Zebuniso Husayn. Qardoshlarim.

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h48m06s_005_.png      Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман…

Зебунисо Ҳусайн
ҚАРДОШЛАРИМ
08

     Мен қримтатар тилида чоп этиладиган “Амал” журналининг 2012 йил сонларидан бирини тасодифан қўлимга олиб, унда чоп этилган Сафтер Нагаевнинг “Келдингми, болам?..” эссесини ўқидиму …

*   *   *

2bc702290165db5c705be965351a0b32.jpgди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман. Мен учун у ақлли қиз Алсу ва момоси (буви) художўй, нуроний татар аёли эди, холос.

Йиллар ўтди, улғайдим. Олийгоҳда таълим олдим. Ёшимга ёш қўшилгани сари таниганларим кўпайди, дўстларимнинг сафи ортди. Қанчадан-қанча қадрдонларга эга бўлдим. Кимдир менга ўргатди, кимдир интилишларимга таъсир қилди, яна кимдир буюк мақсадлар танлаб, унга етиш мумкинлигига илҳом бера олди. Аммо яқинда ҳаётимга кириб келган танишларим билан шахсан мулоқотда бўлолмадим. Чунки бунинг имкони йўқ. Улар нафақат юртимизни, балки бу дунёмизни ҳам тарк этиб бўлишган. Аммо қолдириб кетганлари орқали уларни танидим, хаёлан суҳбат қурдим, дарду аламлари, ҳасратларига шоҳид бўлдим. Бу ҳол бирёқлама кетаётган ҳаётимда бурилиш ясашимга сабаб бўлди. Мусофирчиликда яшаб, ҳижронда кетган қардошларим улар… Тўғри, бу дунёда эзилган, ғурури топталган, қадриятларидан мосуво бўлган халқлар, кули кўкларга совурилган, вайрон бўлган юртлар кўп. Аммо Ватанидан батамом қувиб чиқарилган бутун бошли Ватансиз миллат ҳақида нима дея олиш мумкин…

*    *   *

«Келдингми, болам» эссесини ўзбекчага ўгириб, Сафтер оғанинг онаси ётган қабрни зиёрат қилгани бордим. Ҳозирги Тошкент автовокзалининг ўнг тарафида қурилган осмакўприкдан ошиб ўтиб, иккинчи чорраҳадаги светофордан чап томон бурилсангиз, тахминан, уч юз қадамдан сўнг йўлнинг чап томонида қўш қанотли темир дарвозага дуч келасиз. Йўлнинг сўл томонидаги девор “Сўгаллик ота қабристони” чегараси эканлиги маълум бўлади. Мозорлиқ оралаб, излаганимни топдим. Қабрни қуриган хас-чўплардан тозалаб бўлгач, бир муддат қабр бошига чўккаладим. Бир муддат деганим қанча давом этганини билмадим-у, аммо хаёлларга берилиб кетганим рост. Алуштани хаёлан кўз олдимга келтирдим. Жаннатмонанд бир ўлка эканини кўп бор эшитганман. Робия момомизнинг у ерда ўйнаб-кулиб катта бўлганини тасаввур қилишга ҳаракат қилдим. Темирчи қишлоғидан Кичик ўзанга келин бўлиб тушганида қанчалар бахтиёрлигини, фарзандлари бирин-кетин туғилганида саодатли она бўлганини кўз ўнгимда гавдалантиришга уриндим. Бошига бунчалик оғир мусибатлар келишини ўша кезларда хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Албатта, ким ҳам келажакни олдиндан била олар эди. Алуштани тарк этадиган кунлари рўй берган воқеа хаёлимда бошқача жонланади. “Қишлоғимизни тарк қилиш воқеаси ҳам аянчли хотира бўлиб қолган. Онам эрта тонгда ғира-шира маҳали, болаларим тургунича боғларни суғораман, деб боғчага тушиб кетади. Ўша пайтда қизил аскарлар уйма-уй юриб, одамларни кўчага чиқариб, қишлоқнинг бир четига мол ҳайдагандек ҳайдаб келтиришади. Шунда ҳовлимизда яшайдиган Тоқтар амакининг хотини София янга ораларида овсини Робия йўқлигини англаб, катта қизи Умайяни яширинча уйларига жўнатади. Бизникига келса, уйда аскарлар бўлади. Биз ҳали ухлаётган бўламиз, улар бизни уйғотишади. Мен “Онам қаерда?” деб қичқириб йиғлай бошлайман. Умайя опа вазиятни тушуниб, боғчага югуради ва узоқдан: “Робия янга, тезроқ келинг, бизни кўчиришяпти”, деб чақиради. “Тўхта, озгина қолди, шу ерниям суғорай, ҳозир бораман”, дейди. Опам унга яқинлашади-да: “Қишлоқда бир ўзингиз қолдингиз, ташланг шуни!” деб қўлидаги кетмонни олиб отади ва аҳволни тушунтириб, уйга бошлайди.

