуқсиз Россия” устидан аёвсиз ҳукм чиқаради. Америка журналисти Мак-Гахан ўз хотирасида чор истибдодининг қонли манзараларини ҳаққоний чизиб беради. Туркистондаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этган В.Наливкин бегуноҳ қон тўкишлара чидай олмасдан чор армиясини ташлаб кетади ва чекка нанай қишлоғида ер сотиб олиб, қўш ҳай даб, ўз меҳнати, билак кучи билан тирикчилик қилишни маъқул кўради. Бундай фидойилар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Афсуски, улар орасида В.Верешчагиннинг номи йўқ.
Таржимон
В.Верешчагин
1868 ЙИЛДА САМАРҚАНД
Рассом хотиралари
1 Б О Б
Биз ҳаммамиз, яъни Самарқандни “забт этувчилар”, генерал Кауфман изидан бориб, амир саройига жойлашдик; ниҳоятда баланд ва кенг хоналардан иборат асосий бинони генерал, сарой атрофидаги уйларни биз – қароргоҳ аъзолари эгалладик; менинг қадрдоним, генерал Головачев нинг чекига эса амирнинг собиқ ҳарами тушдики, илгарилари ҳар қандай мард, жасур жангчининг ҳам бу ерга қадами етиши амри маҳол эди, табиийки, биз уклгунча барча қушчалар қафаслардан бўшалиб, учиб кетишга улгуришганди.
Генерал Кауфман хоналари билан бизнинг уйларимиз Темурлангнинг машҳур тахт залига туташиб кетганди. Муҳташам сарой айланаси ҳашаматли йўлакдан иборат бўлиб, тўрда чиройли бўртма нақшлар билан зеб берилган катта оқ мармар бўлаги – улуҳвор тахт Кўктошнинг айни ўзи турарди. Бу ерга – мана шу саройга буутун Осиё ва Оврупонинг кўпгина жойларидан ҳукмдорлар ҳамда элчилар таъзим бажо этгани ташриф буюришар, тобелик ва садоқат рамзи сифатида қимматбаҳо совға-саломлар келтиришарди. Темурланг (сўзма-сўз оқсоқ Темур маъносида) бу тахтида виқор тўкиб ўтириб, кўр сонли вассалларини қабул қиларди. Мен кўпинча генерал Кауфман билан ҳозир биз забт этгантжойларнинг тарихи, бу ерга келишга улгуран сайёҳлар, китоблар ва ҳоказолар ҳақида фикр алмашган ҳолда залда айланиб юрардик. Биз, айниқса, машҳур Вамбери асарида учрайдиган ноаниқликлардан ҳайратига тушдик, масалан, у Кўктош тахти ҳақиқавтдан ҳам яшил деб қайд этган, тахт устига ўрнатилган темир тахтачага битиклар ёзилган деб таъкидлаган эди, аслида тахт оқ, янаям тўғри рпоғи кулрангга мойил бўлиб, ёзувлар тошга ўйилганди ва ҳоказо. Генерал Кауфман бундай олди-қочдиларни кўрган Вамбери умуман Самарқандда бўлмаган деган мулоҳазани билдирди.
Мен ҳар куни шаҳар ва унинг атрофида кезиб, масжидлар, бозор, мактабларни, айниқса ғалати тасодиф билан сақланиб қолган кўпдан-кўп эски масчит намуналарини кўздан кечирардим, ўрганиш ва расм чизиш учун шунчалик манба кўп эдики, ишни қаси биридан бошлашни билмай одам шошибқоларди: табиат, иморатлар, қиёфалар, кийим-кечаклар, урф-одатларнинг ҳамма-ҳаммаси янги, асл, ажойиб эди.
Бухоро амири шаҳарни қайтариб олиш учун 30–40 минг кишилик қўшин билан биз томонга келяпти, деган м иш-мишлар тарқаганди. Кауфман қарши ҳужумга тайёргарлик кўра бошлади, биринчи навбаитда аҳолини тинчлантириш ва хавфсизликни таъминлаш учун янги забт этилган шаҳар атрофларига қўшин юборди. Шарқнинг эски ва янги шоирлари томонидан тинимсиз мадҳ этилган дабдабали, тенги йўқ илоҳий Самарқанд ҳақидаги турли сифатларни тўғридан-тўғри қабул қилмаслик керак, чунки Самарқанд ҳам барча Осиё шаҳарлари каби етарли даражада ифлос ва бадбўй эди. Генерал Головачёв Каттақўрғон қалъасини қўлга олиш учун отланди, мен ҳам жанг манзараларини жилла қу4рса энди яқиндан кўрайин деган умидда бу кичик сафарга бирга бордим, аммо чангдан бошқа нарсани кўра олмадим, чунки отряддагит зобитларни ҳаддан ташқари афсуслантиран ҳодиса юз берди – қалъа жангсиз таслим бўлди. Суворийлар бошлиғи Штандартман иш бундай тинч якунланганидан ниҳоятда ғазабланди ва қалъанинг таслим бўлганини билдириб, садоқат изҳор этиб келган элчиларни менга топширинг, уларга довюракликни иўргатиб қўяман, деб генералдан талаб қилди. Отряд оташинлик билан кутган иш қўлдан кетди – мукофотлар, нишонлар, мартабалар бой берилди – алам қилмайдими?
Бояги суворийлар бошлиғи ўз казакларини гўшт билан қанда таъминлаганини эшитиб, кулгидан ўзимизни тия олмадик. Аҳоли йўл атрофидаги ҳамма молни ҳайўаб кетганлигидан ҳеч нарса топиб бўлмасди, шунда полковник қатъий чораларни қўллашга қарор қилади ва вахмистрни чақиради.
– Нега бизнинг буқалар узоқда боқиляпти?
У ҳанг-манг бўлиб қолди.
– Қандай буқаларни айтяпсиз, жаноби олийлари?
– Бизнинг буқаларимиз деяпман-ку сенга, нима кўрмаяпсанми? – У қўли билан қаршимизда ястианиб ётган бадавлат Зарафшон водийсида ўтлаб юрган молларни кўрсатди.
– Кўраётганим йўқ…
– Гап қайтарилмасин. Ҳозироқ бу ёққа ҳайдаб келинсин.
Бир неча буқани отрядга ҳайдаб келишади ва уларни бир зумда сўйиб қозонга босишади. Эгалари генералга шикоят қилиб келишганда, уларнинг на суяги, на терисидан ном-нишон қолган эди. Генерал казакларнинг найрангини сезди ва товон тўлашга мажбур бўлди.
Кавказлик жасур зобит Пистолькорс жануби-шарқ томондан келаётган Шаҳрисабз ва китоблик ўзбек аскарлари тўдасини тиғга тортиш учун юборилган ўзбек аскарлари тўдасини тиғга тортимш учунюборилган эди. У қўшинни енгишга енгди, ҳатто барча ғолиблар каби жанг майдонида тунаб ҳам қолди, аммо манзилга қараб юриши биланоқ, душман яна бирлашиб, шундай зарба бердики, таъбир жоиз бўлса, унинг нақ елкасига миниб олиб, Самарқандгача қувиб келди. Генерал Кауфман ва биз қайтиб келаётган отрядни кутиб олиш учун отландик, шаҳардан ташқарига чиқишимиз билан бизни ўққа тутишди, атрофдаги дарахтзорлар орасида шундай қизғин отишма бошландики, қўмондоннинг хавфсизлигини таъминлаш учун ёнимиздаги барпча казакларни шу заҳотиёқ қарши ҳужумга ташлашга тўғри келди; биз ярадорларни олиб, қайтишга мажбур бўлдик. Оқибат чекиниш билан якунланган бояги ғалаба кўпчилик зобитлар орасида норозилик уғотди, ботир зобит, учига чиққан маишатбоз полковник Назаров Самарқандга қараб қилинган бу кейинги ҳаракат жуфтакни ростлашдан бошқа нарса эмас, деб бапралла гап тарқатгани учун Кауфман томонидан қамоққа олингани ва бўлажак ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан маҳрум қилингани ҳақида эшитдим.
Ерли аҳоли буни чинакам муваффақият деб ўйлаб, хурсандчилигини яшириб ўтирмади, аслида эса у бизни ёв ҳали батамом мажақлаб ташланмагани, бор-йўғи лат еганидан огоҳлантирди, Шарқда бундай ҳодиса тез-тез учраб туради. Тезликда ўзини ўнглаб олган рақиб ҳали курашга қодирлигини билдириб қўйганди. Нима бўлганда ҳам шаҳарни душман қуршаб олди, деган хабар бир зумда тарқалиб кетди. Биз, ёшлар, парвойи-палак эдик, отрядга оз ёки кўп даражада бирон-бир хавф туғилиши ёки ўзимга қандайдир зиён-заҳмат етиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Ҳар куни бир казак ҳамроҳлигида бозор ва шаҳардаги кўчалар ва йўллар бўйлаб айланардим, ҳаётим ҳар соат, ҳар дақиқа қил устида бўлганлигини кейингина англаб етдим. Қўшни қўмондони шаҳардан ташқаригша чиқаётган пайтда айрим кўчаларда мулланинг ваъзини жон қулоғи билан тинглаётган аксари ўрта яшар одамлар тўдаси учраб турарди; Пистолькорс отряди қайтган куни эса бундай вапъз ўқиётганлар исони кўпайган, чамамда халқни кофирларга қарши жангга отланишга чорлашаётган эди. Қалъага тезроқ етақолай, деб бозорга борадигана катта кўчадан бурилиб, тор, қинғир-қийшиқ йўлкадан кетаётганимда, муюлишлар-дан биридаги мачитнинг катта дарвозаси очилиб кетди, ичкарида одам тўла эди, қизил кийимли киши – Бухоро амирининг айғоқчиларидан бўлса керак – нутқ сўзлаб турарди. Халойиқ тарқалаётган пайтда энг кейинда овози ва қўл ҳаракатлари билан халқни қўзғалишга даъват этиб менинг танишим – Шердор мачитининг катта мулласи борарди.
– Салом мулла!– дедим мен. У жуда дарғазаб бўлса-да, ҳамманинг кўз ўнгида ўзига узатилган қўлни олиб кўришишга мажбур эди.
– Генерал Кауфман шаҳардан чиқиши биланоқ аҳоли қўзғолон кўтармоқчи, деган гап айланиб қолди. Аммо мен туну кун ерли аҳоли орасида кезиб юрар эканман, худди шундай бўлади деган фикрга аллақачон келган эдим, бошқа хаёл, ҳатто тасаввуримга ҳам сиғмасди. Шу кунларда мен шаҳар ташқарисидаги Шоҳи Зиндага (Темурлангнинг ёзлик саройи шундай аталарди) элтадиган йўлдан бориб, у ердаги мачитлардан бирида сақланиб қолган, бир вақтлар унга тенгсиз кўрк бағишлаб турган мўъжизакор нақшлоар тасвирини чизаётган эдим. Уруш манзаралари ўрнигаа ҳаммаёқда нуқул қум, чангу ғуборни кўравериш меъдамга тегиб кетганидан биринчи оказия биланоқ Самарқанддан қайтиб, Қўқонга саёҳатга жўнашга қарор қилганим учун ҳатто генерал Кауфман билан хайр-хўшлашиб ҳам қўйгандим. Бахтга қарши эртаси куни, у кетгандан кейин шаҳарни қуршаб олган шаҳрисабзликларнинг таҳдиди туфайли ҳали-бери оказия бўлмаслигини маълум қилишди, бунинг устига шаҳар мададга муҳтож эди, 3 чақиримга чўзилган деворни қўриқлаш учун қалъамизда бор-йўғи 500 одам бор эди.
– Яна бир кундан кейин, эрта тонгда сарой ҳовлисидаги мен истиқомат қилаётган хонага ерли аҳолини бошқариш учун қолдирилган ураллик майор Серов чопиб кириб келди. У қуролланан халойиқ бизга очиқдан-очиқ душманлик кайфиятида турганлиги важидан бундан кейин шаҳарга бормаслигимни тайинлади. Шаҳрисабзликлар шаҳар остонасига келиб, ичкарида исён кўтарилиши ва қалъага ҳужум бошланишини кутишаётган эмиш.
– Худо ҳаққи, қалъа деворидан ташқари чиқа кўрманг,– деб мени гоҳлантирди у,– ўлдириб қўйишлари мумкин, изсиз гумдон қилишади, ким ўлдирганиниям аниқлаб бўлмай қолади.
– Афғон отрядларимиздаги бир форснинг суратини куни кечагина чиза бошлагандим. Агар шу қўлимни уўламаганида, тан оламанки, бу гал ҳам ҳеч қандай хавф-хатардан қўрқмасдан шаҳарга отланган бўлардим.
– Душман Бухоро тарафидан бостириб келади, деган тахмин тўғри чиқди, эртаси куни, тонг саҳарда ҳужрамдан чиққанимда қўлларига дурбин ва кузатув асбоблари ушлаган қалъа маъмурларини кзрдим.
– Нима гап?
– Мана бу ёққа қаранг.
Дурбинда ҳам, дурбинсиз ҳам шаҳар узра юксалган Чўпон ота тепалиги қўшинга тўлиб кетганини анив-тиниқ кўриниб турарди, милтиқ найзалари қуёш нурида ярқирарди. Аскарлар орасида отлиқ бошлиқлар айланиб юришар, чопарлар серҳаракат бўлиб қолишганди. Орамиздаги баъзи ёши катта зобитлар ҳозир қалъага ҳужум бошланади, деган қатъий фикрда эдилар, бошқалар эса бундай бўлишига мутлақо ишонишмасди, мен ҳам ана шу кейингилар қаторида эдим. Мунозара қилаётганлар ичида қалъа кутволи, майор Штемпель, бояги Серов ҳамда юқорида айтганимиздек, тили заҳарлиги учун жазога дучор бўлиб, Самарқандда қолдирилган полковник Назаров бор эди, мен у билан шу пайтгача таниш эмасдим.
