«Unutma, har bir qo’l telefonida musulmon O’zbek otaxoni yashirin!»

al-xorazmiy

     ‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек отахони (аслида, донишманди,деса бўларди.Х.Д.) яширин!’
«Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма, унинг ичида мусулмон Ўзбек отахон яширин ўтиради!»
Атоқли Британ журналисти Эндрью Марр (Andrew Marr) жаҳон тарихи ҳақида Би-би-си телеканали учун тайёрлаган телекўрсатувиларидан бирида ал-Хоразмий ҳақида гапириб, худди ана шундай хитоб қилади.
Ҳали Ғарбда кўпчилик замин текисликдан иборат, деб ишониб юрган бир пайтда, ал-Хоразмий сайёрамиз юмалоқ эканини исботлаган.
Исботлаганда ҳам, қарийб 1200 йил олдин бу юмалоқ заминнинг белбоғини аниқ ҳисоблай олган. Ал-Хоразмий хулосаси ҳозирги ўлчовларга жуда яқин.
Ислом олами олимлари ўз даврида дунё илм-фани ва тараққиётига неқадар улкан ҳисса қўшгани ҳақида ҳикоя қилувчи махсус телекўрсатувда Ислом негизида буюк муваффақиятларга эришган форс, араб, ҳинд ва турк дунёси ютуқлари ҳақида сўз кетади.

Би-би-си телеканали донгдор журналисти Эндрью Марр ал-Хоразмий даҳоси ҳақида тайёрлаган лавҳани тингланг:

Keyingi video lavha ‘BBC One’ telekanalida efirga uzatilingan, Andrew Marr tomonidan tayyorlangan ‘Dunyo Tarihi’ hujjatli filmidan parcha bolib, bunda buyuk vatandoshimiz Al Horazmiyning bugungi kun fan va taraqqiyotiga qoshgan ulkan hissasi tarihiy hujjat va dalillar asosida ta’riflanadi.

09

Image

МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ
محمد بن موسی خوارزمی‎, Mohammad ebne Mūsā Khwārazmī

    Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди. Бу даврда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирар эди. Ривожланиб келаётган мавжуд тузум тақозо қилган ижтимоий-иқтисодий талаблар бу даврдаги тараққиёт жараёнининг асосий омилларидан бири бўлди.

Таржимаи ҳол

Қурилиш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларни янада тараққий эттириш учун астрономия, геодезия, геометрия каби фанларни ривожлантириш зарурияти туғилди. Ўша даврнинг илғор олимлари бу фанларнинг амалий аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий эса шу олимларнинг пешқадами ва йўлбошчиси эди.
Хоразмий дунё фанига ғоят катта хисса қўшди. У алгебра фанининг асосчиси бўлди. «Алгебра» сўзининг ўзи эса унинг «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала» номли рисоласидан олинган. Унинг арифметика рисоласи ҳинд рақамларига асосланган бўлиб, ҳозирги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион ҳисоблаш системаси ва шу системадаги амалларнинг Оврўпода тарқалишига сабаб бўлди.
Олимнинг «ал-Хоразмий» номи эса «алгоритм» шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди. Унинг географияга дойр асари эса араб тилида ўнлаб географик асарларнинг яратилишига замин яратди. Хоразмийнинг «Зиж» и Оврўпода ҳам, Шарқ мамлакатларида ҳам астрономиянинг ривожланиш йўлини кўрсатиб берди. Лекин афсуски, фаннинг бир неча тармоқларига асос солган, «ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга оласа, ҳамма даврларнинг ҳам энг буюкларидан бири» (Ж. Сартон) бўлган бундай сиймонинг ҳаёти ҳақида маълумотлар деярли сақланмаган.

