Шоир йўл аҳлидандир.Йўл туйғуси-Гўзаллик ва Нафосат туйғусини юрагидан ўтказади ва бу йўл ўзлик ва Камолот сари бориладиган олий манзил эканини чуқур идрок этади… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Azim Suyun. Suygan ko’ngil faryodi va yoki bir do’st yodi & Mahmud Tojiboyev. She’rlar
Инсон тақдири, хусусан шеър ёзган инсон тақдири қизиқ. Қизиқлиги шундаки, ана шу шеър ёзадиганларнинг айримлари саноқсиз китоблар чиқаради, турли йўллар билан китобларига мақтов тақризлар ёздиради, машҳур ҳофиз ортидан тавозе билан югуради, аммо, бир донагина шеъри эл оғзига тушмайди, инсон юрагига кирмайди. Бошқа бир шеър ёзган инсон бир донагина китоб ҳам чиқаролмай оламдан ўтади, ёзганлари 12 варақлик юпқагина дафтарларда қолиб кетади, Кўзларига қарай десанг, унинг бир суратини ҳам тополмайсан. Аммо, торгина бир даврада ўқиган шеъри, мусиқага солиб нола қилган бир шеъри йиллар ўтса-да, тилдан тилган, дилдан дилга ўтиб юраверади. Маҳмуд Тожибоев ана шундай биргина шеъри билан халқ юрагида яшаб келаётган шоирдир (Хуршид Даврон). Davomini o'qish
Shoirning ustozi kitoblar, muhit va iztirobdir. Shoir va adabiyotshunos Rahimjon Rahmat bilan suhbat
Раҳимжон Раҳматни 60 ёши билан кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаймиз!
5 йил аввал 55 ёшни нишонлаган кунларда «Хуршид Даврон кутубхонаси»да Раҳимжон Раҳмат билан бўлган суҳбатни тақдим этарканман, мана бу сўзларни ёзган эканман: Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Tangri bitiklari & Sharifjon Ahmedov. «Tangri bitiklari»ga ilova
24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун
Бир кун оқшом кўнглимни сел қилар хотирага яқинлашиб қолганимни сездим: ҳали денгизни кўрмаган бўлса-да, унинг чайқалишини қон томирларида туйган сайёҳ ҳолига тушгандим. Анчадан сўнг хотира тиниқлашди: бу Тангри билан боғлиқ ривоятларнинг бири эди… Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Sunbula & Ena shamol
Граф Лев Николаевич Толстой: “Ғарбликлар бошқаларни ўлдирмоқ ва ўзларини ҳалок қилмоқ учун Шарққа қараб йўл олдилар. Сабаблар бир-бирига мос келиш қонунига кўра”,–деб ёзганда давр бир бўлса-да макон бошқа эди. Бир даврнинг бўлак маконида сафар йўналиши ўзгача бўлди. Шимолликлар Жанубга қараб йўл олдилар. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. Oshoba fojiasi.
Ошоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Davomini o'qish
Amiriy. She’rlar & Zebo Qobilova. Ishq mulkining amiri
Амирий — Амир Умархон таваллудининг 235 йиллиги олдидан
Ўзбек мумтоз сўз санъати тарихида алоҳида ҳодиса бўлган Қўқон адабий муҳитининг вужудга келиши ҳамда ривож топишида Амир Умархоннинг ҳам хизмати катта бўлган. У Амирий тахаллуси билан ўзбек ва форс-тожик тилларида бирдай маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоирдир (Саҳифада Амирий «Девон»ини мутолаа қилишингиз мумкин). Davomini o'qish
Qamchibek Kenja. Palaxmon toshlari. Roman & Kitob — men uchun hayot. Yozuvchi bilan suhbat
15 август — Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжа туғилган куннинг 75 йиллиги. Адибни чин юракдан қутлаймиз!
Инсон ота-онани танлай олмаганидек, туғиладиган гўшасини ҳам ўзи белгиламайди. Бу — тақдир. Менинг пешонамга ихчам ва тиғиз Андижон вилоятининг одамлари самимий, дилкаш, меҳнаткаш, табиати сўлим, тупроғи унумдор, сувга сероб Гуркуровда таваллуд топиш ёзилган экан, бу саодатдан бениҳоя мамнунман. Яшаётган қишлоғимдан бошқа жойда абадий макон тутишни негадир ақлимга сиғдиролмайман. Davomini o'qish
Usmon Azim. G’oz & Malika Fozilova. Usmon Azim ijodida «Alpomish» dostoni motivlari
Шоир сифатида элга танилиб, сермашаққат ижод йўлининг анча-мунчасини босиб ўтган қаламкашнинг насрга қўл уриши хайрли бўлар экан. “Ҳаяжону завқдан бегона, Тинч дарёдай жим оқди умрим”, дея армон қилган истеъдодли шоирнинг насрий ва драматик асарлар жамланган бу китоби шоир қаламидан тўкилган наср намунасининг қудрати нечоғлик улкан бўлишини кўрсатди гўё… Davomini o'qish
Turdimurod Mustafoyev. Emaklashni bilmaydigan odam Yoxud shoir Usmon Azim haqida gurunglar & Usmon Azim. Jimlik
13 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ УСМОН АЗИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
1. Усмон Азим … Навоий эмас. 2. “Бойсунда опам бор: ўн икки фарзанднинг онаси…”. 3. Усмон Азим, ҳофиз ва… мен. 4. “Ўсмон”дан гурунг берадиган майор. 5. “Девона шоир”. 6. “Эргашолсанг, биз билан юр”. 7. “Эркакларнинг шоири”. 8. Ғаройиб гаров. 8. Ғаройиб гаров. 9. Плацдан кафегача қанча йўл? 11. Усмон Азим ва “Жамила”. 12. “Туфли ювиш” – машаққатли юмуш.13. “Усмон Азим” фан клуби. 14. Шурик ва мен. 15. Хотима ўрнида. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Adabiyot haqida
Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Aralashqo’rg’on & Obid Shofiyev. Buqalamunning bahonalari
10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Эркин Аъзам ўз ижодини ҳикоячиликдан бошлаган бўлиб, бугунга қадар унинг 40 дан ортиқ ҳикоялари эълон қилинди. Адибнинг “Анойининг жайдари олмаси”, “Пиёда”, “Совуқ”, “Ёзувчи”, “Аралашқўрғон”, “Ступка” каби ҳикоялари ўзбек ҳикоянавислигининг алоҳида саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish