Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади.
Текис,қотиб қолгандай юз. Тўқ рангли кўзлари сал пастга тушгандай,билинар-билинмас кичик оғиз,юзининг ранги малла. Бутун борлиғи қотиб қолгандай кўринди. Кўзлари,лаблари,хуллас,бутун гавдаси қотиб қолгандай қимирламайди. У «Ўч» поэмасини ўқий бошлади.Қаҳрамоннинг исми — Байрон,ҳақиқий шоир Байрон эмас,албатта. Байрон қадимий дворян оиласининг кенжа қизига мафтун бўлиб қолади,қиз ҳам…
Ариадна Эфрон
БЛОК КЕЧАСИ
«Марина Цветаева ҳақида хотиралар» китобидан
Кеч тушмасдан уйдан чиқдик.Онам (Марина Цветаева) менга Александр Блок ҳам Пушкин каби улуғ шоирлигини уқтириб кетмоқда.Унинг ҳар бир сўзидан аллақандай ажиб туйғу мени чулғаб бораётганини ҳис этиб боряпман.Онам рассом Милмотининг кичкина ҳужрасида китобларни варақлаб ўтирибди.Унинг ўзи эса ҳалигача йўқ.
Мен боғ бўйлаб чопиб,ўйнаб юрибман.Ёзув: «Александр Блок кечаси», «Политехника музейида П.Кагон кечаси».Умуман олганда,бу ерда ҳаммаси байрамона. Ҳиёбонларда, дарахтлар соясида иссиқ нонлар сотишмоқда ва граммофон янграб турибди.
Ниҳоят рассомлар Милмоти ва Вишеславцев ва шоир Павел Антакольский рафиқаси билан кириб келишди.Биз билет сотиб олишга кетаяпмиз.Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади.
Текис,қотиб қолгандай юз. Тўқ рангли кўзлари сал пастга тушгандай,билинар-билинмас кичик оғиз,юзининг ранги малла. Бутун борлиғи қотиб қолгандай кўринди. Кўзлари,лаблари,хуллас,бутун гавдаси қотиб қолгандай қимирламайди.
У «Ўч» поэмасини ўқий бошлади.Қаҳрамоннинг исми — Байрон,ҳақиқий шоир Байрон эмас,албатта. Байрон қадимий дворян оиласининг кенжа қизига мафтун бўлиб қолади,қиз ҳам.
Қизнинг отаси бунга қарши бўлади, аммо муҳаббат ғолиб чиқиб, у йигит билан кетади. Қиз қоронғу тунларнинг бирида бир ўзи қайтиб отасиникига қайтиб келади.Озиб-тўзиб кетган ,ҳориб-толиққан, қўлида эмизикли боласи.Кун сайин ўғил ҳам ўсиб -улғаяди,аммо жанг майдонида эмас,бал залларида дилини ҳушлашни афзал билади.Кунларнинг бирида , бал залларининг бирида эшитадики,унинг отаси Варшаванинг Атиргул кўчасида жон бермоқда.У бу ерга етиб келганида ,отасининг жони аллақачон узилган экан.(Отасининг қабрда ётган қиёфаси, ташқи кўриниши бутунлай Блокнинг ўзига ўхшаб кетарди.Меҳрли кўзлар, таранг тортилган тана ва руҳидан ҳамон яхшилик эсиб турибди.Қўлида –никоҳ узуги).
Ўғил қабр ёнида турар экан,кўзи мотам либосидаги юзига қора парда тортган аёлга тушади. Бу – онаси эди.
Бу асарнинг бошқа қисмида уруш, қўшинлар ,ҳалок бўлганлар ҳақида сўз кетар,улар Ватан номи билан ўлимга тик боқар,улардан императрица кўз узмасди.
У равон, ўзгармас овозда сўзларди.Асар сўнгида ўғил вақт ўтиб, отасини бутунлай унутиб юборганини айтиб ўтди
Блок тин олди ва тугатди.Барча олқишлади.Шоир ҳаяжон ичида таьзимга эгилди.Халқ сўрарди: «Шеърларингиздан ўқинг! Ўн иккилар!, Ўн иккилардан бўлсин! Номаълум аёл! Номаълум аёл»ни !
«Туманли тонг…»ни ўқий бошлади.Блок. «Ёш боладай таъзими ҳам ўлчанар унинг. Кўришгунча ! Ёнбошлаб тушган тонгга уриниб,жаранглаб кетар. олис хотира!»(Бу мисралар менинг ёш хотирамда шу қадар қаттиқ муҳрландики,уларни унутолмадим).