Хоразмий Хоразм ўлкасида туғилиб, ўсди. Адабиётларда 783 йил унинг туғилган йили деб қабул этилган. У дастлабки маълумот ва турли соҳадаги билимларни асосан ўз юртида, Марказий Осиё шаҳарларида кўпгина устозлардан олган, деб билмоқ мумкин.
Манбаларда Хоразмийнинг исмига яна ал-Мажусий ва ал-қутруббулий деган атамалар ҳам қўшиб айтилади. Буларнинг биринчиси олим Хоразмнинг асли маҳаллий аҳолисидан, яъни оташпарастлар (арабча — «мажус» — оташпараст дегани) оиласидан, балки шу оташпарастлик динининг коҳинлари оиласидан келиб чиққанлигини, шу билан бирга олимнинг ўзи ёки отаси мажусий бўлиб, улар исломни кейин қабул қилганлигини кўрсатади.
Хоразмда мажусийлар исломдан кейин ҳам узоқ муддат ўз диний урф-одатларини сақлаб келган. Бу ҳақда Беруний ўзининг «Осори боқия» асарида гувоҳлик беради. Келтирилган исмларнинг иккинчиси, Хоразмий мўйсафидлик йилларини Бағдод яқинида Дажла бўйидаги ал-қутруббул даҳасида ўтказганлигини кўрсатади. Одатда араблар бирор кишининг характерли хусусиятлари, ҳунарлари, севимли одатлари ёки яшаш жойларига қараб, унга бир неча хил исм — «нисбатлар» берадилар. Хоразмийнинг ал-қутруббулий исми ҳам шу тариқа пайдо бўлган.
Хоразм жуда қадимги маданиятга эга бўлиб, унинг қишлоқ хўжалиги суғорма деҳқончиликка асосланар, бу ўз навбатида, астрономия ва хронологиянинг ривожланган ҳисоблаш усулларининг мавжуд бўлишини тақозо этар эди. Ҳақиқатан ҳам, қадимги Хоразмда астрономия жуда ривожланган, хоразмликлар осмон «сирлари»ни арабларга қараганда анча яхши билганлар. Археологик қазишмалар Хоразмда қадимда исломдан бир неча аср аввал ҳам расадхоналар бўлганлиги ва у ерда муттасил астрономик кузатишлар олиб борилганлигидан гувоҳлик беради.
Хоразмийнинг бизгача етиб келган асарларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, у юнон, ҳинд ва эрон астрономияси ва математикасини яхши билган.

Маълумки, ал-Маъмун 809 йилдан Марвда дастлаб халифа Хорун ар-Рашиднинг ноиби, сўнг 813 йилдан бошлаб халифа бўлади ва 819 йили Бағдодга кўчади. Ал-Маъмун Марвда бўлганида Хоразмий-ни, мовароуннаҳрлик ва хуросонлик бошқа олимларни ўз саройига жалб қилган.
Халифа ал-Маъмун даврида Бағдодда Марказий Осиё ва Хуросондан келган бир гуруҳ йирик олимлар ижод этган. Улар орасида Хоразмий билан бир қаторда Марвдан Яҳё ибн Абу Мансур, ал-Фарғоний, Ҳабаш ал-Марвазий, Холид ибн Абдумалик ал-Марваррудий, Форобдан Абул Аббос ал-Жавҳарий ва бошқа олимлар бор эди.
Бағдодда ал-Маъмун отаси томонидан асос солинган илмий марказ — «Байт ул-ҳикма» фаолиятини ҳар томонлама такомиллашти-риб, унга йирик давлат муассасаси тусини бериб, аввалига таржи-монлик фаолиятини кенг кўламда ривожлантирди. Византия, Ҳиндистондан кўплаб китоблар келтирилиб, «Байт ул-ҳикма»нинг фаолият доираси бирмунча кенгайтирилади, унинг қошида иккита йирик расадхона:
биринчиси 828 йилда Бағдоднинг аш-Шаммосия ма-ҳалласида, иккинчиси Дамашқ якинидаги Касиюн тоғида 831 йилда барпо этилади. Иккала расадхонанинг ҳам фаолиятини Марказий Осиё ва Хуросондан келган олимлар бошқаради. Хоразмий бу илмий марказнинг мудири сифатида унинг фаолиятини кузатиб туради.
Хоразмий даврида «Байт ул-ҳикма»да ишлаган йирик таржимонлар орасида Ҳажжож ибн Юсуф ибн Матар, Абу Закариё Юҳанно ибн ал-Битриқ, Ҳунайн ибн Исҳоқ ва Кусто ибн Луқо ал-Баъалбаккийлар бор эди. Бағдодга келган Марказий осиёлик олимлар орасида машҳур астроном Аҳмад ибн Касир ал-Фарғонийнинг номини эслатиш лозим. Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур Бағдоднинг аш-Шаммосия маҳалласидаги расадхонанинг асосчиси ва раҳбари бўлди.
Расадхонадаги ишлар ҳақида у «Байт ул-ҳикма»нинг мудири Хоразмийга ҳисобот бериб турарди. Яҳё 831 йили вафот этганидан сўнг Хоразмий бу расадхонани ҳам бошқаради ва у ердаги кузатишларда фаол қатнашади. Яҳёнинг қаламига мансуб «Зиж ал-мумтаҳан» («Синалган зиж») номли астрономик асари маълум. Дамашқ яқинида Касиюн тоғидаги расадхонани Холид ибн Абдумалик ал-Марваррудий бошқаради. У ҳам ўз «Зиж» ини тузади. Холид Ер меридианининг узунлигини ўлчаш ишларига бошчилик қилади.