Уйимизга келган аскарлар марҳаматли бўлишса керак-да, бизни кийинтиришади. Биттаси печка устидаги қозонни қопқоғини очиб қарайди. Оқшом пишган шўрвани бурчакда турган тоғорага ағдариб: “Овқатланиб олинглар, узоқ йўлга кетасизлар”, деб қўлимизга қошиқ тутқазишади. Акам ёши каттароқ бўлгани ва эсини танигани учун аскарларнинг қўлидан қошиқни олади-да айвондан ирғитиб юборади. Аскар аччиқланмайди, аксинча: “Братушка, далеко поедите. Пуст бог спасет вас”, деб ўзини яхши тутади. Онам тезлик билан икки чемоданга нарсаларини тўплай бошлайди. Умайя опа эса шу заҳоти ўзларининг уйига киради-да тикиш машинасини олиб чиқади. Аскарнинг бундан жахли чиқиб: “Уни нима қиласан, ундан кўра егулик, кийим-бош ол”, деб бақиради ва қўлидаги машинани тортиб олиб, иккинчи қаватдан пастга улоқтиради. Сўнг онамнинг чамадонига қўл чўзади.

Қишлоқ паркида халқ тўпланган. Жиноятчилар каби уларнинг атрофини қуролли аскарлар ўраб олади. Оқшом машиналарга юклаб, Оқмасжид темирйўл вокзалига келтиришган. Вокзалда ота-оналар куни нишонланаётган экан. Мен темирйўл бўйида ёниб турган чироқларга қараб, релслар бўйлаб кетиб қолибман. Онам йиғлаб-сиқтаб мени топгунича вокзалда чамадонларини ўғирлашган. Шўрлик онамнинг бошида яна не-не балолар бор экан… Шундай қилиб, қаттиқ чарчаб, ҳеч вақосиз йўлга чиққанмиз” (“Келдингми, болам?..” эссесидан).

Уй-жойидан, тупроғидан-сувидан, ойу осмонидан айрилиб, бутун дарду аламларини кичик жомадонга жойлаганча ортига боқа-боқа номаълум сафарга мажбуран отланган бутун бир миллатнинг, хўрланган халқнинг қисмати беихтиёр номоён бўлаверади. Яна ўша мунғайиб турган ғамли Боғчасарой фонтани ёдимга тушади.

Ғамли фонтан, ҳамон йиғлайсан,
Ҳасратларда бўлмайсан адо.
Эҳтимол, кимнидир йўқлайсан,
Кимлардандир бўлгансан жудо.

“Боғчасарой фонтани”да “кимлардандир”, яъни бутун бошли бир халқдан жудо бўлган фонтан ҳасрати уни ёҳу чекишга мажбур қилади. Рауф Парфи бу шеърида Сталин истибдоди қурбони бўлган қримтатар халқининг фожеасига ғоят нозик ишора қилади.

Саҳифани безашда қримтатар мусаввири Рустем Эминовнинг «Сургун» туркумига кирган асаридан фойдаландик.

545002_14_w_1000.jpgZebuniso Husayn
QARDOSHLARIM
08

Men qrimtatar tilida chop etiladigan “Amal” jurnalining 2012 yil sonlaridan birini tasodifan  qo’limga olib, unda chop etilgan Safter Nagaevning “Keldingmi, bolam?..” essesini o’qidimu …

