Алишер Навоий ва Самарқанд мавзуи ҳақида сўз кетганда киши кўз ўнгида дарҳол марҳум академик Воҳид Абдуллаевнинг сиймоси гавдаланади. Зероки, Воҳид Абдуллаев бу мавзуни 30 йилларнинг охирларида устод Садриддин Айнийнинг маслаҳати билан навоийшуносликка биринчилар қаторида кенг ўрганиб, мақола ва рисолалар ёзиб қолдирган ва умрининг охиригача (1985 йил) ундан кўнгил узолмаган эди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xurshid Davron: Hayotimda ikki-uch bor vijdonsizu iymonsizlarga to’qnash kelganman

Ота-онаси ўқиганини кўрган болалар китоб ўқийди, демак, оилада китобга меҳр ва мутолаа маданиятини тарбиялаш керак.. Қадимий турк эпоси “Дада Қурқут”да шундай ҳикмат бор: “ Она минг марта қизига “Уни қил, буни қил!” демасин, бундан фойда йўқ. Она ўша нарсани ўзи мунтазам қилсагина, қизи ҳам қилади”. Яъни “Қуш уясида кўрганини қилади”. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. Qalblarni larzaga solgan xirgoyi
3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллуд топган кун.
«Отамдан қолган далалар» нафақат долзарб мавзуси, балки бадиий жиҳатлари билан-да адабиётимизда жиддий воқеа бўлди. Асарнинг ўзига хос қурилиши, бетакрор ифода йўсини, тилдаги жозиб оҳанг, самимият – буларнинг бари унинг муваффақиятини таъминлаган асосий омиллардир. Бир суҳбатда асар хусусида сўз бориб, «Отамдан қолган далалар» жанр эътибори билан романми?» деган саволни ўртага қўйган эдим. Davomini o'qish
Mamatqul Hazratqulov. Cho’li iroq.

1 февраль — Ёзувчи ва журналист Маматқул Ҳазратқулов таваллуд топган кун.
Муҳаббат ўзини тамоман йўқотиб қўйган, юраги ёниб адо бўлаётган шам мисоли титраётганини сезмасди. У ҳали умрида ҳеч кўрмаган жойларни ҳозир шу тобда хаёл кўзлари билан яққол кўриб турарди: Ана поёнсиз саҳро, қум, қум… Иссиқдан оёқ куяди. Карвон кетидан бораётган ўн етти яшар соҳибжамол қизнинг мадори қуриган. Тили танглайига ёпишади. У бор кучини тўплаб «сув» демоқчи бўлади, лекин тили айланмайди, у жуда оғир, худди шишиб кетгандай. Атрофда бирон жонзот йўқ. Олдинда кетаётган нортуя бўйнидаги қўнғироқнинг майин, юракни эзувчи саси келади қулоққа. Саҳро — нон ёпишдан олдин оқартирилган тандир. Бу тандирга бордию илоҳий кудрат бир томчи сув ташласа, киприк қоққунча ўтган фурсатда қуриб қолади. Туя арқонига боғланганича бораётган гўзалнинг оппоқ юзлари иссиқнинг зўридан бўғриқиб кетган, тўқ жигарранг тусга кирган. Энди лоақал кўзини очишга ҳам қуввати етмайди. Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. «Koyish»dagi kinoya.

Шоирнинг ҳар бир шеъри миллат келажаги қайғуси билан йўғрилган бўлиб, йигирманчи аср бошидаги жадид қарашлари Чўлпонни ҳам четлаб ўтмаган эди. Айни маориф масаласи миллатнинг оғриқли муаммоси эканлигини чуқур ҳис қилган шоирнинг илк ҳикоясидан тортиб шеърлари, ва ҳатто «Кеча ва Кундуз» романида ҳам бу муаммо ўз ифодасини топган. Чўлпон шеърлари ичида бизнинг диққатимизни тортган «Койиш» шеъри ҳам айнан шу муаммога бағишланган бўлиб, аччиқ киноя билан тўлиб тошган бу шеърни даврга, давр сиёсатига памфлет десак бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Mahmudxo’ja Behbudiyning yangi (topilgan) surati haqida.

Ҳамиша ва ҳар қандай шароитда миллат тарихини, демак келажагини ўйлаган фидойи инсонлар борлиги учун биз ноёб асарларни ўқияпмиз, мусиқаларни тинглаяпмиз. Бизнинг юкимизни боболар кўтариб келди, келгуси насллар юкини биз ҳам ерда қолдирмайлик Davomini o'qish
Chantrimore (Чантриморэ) — Erkin A’zam asari asosida badiiy film.
Таниқли ёзувчи ва кинодраматург Эркин Аъзам ҳақида ёзганлар такрор-такрор таъкидлаганидек,адибнинг қаҳрамонлари – чинакам ўзбек: бор дунёси – ўзбекона! «Чантриморэ», «Дилхирож», «Эркак», «Забаржад», «Сув ёқалаб», «Паризод» сингари фильмларнинг, эҳтимол, юрагимизга жиз этиб текканининг боиси ҳам шудир.
Бугун таниқли адибнинг «Анойининг жайдари олмаси» асарини ва асар асосида 1990 йили суратга олинган «Чантраморэ» қисқа метражли бадиий фильмини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rahimjon Ali. Yurak bilan safar.

Юрак сесканиб кетди, ўзида қандайдир бир тетиклик ҳис эта бошлади. Бироқ санчиб-санчиб оғриётган бу дарди бедаводан қутулмади, қутулмади-да! Рангин лаҳзалар орасидан бир Юрак чиқиб келди-да пичирлай бошлади: «Лаззат бор ҳар қандай оғриқда…» Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’rlar va «Taxammul» kitobi.

Шеъриятда «ақл ва тоқат қушлари»ни (Навоий) ҳуркитадиган шовқин-суронлар самимият кушандаларидир. Шеър машаққатига бўйни ёр бермаган, «бало истамоқда машаққат бор»лигини (Бобо Саммосий) ҳис этгиси келмаётганлар Сўз ва Туйғуга санъаткорона муносабат бўлиши мумкин эмас деган фикрга канадай ёпишиб олганлиги ачинарли ва хавфлидир. Ваҳоланки, юрак ва ақл бир-бири билан келишмагандаги ақл ва юрак баҳсида фикр ва туйғулар мувозанатининг бузилмаслиги – шоирдан, фақат, тутқаноқ ҳолатини эмас, шеърга санъаткорона, сўзга заргарона муносабатни талаб қилади, яъни, шеър – ақл жунуни эмас, жунун ақлидир. Шоирнинг жиннидан фарқи ҳам, «ақл йўлидаги девоналик»(Ажзий) ҳам, эҳтимол, шудир (Одил Икром). Davomini o'qish
Xurshid Davronga bag’ishlangan maqola va she’rlari uyg’ur tilida («Aqsu adibiyati — Aksu Literature» jurnali,2013, 4-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бир ярим ойча аввал Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун шоирнинг «Оқсув адабиёти» («Aksu Literature») журналининг 2013 йил 4-сонида босилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири, ўзбек шеъриятининг жонкуяр тарғиботчиси Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. Yurak bilan odimlab…
Устознинг ”Одамни армонлар улғайтиради” номли китоби бундан роппа-роса ўн йил бурун нашр қилинган. Балки ўқигандирсиз, Ўшанда асарларга нисбатан ”инжиқ” адибимиз Эркин Аъзамнинг ёзган сўзбошисида шундай эътирофлар бор эди: “…Олис тоғ қишлоғининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (Очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор? Тайин бир жанрга мансублик шартми?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан—бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… ” Davomini o'qish