Марвлик машҳур астроном ва математик Ҳабаш ал-Ҳосиб («Ҳисобчи ҳабаш») лақаби билан маълум бўлган Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Марвазий ҳам Бағдодда Хоразмий билан ҳамкорлиқда ишлаган. У иккита «зиж» тузган бўлиб, булар Ўрта аср астрономлари томонидан кенг фойдаланилган. Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, у тангенс ва котангенс, косеканс функцияларини киритиб, уларнинг жадвалларини ҳам келтирган.
Хоразмий билан Бағдодда, кейинчалик «Маъмун академияси» деб танилган «Байт ул-ҳикма»да ижод этган олимларнинг барчасини ҳам Марказий осиёлик ёки хуросонлик дейиш хато бўларди. У ерда Сурия, Ироқ, Эрон ва халифаликнинг бошқа ерларидан келган олимлар ҳам ишлаган. Бироқ улар орасида Марказий осиёликлар салмоқли ўринни эгаллаган. Хоразмий ана шундай илмий муҳитда яшаб ижод қилди ва 850 йилда Бағдодда вафот этди.

Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ асарларнинг фақат 10 таси бизгача етиб келган. Булар «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб»— алгебраик асар, «Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб» ёки «қўшиш ва айириш ҳақида китоб»— арифметик асар, «Китоб сурат-ул-арз»— географияга оид асар. «Зиж», «Астурлоб билан ишлаш ҳақида китоб», «Астурлоб ясаш ҳақида китоб», «Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида», «Китоб ар-руҳома», «Китоб ат-таърих», «Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола».
Бу асарларнинг тўрттаси араб тилида, биттаси Фарғонийнинг асари таркибида, иккитаси лотинча таржимада сақланган ва қолган учтаси ҳали топилган эмас.

Хоразмийнинг арифметик рисоласи қачон ёзилгани номаълум. Бироқ унда олим алгебраик рисоласини эслайди. Демак, бундан Хоразмий арифметик рисолани алгебраик рисоладан кейин ёзгани маълум бўлади. Бу рисола XII асрда Испанияда лотин тилига таржима килинган. Таржиманинг XIV асрда кўчирилган ягона қўлёзмаси Кембриж университети кутубхонасида сақланади.

