Shuhrat Rizayev. Diskoteka. Drama.

02
Шуҳрат Ризаев узоқ йиллар давомида ўзбек театрининг машҳур арбрбларидан бири Баҳодир Йўлдошев билан мулоқотда бўлиб, драматургия ва театр санъати табиатини пухта ўрганди. Шунинг натижаси сифатида унинг «Искандар» драмаси ва Баҳодир Йўлдошевга бағишланган «Саҳна маънавияти» рисоласи майдонга келди. Бири бадиий ижодининг, иккинчиси эса санъатшунослик илмий мулки бўлган бу асарлар муаллифининг илмий ва ижодий диопозони ғоят кенглигини намойиш этди. «Дискотека» пьесаси Шуҳрат Ризаевнинг замонавий ёшлар ҳаётида учрайдиган айрим муаммоларга бағишланган.

04

0241958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини битириб (1980), Ойбек уй- музейида катта илмий ходим (1980, ЎзМУ ўқитувчи (1989), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (1996), Вазирлар Маҳкамасида (1997), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (2004), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида (2007) ишлаган. Ҳозир “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири (2012).
Ш.Т.Ризаевнинг ўзбек адабиёти, театр ва кино санъати масалаларига доир ўнга яқин монография, рисола ва илмий, адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, икки юздан ортиқ мақолалари чоп этилган. “Искандар”, “Дискотека”, “Она”, “Етакчи” (иккинчи номи “Эзгулик йўли”, Н.Аббосхон билан ҳаммуаллифликда), “Дискотека” пьесаларининг муаллифи.

04

08
Шуҳрат Ризаев
ДИСКОТЕКА
Икки қисмли, 7 кўринишли замонавий ёшлар ҳаётидан саҳналар
01

Иштирок этувчилар:

Ойбек — Иқтисодиёт коллежининг охирги курсини битириш арафасида турган жисмоний бақувват, кўркам йигит.
Сабоҳат — Ойбекнинг собиқ синфдоши, тиббиёт коллежи битирувчиси.
Дилбархон — 42-43 ёшларда.Ойбекнинг онаси. Мактабда муаллима.
Шавкат — 46-47 ёшларда. Ойбекнинг отаси. Университет доценти, филолог.
Зоир ота — 80 ёшларда. Шавкатнинг отаси. Ёшига муносиб, озода кийинган.
Мастурахон — 40-42 ёшларда. Сабоҳатнинг онаси. Одми қиёфада.
Малоҳат — 14-15 ёшларда. Сабоҳатнинг синглиси. Мактаб ўқувчиси.
Гулнора — 36-38 ёшларда. Сабоҳатнинг холаси. Замонавий дид билан кийинган.
Санжар, Равшан, Феруза, Қундуз — Ойбек ва Сабоҳатнинг синфдош дўстлари. Турли коллеж, академик лицей тпалабалари. Барчалари кўп қаватли уйларнинг бир ҳовлисида яшашади.

Воқеа шу кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

БИРИНЧИ ҚИСМ
1-кўриниш..

Театр саҳнаси тўлиқ дискотека шаклида жиҳозланган. Овоз кучайтиргич аппаратлари ўрнатилган. Кичик саҳна — эстрада. Диск-жокей эҳтирос билан бугунги дискотека репертуарини тушунтиради, сўнг навбати билан саҳнада 17-19 ёшлар чамасидаги бир неча йигитлар замонавий эстрада қўшиқларини куйлайдилар. Гоҳи машҳур чет эл хонандалари ижросидаги энг янги эстрада қўшиқлари ёзилган дисклар қўйилади. Дискотекага келган ёшлар спектаклга келган олий ўқув юртлари, коллеж ва академик лицейлар талабалари, юқори синфлар ўқувчилари ҳамма росмана дискотекада бўлганидек ўзини ҳис этиши, ўйин-кулгу билан машғул бўлиши лозим

Пьеса қаҳрамонлари Ойбек, Сабоҳат, Равшан, Феруза, Санжар атрофдаги тенгқурлари билан берилиб рақсга тушмоқдалар. Ойбек гоҳи ажралиб, ўртоқларига поп ёки рок, данс ва ҳоказо ўйинларини намойиш этиб, улар ҳақида айрим маълумотларни ҳам гапириб туради, керакли ҳаракатларини аввал ўзи кўрсатиб бериб, қолганларни ҳам шу тахлит ҳаракатлар қилишга ундайди. Барча қўшилади. Юқорироқда бар — турли спиртсиз ичимликлар, шарбат қутилари билан безатилган. Қуйироқда мўъжазгина столлар ва стуллар. Даврага чиқмаганларнинг айримлари сув, кола, турли шарбатлар ичиб, айримлари енгил бутерброд, гамбургерлар истеъмол қилиб ўтиришибди. Дискотека ниҳоятда қизғин давом этади. Мусиқа ва рақслар авжига чиққанида рақсга тушаётганлар орасидан Сабоҳат ажралиб чиқиб, чеккароқ столда якка ўзи кола ичиб, рақс тушаётганларни диққат билан кузатиб ўтирган Кундузнинг олдига яқинлашади.

Сабоҳат: Қундуз, томоша қилиб ўтираверасанми? Рақсга тушмайсанми?

Қундуз: Нима, халақит беряпманми? Маза қилиб томоша қиляпман ўйинга тушаётганларни… Ана, ана, қара, Ойбекни… роса келиштириб ўйнайдида. Эҳтиёт бўл, йигитингни тортиб олишмасин, атрофидан қизлар кетмай қолди.

Сабоҳат: Нима қилибди? Чиройли ўйнаган одамга ҳамма эътибор қиладида. Ойбек ҳам рақсга тушяпти, ҳам бошқаларга ўргатиб турибди. Диск жокейниям бир чеккага чиқариб қўйди.

Қундуз: Рашк қилишниям билмайсан-а, Сабо?!

Сабоҳат: Рашк, шубҳа ишончсизликдан келиб чиқади. Мен Ойбекка ишонаман…

Қундуз: Жуда соддасан-да! Ҳозирги йигитларга ишониб бўларканми?! Бойваччароқ ликилдоқларни кўрса, оғиб кетаверади ўшаларнинг кетидан. Ана, биттаси келяпти, бўғриқиб…

(Санжар шодон ҳолда, ўйноқлаб келиб, Қундузнинг яримлаган «кола»сини олиб, бутилкадан кўтаради)

Қундуз: Бунча ютоқмасанг, тиқилиб қолмасин, тағин.

(Шу тобда Санжар қалқиб кетиб, Қундузга оғзидаги «кола»сини пуркаб юборади. Сабоҳат кулади)

Қундуз: Э-эй, жиннимисан, Санжар?!

Санжар: Сув ичаётганда илон ҳам чақмас экан. Сен бўлса «вишиллаб» турасан. Мана ўзингга ўзинг қилдинг. Сабога ўхшаб жим турсанг, ҳеч нарса бўлмасди. Юрларинг, рақсга тушамиз. Нимага келгансанлар бу ерга ўзи?

Сабоҳат: Санжар, беодоблик қилиб қўйиб, бир оғиз кечирим ҳам сўрамайсан-а?

Қундуз: Шу кечирим сўрайдими?! Калламни олиб ташларман…

Санжар: (сурларча): Нима ман, парот қилдимми? Ҳаммадаям бўлади-ку, тўсатдан.

Қундуз: Ойбек тўсатдан акса урсаям узр сўрайди.

Санжар (жаҳл билан): Ман Ойбек эмасман…

Қундуз: Бўлолмайсан ҳам!

Сабоҳат: Қўйинглар, болалар.

(Шу сонияда уларга шодон ҳолда ўйноқлаб Феруза яқинлашади)

Феруза: Эй, ўйнаб олсаларинг-чи, мазза қилиб. Бирпасдан кейин дискотека ёпилади-ку! Санди, Сабо, Қундуз, юрларинг…

Қундуз: Э, сан бормидинг энди. Бор, сакрайвермайсанми?!

Санжар: Бўпти, жириллайверма! Бошқа «кола» олиб берсам қутиламанми?!

Феруза: Ҳаммамизга, гамбургери билан… Ўзи нима муносабат билан зиёфат қиляпмиз?