Шу куни афғоннинг суратини деярли битираёзгандим, фақат оёқларини чизишим қолганди, аммо бугун буни уддалай олмаслигимга кўзим етди. Ёдимда бор, кечқурун сапёр Б.нинг таклифига мувофиқ душман шаҳар томондаги қалъа деворига туташ кўтармани қандай бузишаётганини кўргани бордим. Генерал Кауфман кетишидан олдин эски деворнинг нураб, бемалол ўтиш мумкин бўлиб қолган жойларини тузатишни мана шу зобитга топширган, аммо муҳандислар жиддий ҳужум бўлишига ишонмаганлигидан бу ишни қўл учида бажаришаётганди, Чўпон отага тўпланган ёв қўшинини кўргандан кейингина улар ғайратга кириб кетдилар. Шунисигаям шукур, шаҳарга ўтиш мумкин бўлган энг катта ўпирилган жойни жанг бошлангунча тузатиб улгуришди, агар ярим соат кечикишганда борми, бутун қалъа қўлдан кетган бўларди.
II Б О Б
Эртаси куни афғоннинг чала қолган суратини битирмоқчи эдим, хизматимдаги казак эндигина олиб келган чойни ичаётган пайтимда узундан-узоқ отишма бўлиб, “ур, ур” джеган даҳшатли қийқириқлар эшитилди ва у кучайгандан кучайиб борди. Аҳвол жиддийлигига ақлим етди: қалъага ҳужум қилишарди. Револьверимни чангаллаб, жоним борича отишма бўлаётган жойга – Бухоро дарвозасига югурдим. Қарасам, ўзи тушган уй олдида ранги оқариб Серов турибди, ҳадеб мўйлоовини асабий юлқиб бураяпти – бу жасур, кетворган казак оғир аҳволга тушиб қолганда доим шундай қиларди.
– Мана буни қаранг-а, мана буни қаранг!– деб такророларди у.
– Нима, ишимиз ёмонми?
– Ҳозирча ёмон эмас, аммо кейин нима бўлади? Ўзингиз биласиз, гарнизонимизда 500 одам бор, улар эса, мендаги маълумотларга кўра, йигирма мингдан ортиқ.
Мен олдинга қараб чориб кетдим. Мана, Бухоро дарвозаси. Тепадаги майдончада тутун ичида қолган аскарлар душман томонга тинимсиз ўқ ёғдиришарди, югуриб борар эканман, ҳимоячиларимиз озлигини кўриб, биринчи дуч келган, ўқ еб ўлиб ётган жангчининг милтиғини олдим, чўнтагимни ўқ-дорига тўлдириб, ҳарбий дўстларим билан биргаликда 8 кун қалъа мудофаасида турдим, бу азбаройи қандайдир қаҳрамонлигимдан эмасди, гарнизонимиз оз сонли эди, шунинг учун госпиталдан эндигина тузалиб чиққан, ҳали кучга кирмаганлар ҳам ҳеч бўлмаса найзалар сонини кўпайтириш учун хизматга сафарбар қилиндики, соғлом одамнинг бир чеккада томшабин бўлиб туриши гуноҳи азим ҳамда тасаввурга сиғмайдиган ҳол эди.
Биринчи ҳужумни даф қилиб, дарвозани амаллаб ёпиб олдик, душман орқага силжиб, деворларга туташиб кетган уйларга жойлашиб олди ва биз томонга тинимсиз ўқ ёғдиришда давом этди, улардаги милтиқлар, табиийки, жуда ёмон бўлиб, ўқи йирик эди, аммо мерганлик билан отишарди, бунинг устига биз ўқ узиб, мўлжалга теккизишга қийналардик, сабаби улар уйлардаги кичик-кичик туйнукчалар оқрали бизни бемалол нишонга олишарди. Биз томонда бундай туйнуқлар йўқлиги учун деворнинг нурай бошлаган бўғотидаги пана жойлардан туриб отардик, талафот ҳам шунга яраша кўп эди. Ёшроқ аскарлардан бири беғамлик қилиб уйдан бошини чиқарган ўзбекни мени кўз ўнгимда қулатди, яна ботирлиги қўзиб, туйнуқлардан бирига қфаратиб чаққонлик билан ўқ уза бошлади, рақибнинг милтиғи ишдан чиқдими, у тумшуғидан ўқ едими, ҳар қалай талай вақтгача у томондан ўқ отилмади, Руҳланиб кетганидан завқланиб ку4либ, ўзича ҳазил-мутойиба қилиб турган аскар ногоҳ кесилган дарахтдек қулади, нақ манглайидан ўқ еган эди, унинг отилмай қолган қолган патронларини мерос қилиб олдим. Қовурғасига ўқ теккан яна бир аскар қўлидан милтиғини тушириб юборди, у кўкрагини чангаллаганича майдончада зир айланиб қичқирар эди:
– Оҳ, биродарлар, ўлдиришди, ўҳ ўлдиришди. Ўҳ, ажалим етди.
– Нега бақирасан, тентак, ётсанг-чи!– хитоб қилди унга яқинроқда турган ўртоғи, амм бечора ҳеч нарса эшитмасди, яна бир марта гир айланиб чиққач, гандираклаб ёнбошига қулади-ю, ўлди, ўқ-дориси ҳам менинг захирамга қўшилди.
– Кўп ўтмай майор Альбедил келиб, кичик зобитдан қўмондонликни қабул қилиб олди, душман эгаллаган маррани синчиклаб кузатгач, у-бу деб буйруқ берди, аммо у ҳам узоқ раҳбарлик қилолмади, ёдимда бор, ниманидир гаплашаётган эдик, у бирдан ўтириб қолди ва “яраландим” деди. Уни елкамда суяб аскарлардан бирини чақирдим-да, аввал пастга олиб тушдим, сўнг дарвозадан бир чақиримча узоқликдаги амир саройига жойлашган шифохонагача олиб бордим. Альбедил охири буйруқларни ҳам мардона берди, довдираб қолган аскарларни қаттиқ туришга, чекинмасликка даъват қилди, сўнг шундай бўшашиб, шалпайиб осилиб қолдики, уни солдатларга бериб юборишга кўнглим бўлмасдан турар жойигача элтиб қўйдим. Ярадор йўлда ниҳоятда толиқди, замбил йўқ эди, манзилга бир амаллаб етдик.
– Сезиб турибман, ярам жуда оғир,– деди у.– Куним битганга ўхшайди.
Мен, албюатта, унга тасалли бердим, ўқ оёғининг юмшоқ жойига текканини айтиб, ўтиб кетади, ҳали тузалиб ўйинга ҳам тушиб кетасиз, деб кўнглини кўтардим. Дарҳақиқат, у тузалди, ўйинга тушадиган бўлоди, аммо бухороликларнинг ўқи барибир кучини кўрсатди, у мен ўйлагандан кўра кўпроқ зарар етказди, суякни тешиб ўтмаган бўлса-да, мажақлаб ташлагани учун унга неча йилларгача азоб бериб юрди.
Альбедилни докторга топширгач, яна орқага – отишма ва “ур-ҳо-ур” қайнаб ётган дарвоза томонга чопдим. Озгина юрмасдан, чапда девор муюлишида турган бир гуруҳ аскарларга кўзим тушди: улар тўда бўлишиб журъатсиз овозда “ура!” деб қичяқиришганча ҳужум қилаётганларнинг бошлари ҳар лаҳзада кўриниб туран бўғотларга қараб тартибсиз ўқ узишарди.
– Ҳаммамиз шу ерда ўлиб кетамиз,– таъкидлашарди қовоғи солиқ аскарлар.– парвардигор гуноҳларимиз учун жазо берди. Тирик чиқолмайдиган бўлдик. Кауфмангаям балли-е, истеҳком қурмади-ю, бизни ташлаб кетди-қолди…
– Қўлимдан келганича далда бердим:
– Шунчалик обидийда қилишга уялмайсизларми? Ҳали туриб берамиз, наҳотки тириклай таслим бўлсак?
Девор ўша биз томонга улоқтирилган номаълум олов жисм аскарларнинг ўтакасини ёриб юбораёзди.
Бир гуруҳ аскарлар зобит бошчилигида девор бўйлаб анча наригача боришди – юқорида номи тилга олинган полковник Назаров қалъага ёпирилган фалокатни кўргач, қамоққа олинганини дарҳол унутиб, қурол ушлашга мадори келадиган шифохонада ётган ўз батальонига қарашли аскарларни тўплаб энг хавфли нуқтага келганди. Унинг ёнига бутунлай довдираб қолган жангчилар чопиб кела бошлашди.
– Жаноби олийлари, ёриб ўтишяпти.
– Қўрқманглар, биродарлар, мен ёнингиздаман.– Унинг хотиржамлик ва ишонч билан берган жавоби тинимсиз ҳужум ва шовқин-сурондан гангиб, ўзини йўқотиб қўйган аскарларга жуда тез таъсир кўрсатди.
– Шу дақиқадан бошлаб Ўрта Осиёга доир ҳарбий ҳаракатлар солномасида батафсил баён этилган ва саккиз кун давом этган мудофаа чоғида иккимиз доим бирга бўлдик.
Яна “ур!ур! ур!” деган қичқириқлар тобора яқинлаша бошлади ва девор узра ҳужум қилиб келаётганларнинг каллалари кўринди, улар қалъага ўтишга тайёрланишаётган эди, чамамда. Аскарлар буйруқни кутиб ўтирмасдан бирқаракайига ўқ ёғдиришди, куаллалар ғойиб бўлди ва атрофга сукунат чўкди, осонгина кириб олишни мўлжаллаган оломон кучли қаршиликка дуч келгач, девордан узоқлашди. Гап шунда эдики, деворнинг нураган мана шу жойида ҳар икки томонга бемалол ўтиладиган сўқмоқ бўлиб, уни ҳали ёпиб улгуришмаганди, қалъага кириладиган махфий йўлларни беш қўлдек яхши биладиган ерли аҳоли ҳужумчиларни бу ёққа тўғри бошлаб келишгани аниқ эди.
Асарларнинг бир қисмини қолдириб, бошқа томонга кетдик. У ёқдан олдинма-кейин бир неча ранги бўзарган, ҳарсиллаб ьқолган аскарлар Назаровнинг олдига чопиб келишарди. Улар етиб келмасданоқ узоқдан туриб:
– Жаноби олийлари, у ёқда ёриб ўтишяпти, у ёқда!– деб қичқиришарди.
– Дарвозадан ўнгга қараб ташландик, бир тўда қорамағиз ўзбеклар деворнинг ўпирилган ва ёғочлар билан нари-бери тўсиб қўйилган жойини эндигина бузишаётган экан, улар найзабозлик тугул узоқдан ўқ узишимизни ҳам кутьмаган чоғи, биринчи ҳамладаёқ қочиб кетишди.
Уч чақиримга чўзилган бу қалъанинг ҳамма ёғи илвиллаб қолган, хоҳлаган жойидан ёриб ўтиш мумкин эди, бунинг устига искаридаги сон-саноқсиз уйчалар унга туташиб кетган эдики, мабодо душманнинг озгина қисми кириб олса, уларни ҳайдаб чиқариш жуда қимматга тушган бўларди.
Одам айтишга ҳам, ҳатто эслашга ҳам уялади: биз орқага эндигина бурилгандик. Николай Николаевич Назаров карам шўрва ичиб олсак ёмон бўлмасди, деб оғиз эуфтлаган эдики, аввалги жойимиздагилар изимиздан чопиб келиб қолишди:
– Жаноби олийлари, авф этасиз, ҳужумга ўтишяпти.
Яна югуриб кетдик. Ҳеч ким кўришмаса-да, кучли шовқин-сурон эшитилар ва кучайгандан-кучайиб борарди, ҳатто қичқираётган алоҳидаа овозларни ажратиш мумкин эди, улар жуда яқинда бўлиб, табиийки деворни бузишга тайёрланишаётганди, биз дамимиз ичимизга тушиб кута бошладик.
– Девор устига чиқайлик, нима қилишаётганини кўрамиз,– деб шивирладим Назаровнинг қулоғига, кутавериб, тоқатим тоқ бўлганди.
– Жим! Хитоб қилди у.– Қани киришсин-чи!
– Мана шу ьҳолатни суратларимдан бирида акс эттирганман. Нақ бошимиз устида қийқириқлар эшитилиб турибди, довюрак сарбозларнинг калласи бўғот лабида кўрина бошлади ҳам, “ура” садолари янгради ва биз томонимиздан шундай кучли ўқ ёғдирилдики, яна найзабозликка эҳтиёж қолмади, душман орқага чекинди.
Бу бетўхтов ҳужумлар аскарларга кучли таъсир қилиб, гангитиб қўйганлиги кўриниб турарди, ҳамма жойда “мако6нимизни шу ердан топамиз” деб такрорлашарди улар. Вақт-вақти билан ҳазил-мутойиба қилиб, одамларнинг кайфиятиникўтариб туриш учун Назаров анчагина куч-ғайрат сарфлади. Умуман, ҳужум палласида асарлар матон6ат билан туриб беришганини яққол ҳис қилдим. Ҳужумлар орасидаги озгинаа тиним чоғида ҳам рақиблар тез-тез ғашгаа тегиб туришарди: аллақанчаси девор бўйлаб яшириниб келар ва кўз очиб юмгунча милтиқларини бўшаштириб, довдираб қолган аскарлар жавоб қайтаргунча ғойиб бўлишарди, уларнинг ўқлари онда-сонда нишонга тегса-да, одамларнинг кайфиятини бузарди, бизникилар доим доғда қолишар, отган ўқлари эса девор бўлакларини кўчириб туширарди, холос. Буни кўриб ниҳоятда ғазабим қўзиди, милтиғимни шайлаб, қорабошлардан бири келармикан, деб анча вақт пойлаб турдим, ҳатто сабрим чидамасдан, ёмон сўзлар билан сўкиниб юбордим ҳам – аскарлар шу заҳотиёқ танбеҳ беришди:
– Энди сўкишдан фойда йўқ, фурсат ўтди.