Мен унинг ифодали қилиб ўқиган бошқа шеърларини эслай олмайман, аммо уларнинг маъносини сўзма — сўз айтиб бероламан. Масалан: « Сенинг қиёфанг стол устидаги тилло гардишда товланиб турибди. Сенинг хотираларинг – ғамғин ва қайғули. Сен тунда тўқ кўк ёпинчиқни кийганча чиқиб кетдинг. Мен сениинг қиёфангни столдаги тилло гардишдан сидириб ташлайман».
Блок тик турган ҳолатда, жиддий оҳангда, қисқа — қисқа нафасда ўқийди. Ўта ғамғин ва босиқ кўринади. « Лабларимга совуққонлик билан теккиздинг кумуш узукларингни».
Баъзан Блок сўзларни унутиб қўяр, шунда унинг орқасида ўтирган хоним ва жанобга қарар, улар эса кулибгина сўзларни айтиб туришарди.
Онам камтарона бурчакда ўтирар, юзлари яллиғланар, лабларини тишлагандай тингларди. Гоҳо менинг қўлимдаги гулни олиб, гулнинг ҳидсиз баргларини чиройли қирра бурнига теккизиб қўярди, ҳидларди. Унинг юзлари севинчданми, ҳайратданми порларди.
Кеч тушди. Блок узундан – узун паузалар билан ўқирди энди. Қоронғулик тушиб келарди. Орқамизда ўтирган жаноб чироқни ёқди. Қандилдаги ҳамма шамлар ва хона деворларидаги улкан чироқ ҳам ёндирилди. Улар жуда хира бўлиб, қалин, қаттиқ шиша билан қопланган эди.
Бир неча дақиқадан сўнг ҳаммаси тугади. Онам Милмотидан мени Блок ёнига олиб боришларини сўради. Мен у турган хонага кирганимда аввалига ўзимни ўйнаб юргандай кўрсатишга уриндим. Кейин Блокнинг ёнига бордим. Астагина ва енгилгина унинг енгидан ушладим. У қайрилиб қаради. Унга хат узатдим. ( Бу Марина Цветаеванинг шеърлар тўла дафтари эди). У кулди ва шивирлади: «Раҳмат». Унга таъзим қилдим. У ҳам енгилгина, бепарво таъзим келтирди. Бу воқеа 1920 йилнинг 15 майида бўлиб ўтган эди.
Марина Цветаева Блокни ўз ҳаёти давомида кўрган, билган ягона илоҳий шоир деб биларди, ҳа, айнан, шундай.У Блокка « навобахш ҳунар» йўлидаги йўлдошдай эмас, шеъриятдаги илоҳийликдай қарар ва унга таъзим қиларди. Бошқа барча яқин севимли шоирларига нисбатан сафдошлик туйғусини туяр, тўғрироғи, уларда йўлдошлари ва сафдошларини кўрарди. Ҳар бири – Тредиаковскийдан Маяковскийгача Пушкин ҳақида айтилгандай ушбу сўзларни айтишга ҳақлиман деб ўйларди: « Қаламни на ҳушёрлик билан чархлаганганини билдим: унинг бўёқларидан бармоқлар қуриб қолмади».
Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирини – ҳатто Рилькени ҳам қондош – жондоши деб билар, шеърлар фақатгина истеъдод мевасидан туғилмаслигини англар, аксинча, барча қайғу – аламлар, ҳар бир тирик жоннинг нозиклиги, шодликлари, шу тирик жоннинг қонидан яралган заҳматлари, унинг эрки ва қудрати, пешона тери ва меҳнати, очлик ва ташналикдан эканлигини ҳис этарди. Ижодкорнинг жисмоний меҳнатига ҳамдардлик ва куюнчаклик туйғуси билан қарарди.
Цветаева ёлгиз Блокнинг ижодинигина осмоний баландликка қўя олди. Буни шеърият руҳи билан руҳни тозалаш деб билди ( худди оловда тозаргандай!). У бундай юксак шеъриятга ўзини дахлдор деб билмади, бу ҳақда ўйламади ҳам! Бундай хаёлга боришни гуноҳқорлик санади. Фақатгина тизларини букканича таъзим қилди, холос. Унинг бундай тиз чўкиб таъзим қилишлари, «аллилуялари»нинг барчаси шеърларида ўз ифодасини топди. Бу шеърлар 1916-20-21 йилларда ёзилиб, Блокка аталди. Улар орасида насрий асари ҳам бўлиб, уни 30-йилларнинг бошида Парижда ўқувчилар ҳукмига ҳавола этди, чиқишларида ўқиб берди. Афсуски, бу насрий асари ҳеч қаерда чоп этилмаган, қўлёзмаси ҳам сақланиб қолмаган.