Санжар: Қундузнинг қовоғи очилсин, чакаги ёпилсин деб… (бар томонга кетади)

Қундуз: Ўв, оғзингга қараб гапир! Зормасман ўша сан олиб берадиган «кола»га.

Сабоҳат: Қундуз, қўйсанг-чи, ҳозир бир ишкал чиқарасан!

Қундуз (зарда билан): Ўзини кўрмайсанми, қўполлигини!

Сабоҳат: Сенга эркалик қилди-да. Ҳаммамиз ахир бирмиз-ку! Бир-биримизга ҳаддимиз сиққанидан шунақа қилди. Хафа бўлма!

Феруза: Қизлар, ўйнайлик, юрийлар…

Равшан (даврадан чиқиб, қизларга қараб келади): Эй, ҳозир бирпасда тугайди дискотека, мазза қилиб олсаларинг-чи!

Феруза: Мен ҳам шуни айтяпман-да…

(Бир қўлида гамбургерлар тахланган тарелка, иккинчи қўлида учта «кола» кўтариб олган Санжар столга яқинлашади. Феруза қийқириб юборади) Санди, даҳшат-ку, зўрсан-да, ўзинг!

Қундуз (Ферузага зарда билан): Очингдан ўлиб қоляпсанми, намунча ютоқасан?!

Равшан: Э… э… «Пир» экан-да бугун…

Сабоҳат: Ойбекниям чақирайлик…

Равшан: Ойбексиз ҳеч нарса ўтмайди-а, томоғингиздан?!

Феруза: Тўғри-да, ҳаммамиз бирга ўтирайлик деяпти Сабо.

(Ойбекни чақиришади. Олтовлон стол атрофида жам бўлишади. Айримлар тик, баъзилари ўтирган ҳолатда)

Равшан: Дискотека деган нарсани чиқарган одамга қойилман-да!

Ойбек: Ҳа, ўзиниям унутмаган, ўзгаларниям.

Феруза: Бу нима деганинг?

Ойбек: Айтмоқчиманки, дискотекани ўйлаб топган одам аввало чўнтагини ўйлаган. Ўзи бошида энди-энди грампластинкалар чиқа бошлаган пайтда пластинкалар сақланадиган жавонни дискотека деб аташган. Ресторан, барларда шунақа жавонлардан пластинкаларни олиб, қўйиб турадиган махсус одамлар бўлган.

Равшан: Чойчақаси тузуккина бўлган бўлса керак-де, а?

Санжар: Албатта, нима, сенга текинга қўядими? Кейин, дуч келган музикани қўявермайди-ку! Одамларни хоҳишига, дидига қараб танлаб қўйган-да, пластинканиям…

Ойбек: Тўппа-тўғри. Худди ўшанақа одамларни диск-жокей дейишган. Қараса одамларга шу нарса ёқяпти. Улар бир жойга йиғилиб олиб, ўйнайди-кулади, маза қилади. Маза қилиш эса пул туради, тушундингми?

Санжар (маъноли кулиб); Маза учун доим пул тўлаш керак, шунақами?

Қундуз: Нима, олган нарсаларингни миннат қиляпсанми?

Санжар: Сасима ўв, нима бугун чап томонинг билан турганмисан?

Сабоҳат: Боллар, урушаверманглар ҳадеб.

Ойбек: Лекин Санжар тўғри айтяпти. Мазза учун доим пул тўлаш керак. Ҳеч ким бекорга иш қилмайди.

Қундуз: Нима деяпсан, Ойбек? Ҳовлимиздаги чол-кампирларнинг қандай иши бўлса, югуриб-елиб, бажариб юрасан-ку! Ё улар ҳам бекоргамасми?

Ойбек: Чол-кампирлар бошқа. Улар қариб, куч-қувватдан қолган одамлар. Қарашадиган кишиси йўқ, қарияларга раҳмим келади.

Равшан: «Ҳамма ҳар куни савоб иш қилиши керак», тўғрими?!

Ойбек: Тўғри, савоб иш қилиш керак… Шиорлар ҳам бекорга ёзилмайди-ку! Бир нарсага эътибор қилганмисилар, болалар. Кўчаларда энг кўринадиган жойларга ҳар хил шиорлар осиб ташланган. Шуларни олдидан ҳамма бепарво ўтаверади. Қизиғи шундаки, кунига ўн марта ўтсак, ўн марта кўз қиримизни ташлаб, ўқиб қўямиз-у, барибир аҳамият бермаймиз. Қачонки ҳаётингда шиорда айтилган гапга мос воқеа юз берса, шунда унинг қадрини ҳис қиласан. Шиор шунчаки сўзлар эмас, энди у ҳодисага айланади, сен учун маъно-мазмун касб этади. Шунинг учун қачон ўша шиорни ўқиб қолсам, бирдан ўзимга савол бераман: бугун нима савоб иш қилдим, деб. Кейин ўша ҳовлимиздаги қариялардан бир хабар олиб қўяман.

Феруза: Ана, беминнат, бекорга иш қиларкансан-ку!

Ойбек: Очиғи, буниям бекорга деб бўлмайди. Савоб иш қилиб ҳам маза қилиш мумкин. Бечора одамларга ёрдамим тегса, ич-ичимдан ҳузур қиламан.

Сабоҳат: Қанийди, ҳаммаям шунақа ҳузур қилса?!

Санжар: Бечора одам бу қўлидан бир иш келмайдиган, ношуд одам дегани. Бунақаларга ачиниш керакмас…

Қундуз: Эшиттингларми, бу олдига қўл чўзиб келса, гадойгаям бир тийин бермайди.

Феруза: Жуда оширвординг…

Санжар: Тўғри, бермайман! Нега берар эканман? Гадойларнинг дастидан на кўчада бемалол юроласан, на машинада бирор светафор олдида тўхтоласан.

Равшан: Машинада-ку эшик ойнасини ёпиб олиб, без бўлиб ўтираверасан, охири тоқати тоқ бўлиб, ўзи кетиб қолади. Катта кўчадаги, парклардаги гадой қизча, болачалар ёмон. Исқирт қўлини оёқ-қўлларингга теккизиб, ўпиб, хиралик қилаверади.

Ойбек (Сабоҳатга маъноли қараб кулиб): Айниқса, қизи билан кетаётганлар бўлса, ёмон ёпишади-а?

Феруза: Уялганидан ҳам бериб юборади дейди-да. Улар ҳам анойимас. Болачаларнинг орқасидан оналари ўргатиб туради…

Санжар: Хўш, шулар бечорами?! Шуларга ёрдам бериш керакми?!

Ойбек: Йўқ, булар бечорамас, ғирт текинхўр! Уларга садақа берган одам нотўғри иш қилади. Биологияда ўқитишган-ку, ҳар қанақа микроб текинхўрлик ҳисобига урчиб кетади. Шулардан қутилай деб ўша ёш болачаю оналарига садақа бердингми, тамом, улар текинхўрлигини давом эттираверади. Билиб-билмай ўзимиз айбдор бўлиб чиқамиз шунақа ишларда.

Қундуз: Қизиқсан-а, Ойбек! Бир бечора дейсан, бир текинхўр. Қайси гапингга ишониш керак.

Ойбек: Менинг ҳамма гапимга ишонавер.

Феруза: Нима, гадойларни муҳокама қилишга келганмизми?! Бўлди, туринглар, рақсга тушамиз…

(Санжарнинг қўлидан тортиб, иккови рақс тушаётганлар даврасига қўшилишади)

Равшан: (Ойбекка қарата) Анаву кунги учрашувда ҳазиллашмадингми. Ойбек?

Ойбек: Ахир қўл ташлашдик-ку!

Равшан: Тўғрику-я, лекин… Уйингдагиларга нима дейсан?

Ойбек (ўйланиб): Билмадим, энг қийини — адамлар… Ойим тушунадилар, уларни кўндирса бўлади. Аммо адамга тушунтириш оғир. Бирдан ёниб кетадилар…

Қундуз: Нима ҳақида гаплашяпсизлар? Биз ҳам билсак бўладими?

Равшан (ҳазил билан): Болатой, ҳар нарсанинг вақти-соати бор. Кўп билсанг, эрта қарийсан.

Қундуз: Вой савил-эй, жуда доно бўлиб кетибсизларми?!

Сабоҳат: Бир-биримиздан ҳеч нарсани яширмаймиз деб келишувдик-ку!

