Қалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish
Teglar: Turkiston
Ortiqboy Abdullayev. Oshoba fojiasi.
Ошоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston & Ona Turkiston. Shoirga bag’ishlangan videofilm
Туркистоннинг буюк шоири Рауф Парфи туғилган кун олдидан
Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. Она Туркистон мавзуида бутун умри мобайнида изчил ижод қилган шоир — Рауф Парфи Ўзтуркдир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston.
17 декабр — Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги
Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. Davomini o'qish
Boymirza Hayit. Ikki maqola.
17 декабр — Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги
Таниқли ўзбек олими Боймирза Ҳайит 1917 йил 17 декабрда Намангандаги Ёрқўрғон қишлоғида таваллуд топиб,саксон тўққиз ёшида Олмониянинг Кёлн шаҳрида 2006 йил 31 октябр куни оламдан ўтган. Унинг 9 фарзандни тарбиялаган онаси Робия Ҳайит ва отаси Мирза Маҳмудмирзоўғли маърифатли инсонлар бўлишган. Davomini o'qish
Hamid Ismoilov. Turkiston 1917 yilda.
Саҳифа Туркистон мухторияти эълон қилинганининг 100 йиллигига бағишланади
Февраль инқилоби уйқу босган ўлкани уйғотди. Чоризмнинг мустамлакаси бўлган Туркистонга озодлик ва ҳуррият шамоли етиб келди. Авваллари мусулмонлар ҳаётини деярли ёритмаган рўзномалар энди маҳаллий халқнинг сиёсий онги мислсиз суръатлар билан ўсишини эътироф этиб, қарийб ҳар бир сонида янги ташкилот, ҳаракат ёки жамият тузилаётгани ҳақида хабар беришар эди. Davomini o'qish
Boymirza Hayit. Ikki maqola
Таниқли ўзбек олими Боймирза Ҳайит 1917 йил 17 декабрда Намангандаги Ёрқўрғон қишлоғида таваллуд топиб,саксон тўққиз ёшида Олмониянинг Кёлн шаҳрида 2006 йил 31 октябр куни оламдан ўтган. Унинг 9 фарзандни тарбиялаган онаси Робия Ҳайит ва отаси Мирза Маҳмудмирзоўғли маърифатли инсонлар бўлишган. Davomini o'qish
Vasiliy Vereshchagin. 1868 yilda Samarqand. Rassom xotiralari
Кўпчилик ўқувчилар В,Вершчагинни фақат рассом сифатида билишади. Дарвоқе, унинг мўйқаламидан чиққан катта-кичик расмлар санъат мухлислари орасида тилга тушган. У чизган Туркистон мавзуидаги турли маиший лавҳалар ҳамда жанг манзаралари тасвири шафқатсиз реализми билан ажралиб туради. Уларда ранг-баранг бўёқлар, шарқ халқлари ҳаёти, санъати, турмушига доир хилма-хил лавҳалар, нақшлар, безаклар, кошинлар жилоси анча тиниқ акс эттирилган. Айниқса, В.Верешчагиннинг “Темурнинг дарвозаси” деб аталган расми ҳақида кўп ёзилган. Унда чиройли нақшлар билан зийнатланган дарвоза олдида донг қотиб турган икки соқчи тасвирланган, уларнинг қўлида узун найза, жанговар кийимлари бошдан-оёқ зирҳга ўралган: қалқон совут, бошларида дубулға… Расм шунчалик жонли чизилганки, тасаввуримизда ҳозир эшик очилади-ю, жаҳонга довруғи кетган буюк Темур ичкаридан чиқиб келадигандек туюлади… Davomini o'qish
Turkiston xalqlari qo’llagan taqvimlar.
Ўзбек халқи бой тарихий-илмий анъаналарга эга. Шу анъаналарнинг бири аждодларимиз қарийб уч минг йилдан буён қўллаб, фойдаланиб келган турли тақвимлардир. Улар хақида ўрта асрнинг буюк алломалари Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Умар Хайём, Мирзо Улуғбеклар ўз асарларида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Ушбу рисолада мазкур алломаларнинг асарларига суяниб ва бошқа турли тарихий, илмий-адабий манбалардан фойдаланган ҳолда Туронзамин — Туркистон халқларининг йил ҳисоблари-тақвимлари ҳақида маълумот берилади. Davomini o'qish