Рисола «Диксит Алгоризми», яъни «Ал-Хоразмий айтди» ибораси билан бошланади. Бундан кейин Хоразмий тўққизта ҳинд рақамининг сонларни ифодалашдаги афзалликлари ва улар ёрдамида ҳар қандай сонни ҳам қисқа қилиб ва осонлик билан ёзиш мумкинлигини айтади. Асарнинг лотинча қўлёзмасида ҳинд рақамлари кўпинча ёзилмай, уларнинг ўрни бўш қолдирилган ёки аҳён-аҳёнда 1, 2, 3, 4, 5 сонларга мое келадиган ҳинд рақамлари ёзилган. Кўпинча эса ҳинд рақамлари ўша даврда Оврўпода кенг тарқалган рим рақамлари билан алмаштирилган.
Хоразмий ҳинд рақамлари асосида ўнлик позицион системада сонларнинг ёзилишини батафеил баён қилади. У сонларнинг бундай ёзилишидаги қулайликлар, айниқса, нол ишлатилишининг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Кейин Хоразмий арифметик амалларни баён қилишга ўтади. Бунда Хоразмий сонларнинг мартабаларини, яъни разрядларини эътиборга олишни ҳамда нолни ёзишни унутмасликни уқтиради, акс ҳолда натижа хато чиқади, дейди у.
Рисоланинг бошланишида Хоразмий ундаги масалалар ўз даврининг амалий талабларига жавоб сифатида вужудга келганлигини қайд қилади.
У шундай дейди: «…Мен арифметиканинг оддий ва мураккаб масалаларини ўз ичига олувчи «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб»ни таълиф қилдим, чунки мерос тақсим қилишда, васиятнома тузишда, мол тақсимлашда ва адлия ишларида, савдода ва ҳар қандай битимларда ва шунингдек, ер ўлчаш, каналлар ўтказишда, (амалий) геометрия ва бошқа шунга ўхшаш турлича ишларда кишилар учун бу зарурдир».
Рисоланинг Кембриж университети кутубхонасида сақланаётган лотинча кўлёзмасининг матнини 1857 йили Б. Бонкомпаньи нашр этган. Мазкур қўлёзманинг фоторепродукциясини тарихчи А. П. Юшкевич ҳам нашр этган. Ундан ташқари, А. П. Юшкевич ўз рисоласида Хоразмий рисоласига алохдца параграф бағишлаган. Б. Бон-компаньининг нашри асосида Ю. X. Копелевич ва Б. А. Розенфелдлар рисоланинг русча таржимасини нашр этишган. Хоразмийнинг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан 1983 йили бу асарнинг қайта нашри ва ўзбекча гаржимаси чоп этилди.

Хоразмийнинг арифметик рисоласи XII асрдаёқ Испанияда севилиялик Иоанн томонидан қайта ишланган. Кейинчалик то янги давргача Оврўпо олимлари Хоразмий рисоласига қайта-қайта мурожаат қилиб, у асосида дарсликлар ёзганлар. Бу қайта ишланган нусхалар ва дарсликларнинг номида «Алгоризм китоби» деган ибора бўлган.
Хоразмийнинг арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг Оврўпода, қолаверса, бутун дунёда тарқалишида буюк аҳамият касб этди. Оврўпога ҳинд рақамлари араблар орқали ўтганлиги учун улар «араб рақамлари» деб аталади ва ҳозир ҳам шундай деб аталиб келинмоқда. Оврўполиклар узоқ вақггача ҳинд рақамларига асосланган ҳисоб тизимини «алгоризми» деб атаб кеддилар.
Фақат XVI аср ўрталаридагина бу ном «арифметика» ибораси билан алмаштирилади. Шундан кейин то ҳозирги кунгача «алгоризм» ёки «алгоритм» деганда ҳар қандай мунтазам ҳисоблаш жараёни тушуниладиган бўлди. Бу ибора билан ал-Хоразмийнинг номи фанга абадий кириб қолди.
Хоразмийнинг алгебраик рисоласининг тўлиқ номи — «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала». Рисоланинг номидаги «ал-жабр» ва «ал-муқобала» сўзлари «тўлдириш» ва «рўпара қўйиш» — ўрта аср алгебрасининг иккита асосий амалини англатади. «Ал-жабр» сўзи лотинча транскрипцияда «алгебра» бўлиб, Хоразмий асос солган янги фаннинг номи бўлиб қолди. Хоразмийнинг алгебраик рисоласи уч қисмдан иборат:

1) алгебраик қисм, бунинг охирида кичик бир бўлим — савдо муомаласидаги боб келтирилади;
2) геометрик қисм, алгебраик усул қўлланиб ўлчаш ҳақида;
3) васиятлар ҳақидаги қисм.

