Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).
Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish
Olim Jumaboyev. Uch hikoya
Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман. Davomini o'qish
Marhabo Shodmonova. She’rlar
Фейсбукдаги даврадошим Марҳабо шеърларини тавсия қилар экан таъкидлайди: «Хуршид Даврон кутубхонаси» — бу шоиримиз кўнглида фахр уйғотиши билан бирга унинг зиммасига масъулият ҳам юклайди, деган умиддаман…» Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).
Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish
Shahriyor Shavkat. She’rlar
Шаҳриёрнинг шеърлари,ростини айтсам, ажабтовур даражада оддий ва ғаройиб бир шаклда мураккаб. Уларда нималардир бордай ва нималардир ўз-ўзидан буткул йўқолгандай. Нималардир мавҳум, нималардир маълум… Унинг битикларидаги покизалик, соддаликни еттинчи тарафдан туриб тасвирлаш(га уриниш) эътиборни тортади… (Мирзоҳид Музаффар мактубидан) Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).
Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish
Xalina Posvyatovska. She’rlar
Бетакрор поляк шоираси шеърларини ўзбекчалаштирган Гулноз Мўминова уларни фейсбукдаги саҳифасида тақдим этар экан «Ҳаёт ва муҳаббатга тўймай қолган Ҳалина Посвятовскадан таржималар» деб ёзади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).
Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish
Edit Syodergran. Sheʻrlar
Фин-швед адабиётидаги модернизмнинг илк вакиласи Эдит Сёдерграннинг ижоди француз символизми, немис экспрессионизми ва рус футуризми таъсирида шаклланади. (Эдит Сёдерграннинг шеърлари Хуршид Даврон таржимасида тақдим этилган саҳифадан. Шоира таржимаи ҳоли билан ўша саҳифада танишинг). Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich
11 март — Турк адабий оламининг энг ёрқин сиймоларидан Умар Сайфиддин туғилган кун
Босния беги билан Семендире бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир Яйчани ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.
Qadam Sayid Murod. Nasiba
Қадим замонларда бир одил шоҳ ва унинг доно вазири ўтган экан. Улар кечалари эски-туски кийимда, яширинча саройдан чиқишар, маҳалла-кўйларни кузатиб юришаркан. Тунда темирчилар маҳалласини айланиб юришса, бир уйнинг деразасидан милтираган нурни кўриб қолишибди. Яқинроқ боришса, ичкаридан кичкина болғачанинг “тиқ-тиқ” товуши эшитилармиш. Davomini o'qish