Менинг авлодимдаги ўқувчилар «Пастернак ва Цветаева» деб қанчалик кўп гапиришган бўлса, ўша давр авлодлари ҳам « Блок ва Ахматова» деган иборани шу даражада тилдан туширишмаган. Бироқ Цветаева учун бу номлар соф маънода шартли эди; улар орасида тенглик бор деб ўйламади у. Ахматова унинг учун опа-сингиллик туйғусини уйғотарди. Улар чиндан ҳам шеъриятда опа-сингил эдилар. Ахматовнинг мутлоқ оҳангдорлиги, руҳий латифлиги аввал бошдан Цветаевани қанчалик сеҳрлаган, ўзига тортган бўлса-да, кейинчалик булар Ахматова ижодининг ифодаси ва шеъриятдаги шахсини ривожлантирувчи, белгиловчи сифатларга айланиб қолди. « У – мукаммалликнинг ифодаси, ва афсуски, худди шу – унинг чегараси», — деган эди Цветаева Ахматова ҳақида.
Павел Антокольский Цветаевага Блокнинг «Ўн икки» сини олиб келгани, совға қилганини эслайман. Катта форматда оқ қоғозга битилган қора ҳарфлар. Қоронғу шом, оппоқ қор. Анненконасифат иллюстрациялар билан моҳирона безатилган китобни ошхонамизнинг бўсағасидаёқ кўмирдай ловиллаб, ёввойи кўзлари билан ўқий бошлади онам. Бир нафас тин олиб, муштларини баландга кўтарди. Кўзларини юмганича столга келиб урилмагунча эниб келишлари эсимда ҳамон. Худди шу стол атрофида Марина – онам ўтирди ва Антокольскийни кутиб олишга тикланди. У эса охиригача ўқиди ва онам индамай, кўзларини ердан узмай, охиригача тинглади, унинг қўлидан китобни олди. Ҳаяжон ва ҳайрат оғушида кўзининг қовоқларини туширди, тишларини маҳкам босди, юрагида ловуллаган оловни юзига чиқаргиси келмади.
«Ўн икки» нинг кўлами уни нафақат ҳайратга солди, балки маълум маънода ўзи ва ўзи қаториларнинг ижодидан, ёзаётганларидан уялтириб юборди ҳам! Бу ҳақда қайта ва қайта Блок ҳақидаги ўша насрий асарида таъкидайди онам. Блокнинг умри узоқ бўлмаган бўлса-да, у кўплаб шоирлар, хусусан, ўша даврлардан бошлаб, давр руҳига мос келмаган цикллар яратаётган Цветаева учун ҳам паноҳ эди…
Бироқ
Бу – Илҳом париси, Илҳоминг эмас.
Чириб битган иплар
Қондош эмас сенга, йўлинг қўшилмас.
О, дўстлик! –
Фақат аёл қўли биланмас –
Қонҳўрлик! —
Мен томон тортқилар тугунакларни.
Ул қўрғошин бирлик –
Қора рангли чинқириқлар ичрамен.
Шарқ томон яллиғланди.
О, ким менинг нозик елкаларимни
Икки қанотини
Ўзига тортди?
Блокнинг аввал бошда Анна Ахматовага бағишланган, кейинчалик бу ёзуви олиб ташланган «Қизил от» поэмасида мураккаб, ўсиб борувчи, айни пайтда, «илоҳийлашган» Блок — «Ўн икки»нинг ижодкори, шеъриятнинг энг тиниқ ва оловқалб даҳоси, Цветаеванинг фикрича, унинг қўли етмаган чўққи соҳибининг образи гавдаланиб турарди.
У Блокни Москвада бир неча кунлар давомида – 1920 йилнинг 9 ва 14 май кунлари Политехника музейи ва Санъат саройидаги шеърият кечаларида кўрди, тинглади. У билан шахсан таниш эмас эди ва бу унга уринмади ҳам. Бу – уни ҳам қувонтирар, ҳам армонига айланди. Билардики, шуниси яхши – тасаввуридаги шоир ва учрашувлар уни ҳеч қачон ҳафсаласини пир қилмайди, кўнглини совитмайди…
Ойгул Суюндиқова таржимаси