Ойбек: Йўқ, сир эмас, қизлар. Фақат ҳали хом гап. Шунинг учун очиқ айтмай турибмиз.

Равшан: Тушунмаяпман, Ойбек! Бир қўл ташлашдик дейсан, бир хом гап дейсан…

Ойбек: Ўртоқ, гап битта, ниятимдан қайтмайман! Фақат уйдагилар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш керак дедим-ку. Шунинг учун ҳозирча очиқ айтолмаяпман.

Қундуз: Ҳамонки гап бошладингми, айт…!

Равшан (кулиб): Бўлмаса Қундуз «тарс» ёрилиб кетади…

Сабоҳат: Қўй, Қундуз! Айтиб бўлмайдиган гапдур-да… Вақти билан билиб олармиз…

Қундуз (Сабоҳатга): Ҳа, писмиқ. Сенинг ҳам тилинг бир. Ҳаммасини биласану, сир сақлайсан…

Ойбек: Сир эмас дедим-ку, Қундуз. Шунчаки пишмаган бир гап – ман мустақил бўлмоқчиман.

Қундуз (энсаси қотиб): Нима, қанақа мустақил? Қулоғимга лағмон осмоқчимисан?!

Равшан (истеҳзо билан): Нега тушунмайсан? Мустақиллик деган сўзни бир кунда юз марта эшитасан-ку, шу-да.

Қундуз: Сиз давлат жуни билан шахсий жунингизни аралаштирманг. Биз ҳам жуда тупой эмасмиз!…

Ойбек (кулиб): Прикол! Ясадинг, Қундуз!

Қундуз (жаҳл билан): Борларинг э, ман сенларни одам десам… (ўрнидан туриб нари кетади)

Сабоҳат: Жуда оширворасанлар-да… (Қундузни юпатиш учун туриб кетади).

Равшан: Хафа бўладиган гап қилмадик, шекилли?

Ойбек: Кундузнинг жаҳли бурнининг учида туради. Лекин юрагида кири йўк, Кўнглидагини шартга айтади қўяди.

Равшан: Шунинг учун уни кўпчилик «ҳазм қилолмайди»-да. Биласан-ку, мактабда уришмаган ўқитувчиси қолмаган эди.

Ойбек: Тўғри, лекин шу характери учун ҳам ҳурмат қилса арзийди. Эсингдами, кураторимиз ҳадеб бўлар-бўлмасга пул йиғаверганда, фақат шу қиз туриб: «Сиз ўқитувчимисиз ё пул йиғадиган инкасатормисиз», деб айтганди. Биз бирортамиз журъат қилолмасдик. Фақат норози бўлиб, ўзимизча минғирлаб қўярдик.

Равшан: Нега энди, сен ўшанда унинг ёнини олгансан-ку! Лекин эртасига у ҳам, сен ҳам ҳамма қатори пул олиб келиб бергансизлар…

Ойбек: Ор-номус деган гаплар бор-да, ўртоқ, пасткаш деган ном олгим келмасди…

(Сабоҳат яқинлашади)

Сабоҳат: Қундузнинг феълини биласизлар-ку! Шунга қараб муомала қилсанглар бўлмайдими? Болалар мени мазах қиляпти деб, жуда хафа бўляпти.

Равшан: Бўлди, ўзим юпатаман уни. Даврага тортиб, бир ўйнатай…(туриб кетади)

Ойбек: Сен билан ҳам ёлғиз қоладиган пайт бўларкан-ку, Сабо. Бирпас ўтир.

Сабоҳат: Ҳа, нима дейсан, гапинг бормиди?

Ойбек: Сенда қачон гапим бўлмаган?

Сабоҳат (қизариб ерга қарайди): Жуда қизиқсан-да, Ойбек. Яхшиси кетайлик. Ойимларга икки соатда келаман дегандим. Уч соат бўлиб кетди.

Ойбек: Бироз тўхта! Борасан ўша томи қийшиқ уйингга…

Сабоҳат: Ўйлаб гапиряпсанми? Худди ойимнинг феълларини билмайдигандайсан-а?!

Ойбек: Биламан, (кулиб) бошингда ёнғоқ чақадилар, лекин ойинг менга ишонадилар-ку!

Сабоҳат: Ҳа, ишонадилар… Лекин бу кеч келганим учун менга индамай қўя қоладилар, дегани эмас-да.

Ойбек: Ҳа, бўпти, кетамиз. Фақат бир саволимга жавоб бер.

Сабоҳат (ҳайрон бўлиб): Нима савол экан у?

Ойбек: Нега ўзингни билмасликка соласан? Кечаги гап-чи?! Ахир ўқишлар тугашига бир ҳафта қолди-ку!

Сабоҳат (ерга қараб, ўйланиб қолади): Тўғри-ку, аммо у гапни ойимдан сўраш дахшат… Сен ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсан.

Ойбек: Эртаю кеч тиним билмай, қизларининг дардида ёниб-куйиб юрган ойинг унақа жуда қисти-бастига олмасалар керак?!

Сабоҳат: Шундай дейсан-у, лекин сира журъатим етмаяпти.

Ойбек: Ўзинг, холам бор, шуларни баҳона қиламан деб, жуда пухта режалар тузиб қўйувдинг-ку!

Сабоҳат: Тўғри, ҳалиям ўша режадан воз кечганим йўқ, бироқ қанақадир бир далда, туртки керак бўляпти-да.

Ойбек: Мана мен далда…(беғараз қувлик билан) Мени ўйлаб турсанг, журъат ўз-ўзидан келади. Ёки мени ўйласанг, тилинг айланмай қоладими-а…

Сабоҳат (енгил киноя билан): Жуда ўзингизга ортиқча баҳо бериб юбормаяпсизми?

Ойбек: Ҳа, нима… ойинг мени яхши кўрадилар…

Сабоҳат (беғубор истеҳзо билан): Яхши кўрадилар эмас, ҳурмат қиладилар. Сени жуда ақлли бола дейдилар. Аслида эса томинг кетганлигини билмайдилар.

Ойбек: Нима, нима… (ёлғондан ҳезланиб). Умуман олганда тўғри, сизларни уйда мени яхши кўрадиган одам битта, (жиддийлашиб, ҳаяжон билан) фақат битта… (маъноли жилмаяди).

Сабоҳат (қизариб, кўзини ерга қадайди, бир-икки сониядан сўнг): Бўпти, энди кетайлик.

Ойбек: Савол жавобсиз қолди-ку?!

Сабоҳат (ташвишланиб ва қизариб): Бугун-эрта айтишга ҳаракат қиламан, бўлдими, кетдик. Мен болаларни чақирай.

(Шу тобда музика тинади. Дискжокей дискотека тугаганини эълон қилади. Саҳнада пайдо бўлган икки-уч каттароқ ёшли бақувват қўриқчи йигитлар дискотека тамом бўлганини эслатиб, болаларни саҳнадан чиқара бошлайдилар.)

ПАРДА

2-кўриниш.

Парда очилади. Кўп қаватли уйнинг ўртача таъмирланган квартираларидан бири. Тўрда китоблар билан тўла жавонлар, стол-стуллар, диван, кресло. Бу домла Шавкатнинг хонадони. Саҳна чеккароғида яна бир кичикроқ стол. Фартук боғлаб, бошидаги причёскасини рўмол билан енгил танғиган Дилбархон тахтачага кулчатойларни тахлаб, кесиб, норин хамирини тўғрамоқда. Гоҳ-гоҳ тахтачадаги тўғралган хамирни олдидаги тоғорага бўшатиб туради. Радиомагнитафондан Юлдуз Усмонованинг «Болажон» қўшиғи майин таралмоқда.

Умр оқиб кетар экан тез кунда, ҳей,
Фарзанд катта бўлар экан бир зумда, ҳей,
Тушунмас экансиз уларни
Кунда бир эсланг ёшлик даврини
Сақланг оқибатни…

Эшик қўнғироғи чалинади. Дилбархон магнитафон овозини пастлаб, бориб эшикни очади. Мастурахон (Сабоҳатнинг онаси) кириб келади.

Дилбархон: Келинг, келинг, қўшни, бормисиз?

Мастура: Ўзингиз бормисиз? Қачон Мастурахон хабар олар экан деб, кутиб ўтирмай, чиқсангиз бўлмайдими? Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал, деган гаплар бор-а, ўргилай.

