Sa’dulla Quronov. Ketayotgan — til o’tirgan kemadir…

008    Ёшлигида инсон бу нарсаларни ўйлаб ўтирмайди… Шеърдаги “тил” образи эса, бу ўринда шоиранинг бутун ижодига ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас. Ижод сўнганми?.. Илгарги жўшқинликни қарилик енганми ёки шоиранинг ҳаёт ҳақида янги бир хулосалари пайдо бўлганми?.. Нима бўлганидаям “тил ўтирган кемадир”…
“Бу тупроқлар кўз ёшимни шимади”, “Энди сувлар фарёдимни кўмади”. Шоиранинг ҳаётий хулосалари, айни, шу мисраларга келиб ёрқинроқ ифодасини топади. Шеър аввалида келган “САРОБ” образининг шарҳи сифатида кўз ёшни шимувчи тупроқ ва фарёдларни кўмувчи, оққизувчи сувларга ишора қилинади. У билган ягона ҳақиқат: “Қанча яшамайин қайтиб келмади”…

Саъдулла Қуронов
КЕТАЁТГАН − ТИЛ ЎТИРГАН КЕМАДИР*

007Ҳалима Худойбердиева шеъриятининг ўзига хос жозибаси бор. Унинг ижодида чуқур маъноларни ҳам, нафис туйғуларни ҳам, истироб ва етук бадииятни ҳам бир вақтда учтаришингиз мумкин:

Нимадир бу, кетаётган нимадир,
Қолаётган саробдир, жимжимадир.

Кетгунича ҳеч ким ғамин емади,
Кетаётган − тил ўтирган кемадир.

Бу тупроқлар кўз ёшимни шимади,
Кетаётган − тил ўтирган кемадир.

Энди сувлар фарёдимни кўмади,
Кетаётган − тил ўтирган кемадир.

Қанча яшамайин қайтиб келмади,
Кетаётган − тил ўтирган кемадир.

Бир кун кўзимни шу армон юмади,
Кетаётган − тил ўтирган кемадир.

Бу шеър шоиранинг ўзи ҳақида сурган ўйлари, хулосалари асосида ёзилган, деб ўйлайман. Асар аввалида қўлланилган “нима” сўзлари икки ўринда икки хил маъно беради. Биринчи “нима” – сўроқ. Иккинчи “нима” – англашилган нарсанинг ифодаси (нимарса) сифатида қўлланилади. Чунки, кейинги мисрада обстракт тушунча (“сароб” йўқлик маъносида) келтирилиб, унга нисбатан нимарса сўзини ишлатиб бўлмайди. Демак, иккинчи “нима” моддий тушунчага нисбатан қўлланилиб, сароб мавҳумлик белгиси сифатида ишлатилган. Фикримизни ойдинлаштирамиз: Инсон қарий бошлагач, унинг танаси (нимарса) “кетмоқда”. Бу “кетиш” янада ойдинроқ кўринади. Айтмоқчиманки, шоира қариётганига ишора қилмоқда. Аммо қолдираётганини (кенгроқ ўйласак фоний дунёни) сароб, шу билан бирга жимжимадор сароб, деб билади, у.

Ёшлигида инсон бу нарсаларни ўйлаб ўтирмайди… Шеърдаги “тил” образи эса, бу ўринда шоиранинг бутун ижодига ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас. Ижод сўнганми?.. Илгарги жўшқинликни қарилик енганми ёки шоиранинг ҳаёт ҳақида янги бир хулосалари пайдо бўлганми?.. Нима бўлганидаям “тил ўтирган кемадир”…

“Бу тупроқлар кўз ёшимни шимади”, “Энди сувлар фарёдимни кўмади”. Шоиранинг ҳаётий хулосалари, айни, шу мисраларга келиб ёрқинроқ ифодасини топади. Шеър аввалида келган “САРОБ” образининг шарҳи сифатида кўз ёшни шимувчи тупроқ ва фарёдларни кўмувчи, оққизувчи сувларга ишора қилинади. У билган ягона ҳақиқат: “Қанча яшамайин қайтиб келмади”…

Инсон умри ҳақидаги фалсафий мулоҳазалар илгари сурилган бу шеър ўтган умри ҳақида кенгроқ ўйлаётган шоиранинг фикрлари, қилган хулосалари асосига қурилган десак адашмаймиз. Аммо бу шеърда оддий инсон(инсоният)нинг ўткинчи умрига эмас, аввало, санъаткор ҳаётига, ижодига кўпроқ урғу берилган десак тўғри бўлади.