Аскарлар олдинига мени “ҳазратлари” деб аташди, аммо Назаров Василий Васильевич деб мурожаат қилаётганини эшитгач, дарҳол уни илиб олишди ва тез орада бутун гарнизон – касалхонадаги беморларгача “Василий Васильевич” кимлигини билиб олди.
Шу пайт қалъадаги артиллерия бошлиғи, омадли, жасур капиттан Михневич ҳаммамизга девордан ошириб, душман тўдасига улоқтириш учун қўл гранаталари тарқатиб чиқди. Бахтга қарши ташқаридаги ғала-ғовур тиниб, уларни қайси тарафга улоқтиришимизни билмай қолдик, бунинг устига яна қандайдир ҳийла ўйлашяптимикин, деган хавотир ҳам бор эди – девор устига чиқиб, лушман қаердалиги ва нима қилаётганини билиш жуда зарур бўлиб қолди. Офицерлар бир неча аскарни юборишди, аммо улар бир-бирини туртиб, олдинга уундашар, муқаррар ўлимга боришни эса ҳеч ким хоҳламасди.
– Тўхтанглар, мен гимнастикани биламан!– дедиму юқорига югурдим. Назаров “Василий Васильевич, сизга нима бўлди, қайтинг, бундай қила кўрманг!” деганча қолаверди.
– Тушинг! Пастга тушинг!– шивирлади Назаров, мен орқага қайтмадим, ростини айтсам, ваҳима босса-да, орият қзймади. Бўғот лабида ётганимча: “Энди у ёққа қандай қарайман, ўрнимдан турган заҳотиёқ отиб ўлдиришади-ку”, деб ўйлар эдим, бундай пайтларда ҳар қандай хаёл мияга бир-икки лаҳзадаёқ келади-қолади – шартта ўрнимдавн турдим. Қаршимда девор билан уйлар орасини тумонот одам босиб кетганини кўрдим – ҳаммасининг нигоҳи саллали кишига қаратилганди – қандайдир кенгаш қилишаётганди. Улар ногоҳ бошларини буриб мен томонга қарашди ва илк дақиқада ҳайратдан донг қотиб қолишди – ана шу ҳолат мени қутқарди: эс-ҳушларини тўплаб: “Мана! Мана!” деб бақиришганда яшириниб улгурдим, мен турган жойга ўнларча ўқ ёғилди, чанг-тўзон кўтарилди.
– Тушинг, худо ҳаққи тезроқ!– фиғон қиларди пастда меҳрибон Нзаров, албатта, энди буни таъкидлашга ҳожат йўқ эди; одамлар тўпланиб турган тарафни кўрсатдим, кўп ўтмай гранаталар плртлаб, у ёқда шунақанги даҳшатли қий-чув, тўполон кўтарилдики… Мўлжал аниқ олинган эди.
– Назаров ўзига-ўзи хўжайин бўлганлиги учун хоҳлаган жойга бориши мумкин эди, шундан фойдаланимб, деворнинг ҳамма томони бемалол кўриниб турадиган қалъа бурчагига жойлашдик. Тан олиш лозимки, Самарқанд қалъасинимнг деворлари баланд ва кенг эди, у юз йиллар қаъридан емирилмасдан омон чиққанди, озгина соқчилар ёрдамида ҳимоя қилса бўларди-ю, аммо бахтга қарши унинг кўп жойлари нураб кетган, бирваракайига бир неча ерни қўриқлашга тўғри келарди, мудофаадаги лар озчилик бўлиб, ноиложликдан оёққа турғазилган касаллар ва ярадорларни ҳисобга олмаганда бор-йўғи 500 га яқин одам бор эди. Касалларнинг айримлари шунчалик қувватдан қолган эдики, ҳатто “ура” деб қичқиришга холи келмасди; милтиқни зор-базўр ушлаб туришарди: ёнгинасидаги шериги ўқ еб ўлса ёки яраланса, нарироқдагилар ғазабланиб қичқириб қолишарди: “Ҳой, нега оғзингни очиб қараб турибсан, кўтаришиб юборсанг-чи”.
– Кучим ет-май-ди, қув-ва-тим йўқ.
– Қимирлай олмасанг, нега келдинг?
– Қайдан билай, буйруқ шундай бўлди, ҳаммамизни девор ёнига ҳайдаб келишди.
Биз янги кузатув ўрнимизга жуда яхши ўрнашиб олдик. “Барин”дан ажралишни хоҳламасдан мени излаб келган казагимни нарсаларимни олиб келишга буюрдим. Назаров нон ва ароқ келтириўни буюрди. Тамадди қилиб, сигара чекди – роҳатижон бўлдию Сигара шундаё1 қувноқ кайфият бағишладики, мен яна бир қутисини сотиб олдим ва ён-атрофимдагиларга улашиб чиқдим – ҳаммаёқ тутунга тўлди. Карам шўрва тарқатилди, ҳамма қорнини тўйғазиб олди, эрталабки ичилмай қолган чойдан кейин кун бўйи оғзимга теккан овқат шу эди. Назаров бутун командаси билан томнинг соясига жойлашди, мен эса девордаги қоровул ёнига бордим, у ерда ўқтин-ўқтин милтиқ отилиб турар, ўққа учган айғоқчини қандай йиқилаётганини бемалол кўриш имкони бор эди. Ёдимда, уни биратўла саранжомлаб қўйишмоқчи бўлган эди, шериклари йўл беришмади.
– Қўй, Серёга, отма!
– Ахир кетиб қолади-ку.
– Кетса-кетаверсин, энди у жангга ярамайди.
Дарҳақиқат, у кетди, бизни ғафлатжда қолдирганига тўла ишонган ҳолда ҳаракати сезилиб қолмаслиги учун ётган жойидан секин ёнбошига ағанадаи ва шу алфозда оҳиста сурила-сурила тўсиқ ёнига етиб борди , бир неча қўл чўзилиб уни дарҳол тортиб олишди, улар ўрисни лақиллатдик деб ўйлашди, ўрис Серёга ҳамда бошқа кўпчилик ўрислар уни ўлдиришни хоҳламагани ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади, албатта.
Мана шундай таъсирчан манзараларни ҳисобга олмаганда, бизникилар ҳеч кимни яқин келтиришмади, аммо бизни ҳам “сийлаб” туришарди” Ўқлар ҳамон уйлардан отиларди, қалъанинг маълум нуқталари кичкина шинаклар орқали ҳар доим нишонга олинган, бош кўтарсанг бас, ўққа учишинг тайин эди. Уларнинг ўқлари сапёрларимиз яқвингинада қуриб улгурган тўсиқларга визиллаб келиб уриларди. Бир марта эндигина тепкини босаман деб турганимда, ўқ нақ тўсмиққа келиб тегди, устимга қум ва қаиш ёғилди. Чидаб туролмасдан қўлларим билан юзимни бекитдим.
Мени яраланди, деб ўйлаган Назаров:
– Дарров олиб тушинг!– деб бақирди пастдан туриб. Бошқа сафар, нишонни пойлаб ётган куйи, ёнимдаги қўшниларим билан гаплашмоқда эдим – юмшоқ бир нарса келиб урилганини эшитдим – атрофга олазарак кўз ташладим, қарасам, қўшним қўлидаги милтиғини тушириб юборди ва оғзидан кўпик сачратганча девордан ўмбалоқ ошиб қулади…
– Назаров икки ёш офицер билан, уларнинг исми ёдимда йўқ, ўз уйидагидек бемалол жойлашиб олганди. Бир идишдаги арақни бўшатгач, аскарларга яна келтиришни буюрди, одатига кўра хушчақчақ бўлиб, ҳазилкашлик қила бошлади, аскарларнинг кулгиси биз эгаллаган тўсиққача эшитилиб турар, тилга олиб бўлмайдиган ибораларга қараганда, унинг мутойибалари ҳам ўта бемаза эди. Ўзларини гўё хапвф-хатар ўтиб кетгандек хотиржам тутишарди.
Аммо бу омонат хомхаёл узоққа бормади. Кўп ўтмай шаҳарнинг Бухоро дарвозаси томонда бизга таниш бўлиб қолган ҳужумга чорловчи хитоблар эшитилди ва отишма ошланди, сўнг “жуда сиқиб қўйишди” деб ёрдам сўраб, бир аскар югуриб келди. Назаров бурчакдаги манзилгоҳида бир гуруҳ соқчиларни қолдириб, ўзи илдам юриб дарвоза томонига кетди: бу ерда бошчилик қилиб турган офицер ўз ихтиёри билан раҳбарликни унга топширди, сапёрлар бошлиғи штабс-капитан Черкасов ҳам қўл остидагилар билан унинг измига ўтди. Яна ҳужум даф этилди Қоронғилик туша бошлади. Мис чойнак қайнатиб, энди ичамиз, деб тараддуд кўрганимизда улгуролмай қолдик – яна ҳужум бошланди. Мен беихтиёр эрталаб ичилмай қолган ва чамамда ҳали ҳам хонамда турган чойни ҳамда чала қолган, энди қайта қўл уришим даргумон бўлиб турган афғон суратини эсладим. Бу гал душман жуда тез ортига қайтди, уларкетиши биланоқ дарвоза орқасида тутун кўринди.
“Вой, аблаҳлар-эй, ёндириб юборишмоқчи-ку!” Худди шундай бўлди. Тезда кучяли аланга ғира-шира осмонни ёритди. Дарвозаа ағдарилиб тушиши биланоқ кучли ҳужум бошланди ва у суранкасига узоқ давом этди. Деярли юзма-юз отишишга тўғри келди. Аҳвол танг бўлиб, ғала-ғовур, шовқин-сурон кучайиб борарди, шу аҳволда бекордан-бекорга дуч келган томонга ўқ отаётган аскарларга қараб бақириб бердим.
– Осмонга нега ўқ узасизлар, у ёқда нишон йўқ-ку?
– Қўрқитяпмиз, Василий Васильевич,– жавоб берди биттаси ниҳоятда жиддий алфозда.
Ёдимда, ҳужум қилаётганлардан иккитасини, таъбир жоиз бўлса, “профессорларча”отиб қулатдим. “Ўқ узишга ошиқма,– дедим мен,– стволни мана бундай уўлаб, пайт пойлаб тур”, милтиқни деворнинг дўнг жойига қўйдим, худди шу пайт чопон кийган, милтиқ осган киши шундоққина дарвоза ёнида кўчадан чопиб ўтиб қолди: ўқ уздим, у ағдарилиб тушганча жойида қотди. Ўқ жуда яқиндан узилгани учун бечоранинг чопони тутай бошлади ва у, яъни қурбон, бир кеча-кундуз давомида аста-секин ёниб, қора кўмирга айланди, жон аччиғида оғзини уўлаб қолган экан, қўли шу куи қотиб қолди, бу қора шарпа деярли бир ҳафта давомида кўз ўнгимизда ётди, асосий қўшинларимиз шаҳарга қайтиб келишаётганда уни, яъни шўрпешона қурбонни босиб-янчиб ўтишди. Менинг ўқимга учган иккинчи сарт ҳам худди шу тахлитда ўлди.
– Қаранглар, Василий Васильевич, биз учун қанчалик жон куйдиради-я!– дейишарди аскарлар.
– Ёмонлик кетидан яхшилик келади, деганларидек, дарвоза ўпирилиши билан Черкасов қум-тупроқ солинган қопларни қалаштириб жуда ажойиб тўсиқ ясади-да, йирик сочма отадиган замбарак ўрнатди. Шундан кейин ишимиз бутунлай ўнгланиб кетди.
– Қоронғи тушганди, қулаган дарвозанинг устун ва тахталари лаққа чўғ бўлиб ётарди. Назаров аскарларни қоронғида кўринмайдиган қилиб жойлаштирди, фақат найзаларгина ялт-юлт этиб қоларди. Ўртадаги замбарак ҳамда тўпчилар ва аланга шуъласида оқ кўйлаги билан камзули тоқланиб турган зобит яққол кўзга ташланиб турарди. Ташқаридаги шовқин тобора яқинлашиб келаверди, минглаб ҳирқи роқ овозлар: “Оллоҳ! Оллоҳ!” деб тинимсиз хитоб қилишарди. Ниҳоят, олдиндагитларнинг қиёфаси кўринди, улар орқадагиларни рағбатлантириб чорашарди, ҳеч бири ўқ узмасди, қўлларидаги қурол қилич ва қалқондан иборат эди; худди қўй подасига ўхшаб дарвозага ва замбаракка ёпирилишди.. Биринчи! – поручик Служенконинг овози жаранглади. Тўп даҳшат солиб гумбурлади, сочманинг қандай чирсиллаб сочилаётганини аниқ эшитдик. Сўнг сцукунат чўкди – ҳеч нарсани кўриб бўлмай қолди, ҳаммаёқни тутун чулғаб олганди, бир-икки дақиқадан кейингина узоқдан овозлар кела бошлади, улар чекинишган, чааси, ўзаро ҳисоб-китоб қилишар, сўкинишар, бир-бирига дашном ёғдиришарди, биз эса ўзимизда йўқ шод эдик. Бундай шиддатли ҳужумлар кетма-кет бўлиб турди: қандай қилиб бўлса-да, қалъани эгаллашга аҳд қилишгани сезилиб турарди, аммо тртибсиз бу оломоняқин масофадан отилаётган тўп ўқларига бардош беролмасдан чекинишга мажбур бўларди. Айни замонда, улар чекинаётиб ҳалок бўлганларни суяб, кўтариб олиб кетишаётганини сезиб турардик, девор яқинида қулаганларни эса олиб кетишга имкон йўқ эди – тонг ёришганда душман нечоғлик кўп қурбон берганлигини кўрдик, қуёшнинг ўткир тиғида улардан бадбўй ҳид чиқардики, шу кезларда бирон-бир юқумли касаллик тарқалиб кетмаганига ҳали-ҳали вайрон қоламан.