Дилбархон: «Дом»чилигам бор бўлсин, Мастурахон. Эрта кетасиз, кеч келасиз. Келдиз овқатга уннайсиз, кир-чир, уй юмушлари дегандай.

Мастура: Ҳа, Унсинхонни узатиб, бор уй юмушлари ўзингизга қолиб кетди, шекилли… Бунақа десам Ойбек ҳам эркакман деб қараб турадиган боллардан эмас-ку. Ош-овқат, кир-чирга қарашиб кетаверади, шекилли, барака топкур.

Дилбархон: Ҳа, нимасини айтасиз. Ҳар ишга моҳир. Бугун ҳам ўқишидан келди-ю, хамирларни пиширишиб, олдимга қўйиб, гўштини, совуб турсин, келиб ўзим тўғрайман деб, жавоб олиб, чиқиб кетди. Ҳа, айтмоқчи (савол оҳанги билан), Сабоҳатлар билан бирга нариги мавзедаги дискотекага бориб келамиз деб айтганди-ку?

Мастура: Шундан хавотир олиб чиқдим-да, қўшни. Сабоҳат икки соатларда келамиз деган эди, уч соат бўляпти дараги йўқ. Сиз билмадизми… келиб қолишармикан?

Дилбархон: Келиб қолишади. Эсли-ҳушли болалар…

Мастура: Эсли ҳушлигу, барибир бола-да. Булар тегмаса, буларга келиб тегинадиганлар бўлар… Бу дискотека деганларида бир кўча ёш-яланг йиғилиб олгандан кейин, худо билади, не шайтонлар ораламас экан. Ўша ажралмас олтовлон борамиз деганига, қатордан қолмай қўя қолсин девдим-да. Бунақа ҳаяллашларини билсам, сира йўлатмасдим.

Дилбархон: Хавотирланаверманг, худога шукр, тинчлик-омонлик, ёшлар бари кўчада, вақтларини хуш ўтказишга не-не шароитлар бор. Ҳаёт яхшики, одамлар иш, ўқишдан кейин кўчаларга чиқади, сайр қилади, сайлгоҳдарга боради. Ҳар даврнинг ўз хислати, ўз фазилати бор-да… Келинг, ундан кўра менга қарашинг. Бир дунё хамирни қачон тўғраб улгураман… (Мастура ҳам столча олдига келиб, норин тўғрашга киришади)

Мастура: Бунча кўп? Шу илиғ-иссиқда бунча норин шартмиди? Ё лозиманда борми?

Дилбархон: Ўзбекчилик ҳам бор бўлсин… Ҳеч лозиманда камаймайди. Қиз узатиб, тинчийман деган одам чучварани хом санаркан. Қудамизнинг ҳали у опаси, ҳали бу яқини «келин салом»га чақириб чарчашмайди. Иш десанг, баҳона қиляпти дейди, бормасанг бўлмаса…

Мастура: Ўртоқжон, емоқнинг қайтмоғи бор дейдилар. Чақириб-чаллаб, ўтқазиб қўйгандан кейин қиласиз-да. Бошқа не иложингаз бор. Қуда-анда, орзу-ҳавас шу-да! Тағин ҳам яхши одамлар экан, ҳайит-байрам қилмаймиз десангиз, индамай кўнишди-ку!

Дилбархон: Вой, вой, вой… Нима деганингиз у?! Мана шунақа маломати ёмон-да! Ахир таклиф қудаларнинг ўзидан чиқди-ку! Аёл қудамиз қутлуғ сафарга бораман дедилар. Келиним уриниб қолади. Бгата катта бош бўлиб турмаса, «ҳайит» қилишнинг ўзи бўладими?! Бу ёқда Шавкат акангиз ҳам, қолаверса ўзим ҳам шу фикрда эдик. 50-60 талаб тоғора қилиб, 3-4 кун эскитиб уларни, кейин ҳузурини ариғу-зовур кўрадими?! Бу исрофгарчиликлар ўрнига, уч-тўрт сўм жамғармаси бўлса, жўяли жойига сарфлаган маъқулмасми?

Мастура: Удум, ўргилай, удум. Урф-одатимиз ота-бобомиздан ўтиб келаяпти. Ахир ўзинглар ҳам мактабингларда қадрият, урф-одат, деб, ўқитиб ётасизлар-ку! Шу-да қадрият. Ўлиб-тирилиб мол-ҳол қилиб, қизни узатсангизу, унинг сепи, зеби-зийнатини дўст-душманга ҳайит-байрамларда кўз-кўз қилмасангиз, қадрият бўладими, оқибат бўладими?

Дилбархон: Ёлғон дабдабаю,кўзбойламачиликлардан кимга зиён-у, кимга фойда?! Бир сўм пулни пешона тери билан топсангиз, албатта уни нимага сарфлаяпман деб ўйлаб қоласиз. Мана ўзингиз… ахир туни билан кўйлак тикиб, тонг саҳар касалхонага бориб, супуриб-сидириб, не азобларда топган маблағингизни сувга оқизиш алам қилмайдими?!

Мастура: Нега оқизарканман? Нуқул исроф дейсиз. Ҳайит-байрам ўтганидан кейин қариндош-уруғ, қўни-қўшнига улашиб беради.

Дилбархон: Мастураой, бугун ҳеч ким очидан ўлиб, қорин илинжида эшикма-эшик юргани йўқ. Биров бировга зор эмас. Ўзини хурмат қилган одам эскиб бузилган таомни емайди. Шундай экан, исрофгарчилик бўлиши аниқ.

Эшик қўнғироғи жиринглайди.

Мастура (чеҳраси ёришиб): Болалар келишди, шекилли.

Дилбархон бориб эшикни очади. Хонага кириб келаётган Шавкатнинг ҳазил аралаш товуши эшитилади.

Шавкат: Дилбар — давр қизи, қалайсиз. О… бугун жуда очилиб кетибсиз. «Ғозадин юзларда тобу, қўллар хинодин лола ранг» (Фузулий сатрини ўқийди шўх-шаън ва туйқус Мастурага кўзи тушиб, ўзи ҳам қизирганча қўшни аёл билан сўрашади). Э,э, Мастурахон… яхшимисиз, болалар дурустми (шошиб, ўз хонасига ўтиб кетади)

Мастура: Шавкат ака жуда ажойиблар-да. Гоҳо телевизорларда чиқсалар, суюниб кетаман шундай одамга қўшнилигимдан. Ишхонада мақганиб ҳам юраман ҳавасланиб.

Дилбархон: Раҳмат, раҳмат, Мастураой. Акангизнинг топган-орттирганлари шу қуруқ обрў, озгина шон-шуҳрату, бир уй китоб…

Мастура: Вой, нима, камми бу? Шуларнинг орқасвда дабдабаю асаса билан тўй қилдилар… Қаёққа борсангиз тўйингларни овозаси. Ўша Шавкат акани сиз айтган қуруқ обрўю шон-шуҳратларидан шунчалик бўлса, бошқасиники қанақа бўларкин? Орзу-ҳавас ҳам жуда ошиб кетаяпти-да (чуқур хўрсиниб). Илоё, мени қизларимгаям шундоқ тўйлар насиб қилсин.

Дилбархон: Худо хоҳласа, насиб қилади. Қизларингиз попукдай. Хулқи одоби, меҳнаткаш «лочин»лигини айтмайсизми буларнинг. Сабоҳатингиз келин бўлиб тушса, ҳар хонадонни яшнатади, барака топкур.

Мастура: Жуда одамнинг кўнглини кўтарворасиз-да, ўргилай… (Шу пайтда хонага аста томоғини қириб, уй кийимида Шавкат кириб келади)

Шавкат: Ҳорманглар, ҳорманглар! Хирмонга барака (ваннахонага ўтиб боради. Мастура довдираб, салобат босиб, яна салом беради) Ваалайкум ассалом.

Мастура: Хўжайинингиз жуда салобатлилар-да. Одам ғалати бўлиб кетади… Олим одамни ўзиям, сўзиям қизиқ, ҳали шеър ўқидиларми — ғоз… ғўза деб? Нима дегани у? Кейин нега Сизни доим «Дилбар—давр қизи» дейдилар?

