
25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.
Бугун — 25 январ биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин). Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди. Davomini o'qish



Атоқли шоир Чўлпон Эргаш 1937 йил ёзида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Тошкент санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1960— 65). Биринчи шеърий тўплами — «Тонг юлдузи» (1970). «Бизнинг уйимиз» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ» (1984), «Ой чодир тикмоқда» (1985), «Энг баланд қаср» (1986), «Карвон келар», «Орзунинг оғир киприклари» (1990) каби шеърий асарлар муаллифи. 




Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан тўққиз йил ўтиб, Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” кинофильми экранларга чиқди. Ўзбек санъатининг бундан ярим аср аввалги ютуқлари ёрқин акс этган мазкур картина ҳаммага яхши таниш бўлгани учун тафсиллаб ўтирмаймиз. Аммо айни фильмнинг Абдулла Қаҳҳор ҳикояси билан бир ўхшаш жиҳати бор: унисида ҳам, бунисида ҳам “ўзбек халқининг бахтли ҳаёти”, “ҳамма ўйнаб-кулиб ҳаёт кечираётгани”, “ҳеч бир муаммо ва можаронинг йўқлиги” асосий ғоя сифатида келади, кино режиссёрининг сафарга чиқиб сюжет қидириши эса, бу асар фабуласини ташкил этади. 