– Ҳаммаёқ тинчигандан кейин биз ҳам унча узоқда бўлмаган мачитга ҳамла қилдик, уни истеҳкомга айлантириб олишгани ва барча ҳужумларни шу ердан бошлашаётгани бизга маълум эди. Душман узоққа кетганига ишонч ҳосил қилгач, туцн қоронғусидан фойдаланиб, бу ярамас мачит ичига оҳиста кириб олдик, зудлик билан ёғоч, шох-шаббаларни тўпладик-да, ёндириб юбордик. Бизни зараримизга хизмат қилган дарвоза яқинидаги бир неча уйга ҳам худди шу тарзда ўт қўйдик. Ҳовлилардан бирида саман туркман арғумоғимга дуч келиб қолдик: ун6и менга совға қилмоқчи бўлишди, аммо мен бу туҳфадан воз кечиб, отини артелга топширдим, кейин эса артелдан 40 рублга сотиб олдим. Бу ерда ҳам ёнадиган нарсаларнинг ҳаммасини ёқдик. Ўзаро шивирлашиб гаплаашардик, қоронғида фақат: “Николай Николаевич! Василий Васильевич! Тутатқиини бу ёққа беринг, тез, тез!” деган хитобларгина эшитиларди. Яна бир қизиғи, Назаров ҳамлага туфли кийиб чиққанди, ўйлашимча, бьу паришонхотирликдан эмасди, у ҳеч қандай хавф-хатарни писанд қилмаганидан, кечқурун ечиб қўйган этигини қайтакийишга эринган эди ч амаси.
– Олов тиллари кўтарилгач, жуфтакни ростлаб қолдик, фурсат ҳам етган эди, ёнғинни сезган оломоннинг шовқин-сурони яқинлашиб келарди. Ўтини ўчиришга уриниб кўришди, аммо энди бунинг имкони йўқ эди, аланга кучайгандан кучайиб борарди.
– Яна ҳужумга ўтишди, аммо яқин атроф яққол кўриниб турганлиги туфайли бу уриниш ҳам муваффақиятсиз тугади.
Тун бўйи эамбарагимиз ва ёқимтой командир Служенкога тиним бўлмади. Унинг “Биринчи! Биринчи!” дея жаранглаб турган буруқлари остида уйқуга кетдим. Шундоққина кўча юзига тахталарни тўшаб, милтиғимизни тахт қилган ҳолда ёнбошладик, бундай ғалати шароитга кўникмагим ҳамда бургаларнинг аёвсиз талашига ҳам парво қилмай, донг қотиб ухладим.
III Б О Б
Тун ярмидан оққанда ғалати овоздан уйғониб кетдим – биз ўт қўйган мачит ағдарилиб тушган эди. Ҳаммамиз девор устига чиқиб ишимизнинг натижасини томоша қилдик, ажойиб кеча эди, ҳаво майин, осмон тўла юлдуз, қоровуллар ўз жойида ҳушёр, атрофни зийраклик билан кузатишади, бирпас гурунглашиб тургач, яна уйқуга кетдик.
Эрта тонгдан гоҳ биз томонга,гоҳ кечаги жойга, ундан ҳам нарироқдаги шаҳарга кириладиган асосий йўл томонга тинимсиз ҳужум қилиб туришди. У ёқдаги дарвозалар олдига ҳам замбараклар қўйилди, қулай маррани эгаллашганди, бу томондан қалъага фақат ҳандақ устига қурилган кўприк орқалигина кириларди, шу туфайлибу ёқлар анча бехавотир эди. Мабодо адашмасам, Жиззах дарвозаси деб аталган мазкур маррага чинакам хохол, ажойиб инсон куапитан Шеметила раҳбарлик қилганди. Аҳвол танг бўлиб қолган пайтда Назаров ҳар икки томонга ҳам мадад кучлари юборди; биз кеча жанг қилган жойга ҳужум қилишаётгани яққол кўриниб турарди, ҳужумга ўтган оломон “ур” деган қийқириқлар остида бўғотларгача чиқиб келишар ва бир қанчаси ўлиб, ярадор бўлгандан кейингина ичор-ночор орқага чекинишарди.
Ниҳоят, ҳаммаёқ тинчиди. Николай Николаевич мени нордон овқат еб олишга кўндирди, улар карам шўрвани шундай аташаркан. Бизга эргашиб келган савдогарлар хоҳлаган вақтимизда, ҳатто хавф-хатар ёғилиб турган пайтда ҳам овқат топилишини кўпдан бери қулоғимизга қуйиб келишарди. Савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйиш учун Самарқандга бирга келган рус савдогарлари бундай мушкул аҳволга тушиб қолганимиздан норози эди, албатта, Улардан бири – машҳур Немчаниновнинг чой савдоси бўйича ишончли вакили Трубчанинов шерикларига қараганда мард чиқиб қолди, у қизил кўйлак кийиб, ов милтиғини кўтарганича ёнимга келди, қолганлари шунчалик қўрқоқ эканки, отишма бошланиши биланоқ шам ёқиб, икона ёнига тиз чўкиб олишар ва тангрига илтижо қилишдан бошқасига ярамасди. Ўқлар ёғилиб, эшикларни тешиб ўтган пайтда улар хонанинг бошқа бурчагига чор-ночор сурилишар, кичик калибрли замбарак ўқлари том устида ёрилганда учинчи жойга ўтиб, ибодат қилишда давом этишарди.
Улар бизни едириб, ичиришар, аскарларга арав қа қутилаб сигаралар юбориб туришард, бир гал девор бўйлаб юриб, савдогарларнинг туҳфасини хоҳлаганларга тарқатиб чиқдим. Бечоралар отишма ва ғала-ғовурдан ўлгудек қўрқишар, “кутилмаган меҳмонлар” ана келади, мана келади деган ваҳимада кун ўтказишаётганини очиқчасига тан олишарди.
Беморлар ва ярадорларимизни маросимлар залига жойлаштиргандик, аммо томни тешиб тиккасига тушган тўп ўқи бир қанча ярадорларга шикаст етказиб, докторни ҳам ўлдиришига сал қолгандан кейин уларнинг бир қисмитни уйларга, бояги савдогарлар ёнига ётқизишга тўғри келди. Бояқишлар энди бутунлай оромдан маҳрум бўлишди, чунки Трубчанинов-нинг гапига қараганда, ярадорларнинг кеча-ю кундуз қилган нолайи зорига тоқат қилиб бўлмас эди.
Темурланг яшаган залгаааа бир қанчяа жуҳуд оилалар жойлашиб олишганди. Мен Назаровга буларни муқаддас тарихий жойдан кўра бошқа ерга кўчириш маъқул бўлмайдими, деб атган эдим, у: “Нима учун?,– деб жавоб берди.– Мен ҳали уларга… ҳам рухсат бераман”. Жуҳудлар ҳам анча-мунча экан, улар бола-чақа, қозон-товоғи билан ткўчиб келишганди, шаҳарга руслар киргач, улар яйраб, ўзларини эркин ҳис қила бошладилар, белига чилвир ўрнига қайиш боғлаб юрадиган, ҳатто бемалол от минадиган (ва ҳоказо) бўлдилар; булар илгари қатъий ман этиларди, агар улар шаҳарда қолишганда, қириб юборишлари аниқ эди. Менга айтишларича, қаттиқ отишма пайтларида улар даҳшатли дод-фарёд кўтаришар, худога илтижо қилиб, юзларини юлишар экан. Жуҳудлардан бошқа форслар, ҳиндлар, татарлар ҳам бор эди. Буларнинг ҳаммаси биз кириб келган пайтимизда истиқболимизга чиқишиб, энди нима бўлади, деб сўрашган, миннатдорчилик билдиришиб, этагимизни ўпишган эди.
Назаровга яна қўшин тўпланяпти, ҳадемай ҳужумга ўтишса керак, деб хабар қилишди, биз жадаллаб девор томонга йўл олдик ва ҳужумчилар озлигини кўриб тинчландик. Аскарлар иечинмасдан тун бўйи ҳашаротларга роса ем бўлишганди. Назаров улардан бир қисмини ажратиб, яқинимиздаги мачитнинг ҳовузида ювиниб келиш учун жўнатди. Улар кетишаётганда: “Яхшилаб ювининглар, сизларпни кўрганда…” деб шундай бир ибора ишлатдики, уни ҳеч қайси тилда ифодалаб бўлмайди. Аскарлар хохолашиб: “Ҳаракат қиламиз, жаноби олийлари” деб қичқиришди.
Отрядимиз энди анча кўпайиб қолди, чунки бу дарвозада хавф кучли бўлгани учун қутвол тўпланган одамларни бу ёққа юборганди. Тузалаётганлардан бошқа казаклар ҳамда турли зиёлинамо одамлар ҳам бор эди, улар “ура”деб қичқиришарди-ю, нари роқда, уйларнинг панасида туришни маъқул кўришарди. Икки-уч батальон зобитдан ташқари, Назаров ихтиёрида яна иккита сапёрлик зобитари: юқрида тилга олинган Черкасов ва бутунлай ғор, дўмбоққина, яқинда билим юртини битирган Қоронец ҳам бор эди. Кўпчилик ёш бўлганлиги учун орадан кулги ва ҳазил-ҳузул аримасди, фақат фалончи ўлди ёки яраланди деган хабар келгандагина сукут сақланарди. Дарвоқе, бизнинг Служенко ҳам оғир ярадор бўлган эди. Мен йўқ эдим, кейин Воронец айтиб берди, бу жанговар зобит оқ китель кийиб, огоҳлантиришларига қулоқ солмай, ташқаридагиларга яхшигина нишон бўлган ҳолда қора арғумоқда девор бўйлаб айланиб юрган экан.
“Қарасам, эгар устига энгашиб қолди,– деб ҳикоя қиларди Воронец.– Служенко, сенга нима бўлди, деб сўрасам, жавоб бермайди. Отдан тушириб олдик, қорнидан ўқ еган экан”.
Осойишталик бўлиб турганидан фойдаланиб, ҳамла пайтида ўлжа олинган туркман саманини синаб кўрмоқчи бўлдим. Аммо ҳали 100 саржин юрмасимданоқ нақ жаҳаннам ичига тушиб қолгандек бўлдим – қалъага қилинган ҳужумлар ичида энг даҳшатлиси бошланган эди.
Дуч келган казакка отимни бериб, жангга ташландим. Ўзбеклар туташ улардан ўтиб, бизга сездирмасдан худди мана шу ерда, яъни дарвоза олдида аллақачон деворга чиқиб олишган экан, биз лоақал бирон-бир сас-садо эшитмабмиз ҳам, улар бинолар ичидан ўтиб, замбаракларимизга қараб югуришди. Шу дақиқа том устидан биз томонга ўқар билан бирга с аноқсиз тошлар ёғилди, олдиндан тайёрлаб қўйишган экан. Мен учун биринчи синов шу бўлдики, чап оёғимга кучли зарб билан лтьилган катта тош келиб тегди, оғриқдан додлаб юбордим, оёғим синди деб ўйлагандим, йўқ, ўтиб кетди. Ҳамма “ура!” деб бақирарди-ю, аммо олдинга ҳеч ким юрмасди. Кўриб турибман, ғазабдан қип-қизариб кетган Назаров аскарларни қилич дастаси билан туртиб, илгарига ундар, улар эса тихирлик қилишарди. “Черкасов!– унинг овози гуриллаб эшитиларди.– Бу аблаҳларни боплаб саваланг!.. “Бундай вақтларда мияда чақмочдек тез туғилади, хаёлимга келган биринчи мулорҳаза шу бўлди – боришни хоҳламаяптими, демак, кимдир уларни етаклаши керак; иккинчиси – олдинга юриш қандай бўлишини кўрсатиб қўядиган фурсат келди; учинчиси – ахир, ўлдириб қўйишадику; тўртинчиси – балки ўлдиришолмас! Бу ўйлар икки дақиқагина давом этди; олдимда қандайдир харилар уюлиб ётарди, эгнимда тилга олишга арзимайдиган костюм, кулранг пальтомнинг олди очилиб кетган, бошимда кулранг момиқ шляпа, милтиғимни даст кўтарганча хари устига сакраб чиқдим, аскарларга қараб: “Биродарлар, орқамдан олға!” деб қичқирганимча душман тўдаси жойлашиб олган уга қ араб югурдим, улар тезда бу ерни тарк этиб, орқага чекинишди. Шу пайтгача барча ҳатти-ҳаракатларим, кечинмаларимни ақлимга чамалаб кўраман, дастлабки ишим – уй олдига эсон-омон етиб олгач, деразалар оралиғидаги деворга қапишиб олдим, қочишга шайланган душман дўлдек ўқ ёғдирарди, ўқ тегмайдиган жойда эдим; мендан кейин ўлимни бўйнига олиб чопиб келган Назаров ҳам шундай қилди, аммо орқамиздан эргашган аскарларнинг кўпчилиги шу ерда макон топди; баъзилари тил тортмай ўлди, кўпчилиги яраланди, таъқибга қизиқиб, илгари лаб кетганларнинг аксарияти душман қўлига тушди, уларнинг калласини кесиб, ўзлари билан олиб кетишди.