Дилбархон (кулиб): Ғўза эмас, ғоза — қадимгилар упа-элик соладиган қутини шундай деркан… Акангиз Ойбекшунос олимлар. Умр бўйи шу ёзувчининг ижодини урганадилар. Номзодлик ишлари ҳам Ойбекдан. Урганавериб, ҳаммамизга Ойбек асарларидаги қаҳрамонлар исмларини қўйиб олганлар. Мениям исмим Ойбекнинг «Дилбар—давр қизи» деган достонида биринчи марта қўлланган экан. Шундан ҳазиллашиб, менга «Давр қизи» деб лақаб қўйиб олганлар.

Мастура: Э, э, Ойбекнинг исмиям шундан экан-да, а…

Дилбархон (кулиб): Қизимиз Унсинхонникиям.

Мастура: Ҳа-я, «Қутлуғ қон» китобида Йўлчининг Унсин деган синглиси бўладику-а?

Дилбархон (хандон ташлаб кулиб): Топдингиз, топдингиз. Буёғини суриштирсангиз, менинг ҳам исмимни эшитиб, ўзимни ҳали кўрмаслариданоқ «шу қизга уйланаман» деб туриб олган эканлар…

Мастура (ҳам кулиб, ҳам ҳайратланиб): Ростданми, вой, тавба, Шавкат ака шунақамилар ҳали…(хонага яна томоқ қириб Шавкат кириб келади)

Шавкат: Шавкат акангларнинг роса қулоғини қизитаяпсизлар, шекилли. Тинчликми?

Дилбархон: Мастурахонга сизнинг ойбекшунослигингиз сабаб менга уйланганингизни гапириб бераётувдим.

Шавкат: Ҳа, ҳа, яхши. Ойбекшунослигим туфайли нафақат сизга уйланганман, Мастурахоннинг синглисига ҳам исми Гулнор бўлгани учун репититорлик қилганман. Айтиб бермаганми?

Мастура: Ҳа, ҳа, айтган. Дастлаб шу уйга кўчиб келганимизда, сизни учратиб қолиб, Шавкат ака мани тил-адабиётдан ўқишга тайёрлаганлар деганди.

Шавкат: Тўғри, шундай бўлган. Яхши юрибдими Гулнор, ўзидан кўпайиб? Ишлари дурустми? Нима қилаяпти ҳозир, врач эди, шекилли?

Мастура: Дўхтир, тиш дўхтир… Ишини давом эттираяпти. Аммо ҳозир у ҳам бизнесмен бўлиб кетган.

Шавкат: Савдогарчилик қиляптими?

Мастура: Йўғ-э, дўхтирхона очган, «часнўй». Ўзи билан бирга ўқиган қашқадарёлик бир йигитга турмушга чиқиб, ўша ерда бола-чақа, уй-рўзғор қилиб, яшаб юрибди. Эпчилгина, тишли-тирноқли эмасми, замонага қараб уям эрини ишга солди—тиш даволайдиган полиюшника очишибди. Бийдай далаю-даштларда бунақа нарса фойда берармикан десам, йўқ, бинойидай дейди. Тез-тез қўнғироқ қилиб туради, ишидан хурсанд, тирикчилик яхши дейди. Ҳатто Сабоҳатниям юборинг, бир-икки йил бизга ёрдам бериб юрса, келинлик мол-ҳолини қилиб оласиз дейди. Бе, қиз бола нарсани чўлу биёбонга юбориб бўларканми, дедим.

Дилбархон: Буни, ўртоқжон, бизнесмен эмас, ишбилармон, тадбиркор дейди, тушундингизми?

Мастура: Ҳа, энди, шу-да, барибир эмасми? Мақсад пул топиш-да!

Шавкат: Тўғри, лекин пул топишдаям топиш бор. Меҳнат билан топса ҳалоли бўлсин.

Дилбархон: Рост-а, Мастурахон, Гулнорой шунақа ишлар бошлаб юборган бўлса, жўнатинг Сабоҳатни. Ахир борса, ўз холасиникига боради-ку, бегонамас-ку! Сиз ҳам ўзингизни ўтга-чўққа уришдан сал енгиллашармидингаз? Қачонгача иш-иш деб, ўзингизни қийнайверасиз?

Шавкат: Ўйлаб гапиряпсанми? Қиз болага чўлда нима бор?

Мастура: Ҳа-я, нариги кўчага кетиб, бир соат ҳаяллаганига ўзимни қўярга жой тополмай, сизникига хавотир олиб чиқдим-ку, Қашқадарё деган жойларга юбораманми қиз нарсани.

Шавкат: Нега ҳаяллайди? Бориб кела қолмадингизми ўша ерга?

Мастура: Аниқжойинибилмайман… Кейин, Ойбек бош ҳаммалари бирга кетгани учун сал хотиржамроқман.

Шавкат (Дилбарга қараб): Нима, Ойбек ҳам кетганми? Қаёққа кетишган ўзи?

Дилбархон: Дискотекага. Нариги мавзеда янги дискотека очилибди. Шунга борамиз девди.

Шавкат: Ўзинг жавоб бердингми?

Дилбархон: Ҳа, бесўроқ кетмайди Унсин деган-ку, ўғлингиз, нима қилибди? Бир яйраб келсин дедим, ўртоклари билан„.

Шавкат: Ўйлаб гапираяпсанми, хотин?! Ҳеч иккиланмай болангни жанжалхонага юбордингми? Ўқитувчи, тарбиячи бўла туриб, ўзинг тарбиясизликка бошлаяпсанми ?

Дилбархон: Нега унақа дейсиз? Ойбек аича эсини йиғиб олган йигит. Оқ-қоранинг фарқига борадиган бўлиб қолган. Ўқишидан келиб, менга қарашди, кейин жавоб олиб, ўртоқлари билан дискотекага кетди. Нимаси ёмон бунинг?

Шавкат: Ҳамма бало «нимаси ёмон» деб бепарволик қилишдан бошланади. Кўчада нима кўп — маза-бемаза кўнгилочар бар-клублар, ҳар хил ўйинлар кўп. Буларнинг жозибаси шундоқ ёмонки, одамни сеҳрлаб қўяди. Ақлини таниб улгурмаган Ойбекка ўхшаш ўспиринлар бунақанги ўйин-кулгуларга тез берилиб кетади. Қарабсанки, уч-тўртта такасалтангга қўшилиб олиб, енгил-елпи ҳаётга ўрганиб қолади. Ҳаётдан мақсади йўқолади. Ичкилик, сигарет, нарироқ бориб бошқа ҳар хил банг қилувчи нарсаларга ружўъ қилади. Оқибатда бола-бола эмас, умрингнинг азобига айланади. Ўттиз ёшга бориб-бормай, касалванд, текинхўр, пиёниста, дайди бир маразга айланади.

Мастура: Худо асрасин. Бунақаларнинг кўпини кўриб, эшитиб юрибмиз.

Шавкат: Ҳа, кўриб, эшитиб юрибсиз. Эрта бир кун ўз оилангизда шундай аҳвол рўй берса-чи? Унда нима қиласиз? Унда кеч бўлади. Шунинг учун ҳозир бепарво бўлмаслик керак. Ёмон хулқ-атворнинг бошланиши ана ўшнақа дискотека, бар-клублардан бўлади.

Мастура (ўта хавотирланиб): Вой, ўла-а-й! Бораман деса, индамай хўп деяверганимни қаранг, мен аҳмоқ. Бунақа оқибатлари бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмабман.

Дилбархон: Ҳай, ҳай, ҳай. Жуда оширвормайлар бунчалик, адаси. Сиз айтган гаплар бир вақтлар капитализмни ёмонлаш учун тарих дарсларида ўқитилар эди. Ахир замон ўзгарди-ку?! Бунақанги қарашлар ёлғон эканлиги маълум бўдди-ку?! Уша клубу барлар билан тўлиб-тошган хорижнинг олди мамлакатлари тўқликдан гуллаб-яшнаб кетаяпти-ку! Дискотекаларда ўсган йигит-қизлар мамлакатининг ривожи учун зўр ишлар қилиб юрган бўлса, не ажаб?! Болаларга ундай қил, бундай қилма, деб ўргатавериш яхши натижага олиб келмайди. Мактабда йигирма йиддан бери ишлаб, не ҳолатларни кўрмадим! Ҳар йилги битирувчилар ҳар сафар ҳар хил. Иилдан йилга қарашлар, муносабатлар худди либослар каби, балки ундан ҳам тезроқ ўзгариб, янгиланиб бораяпти. Албатта, ҳаммаси ҳам бизларга маъқул эмас. Лекин маьқул эмас деб сунъий тўсиқлар яратиб бўлмайди-ку! Балки тушунмаётган нарсаларимизни номаъқул деб қабул қилолмаётгандирмиз?! Асли барча иллат катта ва кичик авлодларнинг бир-бирини тушунмаётгани ёки тушунишни истамаётганлигида.