Хоразмий уни алоҳида ном билан «Васиятлар китоби» деб атаган. Хоразмий ўз рисоласида ҳеч қандай белги келтирмайди ва мазмунни бутунлай сўз билан баён этади ва шакллар келтиради.
Асарнинг бошида Хоразмий ўз олдига қўйган мақсад — комплекс масалаларни акс эттирган. Шу билан бирга Хоразмий халифаликда кун тартибида турган эҳтиёжлар, ислом ва шариат талабларига кўра юзага келадиган масалалар, меъморчилик ва ирригация билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилишни ҳам кўзда тутганлиги-ни билдиради.

Умуман олганда, Хоразмий алгебраси — бу сонли квадрат ва чизиқди тенгламаларни ечиш ҳақидаги фандир.
Хоразмийнинг айтишича, алгебрада уч хил сон билан иш кўрилади: илдиз (жизр) ёки нарса (шай), квадрат (мол) ва оддий сон ёки дирҳам (пул бирлиги). Яна унинг айтишича, илдиз ўзини ўзига кўпайтириладиган миқдордир, квадрат эса иддизни ўзига кўпайтиришда ҳосил бўлган катталикдир. Хоразмий иш кўрадиган тенгламалар мана шу уч миқдор орасидаги муносабатлардир.
У аввал рисолада кўриладиган олтита чизиқли ва квадрат тенгламанинг таснифини келтиради. Бундан кейин аниқ мисоллар билан бошқа ҳар қандай тенгламалар рисола моҳиятидаги асосий амаллар — ал-жабр ва ал-муқобала амаллари ёрдамида олти коноик кўринишга келтирилади.
Хоразмий асос солган алгебра фанини ундан кейинги Шарқ олимлари муваффақиятли ривожлантирдилар.

Хоразмийнинг бошқа асарларидан фарқли ўлароқ, унинг алгебраик рисоласининг учта қўлёзмаси сақланган. Улар Қобул, Мадина ва Оксфорд университетининг Бодлеян кутубхонасида сақланади.

Рисола 1145 йили Севилияда (Испания) Роберт Честер томонидан лотин тилига таржима қилинган. Асарнинг арабча қўлёзмалари ва лотинча таржималари XIX ва XX аср олимлари томонидан чуқур ўрганилган.