Ёш аскарларнинг бири мени майиб қилиб қўйишига сал қолди, бошига ўқ тегиб устимга шундай гурсиллаб куладики, пальтом бошдан-оёқ қонга беланди. У ҳириллаб ётарди, бир чсеккага олиб чиқишим биланоқ ўлиб қолоди. “Нега бизни бу ёққа бошладинг?” дегандек таънага тўла аянчли нигоҳ ташладики, ўлаётган одамнинг бундай қарашларини би р умр унутиб бўладими?
Ёдимда бор, 1 май куни Самарқанд остонасида – Чўпон отада бўлиб ўтган ва шаҳарни забт этиш билан якунланган биринчит жангдан кейин генерал Кауфман яраланганларни кўргани борган эди, у бошидан жароҳатланган, шифокорларнинг хулосасига кўра ўлиши муқаррар бўлган ёш зобитга яқинлашди. Генералнинг меҳрибонлик ва ёқимтойлик билан берган барча савқолларига ярадор оҳиста, бамаъни ва хушмуомала жавоб қайтарганини эшитиб турдим. Кауфман асосий иш қилингани, душман маҳлуб бўлиб, шаҳар ишҳор этилгани ҳақида гапира бошлаган эди, бемор ҳеч қандай жавоб бермадит, аммо шундай тикилдики, нигоҳидаги ўткир алам, нафрат юракни зирқиратиб юборарди.
Душман чекинганига қарамай, ҳали кетмаган, ўқ узиб бизни безовта қилиб турарди,Назаролвни ҳужумга ўтишга кўндирдим: тўсиқдан сакраб ўтдик ва кучли “ура” садолари остида рақибнинг ўнг қанотига қараб ташландик. Мен олдинда чопиб борардим, бахтимга, орқамга бурилиб қарадим. Қарангки, ҳеч ким изимдан келмаётган эди, аскарлар қўй подасига ўхшаб бир жойда ғуж бўлиб олишган, “ура!” деб бақиришар, ўқ отишар, аммо жойидан қимирлашмасди. Назаровнинг дўппослашлари, аблаҳлар, қўрқоқлара деб сўкинишлари беҳуда кетди, менинг “Биродарлар орқамдан олға!” деб кучим борича қичқиришларим беҳуда кетди – орқамдан ҳеч ким бормади, бутунлай томоғим бўғилиб, сабр-тоқатим тоқ бўлгандан кейин Назаровга мурожаат қилдим: “Боришмайди, Николай Николаевич, қайтишга буйруқ беринг!” Ноғорачи ҳордиққа чорлади, изимизга қайтишга мажбур бўлдик. Аскарлар нега боришдан воз кечишди? Биз оз эмас, юз эллик чоғлик эдик, душман ҳам нари борса икки юз киши атрофида, бунинг устига тўзиб кетган, руҳсиз аҳволда эди, аниқ эсимда қолгани шуки, олдингилар ҳадеб орқага яширинишга уринишар, юзларига даҳшатли қўрқув ифодаси муҳрланиб қолганди, тўла ишонч билан айта олмайман-ку, тахминимча аскарларимиз ташқарига чиқиб, қалъадан узилиб қолиш ва шаҳардаги беҳисоб тор кўчаларда адашиб, йўқ бўлиб кетишдан қаттиқ ҳадиксираш-ганди. Нима бўлганда ҳам душман улоқтириб ташланди, сўнгги ҳамламиз бежиз кетмади, шундан кейин биз томонга камроқ ўқ отиладиган бўлди.
Шу ерда айтиб ўтишим керакки, мен қўрқоқлик сифатида баҳолаётган бояги ҳолатни тушуниш ва авф этиш лозим, деб ҳисоблайман, сабаби ҳали бундан ҳам кучли хавф-хатарга дуч келишимиз мумкин эди. Баъзан шундай бўладики, “Кўнглим сезяпти, фалон нарса мана бундай бўлмасайди, деб қўрқяпман”, сингари тахмин билан қийналиб, гапириб юрасан. Аслида, бутунлай бошқача бўлиб чиқади, бояги ҳолатни унутиб юборасан. Ёш зобитлардан бири тўсиқ ортида томлардан ёғилаётган ўқ ва тошлардан яшириниб ётганча, қўрқув босиб, қалтираб қолди. Олдига эмаклаб борганимда қулоғимга шивирлади:
– Бугун мени ўлдиришади, сезиб турибман.
– Бемаъни гапларни қўйсангиз-чи,– жеркиб бердим мен.
– Ишонмаяпсизми? Мана ҳали кўрасиз…
Мунозара қилиб ўтиришга фурсат йўқ эди, лекин у охирги сзларни қанчалик ишонч билан айтайтганига ҳайрон қолганим эсимда.
“Бечора”. Хаёлимдан шу фикр ўтди, Бундай куераксиз туйғу қандай қилиб кўнглидан шу қадар мустаҳкам жой олди экан? Хўш, кейин нима бўлди дейсизми? У соппа-соғ қолди, ҳатто яраланмади ҳам.
Жанглар пайтида биз анчагина одамимизни йўқотдик. Кейинчалик ўзим икки арава мурдани саржин қилиб тахладим. Баъзилари таёқдек қотиб қолган, бошқаларининг оғзидан пуфакчалар ҳамон чиқиб турарди, бу жанг олдидан бир қадаҳ ортиқча арақ ичганидан нишона эди. Шу пайт негадир замбарагимиз ўқ отмаётганини сезиб қолдик. Назаров суриштириб кўрди, маълум бўлишича, ҳар доим ўз бурчини аъло даражада адо этиб келган тўпчи ғалабани эртароқ нишонлаб қўйган экан; у бир неча қадаҳни ортиқроқ отиб олиб, ширакайфлик билан снарядни қувурга шундай жойлаштирибдики, уни на отиб, на олиб бўларди. Вақтихушлик билан тарқалишдик. Ҳаммамиз шунчалик толиққан эдикки, ҳатто ўлган ва яраланганларни йиғиштириб олишга ҳам ҳафсаламиз келмади.
Калласи кесиб олинган бир нечта мурда қараб бўлмайдиган ҳолатда эди, аввал айтганимдек, ўлжадан қуруқ қолмаслик учун улар елкадан жуда чуқур кесиб олинганди. Аскарлар мурдалар атрофида уймалашиб, марҳум “Сидоров ёки Фёдоров” эканини аниқлашарди, фақат жасаддаги айрим нозик белгиларга кўра ҳамюртлари биттасини зўрға танишди. Маълумки, ҳар б ир кесилган бош учун, асосан, қимматбаҳо тўн билан тақдирлашади, бу одат фақат Ўрта Осиёдагина эмас, Европаааааадаги турклар, албанлар, черногорликлар ва бошқаларда ҳам мавжуд. Бу нарса менинг расмларимдан бири учун мавзу бўлди, унда ўлдирилган душманнинг бошини қопга солиш манзарасини акс этти рдим.
Ўша ҳамла пайтида бир ўқ бошимдаги шапкани учириб туширди, иккинчиси кўкрагимда турган милтиқ дастасини пачақлади – бир мўъжиза билан омон қолдим. Кейинги кунларда зобитлик фуражкамнинг оқ ғилофини кийиб юрдим, у ҳозир ҳам буюмларим орасида сақланади. Назаров зиён-заҳматсиз чиқди. Бу одамда қандайдир фавқулодда жасорат бор эдики, аскарлар тилида у бебош жасорат деб аталарди. Ҳужум чоғида рақибларимиз анча ичкарига кириб боришган, ҳатто дарвозага тутаашган уйлардан бирининг пештоқига нималардир ёзилган, назаримда Оллоҳнинг номи бўлса керак, катта қизил байроқ тикиб кетишган эди, қарама-қарши кўчадаги уйлардан ҳамон ўқ узиб туришгани учун уни олиб ташлаш қийин эди. Бугун қалъа аҳлини иснодга қолдирган бу байроқни ечиб тушишга аҳд қилдим. Николай Николаевич билан маслаҳатлашиб олгач, ён-атрофда ўқ ёғилиб турганига қарамай, бу вазифани муваффақият билан адо этдим. Қўлга туширган ўлжани дастасидан баланд тутган ҳолда тантанали равишда отахон командиримизга, яъни Назаровга топширдим. У нима қилди денг? Қутволга бердими? Сафар черкови остонасига қўйдими? Йўқ, мени лол қолдирганча, байроқни пайтава қилиш учун аскарларга ошириб юборди. Кейинроқ Кауфман чодири атрофига қўйилган байроқ ва чиройлироқ эканига ишонч ҳосил қилдим. Бундан ҳам аянчлиси шу бўлдимки, отимни зўрға қидириб топдим, уни арқонлаб қўйишибди, мен ватан учун қон тўкиб юрган пайтимда ёрдамга ҳайдаб келинган казаклардан бири юганни шилиб кетибди. Тан оламанки, бунақасини кутмаган эдим.
– Василий Васильевич,– мени чақирди Назаров ҳамма ин саранжом бўлгач – юринг, нордон нарсалардан тамадди қилволайлик.
Сарой ҳовлисига кириб борганимизда, ҳамма миннатдорчилик билдириш учун ёпирилди, жуҳудлар, татарлар, форсларни қўяверинг, ҳатто ярадорлар ҳам эмаклаб келиб Назаровни табриклашди. Даҳшатли отишмалар, қичқириқларни эшитиб жим ўтириш ва ҳар дақиқада тўғон ёрилиб, ҳаммаёқни сел босиши мумкинлигин ҳис қилиб туриш қанчалик оғирлигини англадим. Биздан кўра, четдагиларга қийин бўлгани аниқ.
Таниш савдогарлар эса нақ бўйнимизга осилиб, шу пайтгача бунақанги отишма ва ур-ҳо-ур бўлмагани-ю, ҳар дақиқа биз учун тоат-ибодат қилиб туришганини тан олишди.
– Яраландингизми?– деб сўрашди пальтомдаги қон доғларини кўриб, қўшним мени қандай қилиб қонга бўяганини айтиб беришимга тўғри келди.
– Оёғимни кўздан кечириб, суякдаги кичкина жароҳатдан анча-мунча қон кетганини сездим. Меҳрибон Трубчанинов ваҳимага тушиб, докторга боришга ундади, аммо на кўйлагим, на шим, на ич кийимларим йиртилмаган, оддий лат ейиш эканлиги шундоқ кўриниб турарди, тош тегиб яраландим, деб юришнинг ўзи уят эди. Служенкони кўргани кирдик. У бизни танигандек бўлди, аммо гапиролмади. Ёнидагиларнинг айтишича, у оғриқдан қаттиқ қийналарди. Бир кундан кейин ўлганини эшитдик. Дераза олдига қайтаётиб, бир неча зобитга дуч келдик, улар жанг тафсилотларини билгани келишибди, қандай олишганим, жонимни жабборга бериб ҳаракат қилганимни орқаворотдан эшитишган экан, мени самимий қутлашди.
– Биринчи мукофот сизники, Василий Васильевич,– дейишди мени хурсанд бўлади, деб ўйлаб. Аммо бунга қатъиян қарши чиқдим, сабаби, тан оламанки, бундай олқишлар гарчи кўнгилга хуш ёқса-да, у бариби р табиий нафрат туйғуларига йўғрилиб кетади, сабаби, ҳаётимнинг кўнгилли дақиқалари саналадиган мана шу икки кунни энг юксак дўстлик, самимий биродарлик руҳида ўтказдик, ҳаммамиз бир жону бир тан бўлиб, ягона мақсад – қалъани сақлаб қолиш учун курашдик. Мен яхши эслайман ва астойдил айтаманки, жанг пайтида қандайдир мукофот олишни хайлимга ҳам келтирмаганман, энди дабдурустдан ким қандай хизмат қилгани-ю, ким нима олиши (олармикин?) мумкинлигини ҳисоблай бошлашибди. Биродарлар! Шафқат қилинглар… Диққатим ошиб, милтиғимни олдим-да, “қуён” ларни отиш учун, йўқ, йўқ, ўқлар остида сайр қилиш учун дарвоза тепасидаги минорага қараб кетдим.
– Кечга яқин биздаги аҳволни билгани бошқа дарвозалар олдидан икки зобит келди. Осойишталик ҳукм сураётгани учун уларни дарвоза ортидаги “хиёбон”га, яъни мурдалар қалашиб ётган кўчага таклиф қилдим. Қўлларидан ушлаб тўсиқни ташқарига олиб ўтдим, Назаров. Черкасов ва бошқа зобитлар, бизга ҳамроҳ бўлишди. Очиғини айтсам, ҳозирги сукунат юракни сиқиб юборадиган даражада оғир эди, яқин жойда ит ҳурар, ёниб тамом бўлаётган уйларда олов чирсилларди, мендан бир газ наридаги қум уюмига шипиллаб теккан ўқ бизни кузатибю туришганини англатса, яқинлашиб келаётган овозлар вақт ғаниматда жуфтакни уриш лозимлигини билдирарди, бунинг устига қуролланмаган эдик. Қоронғи тушгандан кейин Назаров бизни яна ҳамлага бошлаб борди: девор ёнидаги уйларнинг ҳаммасини ёндириб, бу гал анчагина узоққа, дастлаб манзил қилганимиз бурчакка бордик, ёнғин шуъласи қаҳрамонлигимизни қамал қилувчиларга билдирадиган даражага етгандан кейин биронта одамимизни ҳам йўқотмай, қочиб қолишни маъқул кўрдик.
Назаров бу гал ҳам туфлида экан, оёғини куйдириб олишига сал қолди, нима ҳам дейсиз, тарки одат – амри маҳол экан-да!