* * *

05-Унутма-02.jpgБешинчи, олинчи синфларни Яккабоғдаги жаҳон тилларига ихтисослашган мактаб-интернатда ўқиганман. Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эBeshinchi, olinchi sinflarni Yakkabog’dagi jahon tillariga ixtisoslashgan maktab-internatda o’qiganman. Sinfimizda tatar millatiga mansub Alsu degan dugonam bo’lardi. Bilimdon, aqlli qiz edi. Momosini ko’p gapirardi. Biror marta ko’rmagan bo’lsam-da, momosi haqida xayolimda ma’yus chehrali, nuroniy timsol muhrlanib qolgan. U paytlar qrimtatar millatining taqdiri haqida hech qanday ma’lumotga ega emasdim. Yurtimizda har turli millat vakillarining yashashini tabiiy holat deb tushunardim. Ammo halq orasida ittihod dushmanlari tomonidan atayin to’qib chiqarilgan “Tatar bor joyda xatar bor”, degan kabi maqollarni e’tiborsiz qoldirib bo’lmas edi. O’sha dugonamning samimiyligini ko’rib, unda qanday xatar bo’lishi mumkinligini hech aqlimga sig’dira olmaganman. Men uchun u aqlli qiz Alsu va momosi (buvi) xudojo’y, nuroniy tatar ayoli edi, xolos.

Yillar o’tdi, ulg’aydim. Oliygohda ta’lim oldim. Yoshimga yosh qo’shilgani sari taniganlarim ko’paydi, do’stlarimning safi ortdi. Qanchadan-qancha qadrdonlarga ega bo’ldim. Kimdir menga o’rgatdi, kimdir intilishlarimga ta’sir qildi, yana kimdir buyuk maqsadlar tanlab, unga yetish mumkinligiga ilhom bera oldi. Ammo yaqinda hayotimga kirib kelgan tanishlarim bilan shaxsan muloqotda bo’lolmadim. Chunki buning imkoni yo’q. Ular nafaqat yurtimizni, balki bu dunyomizni ham tark etib bo’lishgan. Ammo qoldirib ketganlari orqali ularni tanidim, xayolan suhbat qurdim, dardu alamlari, hasratlariga shohid bo’ldim. Bu hol biryoqlama ketayotgan hayotimda burilish yasashimga sabab bo’ldi. Musofirchilikda yashab, hijronda ketgan qardoshlarim ular… To’g’ri, bu dunyoda ezilgan, g’ururi toptalgan, qadriyatlaridan mosuvo bo’lgan xalqlar, kuli ko’klarga sovurilgan, vayron bo’lgan yurtlar ko’p. Ammo Vatanidan batamom quvib chiqarilgan butun boshli Vatansiz millat haqida nima deya olish mumkin…

* * *

«Keldingmi, bolam» essesini o’zbekchaga o’girib, Safter og’aning onasi yotgan qabrni ziyorat qilgani bordim. Hozirgi Toshkent avtovokzalining o’ng tarafida qurilgan osmako’prikdan oshib o’tib, ikkinchi chorrahadagi svetofordan chap tomon burilsangiz, taxminan, uch yuz qadamdan so’ng yo’lning chap tomonida qo’sh qanotli temir darvozaga duch kelasiz. Yo’lning so’l tomonidagi devor “So’gallik ota qabristoni” chegarasi ekanligi ma’lum bo’ladi. Mozorliq oralab, izlaganimni topdim. Qabrni qurigan xas-cho’plardan tozalab bo’lgach, bir muddat qabr boshiga cho’kkaladim. Bir muddat deganim qancha davom etganini bilmadim-u, ammo xayollarga berilib ketganim rost. Alushtani xayolan ko’z oldimga keltirdim. Jannatmonand bir o’lka ekanini ko’p bor eshitganman. Robiya momomizning u yerda o’ynab-kulib katta bo’lganini tasavvur qilishga harakat qildim. Temirchi qishlog’idan Kichik o’zanga kelin bo’lib tushganida qanchalar baxtiyorligini, farzandlari birin-ketin tug’ilganida saodatli ona bo’lganini ko’z o’ngimda gavdalantirishga urindim. Boshiga bunchalik og’ir musibatlar kelishini o’sha kezlarda xayoliga ham keltirmagan bo’lsa kerak. Albatta, kim ham kelajakni oldindan bila olar edi. Alushtani tark etadigan kunlari ro’y bergan voqea xayolimda boshqacha jonlanadi. “Qishlog’imizni tark qilish voqeasi ham ayanchli xotira bo’lib qolgan. Onam erta tongda g’ira-shira mahali, bolalarim turgunicha bog’larni sug’oraman, deb bog’chaga tushib ketadi. O’sha paytda qizil askarlar uyma-uy yurib, odamlarni ko’chaga chiqarib, qishloqning bir chetiga mol haydagandek haydab keltirishadi. Shunda hovlimizda yashaydigan Toqtar amakining xotini Sofiya yanga oralarida ovsini Robiya yo’qligini anglab, katta qizi Umayyani yashirincha uylariga jo’natadi. Biznikiga kelsa, uyda askarlar bo’ladi. Biz hali uxlayotgan bo’lamiz, ular bizni uyg’otishadi. Men “Onam qaerda?” deb qichqirib yig’lay boshlayman. Umayya opa vaziyatni tushunib, bog’chaga yuguradi va uzoqdan: “Robiya yanga, tezroq keling, bizni ko’chirishyapti”, deb chaqiradi. “To’xta, ozgina qoldi, shu yerniyam sug’oray, hozir boraman”, deydi. Opam unga yaqinlashadi-da: “Qishloqda bir o’zingiz qoldingiz, tashlang shuni!” deb qo’lidagi ketmonni olib otadi va ahvolni tushuntirib, uyga boshlaydi.