Хоразмийнинг энг йирик астрономик асари — унинг «Зиж»идир. Олим бу асарини 830 йил атрофида ёзган.
Хоразмийнинг «Зиж»и 37 боб, 116 жадвалдан иборат. Асарнинг аввалги беш боби хронологияга бағишланган бўлиб, «тўфон», «искандар», «сафар» ва христиан эраларидаги саналарни ҳижрий эрага кўчириш қоидалари келтирилади. 6- бобда айлана — 12 буржга, бурж — 30 даражага, даража — 60 дақиқага, дақиқа — 60 сонияга ва ҳоказо майда бўлакларга бўлиниши баён этилади. 7—22- боблар қуёш, Ой ва беш сайёранинг ҳаракатлари масаласига бағишланган.
Бу бобларда Хоразмий қадимги ва илк ўрта аср ҳинд астрономик маълумотларидан, Эрон ва Юнон маълумотларидан моҳирона фойдаланган ҳолда Птолемейнинг геомарказ системасига асосланиб, планеталар ҳаракатини баён этган.
23- боб тригонометрияга бағишланган, унда Хоразмий «текис» ва «аксланган синус» тушунчаларини киритади ва бу функциялар жадвалларини келтиради.
25—27- боблар математик географияга бағишланган. Бу ерда географик жойларнинг узунлик ва кенгликларини аниқлаш қоидалари келтирилади ва бу координатларнинг ўзгариши қуёшнинг йиллик, кеча-кундузлик ҳаракатида эклиптик, экваториал координатларнинг ўзгариши билан боғлиқлиги кўрсатилади.
28-бобда Хоразмий яна тригонометрик масалаларга мурожаат қилади ва тангенс, котангенс тушунчаларини киритади ҳамда уларга мое жадвалларни келтиради. 29- бобда планеталар ҳаракатининг тезлиги аниқланади.
30- бобда қуёш ва Ой кўринмас кучларининг ўлчами келтирилади. 31—32 ва 36—37- боблар мунажжимлик масалаларига бағишланган, 33—35-боблар қуёш ва Ой тутилиши ва параллакс (ёритгичнинг кўриниш фарқи) масалаларига бағишланган.
Хоразмий «Зиж» и халифаликдаги дастлабки астрономик асарлардан эди. Асар ёзилиши билан олимларнинг диққатини ўзига жалб этди. Унга Хоразмийнинг замондошларидан Фарғоний, Ал-Ҳошимий ва бошқалар юксак баҳо беришган. Абу Райҳон Беруний бу «Зиж»-ни шарҳлашга учта асарини бағишлаган. Фан тарихида испаниялик араб астрономи Маслама ал-Мажритий томонидан 1007 йили кўчирилган нусха диққатга сазовор.
Бу нусхани 1126 йили Аделард Бат Испанияда лотинчага таржима қилди. Хоразмий «Зиж» и ҳозир мана шу лотинча таржимада мавжуд. Шу таржиманинг тўрт қўлёзма нус-хаси асосида 1914 йили X. Зутер «Зиж»нинг лотинча танқидий матнини, шу матн асосида О. Нейгубауэр эса 1962 йили унинг инглизча таржимасини нашр этган. Мана шу икки нашр асосида «Зиж»нинг тўла русча ва қисман ўзбекча таржималари нашрга тайёрланди.
Хоразмий «Зиж»ининг Оврўпо фанига таъсири X. Зутер, К. А. Наллино ва И. Ю. Крачковскийлар томонидан яхши ўрганилган. Тадқиқотчилар якдиллик билан таъкидлашича, Хоразмийнинг бу асари унинг арифметик ва алгебраик рисолалари каби бундай асарларга эҳтиёж туғилган пайтда юзага келади ва бу асари билан олим астрономик асарлар ёзилиш услубини стандартлаштирди, бу стандарт эса то Улуғбек «Зиж»игача ўз кучини сақлади.
Хоразмий ўз «Зиж»ида бошланғич меридиан сифатида, ҳинд анъанасига кўра, Арин (ҳозирги Ҳиндистондаги Ужайн) шаҳридан ўтган меридианни танлаган. Оврўпода XIII аерда Рожер Бекон ва Буюк Алберт ҳам Арин меридиани ғоясининг тарафдорлари бўлганлар. Арин ғоясига кўра, Айялик Петр (Франциядан) 1410 йили ўзининг «Ер тасвири» номли асарини езди.
Бу асарнинг 1487 йили чоп этилган бир нусхасидан Христофор Колумб фойдаланган. Колумбнинг ўзига тегишли нусха ҳошиясига ёзган эслатмаларига кўра, Арин ғояси унда Ернинг ноксимон эканлиги ва ернинг Аринга диаметрал қарама-қарши тарафида Аринга ўхшаш жой бўлиши кераклиги ҳақида тасаввур ҳосил қилган.

Шундай қилиб, Хоразмийнинг «Зиж»и география соҳасидаги буюк кашфиётларга ҳам алоқадор бўлди.
Хоразмий географик асарининг ёзилган йили аниқ маълум эмас. Академик В. В. Бартольд бу асар 836—847 йиллар орасида ёзилганлигини аниклаган.
Асар 1037 йили кўчирилган ягона арабча нусхасида бизгача етиб келган бўлиб, бу нусха Страсбург университета кутубхонасида сақланади.
Китобда шаҳарлар, тоғлар, денгизлар, ороллар ва дарёлардаги 2402 та географик жойнинг координатлари келтирилади. Шаҳарлар, дарёлар, тоғлар, ороллар ва бошқа объектлар иқлимлар бўйича тақ-симланган. Иқлим сўзи аслида юнонча клима — «оғиш» сўзидан келиб чиққан бўлиб, уни фанга Гиппарх (эрамиздан олдинги II аср) киритган. Гиппарх Ернинг одамлар яшайдиган қисмини 12 та иқлимга ажратган.
Ундан сўнг Птолемей иқлимларнинг сонини 8 тагача камайтиради, лекин ўз «География»сида у иқлимлар назариясига тўла риоя қилмайди, чунки географик жойларни минтақалар ва епархиялар бўйича тақсимлайди.