Навбатдаги – учинчи кунда отишмалар гоҳ зўрайиб, гоҳ камайиб турса-да, қалъага кучли ҳужум бўлмади. Назаров девор бўйлаб кетган ик кинчи кўчадаги уйларни ҳам ёндириб юбориш учун шаҳар ичкарисига ҳамла уюштирди, бу оддий хапвфсизлик учун зарур бўлиб, бош қўмондон уни анча илгари амалга ошириши керак эди, табиийки, у азбаройи оқкўнгиллиги туфайли ҳамда аҳолига ортиқча зарар етказмасликни ўйлаб бундай қилмаганди – оқибатда анча одамимиз қирилди, бунинг устига, қалъадан ажралишимизга сал қолди, мабодо енгилганимизда бутун Ўрта Осиё халқи қўзғалиб кетган бўларди. Агар қалъа атрофи вақтида тозаланиб, хавфсизлик сарҳади вужудга келтирилганда, ҳужум бўлган тақдирда ҳам ишимиз ҳозиргига қараганда беш баравар осон кечарди.
Ҳамлага шайланган отрядимиз бир қисм аскар ва зобитни Бухоро дарвозасида қолдириб, Жиззах дарвозасига йўл олди. Замбаракдан ўқ узилгандан кейин ялписига “ура” деб қичқирганимиз заҳоти Назаров мушукдек эпчиллик билан деворга тирмашди. Мен уни тезда қувиб етдим, олдинга чопиб ўтдим ва биринчи кўча муюлишига борганимдан кейин, дўкон олдида тўхтаб шерикларимни чақирдим: тўзғиб кетган бир тўда оломон кўз олдимда қочиб борарди, баъзилари орқасига ўгирилиб ўқ узишар, кўпчилигида милтиқ ҳам йўқ, қўлларидаги батик ёки қилич билан ўларини ҳимоя қилишарди. Шу ерда бир кўнгилсиз иш бўлиб ўтди: “ура!” деб қичқирганча кўча бўйлаб чопиб борардик, мен ҳаммадан олдинда эдим, қочаётган икки сартни қувишга берилиб кетиб кўчанинг ўнг юзига ўтўдим, улар ҳам ўнг томонда эди, изма-из чопавердим. Олдиндагиси дарвозага кириб улгурди, орқадагисига етиб олдимм, у бурчакка қапишгани ҳолда калтагини шай қилиб, мени пойлаб турарди, зарб билан найза санчдим, аммо пахталик тўни қалин экан, бунинг устига жон-жаҳди билан найзага чанг солиб, ҳамлани қайтарди, ўз навбатида қўлидаги калтаги билан туши риб қолди. Ёқа бўғишиб, олиша кетдик. Бошига мушт туширишдан бошқа чора тополмадим, чангалимда уйларни ёқишга мўлжалланган гугурт бор эди, у аланга олиб, қўлимни куйдирди. Бундай уқувсизларча оллишаётганимни кўрган рақибим (у соқоли оқара бошлаган бақувват киши эди) қўлидаги қуролини ташлаб, меникини тортиб олишга урина бошлади, бахтга қарши дарвоза ортига яширинган сарт ҳам қайтадан мўралаб, бурнини чиқариб қолди. Ҳозир мени ўлдиришларига ақлим етди, атрофда ҳеч ким йўқ эди, кучим борича: “Биродар, қутқаринглар!” деб қичқира бошладим, ёрдам келишига ишонмагандим, аммо аскарлар эшитишибди; биттаси чопиб келиб қолди, қўлида милтиқ, қулочкашлаб урди, аммо сарт бу гал ҳам жон-жаҳди билан ёпишиб, найзадан омон қолди, шунда солдат яна санчди, бу сафар найза ўз кучини кўрсатди – рақибим букчайиб қолди. Мен аскарга чин дилдан миннатдорчилик билдирдим ва қутқаргани учун 10 рубл ваъда қилдим. Аммо бу сабоқ кўзимни очмаган экан, асмкарлар орқасидан югуриб бориб, иккинчи марта олдинга ўтиб кетдим. Узлуксиз “ура” садолари остида сийраклашиб қолган душманни таъқиб қилар эканмиз, бир нечтаси дўконга кириб олганини кўрдим, яна шерикларимдан ўзиб кетиб, уларнинг орқасидан ўзимни урдим. Кўпчилик бўлиб менга ташланишди, биттаси нима биландир туширди, бошқалар милтиғимни тортқилашарди. Тан оламанки, биродарлар, милтиқни олдириб қўйсам шарманда бўламан, деб ўйладим. Тағин аскарлар жонимга аро тушди, ҳаммасига найза санчиб, мени қутқариб қолишди. Вақти-вақти билан тўхтаб, бордонларни ёқиб бордик; тез орада бутун кўча аланга билан қопланди, қаердан ўтган бўлсак, орқамиздан қора тутун бурқсиб кўтариларди.
Ҳаммаёқ дўконга тўла бўлса ҳам аскарлар ўзларини тийиб боишди, талончилик қилиш хаёлда ҳам йўқ эди, ўлдиришга келганда-ку, албатта, кимки дуч келса, ҳаммасини ўлдириб кетаверишди, аммо ортиқча шафқатсизликка йўл қўйил мади. Бир марта кўриб қолдим, аскарлардан бири чўзилиб ётган ўликнинг кўзига найза санчди ва шундай тортқилаб ағдардики, ҳатто қарсиллаган овоз чиқиб кетди , мен: “Нима қиляпсан, ўзи”, дейишга оғиз эуфтлаган эдимки, Назаров унинг баўарасига шарақ этказиб тарсаки солиб юборди: “Ҳой аблаҳ, ўликкаям тегасанми!” Шу тахлитда Бухоро дарвозасигача етиб бордик, икки-уч кишигина сафдан чиқди , улар ҳам яраланган эди, холос.
Қайтиб келсак, бизни қутвол бир неча зобит билан кутиб турган экан. Назаров жуда оз одам билан таваккал қилиб ҳужумга ўтди, деган хабарни эшитиб, қаттиқ қўрқиб кетибди, талафот кўрмаганимизни билгандан кейингина у тинчланди. Биз сафга тизилдик. Мен ўнг қанотда турдим. Штемпель таъсирида иборалар билан ҳужумларни қайтарганимиз ва дадил ҳамла уюштирганимиз учун миннатдорчилик билдирди, шаънимга айтилган бир неча жуфт мақтов сўзларини йиғидан ўзимни зўрға тийган ҳолда тўлқинланиб эшитдим. Маълум бўлишича. Шоввоз Штемпелга: “Назаров одамларни роса маст қилиб улар билан шаҳарга қочиб кетди”, деб уни ишонтиришган экан – у ноқулай аҳволда қолди ва бундан қ утулишнинг тўғри йўлини топди. Боз устига, минг эшитгандан бир кўрган яхши деганларидек, истиқболимизга чиқиб, ҳамма шубҳа-ю гумонга чек қўядиган иш қилди.
Менинг олишувларим ҳақида роса ҳазил-ҳузул гаплар тарқалди. Ҳаммадан олдин “ҳалоскорим” бичиб-тўқирди, кейин етиб келганлар бу тўқнашувни кўролмай қолишганди. “Кимдир “Қутқаринглар!” деб бақираётганини эшииб қолдим,– дер эди у.– Ғизиллаб борсам, Василий Васильевич, рангида қон қолмапти, нақ ажалнинг ўзи дейсиз! Кекса бир сарт билан олиўиб ётипти…” Иккинчи “ҳодиса” катта кўчада, ҳамманинг кўз ўнгида юз берган эди, уни кўрган зобитлар кейинчалик: “Василий Васильевич, нима гап ўзи, дўконга таклиф қилишувдими?” ёки “Василий Васильевич, милтиғингизни тортиб олишларига сал қолди дейишади, шу гап ростми?” қабилида тегажоқлик қилиб кулиб юришди… Тан оламанки, мени бошқа нарса худди ваҳимали тушдек азобга соларди, буни бошқаларга билдирмасдим, албатта. Нега рвольверимни ишлатмадим ўшанда? Чўнтагимда кичикроқ бўлса-да, “Смит ва Вессон” бор эди, калибри унчалик эмасди –ку, аммо яқин масофадан отса одамни ўлдиришга кифоя қиларди. Нима учун уни ишлатмадим. Жавоби осон, уни унутиб қўйгандим. Кейинчалик ҳам, гоҳо кундузи, гоҳо уйқуга ётганимда, ё бехосдан уйғониб к етганимда ана шу пайтдаги ҳатти-ҳаракатларимни кўп марта атаҳлил қилиб чиқдим, хаёлимда ўша олишувни жонлантириб кўрдим ва ревоьверимдан, ҳатто уч бор ўқ уздим ёки худди аскар қилгани каби душман қўлидан найзани тортиб олиб, қайтадан санчиб, ич-ичигача киргадим… Ҳар ҳолда, буни аскаргина эплай оларди, деб таск ин берардим ўзимга, сабаби, мен рақибнинг калтак тутган қўлини ушлаб тургандим. Нима бўлганда ҳам эпсизлинимни кечиролмай юрдим, фақат яқиндагина бир ҳақиқат менга тасалли берди, энг оддий нарсани амалга ошиишдан қийини йўқ экан…
IV Б О Б
Ҳаво исиб кетди. Хотира ларимни қайд этиб борадиган дафтарларим ҳозир қўлимда йўқлиги учун ойнинг қайси куни эканини аниқ айтолмайман, аммо майнинг охирлари эди, қуёш аёвсиз қиздирарди, дарвозамиз атрофида ётган мурдалар бадбўй ҳид тарқата бошлади, чидашдан ўзга илож йўқ, узлуксиз ҳужум қилиб туришгани учун девордан ташқарига чиқиб бўлмасди – ортиқча қурбон беришни хоҳламасдик. Салгина осойиштаик бошлангач, Назаров ўликларни йиғиштириб олиш учун ташқарига чиқи шга қарор қилди, бу кўнгилсиз иш билан банд бўлган чоғимизда алоҳида бир гуруҳ бизни қўриқлаб турди, мудалардан чи қаётган ҳаддан қаттиқ жирканишимизга қарамай, асосий хизматни тағин ўз зиммамга олишга тўғри келди. Ишонасизми, ҳеч ким бетлаб боролмасди, аскарларнинг ҳаммаси қусиб юбораверарди. Черкасов-ку амаллаб буйруқ қилиб турди, лекин қадрли Воронец бир неча уринишдан кейин кўзлари қизариб, зўрға бир чеккага чиқиб олди. Илож йўқ, мен илинадиган жойларга найза снчиб, мурдаларни судрабь йўл четидаги катта ариқ, яъни зовурга ташлаб келавердим. Шундоқ девор ёнида даҳшатли илк ҳужум чоғидаёқ ўқ еган бўз от чўзилиб ётарди, афтидан эгаси бошлоиқлардан бўлса керак, мана шу бақувват тулпорни ўйнатиб, олдинги сафда келаётганида ўққа учраганини кўргандим, уни шу заҳотиёқ суяб олиб кетишди, ўлик отнинг эса мана энди яқинига йўлаш ҳам қийин бўлиб турибди. Уни жойидан қўзғатганимизда ириб ётгани учун бўғим-бўғимидан титилиб кетди – бу манзарани тасвирлашнинг ўзи машаққат – ҳаммамиз ўқчий бошладик, баъзилар икки букилиб, баъзилар эмаклаб чекка-чеккага қочди – сассиғига туриб бўлмасди! Ахири, қатъий буйруқлар таъсирида инсофли одамлар чиқиб, отнинг сочилган лаш-лушларини йиғиштириб, бир чеккага олиб кетишди.
Қайд қилишим керакки, аскарлар орасида яққол кўриниб турган хавф-хатарга тикка бораверадигани кам топиларди, аммо ажойиб, ботир йигитлар бор эди. Масалан, бақувват, каллахум, малла Иванов буюрилган ҳар қандай топшириқни тап тортмасдан бажарарди. У қўрқувни писанд қилмасди. Ичида нима борлигини билмайман-у, сиртдан қараганда у ўта ялқовга ўхшаб кўринар эди. Самарқанддаги жангу жадаллардан омон чиқди, аммо, кейинчалик менга айтишларича, босқинлардан бирида ўққа учибди. Мана шу паҳлавон йигитнинг ношудлиги оқибатида минорага ўқ отиш учун чиққан 10–20 чоғлик одам ўлиб кетишимизга оз қолди. Қамал қилаётганлар девор тагида қандайдир ишга зўр беришаётган эди, лаҳм ковлаётган бўлишса керак, деб ўйладик, бунинг устига пойлоқчилар ҳам қўйиб қўйишганди, ҳамла уюштириб одамларимизни хавф остида қолдиргандан кўра, қўл гранаталари билан саранжомлаб қўя қолишни мўлжалладик. Бу ишни Иванов қойиллатмоқчи бўлди, у баландликка ўрнатилган харига осилганча ўртоқлари билан шивирлашиб, сўкиниб гаплаша бошлади. “Нега қараб турибсан, узат!”, “Ма, ол, тағин сал баландроқ чиқ!”, “Баландинг нимаси, керак бўлса ўзинг чиқ, ҳали ташқариниям хоҳлаб қоларсан!” Ниҳоят, у қўлига гранатани олди, қулочкашлаб улоқтираман деганда фалокат босиб, нақ ўртамизга тушуриб юборса бўладими!.. Ҳамма, шу жумладан мен, қўрқувдан донг қотиб қолдик, сўнг аҳвол чатоқлигини сезиб, қуёндек сакраб чиқар эканман, қичқирдим: “Қочинглар, биродарлар!” Ҳаммамиз, шу қатори Иванов ҳам, қочиб улгурдик, даҳшатли портлаш эшитилди, у тор жойда ёрилгани учун бир дунё ғишт ва тошларни устимизга ёғдирди. Ивановнинг ўртоқларига баҳона топилди денг. Эртадан-кечгача уни мазах қилишарди: “Ҳаммамизни шу ерда ўлдириб қўйганингда нима бўларди-а, Иванов? Йўқ, ҳаммасиям майли-ю, Василий Васильевични саранжомлаб қўяй деганини айтмайсизми?” Иванов хижолатдан ўзини қўйишга жой тополмас эди. Доим ёнига тушардим: “Бўлди-да, энди, ўтган ишга салавот, ҳадеб хафа қилаверасизларми?” Аммо ҳазилкашлар ўрни келиши биланоқ тегажоқликни бошлашарди: “Қани, Иванов, қандай қилиб бизни портлатиб юбормоқчи бўлдинг, айтиб бер-чи!”