Ёшлар бизни тушунмаса, бу улар учун оламшумул муаммо эмас. Ўз йўллари, ўз ўзанларида кетаверадилар. Аммо биз уларни тушунишга интилмасак ва билиб ёндошиш ўрнига ё тўсиқ қўйиб ё қуруқ насиҳатбозлик қилсак, мана бу ёмон. Шунинг учун биз дискотекадан эмас, аксинча болаларимизни тушунмай қолиб, йўқотиб қўйишдан қўрқишимиз керак.

Шавкат (овозини сал баландлатиб жаҳл билан): Ваъзхонликни бас қил! Ҳали уйингга чайқалиб, қийшайиб кириб келса, шунда тушунасан болангни тушунмаслигингни…

Мастура: Худо асрасин-а… Ювиб, тараб, катта қилиб, энди орзу-ҳавасини кўраман деган-да ёмон йўлларга кириб кетса, буям бир бало. Ўзи асрасин…(каловланиб) хавотирланиб кетяпман. Мен яхшиси кўчага чиқиб, бир хабар олай… (чиқиб кетади)

Дилбархон: Қўрқитиб юбордингиз бечорани…

Шавкат: Сенга ўхшаб бепарво ўтиргандан, шунисиям маъқул… Мен ҳам кетдим кўчага, ўзим топиб келмасам, арзандангни, ҳали-вери келмайди, шекилли… (чиқади).

3-кўриниш

Мастуранинг .квартираси. Магнитафондан баланд овозда ёш эстрада хонандасининг шовқинли қўшиғи янграмоқда. Сабоҳатнинг синглиси Малоҳат китоб-дафтарларини стол устига ёйиб олганича, стулда оёқлари-елкаларини мусиқа оҳангига мос ликиллатиб, алланарсаларни ёзиб ўтирибди. Хонага қувалашиб кетма-кет Сабоҳат ва Мастура кириб келадилар. Малоҳат магнитафон овозини пастлатади. Сабоҳат Малоҳат ўтирган стул ортига ўтиб, гўё онасидан муҳофазаланади.

Сабоҳат: Жуда қизиқсиз-а, ойи. Синфдошларим олдида шарманда қилдингиз. Қўлингиз ҳам омбурга ўхшайди. Чимчилаган жойингизни узиб оламан дейсиз.

Мастура: Бу ҳам кам. Пишириб қўювмиди сенга шунча ўғил болалар билан бошлашиб тансахонама-тансахона юришга?!

Сабоҳат: Ахир, ахир ўзингиз рухсат бердингиз-ку! Сўраб кетдим-ку!

Мастура: Сўрасанг икки соатга деб сўрадинг. Ўғил болалар билан қийшанглашиб ресторанма-ресторан юраман демадинг.

Малоҳат (масхараомуз): Тўппа-тўғри, ойижон. Ҳамма ишни менга ташлаб, юрибди кўчада ўйнаб.

Мастура: Сен жим ўтир, тирмизак. Ҳали сениям ақиингни киргизиб қўяман.

Малоҳат: И-и, «прикол»… менда нима айб?!

Сабоҳат: Ойижон, тухмат қилманг. Ресторан деб ким айтди сизга. Нариги мавзедаги дискотекага борамиз дедимку, ахир. Тўғри, бир оз кеч қоддик. Сал ўйинга берилиб кетибмиз, кечиринг.

Малоҳат (қизиқиб): Қаерда экан у дискотека? Роса кайф қилибсизлар-де, а!

Мастура: Мана, кўрдингми, синглинг ҳам сендан ўрнак оляпти. Қиз бола деган бўй-басти етдими, бўлди, уйда ўтириши керак, қозон-товоқ, уй юмушларини қилиб. Бу ёғи «дом»чилик — ҳар эшикнинг тешиги бор мўралайдиган. Бўй етган қизга ҳамма қизиқади. Ҳуда-беҳуда кўчага чиқаверсанг, эрта бир кун эшигингга келадиган совчилар қўни-қўшнидан суриштирса, ҳа, оёғи олти, боши сайли-байли, кўча хандон қиз деса, нима бўлишини ўйлайсанми?! (йиғи аралаш) Ўзи шундоғ ҳам оталаринг туфайли исноддан ҳалигача бошимни кўтаролмай юраман. Нима, бира тўла маломатга кўммоқчимисанлар?

(Икки қиз икки томондан келиб, оналарини қучиб, овутмоқчи бўлишади)

Сабоҳат: Қўйинг, ойижон, шунга шунчами? Борма десангиз ҳеч қаёққа бормайман. Фақат…, (Ўйланиб, маънодор оҳангда) фақат… дугоналаримдан қолиб кетмай дейман-да.

Малоҳат (қувлик билан): Дугоналаримданми ё Ойбекданми?! Жа-а «шумний» бола Ойбек, қизингиз ўлгудей шайтон-да, ойижон.

Сабоҳат (қизариб, синглисига ҳезланиб): Ҳозир кўрасан мендан. Бўлар-бўлмас гаплар қилмай, дарсинтни тайёрласанг-чи. Сенга ким қўйибди, халитдан бунақа гапларни, э «сопляк».

Мастура (Сабоҳатга маъноли тикилиб): Тўхта, тўхта… Ростми шу гап?

Сабоҳат: Ойижон, қўйсангиз-чи… Биласиз-ку, олтита синфдош доим биргамиз. Тўққизинчи синфдан кейин ҳамма ҳар хил коллеж, лицейларга тарқаб кетган бўлса ҳам, бир-биримиздан ажралмаймиз. Болаликдаги дўст-дугоналар барибир энг қадрдони бўларкан.

Малоҳат: Ойбек-чи, Ойбек? Уям дугонайизми? Бутун ҳовлидилар билади-ку, юришилани…

Сабоҳат (енгил жеркиб): Ўчир овозингни… Ким бирга юрса пешлайверар экан-да… Ойбек ўша ўртоқларим қаторида энг яқин дўстларимдан. Биз бир-биримизни бошқаларга қараганда кўпроқ тушунамиз. Шунинг учун икковимиз гоҳо алоҳида гаплашиб қоламиз. Нима қилибди, бунинг нимаси ёмон?!

Мастура: Ёмон ери йўқ. Лекин бўй етганда қиз билан йигит алоҳида гаплашиб юрса, ким ишонади бунинг фақат дўстлигига. Эркак билан аёл ўртасида дўстлик бўлмайди, билиб қўй.

Сабоҳат: Нима бўлади бўлмаса?

Малоҳат: «Прикол!» Вой муғомбире-ей, нима бўлйшини билмасмишлар… (секингина) Бола бўлади, бола…

Мастура: Юм, оғзингни, тирмизак. Қани чиқ, бу ердан. Бор, ошхонага чиқиб дарсингни қил!