Географияни иқлимлар назариясига тўла риоя этган ҳолда биринчи марта Хоразмий баён қилади. У ернинг маъмур, яъни инсон-лар яшайдиган обод қисмини етти иқлимга ажратади. Хоразмий қадимги юнон олими Птолемейдан фарқли ўлароқ, минтақалар, мамлакатлар ва улардаги географик жойларни эмас, балки 1- иқлимдан то 7- иқлимгача жойлашган жойларни тавсиф этади.
Хоразмийнинг географик рисоласи ўрта аерлардаги энг биринчи географик асар эди. Шунинг учун унинг иқлимлар назарияси кейик-ги даврларда географиянинг ривожланишида катта аҳамият касб этди. Хусусан, унинг иқлимлар назарияси Ернинг маъмур қисмини иқлим минтақалари бўйича ўрганишни осонлаштирди.
Хоразмий ҳам Птолемей каби узунликларни Капар оролларидан бошлаб ҳисоблайди. Хоразмий экватордан жанубда 8 шаҳар, 1- иқлим-да 64 шаҳар, 2- иқлимда 54 шаҳар, 3- иқлимда 59 шаҳар, 4- иқлим-да 146 шаҳар, 5- иқлимда 79 шаҳар, 6- иқлимда 63 шаҳар, 7- иқлимда 25 шаҳар ва 7- иқлимдан шимолда 40 шаҳарнинг координатлари -ни келтиради.

Рисоланинг иккинчи бобида иқлимлардаги тоғлар тавсифланади. Тоғларнинг боши ва охирининг координатлари келтирилади. Хоразмий Яқин ва Ўрта Шарқдаги ҳамда Кавказ ва Марказий Осиёдаги тоғларни ҳам у ерлардаги шаҳарлар каби батафсил баён қилади. Шунга Караганда, олим у ерларнинг географияси билан шахсан таниш бўлган кўринади.
Рисоланинг учинчи бобида Хоразмий денгизларни, тўртинчи бобида оролларнинг қирғоқ чизиқлари ва улардаги пунктларни, бе-шинча бобда эса мамлакатларни, олтинчи бобида эса дарёлар ва булоқларни тавсифлайди.
Хоразмийнинг «Китоб сурат-ул-арз» асари кўп олимлар томони-дан ўрганилган. Лекин асар шу пайтгача тўла равишда бирорта ҳозирги замон тилига таржима қилинмаган. 1983 йили олимнинг 1200 йил-лик юбилейи муносабати билан бизда бу асарнинг ўзбекча таржима-си Хоразмийнинг «Танланган асарлар»и таркибида чоп этидди.
Хоразмийнинг юқорида келтирилган асарлариёқ у фаннинг кагор тармоқларининг асосчиси бўлганлигини кўрсатади. Унинг ғоялари математика ва астрономиянинг оёққа туриши, ривожланишига са-баб бўлди. Ҳозирги даврда унинг хизматлари жаҳон афкор оммаси томонидан эътироф этилган.
Хоразмий асарлари дунёнинг турли кутубхоналарида сақланади. Турли ғарб ва шарқ тилларига таржима этилган. У ўз асарлари, ихти-ролари билан нафақат ўз ватанини, балки араб халифалигининг ил-мий ютуғи, ўз даври маданиятининг юксак натижаларини бутун дунё ва барча асрларга машҳур этди.
Ҳозирда унинг номига турли мамлакатларда (Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқалар) мукофот ва медаллар таъсис этилган, куча, муассасаларга номлари қўйилган.

Manba’: www.bbc.co.uk/uzbek/

(Tashriflar: umumiy 468, bugungi 1)

Izoh qoldiring