Қамалнинг биринчи куниёқ кутвол ерлилардан бирини генерал Кауфманга чопар қилиб юборган экан, у қандай қилиб бўлмасин бизга жавоб олиб келишга ваъда берипти. Топшириқни бажаргани эвазига бу йигитга 100 сўм пул ҳамда қўшимча имтиёзлар ваъда қилинган экан, ундан дарак бўлмагач, ўлдиришгандир, деб ўйладик, дарҳақиқат, шундай бўлиб чиқди. Ҳар куни майор Серов катта мукофотлар эвазига ишончли кишиларни изларди, бизнинг ночор аҳволимизни бош қўмондонга етказишни зиммасига олувчилар кўпайиб кетди. Кутвол немис тилида қисқагина хат битиб, ҳужумлар тўхтамаётгани, тоза сув, туз етишмай қолаётгани, ўлган ва ярадор кўплигини, хуллас, аҳвол оғирлигини маълум қилганди… Жавоб йўқ эди! Кейинроқ эшитдимки, кучли ҳужумдан сўнг, яъни иккинчи куниёқ кутвол ҳарбий кенгаш чақирган экан, унда охирги имконият қолгунича курашамиз, мабодо мағлуб бўлсак, яъни қалъага ёриб киришса, ҳаммани амир саройига тўплаб, охирги нафасгача ҳимояланамиз, кейин эса бинони портлатиб юборамиз деган қарорга келишибди. Шунисигаям раҳмат!.. Назаров эса, менга айтишларича, бунга кўнмапти, агар қалъани топширишга тўғри келса, гарнизондаги қолган-қутган кучлар билан ёриб ўтиб, асосий отрядга етиб олишни таклиф қилипти. Мулоҳазаси инобатга олинмаган бўлса-да, кейинроқ менга вазият тақозо этса, барибир шундоқ қиламан, яъни таваккал қилиб, ўзим ёриб ўтаман, деб гапириб юрди. Штемпелга келганда, бу заиф, ажин босган, ёқимтой, камгап рус немиси, аслида немис тилини зўр-базўр гапирарди, буйруқни бекаму-кўст адо этиб, бизларни ҳавога тўзғитиб, ҳеч ким қайтиб келмайдиган маконга жўнатиб юборишдан тап тортмаган бўларди.
Биз, ёшлар, ҳали ҳеч нарсани билмасдик, командирларимиз шунчалик ваҳший қарор чиқариб қўйгани хаёлимизга ҳам келмасди. Учинчи кунда, Серовнинг айғоқчилари етказган маълумотга кўра, генерал Кауфман бизни қутқариш учун келяпти, деган гап тарқалди, қутвол кўнглимизни кўтариш учун бу хабарни бутун гарнизонга эшиттириб чиқди, аммо бунга тўла ишониб бўлмасди. Кейинчалик билдикки, юқоридаги маълумотларни Кауфманга элтаётган йигитларнинг биронтаси ҳам унинг ҳузурига ета олмапти: уларнинг ҳаммасини йўлда тутиб олиб, сўйиб юборишибди. Пиёда ҳолда, яшириниб, эмаклаб кетаётганлар ҳам омон қолмабди. Генерал эса Зирабулоқ атрофида амир қўшинини енггандан кейин ҳужумни тўхтатган экан, бу хабар одатдагидек шамол тезлигида тарқалиб, Самарқандни қамал қилаётган довюракларнинг шаҳдини анча бўшаштириб қўйибди.
Амир тор-мор этилгач, Кауфман ҳарбий кенгаш чақириб, олға юрамизми ёки қайтамизми деган масалани муҳокамага қўяди. Менинг қадрдоним, генерал Гейнс тўхтовсиз Бухорога юриш, уни кунпаякун қилиб, шу ерда амир билан сулҳ тузишни маслаҳат беради; генерал Головачёв қарши фикр билдиради, у Самарқанддан хабар келмаётганига диққатни тортади, шаҳарда қўзғолон кўтарилиб, айрим миш-мишларга қараганда қалъа қамал қилинган ёки шаҳрисабзликлар кўмагида забт этилган бўлса керак, дейди. Биздан хабар йўқлигидан қаттиқ хавотирга тушаётган генерал Кауфман ҳам кейинги мулоҳазага қўшилади, шундай қилиб, биз қутулиб қолдик, отряд Бухорога юрганда, қалъани ушлаб туролмаслигимиз аниқ эди. Мисол учун, шахсан ўзим, жасур ва толмас ҳимоячилардан бири сифатида дадил айта оламанки, чарчаганимни сеза бошлагандим: иккинчи кунги кучли ҳужумдан кейин мутлақо самимий ҳолда ўзимга-ўзим агар аҳвол мана шундай давом этса, “кучимиз етадими-йўқми?” деб савол берган ва “даргумон” деб жавоб қайтарган эдим.
Худо бечораларни ўз паноҳида асрайди, дейишади. Генералларнинг бири жуда ақлли, истеъдодли эди, иккинчиси эса ботир бўлса-да, қобилияти ёрқин сезилмасди, қарангки, биринчиси янглишганди, иккинчиси эса вазиятни тўғри баҳолади, бунинг учун раҳмат, энг муҳими, уни Тангри ёрлақасин, у яқинда машъум юришлардан бирида ҳалок бўлди. Асосий отряд ёрдамга келяпти, деган хабарни эшитдик, аммо кунлар ўтса-да, ундан дарак йўқ эди. Одатдагидек, эртадан-кечгача отишма тўхтамасди, гоҳ у, гоҳ бу ёқдан ҳужумга ўтишарди-ю, аммо у илгаригидек шиддатли эмасди. Ҳужумчилар камайиб бораётганини кўриб турардик, кейин билсак, Шаҳрисабз қўшини Ярим подшоҳ ғазабидан қўрқиб, улар генерал-губернаторни шундай аташарди, кетиб қола бошлабди ва тез орада бутунлай ғойиб бўлибди.
Шу вақт ичида савдогарларимиз ҳам анча тетиклашиб қолишди, бир тўда бўлишиб, бирга истиқомат қиладиган таъминот бошлиғи ҳамроҳлигида девор устига чиқишди. Ҳайҳот! Шу заҳотиёқ отахон командир, таъминот бошлиғи ўқ еб ўлди, таъзирини еган бутун гуруҳ иккинчи дадиллик қилмайдиган бўлиб, уйга қараб жуфтакни ростлашди.
Биз бошқа ҳамлага чиқмай қўйдик, бусиз ҳам талафот кучли эди, қутвол таваккал қилишни маъқулламади, аммо девор яқинидаги уйларни ёндиришда давом этдик. Назаров отряд келиши кутилаётган Бухоро дарвозаси тарафдаги уйларни битта қолдирмай ёндириб чиқди, ўзининг тан олишича, шу йўл билан қўмондонга сафарга чиқишдан олдин қалъа хавфсизлигини таъминламаганини таъкидлаб кўрсатиб қўймоқчи экан.
Кўпдан-кўп фазилатларга эга бўлган Кауфман юксак даражадаги инсон эканини ҳам айтиб ўтсак зарар қилмайди: Самарқанд забт этилганда аҳолига тирноқча озор етказмади, шунинг учун у қалъа атрофида яшайдиган ва бизга тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатмаган беҳисоб одамларни хонавайрон қилишни хоҳламаган эди, албатта – қалъани мудофаага шайламасдан туриб, амирга қарши юриш бошлаганига сабаб шу эди.
Ғалламиз етарли эди, эслатиб ўтганимдек, туз камайиб борарди, гўштимиз ҳам кўп эди, аммо от ва молларга ем-хашак етишмай қолаётганди, ҳарбий ҳолат тақозосига кўра ўзимизча пичан ғамлашга киришдик. Девор тагидан қазилган лаҳмдан чиқиб, пойлоқчилик қилиб турардик, ўроқчи аскарларимиз чор-атрофдаги боғлардан беда ўришарди, мўлжалдаги миқдорга етгач, ҳеч қандай зиён-заҳматсиз тинчгина қалъага кириб олардик.
Тезда халос бўлишимизни кутиб ётганимизда артиллерия бошлиғи минорасидан ярадорларимизга қарата ўқ отилган мачитни вайрон қилмоқчи бўлипти. Мачитларга ишқибозлигимни билган савдогар Трубчанинов мени дараклаб келди:
– Василий Васильевич, сувоқларини кўчириб юборишади-ку! – У сувоқ деб мачитни бошдан-оёқ безаб турган ва мен ҳар доим завқланиб томоша қиладиган нақшларни айтаётган эди.
– Қаерда? Қандай қилиб?!
Мен зобитнинг олдига югуриб бордим ва минорага шикаст етказмасликка зўрға-зўрға кўндирдим, аммо бир неча ядро отишга улгуришган экан.
Қамалнинг бешинчи ёки олтинчи куни, яхши эслолмайман, дарвоза олдида қоғоз силкитаётган бир одам кўринди. Назаров отманглар, деб тайинлади ва уни чақирди. Серсоқол, ўлимни писанд қилмайдиган баҳодир йигит экан, ўқталиб турган милтиқларимиздан тап тортмай мактубни олиб келди, ёзуви бошқача бўлгани учун Назаров менга уни қутволга етказишни буюрди. Мен қоғозни олиб, милтиғимни елкамга осдим-да, ўз иззатини билиб, мағрур турган элчини ҳайдаб кетдим; амир саройи бўсағасида ярадорларимиз ва бошқа ҳар хил ҳарбий асбоб-анжомлар ётган эди, дастрўмол билан кўзини боғлар эканман, унга ерлилар тилида:
– Қўрқма, – дедим.
– Ҳеч нарсадан қўрқмайман, – деб жавоб берди у.
Елкасидан ушлаган ҳолда қутволнинг хонасига етаклаб бордим ва боғични ечдим. Штемпель ҳузурида ерлилар тилини яхши биладиган Серов ўтирган экан. У қоғозни қўлига олиб, кўз югуртиргач: оғизга олиб бўлмайдиган энг болохонадор сўзлар билан йигитни сўка бошлади, маълум бўлишича, у таслим бўлишга даъват этувчи мактуб олиб келган экан. “Қутулишингизга йўл йўқ, – деб ёзишганди қамал қилувчилар, – қалъани топширсанглар, соғ-саломат чиқариб юборамиз”.
– Бошқа керагим йўқми?! – сўрадим бошлиқлардан.
– Йўқ, кетишингиз мумкин.
Мен қайтиб келиб, таслим бўлишга даъват этишгани ва бу таклифдан жазавага тушган қутвол элчини ниҳоятда ёмон қаршилаганини ўзимизникиларга сўзлаб бердим.
Ёрдам келяпти, деб эшитган ва ҳеч қандай дарак йўқлигини кўриб тоқати тоқ бўлган аскарлар орасида яна: “Бу ерда қишлаймиз шекилли, бизни унутиб юборишди”, деган гаплар оралаб қолди. Ниҳоят, еттинчи куни, саҳар чоғида генерал ҳузурига эсон-омон етиб борган ёш бир йигит жавоб мактубини олиб келди. Уни нақ халоскоримиз сифатида қаршиладик, чанг-тўзонга ботган, афти-башараси ифлос, иркит латта-путталарга ўранган бўлса-да, у ҳамманинг кўзига оловдек кўринди. Бунинг устига, унинг ўзи ҳам қанчалик муҳим топшириқни адо этгани ва жасорати учун 300 рубл пул мукофоти ҳамда аскарларга бериладиган авлиё Георгий нишони билан (агар янглишмаган бўлсам) тақдирланганидан хабардор эди. “Бардам бўлинглар, – деб ёзган эди генерал Кауфман қутволга, – эртага мен олдингизда бўламан”. Мактуб мазмуни билан танишганимиздан кейин қалъа бўйлаб шунақанги кучли “ура!” садолари жарангладики! Албатта, қўзғолончилар ютқазишаётганини англашди ва бир неча ғазабнок ўқ узишдан бошқа чора топишолмади, энди улар бизни жиддий ташвишга солмай қўйишганди. Маълум бўлишича, бояги йигитгина отрядга ўтиб олишга ва қайтиб келишга улгурган экан, қолган олтитасини йўлда ушлаб ўлдири шибди.
Отишмалар давом этиб турди, ҳатто кечаси тревога кўтарилди, қоронғида қисқа ҳужумга ўтиб кўришди, аммо, барибир, бизнинг жангномамиз охирига етган эди.
Шу тунда отряд шаҳардан салгина узоқда тунади, отишма овози эшитилиб турар, айниқса, замбараклар товуши генерал Кауфманни хавотирга солипти. Кейинчалик Гейнснинг менга айтишича, қалъа қўлдан кетиб қолмасин, деб туни бўйи ухламай чиққан экан.