Малоҳат: Бўпти, чиқаман, лекин билиб қўйинг, Сабоиз лағмонни чўзиб, қулоғизга осиб қўйса, мани чақириб юрманг…

Сабоҳат: Чиқ, чиқ, бор ошхонага… (Малоҳат кегпгиси келмай, аста китоб-дафтарини олиб, чиқиб кетади)

Мастура: Кўряпсанми, сендан нима ўрнак оляпти синглинг…

Сабоҳат: Ойижон, Малоҳатиз ўзи шунақароқ, бировларнинг гапини эшитишни яхши кўради. Мендан уч ёш кичкина бўлсаям, мен хаёлимга келтирмаган гапларни билади…

Мастура: Синглингни қўй, ўзингдан гапир… Жон қизим… биласан, не азобларда сенларни катта қилдим. Отанг бегона хотинга илакишкандан кейин ҳаром бетиниям, ҳаром пулиниям кўрмай дедим. Бўлмаса, ҳали-ҳануз ёрдам бераман дейди. Ўзингниям неча бор йўлингни пойлаган. Йўқ дедим, мен ёқмас эканман, нега мен туғиб ўстирган болаларим ёқиши керак унга. Мени суймаса, болаларимниям суймасин. Ўлсам ҳам ўзим боқиб катта қиламан дедим. Мана, худога шукр, бировдан кам, бировдан ортиқ, вояга етдинглар. Ўзимни ўйламадим, нима топсам, шу икковингга бўлсин дедим. Менга ҳам оғиз солганлар йўқ эмас эди… Болаларим шумшик бўлиб, бегона отанинг кўзига жовдираб юрмасин дедим…

Сабоҳат: Ойижон, дадам ўша аёл билан ^бирга ўқиган эканлар-ку! Севишиб юришган экан…

Мастура (бирдан овозини баландлатиб): Ким айтди сенга? Ким сенларнинг фикрингни бузяпти? Гапирма у тошбағир ҳақида менга. Бу уйда унинг номиниям тилга олмаларинг, уқцингми?!

Сабоҳат: Бўлди, бўлди, ойижон.

Мастура: Ким айтди сенга бу гапни? Қаердан эшитдинг?

Сабоҳат: Кичкинагина ҳовлида юзлаб одам турса, гап турадими, ойижон.

Мастура: Биламан ким айтганини. (йиғламсираб) Уззукун келинидан ҳасрат қилиб, болаларига кун бермайдиган Ҳатиба холадан чиққан бу гап. Отангнинг опаси қайсидир уруғига қуда бўлган. Ушанақа бекорчи ғийбатчилардан чиқади бундай гаплар. Қулоқ солма уларга сира. Эшигангга совчи келса, йўқ ердага айбларни топиб, ёмонлаб юборишдан ҳам тоймайди булар.

Сабоҳат: Хафа бўлманг, ойижон. Одамларни биласиз-ку…

Мастура: Ҳа, биламан, шунинг учун хафа бўламан-да. Бўлса, кўролмайди, йўқ бўлса, беролмайди. Не машаққатларда эрта-ю кеч меҳнат қилиб, сенларни оёққа турғазганимни гапирмайди, йўқ, уларга фақат фитна-фасод бўлса. Шуларни ўйлаб сенларни номинг ҳам ёмонга чиқмасин дейман. Ойбек билан дўстлигингни ҳам эртага ўзининг қаричида ўлчаб, оламга достон қиладиганлар ўшалар. Уларни кўзидан нарироқ бўлиш керак. Ҳуда-беҳуда кўчага чиқавермай, ўғил болалар билан керак-нокерак гаплашавермаганинг маъқул, қизим. Сенларнинг бахтинг, келажагинг мен учун ҳар нарсадан муҳим…

Сабоҳат: Тушундим, ойижон, тушундим.

Мастура: Тушунган бўлсанг, бўпти, билиб ишингни қил.

Сабоҳат (иккиланиб, журъатсизлик билан): Ойижон… Сиз билан яна бир нарса ҳақида гаплашиб олмоқчи эдим…

(Телефон пгинимсиз жиринглайди)

Малоҳат (шошиб кириб): Ойижон, телефонни олинг, межгород, Қашқадарёдан Гулнор холам, шекилли.

ПАРДА

4-кўриниш

Шавкатнинг уйи. Хонага Шавкат ва Ойбек кириб келадилар.

Шавкат: Бир-икки ҳафтада ўқишларинг тугайди, коллежни битирасан. Наҳотки тайёрлайдиган дарсинг, қиладинг юмушинг бўлмаса?! Эртами-индин бўладиган битириш имтиҳонлари арафасида қандай қилиб кўнгилларингга ўйин-кулгу сиғади. Жиддийроқ қарасанг бўлмайдими?

Ойбек: Дада, нега ташвиш чекасиз? Дарсларни тайёрлаб бўлганман. Битириш имтиҳонларидан ҳеч хавотирим йўқ. Йил давоми синов рейтингларим нормальний…

Шавкат: Жуда ўзингга ишонаверма, сендақаларнинг кўпини кўриб юрибмиз.

Ойбек: Дада, балки сиз ўқитаётган болалар «дебила»дир. Мен причём?!

Шавкат (жаҳл билан): Гапингаи тузат… э валаки-саланг. Ким билан гаплашаяпсан?! (Шу пайт хонага Дилбархон кириб келади. Шавкатнинг авзойи бузилганини сезиб, ўғлини койийди)

Дилбархон: Ойбек, даданг гапирганларида эшитгин. Сени ёмон бўлсин демайдилар-ку, ахир.

Ойбек: Ойижон, мен ортиқча ҳеч нарса деяётганим йўқ. Дарсларимни, ишларни қилиб, кейин ўзингиздан сўраб кетувдим-ку!

Дилбархон: Тўғри, дадаси… айтдим-ку сизга.

Шавкат: Айтдинг, айтдинг. Аммо минг сўраб кетганда ҳам, ҳозир шу кунларда битирув имтиҳонлари топширадиган ўқувчига ўйин-кулгу керакми?

Дилбархон: Ахир, дарсларини тайёрлаб бўлган-да!

Шавкат: Дарсларини тайёрлаб бўлган бўлса, инглиз тилини ўқисин.

Ойбек: Инглиз тили репетиторига борадиган куним эртага.

Дилбархон: Ҳа, ҳафтанинг тоқ кунлари боради репититорига.

Шавкат: Бўлмаса… бўлмаса жуда билими ошиб кетган экан, ана бадиий китоб ўқисин, кинога ё театрга борсин. Албатта бўш вақтини дискотекада ўтқазиши шартми?

Дилбархон (Ойбекка қарата): Бор, ўғлим, қўлингаи чайиб чиқ, овқатланамиз… (Ойбек чиқади)

Шавкат: Жуда ўғлингазнинг ёнини оласиз-а?! Нега гапни тўхтатасан! Нима, мен ўз боламга душманманми?! Хўш, ўғлинг шунчалик бекорчи бўлиб қолган экан, китоб ўқисин, бўш вақгини кино, театрда ўтказсин. Ҳар қалай у ерда маърифати, маънавияти ошади. Биз ҳам хотиржамроқ бўламиз.

Дилбархон: Гапни гап кавлайди-да, қўйинг, дадаси, тинчгина овқатланайлик. (дастурхон тузашга бошлайди)

Шавкат: Мени мазах қиляпсанми? Мен тоғдан келсам, сен боғдан келасан. Овқатланайлик эмиш. Вей, боланг эртага бир такасалтангга айланиб, банги безори бўлиб кетса, ўшанда ҳам овқатни ўйлаб ўтирасанми?! Худо кўрсатмасину, шундай ҳол юз берса, ичганинг кўз ёш, еганинг заҳар бўлмайдими?!. Гапирсам, гапни бурасан… Ёмон бўлсин дейманми?! Ўн беш йилдан бери репетиторлик қиламан. Докторлик ишимниям йиғиштириб қўйдим. Нега? Шу болалар бир нарсага зориқмасин, ўксимасин деб. Кечалари билан кўр бўлиб ҳар хил олди-қочди китобларни таҳрирлаб, таржима қилиб чиқаман. Пули, амали бор пайтда «қора кун» учун илмий даражали бўлиб қолай деб юрган, худо билсин эрта бир кун ўзимга хўжайинлик қилиши мумкин бўлган чала мулла олифталарнинг диссертацияларини ёзиб бераман, оилам, болаларимни ризқи бутун бўлсин учун. Охир-оқибат барчаси зое кетса, буғдой экиб, арпа ўрсам, алам қилмайдими?!

Дилбархон (дастурхон тузашда давом этиб): Ношукур бўлаверманг! Вақгида дарсини, ишини қилса, вақтида ўйин-кулгусини.:. нимаси ёмон? Бола боладай яшасин-да!

Шавкат: Нима, мен ўйнаб кулмасин деяпманми? Китоб ўқисин, бўш вақтини театр, кинода ўтқазсин, деса ношукурчилик бўладими?

Дилбархон: Шавкат ака, нуқул кино, театр дейсиз, ўзингиз мени ясантириб, оддингизга солиб, яқин ўртада бирор кино ё театрга олиб бордингизми?

Шавкат: Нега яна гапни бурасан?