Uyimizga kelgan askarlar marhamatli bo’lishsa kerak-da, bizni kiyintirishadi. Bittasi pechka ustidagi qozonni qopqog’ini ochib qaraydi. Oqshom pishgan sho’rvani burchakda turgan tog’oraga ag’darib: “Ovqatlanib olinglar, uzoq yo’lga ketasizlar”, deb qo’limizga qoshiq tutqazishadi. Akam yoshi kattaroq bo’lgani va esini tanigani uchun askarlarning qo’lidan qoshiqni oladi-da ayvondan irg’itib yuboradi. Askar achchiqlanmaydi, aksincha: “Bratushka, daleko poedite. Pust bog spaset vas”, deb o’zini yaxshi tutadi. Onam tezlik bilan ikki chemodanga narsalarini to’play boshlaydi. Umayya opa esa shu zahoti o’zlarining uyiga kiradi-da tikish mashinasini olib chiqadi. Askarning bundan jaxli chiqib: “Uni nima qilasan, undan ko’ra yegulik, kiyim-bosh ol”, deb baqiradi va qo’lidagi mashinani tortib olib, ikkinchi qavatdan pastga uloqtiradi. So’ng onamning chamadoniga qo’l cho’zadi.

Qishloq parkida xalq to’plangan. Jinoyatchilar kabi ularning atrofini qurolli askarlar o’rab oladi.
Oqshom mashinalarga yuklab, Oqmasjid temiryo’l vokzaliga keltirishgan. Vokzalda ota-onalar kuni nishonlanayotgan ekan. Men temiryo’l bo’yida yonib turgan chiroqlarga qarab, relslar bo’ylab ketib qolibman. Onam yig’lab-siqtab meni topgunicha vokzalda chamadonlarini o’g’irlashgan. Sho’rlik onamning boshida yana ne-ne balolar bor ekan… Shunday qilib, qattiq charchab, hech vaqosiz yo’lga chiqqanmiz” (“Keldingmi, bolam?..” essesidan).

Uy-joyidan, tuprog’idan-suvidan, oyu osmonidan ayrilib, butun dardu alamlarini kichik jomadonga joylagancha ortiga boqa-boqa noma’lum safarga majburan otlangan butun bir millatning, xo’rlangan xalqning qismati beixtiyor nomoyon bo’laveradi. Yana o’sha mung’ayib turgan g’amli Bog’chasaroy fontani yodimga tushadi.

G’amli fontan, hamon yig’laysan,
Hasratlarda bo’lmaysan ado.
Ehtimol, kimnidir yo’qlaysan,
Kimlardandir bo’lgansan judo.

“Bog’chasaroy fontani”da “kimlardandir”, ya’ni butun boshli bir xalqdan judo bo’lgan fontan hasrati uni yohu chekishga majbur qiladi. Rauf Parfi bu she’rida Stalin istibdodi qurboni bo’lgan qrimtatar xalqining fojeasiga g’oyat nozik ishora qiladi.

Sahifani bezashda qrimtatar musavviri Rustem Eminovning «Surgun» turkumiga kirgan asaridan foydalandik.

091

(Tashriflar: umumiy 465, bugungi 1)

Izoh qoldiring