Кейинги куни Назаров ва бошқа зобитлар отрядни бирга кутиб олайлик, деб қисталанг қилишларига қулоқ солмай ҳужрага йўл олдим ва саккиз кун мобайнида биринчи марта тоза чойшаб устида ётиб, ухламоқчи бўлдим. Аммо бунинг уддасидан чиқолмадим, асаблар ҳамон таранг эди. Энди мудрай бошлаанимда хонамга Николай Николаевич Назаров бостириб кириб келди.
Василий Васильевич! Менга янги батальон беришди, юринг, шаҳарни ёндўирамиз!
– Йўқ, боромайман,– жавоб бердим мен.
– Наҳотки , бормасангиз?!
– Йўқ.
– Унда ёлғиз боравераман, майли Назаров Самарқандга ўт қўйди , деб ҳамма гапирсин!!!
– Тез орада кўтарилган улкан қора тутун устуни Назаров ишга кириш-ганидан дарак берди – каттакон бозор гуриллаб ёнар эди.
Олижаноб Кауфман кескин чоралар зарурлигини мутлақо англаган ҳолда атайлаб Самарқанддан бир неча чақирим узоқликда тунаган, бу билан кўп сонли аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар қочиб кетишига имкон қолдирган эди. Энди бўлса шаҳарни росманасига вайрон қилиш, ҳеч кимни ва ҳеч нарсани аяб ўтирмаслик тўғрисида шафқатсизларча буйруқ берганди.
Ўз ихтиёри билан жазоловчилар тўдасига қўшилган ҳарбий таъминотчи маъмурлардан бири менга сўзлаб берди: “Бир қанча аскарлар билан бир уйга бостириб кирдик, қарийб қоқ суяк бўлиб кетган кампир бизни “Омон, омон!” деб қаршилади. Ўтирган чиптасининг остида бир нарса қимирлайди – қарасак, 16 ёшлардаги йигитча яширинган экан! Судраб чиқдик ва албатта, бувисига қўшиб, найзага тортдик”.
Аскарларга дўконларни талашга рухсат берилганди, у ёқдан нималарни олиб чиқишмади дейсиз! Улар ерлиларнинг бир-биридан чиройли ва нафис кийимларини кийиб, тақинчоқларини тақиб шундай ғалати қиёфага тушишгандики, кўрган киши кулгидан ўзини сира тиёлмас эди. Бу ерда арзимаган бир-икки рублга этнограф учун бутун бошли хазинага арзийдиган буюмларни сотиб олиш мумкин эди.
Ёнғин пайтида қанчадан-қанча мўъжизалар: кўҳна ёдгорликлар, ўймакор дарвозалар, устунлар ва бошқа нарсалар ёниб кетдики, эслашнинг ўзи даҳшат!
Назаров саккиз кунлик қамал чоғида бесаранжомлик келтирган кўҳна шаҳар билан ана шу тарзда ҳисоб-китоб қилиб, таскин топаётган эди, айниқса, у минорасидан туриб ярадорлоаримиз ва замбаракларимизга қ араб ўқ отилган Шердор мадраса сига бутун қаҳру ғазабини сочганди, “Лаънати масжиддагиларнинг ҳаммасини найзага санчдим”, деб мақтанганди кейин у. Мана шу масжидда мен танийдиган мулла хизмат қиларди, гарчи бизга қарата машъум ўқ узилган пайтда у ҳам иштирок этган, деб зимдан тусмол қилсам-да, унинг тақдирига бефарқ қарай олмадим, Назаров билан қирғинда бирга қатнашган зобитларнинг биридан масжидда одам кўп эдими, деб сўрадим. “Йўқ, кўп эмасди”,– деб жавоб берди у.
“Лаънатилар қочиб қолишибди!” Енгил нафас олдим. “Фақат бир кекса муллага дуч келдик, ишонасизми, у худди мушукка ўхшаб қочиб, миноранинг учига чиқиб олди”.
– Кейин-чи?
– Кейинми? Албатта, найза санчиб улоқтииб юборишди –да!
– Уф!!
Генерал Кауфман кўз ўнгимда аниқ жонланиб туибди, шунча алғов-далғовдан кейин у ёнида қурол тоипилгани учун ушланган ёки бошқа нохуш ишларда гумонсираб қўлга олинган турли-туман одамларни саройда судлаб, жазога ҳукм қиларди. Зобитлар қуршовида сафар ўриндиғига я станиб олган олижаноб Константин Петрович тўхтовсиз папирос чекар ва мутлақо шафқатсиз оҳангда: “Отиб ташлансин, отиб ташлансин, отиб ташлансин, отиб ташлансин!” деган гапни такрорларди, холос.
Шу ердан ўтиб кета ётиб, тасодифан бу манзарага кўзим тушиб қолди: маҳкумлар орасида сулҳ таклиф қилиб дарвозамиз олдига келган таниш элчи ҳам бор эди.
– Наҳотки уни ҳам отиб ташлашса,– сўрадим шу ерда турган генерал Головачёвдан,– бу одамни мард ва интизомли киши деб биламан.
– Константин Петровичга айтинг,– жавоб берди у,– Сиз учун қўйиб юборар.
Генерал-губернаторга мурожаат қилишдан олдин қутволга савол бериш учун ўзимда журъат топдим:
– Майор, нима учун элчига жазо бериляпти? Ёдингизда бўлса, у ўзини жуда сипо тутан эди –ку?!
– Аксинча, у ниҳоятда сурбет эди, марҳамат қилиб, менга бошқа нарсаларни аниқлашда кўмаклашинг.
– Кўрдимки, аралашувдан ҳеч қандай натижа йўқ, ч екинишга мажбур бўлдим: битта кўп ўлди нима-ю, битта кам ўлди нима!..
Шу фурсат ичида элчига ҳам “отиб ташлансин!” деган машъум ҳукм ўқилди, у ҳамма гапни англаб турган бўлса керак, жиққа терга ботган эди. Саройдан чиқар экан, бечора сув сўради , унга сув беришди, у ичди, енги билан лабини артди ва “ҳеч қандай ғам-ғусса, нолаю зор” йўқ бўлган маконга қараб итоаткорлик билан юриб кета бошлади.
ТАРЖИМОНДАН СЎНГГИ СЎЗ
Азиз китобхон!
Юқоридаги лавҳаларни ўқиб, чор истилосига доир айрим манзаралар билан танишдингиз. Кўнглингизни нохуш хаёллар хира қилганини сезиб турибман. Халқимизнинг асл, фидойи фарзандлари қаттиқ қаршилик кўрсатгани, жон олиб, жон бериб курашганига қарамай, чор қўшинлари юртимизни осонлик билан босиб олди. Собиқ шўро даври тарихчилари бу ҳодисани прогрессив, илғор жараён сифатида баҳоладилар, истилочилар ўлкамизга маданият олиб келдилар деб лоф урдилар. Аслида бу қуруқ уйдирмадан бошқа нарса эмас. Жаҳонга Абу Али ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Фарғоний, Улуғбек, Алишер Навоийларни берган халқ бировнинг маданиятига муҳтож бўладими?
Тўғри, чор империяси таркибида Туркистон ўлкаси таъсис этилгач, бошқарув идора тизимида айрим ижобий ўзгаришлар юз берди, рус-тузем мактаблари очилди, ўзбек тилида газета чоп этила бошланди. Аммо буларнинг ҳаммаси номигагина бўлиб, аслида истилочиларнинг манфаати учун хизмат қиларди. Буни шундан ҳам билса бўладики, Туркистоннинг босиб олинишида фаол қатнашган ва узоқ йиллар ўлкада генерал-губернаторлик қилган генерал Куропаткин 1915 йилда очиқдан-очиқ: “Биз маҳаллий аҳолини эллик йил тараққиётдан четда тутиб келдик”, – деб тан олган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мақоласида қуйидаги далилни келтиради: “Чор Россиясининг Скобелев деган генерали шундай деб ёзган эди: “Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди”. Бу сўзларда чор сиёсатининг асл моҳияти ҳам, шунингдек, “шавкатли генерал”, жаноб Скобелевнинг ҳақиқий башарси ҳам аниқ-равшан таърифлаб берилган.
Кўрамизки, “қолоқ ўлка”га маданият олиб келини даъво қилган чор мустамлакачилари аслида халқимизни маърифатдан узоқда бўлишини афзал билишган. Уларга билимли, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган, фан-техника ютуқларидан хабардор маданиятли кишилар эмас, “тахта қуллари “ керак эди. Қатағон йилларида асосан илмли, зиёли кишилар йўқ қилингани бежиз эмас. Бундан мақсад шу эдики, тирик қолганлар, қамалмаганлар ғиринг деб овоз чиқармайдиган бўлсин, ишдан, меҳнат қилиб “план тўлдиришдан” бошқа нарсани ўйламайдиган бўлсин, фақат қорин тўйғазиш ғами билангина яшашга мажбур бўлсин…
Худога минг қатла шукурки, истиқлол туфайли биз бундай маънавий хўрликлар, зўравонликлардан қутулдик. Бугун жаҳонга меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги, олижаноблиги билан танилган ўзбек халқи бугун ўз бахт-саодатини бунёд этмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва уни келажакда буюк давлатга айлантиришга жамиятимиздаги уст увор йўналишга айланди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мақоласи мустақиллигимизни асраш, Ватанга муҳаббат, ўтмиш анъаналарига садоқат каби муқаддас туйғуларни шакллантириш жиҳатидан ҳам катта сабоқ беради. “Одамларга мустақилли книнг афзаллигини, мустақил бўлмаган миллатнинг келажаги йўқлигини, бу табиий бир қонуният эканимни исботлаб, тушунтириб бериш керак”,– деб уқтиради резидентимиз.
Бу эзгу, шарафли вазифани амалга оши ришда тарихий ўтмишимизда кечган воқеаларни синчиклаб ўрганиш, улардан ибратли сабоқлар чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, “ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантириши миз зарур”.
Бу гап халқимиз босиб ўтган бугун мураккаб тарихий босқичларни сохталашти рмасдан, ёлғон-яшиқ аралаштирмасдан, ҳар қандай ички ва ташқи майлларга берилмасдан, ҳужжатлар тили билан ҳаққоний ёритиш, тўғри баён қилиш демакдир. Бунинг учун: Ўрта Осиёда қадимдан қандай халқлар яшаб келган? Ўзбекларнинг қадимий илдизларини, теран томирларини қайси қатламлардан излаш керак? Уларни мазкур ҳудуддаги бошқа халқлар билан сиёсий, ижтимоий, маданий алоқалари қай тарзда кечган? Ўзбекларнинг қадим аждодлари Ватан чегараларини қандай қўриқлаганлар? Фидойи фарзандлари, шавкатли қаҳрамонлари, буюк аллома ва шоирларининг ҳаммасини номма-ном биламизми, сингари юзлаб, минглаь саволларни янгидан ойдинлаштиришга тўғри келади. Демак, ҳали кўп иш қилишимиз, Президентимиз таъкидлаганидек, “мазмунан, моҳиятан янгича янгича мақолалар асарлар” устида қунт билан ишлашимиз зарур бўлади.
Қўлингиздаги китобда улуғ адибимиз Абдулла Қодирий “тарихимиздаги энг кир, қора кунлар” деб баҳолаган машъум йилларда, истибдод авжига чиққан кезларда рўй берган айрим воқеалар, истило манзаралари, фидойи аждодларимизнинг ёвга қарши мардона курашига доир лавҳалар қисман ёритилди.
Юқорида баён этилган бадиалар ва рус рассоми В.В.Верешчагин қаламига мансуб “1868” йилда Самарқанд” хотира-лавҳаларини эътиборингизга ҳавола қилар эканмиз, тарих сабоқларини бир сония ҳам унутмасликка даъват этишни кўзда тутдик. Бу жиҳатдан, айниқса рассом хотираларини ўқиш ўта изтироблидир. Сабаби, у ўз кўзи билан кўрган-кечирганларини, чор армияси босқинчиларининг ҳатто ўзининг қилган разилона кирдикорларини ҳам очиқ-ойдин баён этади.
Халқимизнинг “Нодон дўстдан, зийрак душман афзал” деган нақлида айтилганидек, аслида чор зобитларининг “жасорат”ларини улуғлаш мақсадида бўлган рассом ўзи билиб-билмай истилочиларнинг ҳақиқий башарасини фош қилиб қўйган.
Афсуски, чор босқини даврида юрт тақдирига масъул ҳукмдорларнинг бепарволиги, халқ ва Ватан олдидаги бурчларини виждонан бажармаганликлари оқибатда ҳам моддий, ҳам маънавий, ҳам фожиавий йўқотишлар бўлиб ўтди, мустамлакачилар ҳимоясиз юртимизни осонгина босиб олдилар. Булардан жиддий сабоқ чиқариш лозим.
Ҳамиша огоҳ бўлиб яшаш, Ватан сарҳадларини дахлсиз сақлаш, мустақиллигимизни авайлаб асраш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир. Халқимиз топиб айтганидек, ўтган кунларимизни унутмайлик.
Ортиқбой Абдуллаев таржимаси
Matn tarjimon tomonidan taqdim etilgan.
ВЕРЕШЧАГИН ТУРКИСТОНДА ЧИЗГАН АСАРЛАРДАН НАМУНАЛАР
Катталаштириш учун суратларни босинг
zo’r rasimlar ekan 🙂
faqat bir narsaga tushunmadim qaysi biri bizlar oqlarmi ?
maqolani o’qib, rasmlarni ko’rib yurak ezilib ketdi. bobolarimiz ne kunlarni ko’rgan…
jaxongir, kulma! o’sha kunlar seni boshinga tushsa bilasan.
afsuski o’sha vaqtlarda ham senga o’xshagan kaltafahmlar dastidan, yurtni, millatni boshiga shunday balolar kelgan.
Shu kitobni tòliq holatdagisini qaysi saytdan topamiz