Ҳ.Худойбердиева маҳоратини кўрсатувчи яна бир шеърга эътибор қилинг:

Бу аёлнинг сочлари узун,
Узундир, узундир бармоқлари.
Қуюқ тортар ғира-шира тун
Ул сочини ёйган чоқлари.

Узун-узун бу сочлар билан
Унга пешвоз чиқолмайди у.
Ғамлар-қувончлари билан
Кузатади…қўшни ёш жувон
Ўз эрининг кўйлагин тикмас,
Истамайди пешвоз чиқмоқни…

Эри ишдан келади ҳориб,
Қўлда папка, ишнинг чаласи…
Тушлар кўриб ухлайди жувон,
Пашшасини қўрир боласи…
Аёл ўйлар… умр-ўқлигин,
Гарчанд тайёр жонин тикмоққа
Ва ўйлайди… ҳаққи йўқлигин
Бу эркакка пешвоз чиқмоққа…

Бу шеърни ўқиганимизда, даставвал, эрини суймайдиган, унинг “йўлига чиқишни” хоҳламайдиган хотин образи гавдалана бошлайди. Бундай аёллар кўп бўлиши мумкин, албатта. Лекин бизнинг қаҳрамоннинг истироблари бир мунча жиддийроқ. У ҳар куни янгидан яраланади…

Агар, шеърга кўзни югуртирмай, жиддий ўқиб кўрилса, унда эр ва хотиндан бошқа яна бир образнинг борлиги англашилади. Бунинг учун шеърдаги икки мисрани бир бирига муқояса қилишнинг ўзи кифоя: “Унга пешвоз чиқолмайди у” − “Истамайди пешвоз чиқмоқни…”. Матиндан узиб олинганда мутлоқо ўхшаш, аммо матнда улар башқа-бошақа шахсга нисбатан қўлланилаётгани кўриниб турибти. Аввало, шоира етук санъаткорлигини ҳисобга олиб, икки бир хил мисрани бир маънода қўлламаганлигига шубҳа қилмаймиз. Бу борада “чиқолмаслик” билан “истамаслик” сўзлари мисралардаги маънони икки хил қилиб англатади. Демак, эрли аёл ён атрофидаги, дейлик, қўшни бир эркакни севади. Аёл қўшни эркак ёнига чиқолмайди ва эрини пешвоз қаршилашни истамайди. Ўзга эркак аёлнинг ён атрофидалиги эса, аниқ: “аламлар-қувончлари билан Кузатади… қўшни ёш жувон”… Балки, аёл уни турмишга чиққунига кадар севган, у билан аҳду паймон қилгандир. Балки, у оилали бўлатуриб қўшни эркакни севиб қолгандир. Нима бўлганида ҳам унинг севгиси бор, у жуда кучли − “тайёр жонин тикмоққа”. Аммо у оилали − фарзандли: “Ва ўйлайди… ҳаққи йўқлигин”…

Бу ҳаётда ҳар доим ҳам дуч келинавермайдиган ҳолат. Аммо инсон кўнгли бўйсунмас. У хукимдор − ўзи ҳақида ҳам ўзи хукум чиқаради. У эркин − истаганини қилади… Биз учум муҳуми шоиранинг анашу кечинмаларни-да маҳорат билан ифода этаётгани.

2009 йил

*  Қозоқбой Йўлдошнинг “Бадиий таҳлил” курсидан ёзилган оралиқ назорат иши 

007

(Tashriflar: umumiy 136, bugungi 1)

Izoh qoldiring