Дилбархон: Йўқ, жавоб беринг, қачон мени кино ё театрга олиб бордингиз охирги йилларда?

Шавкат (қўлини силкиб): Дурустроқ бирор асар бўлмаса, нимасига борасан!

Дилбархон: Ҳа-а, яшанг! Дурустроқ спектакл йўқ деб ўзингиз театрга бормайсиз-у, нега ўғлингизга беҳуда вақт ўтказишини раво кўрасиз? Болалар дискотекага чопаётган бўлса, бу бугунги кунни ҳис қилмаётган сизу менинг айбим. Сиз Йўлчивойларга маҳлиё бўлиб, ўн беш йил ичида дераза ортида нималар юз бераётганини тушунолмай қолдингиз. Ҳеч бўлмаса саксон ёшли отангизчалик ҳам бўлолмаяпсиз…

Шавкат: Нима?

(Ойбек сўради)

Ойбек: Бугун овқатланамизми ё йўқми?

Дилбархон: Ҳа, ҳа ҳозир. Ўтиринглар… Қази қайнаган шўрвада бир ҳў^л норин қориб берай… (чиқади).

Шавкат: Ув, бойвачча!

Ойбек: Нима дейсиз, дада?

Шавкат: Қазининг шўрвасини ичиб, яна дискотекага чопасизми?

Ойбек:…

Шавкат: Гапир, нега индамайсан? Ахир ғирт бекорчисан-ку! Дарсингни тайёрлаб бўлгансан, қиладиган бошқа юмуш йўқ, тўғрими?

Ойбек: Дада, мен ҳеч нарса деяётганим йўқку!

Шавкат: Ҳа, бирон нарса айтолмайсан ҳам. Агар вақтинг мазмунли ўтганида, гапирадиган гапинг, таассуротларинг кўп бўларди.

Ойбек: Таассурртларим оз эмас. Сиз дискотека бу шунчаки бемаъни сакраш деб ўилайсиз. Балки сизларни ёшлигиларда шундай бўлгандир. Лекин ҳозир ундай эмас. Дада, агар дискотека фақат ҳориб-чарчагунча маъносиз сакрайвериш бўлса, ўттиз-қирқ йилдан бери бу соҳа ривожланиб кетмас эди.

Шавкат: Соҳа? Ҳали сен бу от ўйинларни касб деб ҳисоблайсанми?!

Ойбек: Албатта. Касб бўлгадца ҳам энг гуркираётган жуда зўр бизнес…

Шавкат: Сакрайвериб миянг суйилиб кетибди.

Ойбек: Йўқ, дада. Айтсам ишонмайсиз. Дискотека очган ишбилармонлар иномарка машиналар миниб, данғиллаган участкалар қуриб юришибди.

Шавкат: Бўлса бордир. Сенлардака тентакларни топиб олиб, бор пулини шилиб, иморат қураётгандир-да

Ойбек: Нимаси ёмон бунинг?! Бозор иқгисоди шу-да! Фойда кўриш мумкин бўлса, нега фойдаланмаслик керак?

Шавкат: Фойда кўраман деб, ҳар қандай беъманилик, бузуқликни касб қилиб олса бўлаверар экан-да сенингча?

Ойбек: Йўқ, дада, бузуқликни ёйишга ҳеч ким йўл қўймайди. Тўғри, маъно-мазмуни йўқ, шунчаки кўнгилхушликлар ҳам кўп. Лекин бу нарса узоққа боролмайди. Ҳамма касбда ҳам узоқни кўзлаб иш тутмаса, банкрот бўлиш аниқ.

Шавкат: Яхши гап… Фақат касбдагина эмас. Ҳар бир акли-ҳушини таниган одам эртасини ўйлаб яшаши керак. Бунинг учун аниқ мақсад, ғоя керак. Сенинг ёшингдагиларнинг зўр ғояси бўлиши учун яхши ибрат керак. Чунки инсон ўспирин палласида жуда ишонувчан бўлади. Уни турли томонга оғдириб олиш мумкин. Мана шу пайтда йўл-йўриқ кўрсатмаса, ўз кетидан эргаштирадиган идеаллар бўлмаса, нотўғри кўчаларга бурилиб кетишинглар аниқ. Шунақа бўлди ҳам. Мисол қидириб узоққа бориш шарт эмас. Сенинг ёшингдаги қанча болалар ақидапарастларни таъсирига тушиб қолди. Уларга ваҳҳобийлар идеал топиб берди. Оқибат нима — сароб, фожиа, қанча умр, оилалар барбод бўлди. Маънисиз ўйин, дискотекаларингни охири ҳам яхшилик билан тугамайди. Одамда интиладиган маёқ, ўрнак оладиган идеал бўлиши керак. Бунинг учун китоб ўқиш керак. Инсонга оқ-қорани танитадаган нарса — китоб. Ирода, матонатга ўргатадиган, улуғ ишларга бошлайдиган адабий қахрамонлар акс этган асарларни ўқиш керак. Мана (жавонлардаги китобларни кўрсатиб) ҳаммаёқ китоб. Нима, мен буни фақат ўзим учун сақлаб ўтирибманми?! Бўш вақтинг бор экан, нега шуларни ўқимайсан? «Ажойиб кишилар ҳаёти» ҳақидаги китобларни биз кечалари билан ухламай ўқиб чиқар эдик…

Ойбек: Уқиганман буларнинг кўпини…

Шавкат: Хўш, нима, ибрат бўладигани йўқми? Дискотека булардан кўра қизиқроқ эканми? Наҳотки ўз қаҳрамонингни топмаган бўлсанг?!

Ойбек: Топдим, дада… Нега бунчалик Ойбекни яхши кўрасиз деб, ўша ёзувчининг китобларини ўқидим.

Шавкат: Хўш, ёкдими?

Ойбек: Ёқци, зўр ёзувчи экан Ойбек, жуда қизиқиб ўқидим. Айниқса «Қутлуғ қон» романи ёқци.

Шавкат (шодланиб): Ия, ия… қизиқ-ку. Демак, демак танлаган қаҳрамонинг Йўлчи экан-да.

Ойбек: Йўқ, Йўлчиз вообвде ёқмади. Кетмон кўтаришдан бошқа нарсани билмайдиган, ландовур, ҳасадгўй бир дерзила униз…

Шавкат: Ўчир овозингни!…

Ойбек: Ўзингаз сўрадингиз-ку, ахир…

Шавкат: Тушунмаган нарсангни гапирма! Романни ўқибсан-у, уқмабсан.

Ойбек: Уқдим, дада. Баъзи жойларини ҳатто икки-уч қайтадан ўқидим.

Шавкат (таажжуб билан): Хўш, унда қаҳрамонинг ким. У ерда Йўлчидан ўктамроқ бошқа ижобий образ йўқ-ку!

Ойбек: Бор! Мирзакаримбой… зўр чол экан.

Шавкат: Нима, ўйин қиляпсанми?

Ойбек: Йўқ, дада, чиндан ҳам Мирзакаримбой ўрнак олса бўладиган ҳақиқий қаҳрамон!

Шавкат: Ё тавба!…

Ойбек: Нега ҳайрон бўласиз? Китоблардан ҳадеб ижобий, салбий образлар қидиртиравериб, тўғриси, ўқитувчимиз ҳаммамизни адабиёт дарсидан бездириб юборган. Ҳатто тест саволларимизда палон асарда нечта салбий ва нечта ижобий қахрамон борлигининг аниқ сонини кўрсатинг деб ёзишади. Шунақа қилиб китоб ўқиб бўладими?! Мана ўша ижобий деганингиз Йўлчи — бировларнинг қўлида роса ишлайди, ишлайди-да, кейин нуқул ўзига ўхшаганларнинг орасига кириб, бойларни ёмонлаб ўтиради. Шунинг учун мардикорлигича ўтиб кетади… Мирзакаримбой эса, маҳалла баққолининг ўғли Карим читтакдан тадбиркорлиги, ақллилиги, узоқни кўра биладиганлиги учун кимсан Мирзакаримбойга айланади.

Шавкат: Нега энди? Дастлаб соддагина Йўлчи асар охирларида қаҳрамон бўлиб, халқни зулмга қарши курашга бошлаб, мардларча жонини қурбон қилади-ку!..

Ойбек: Хўп, бундан кимга фойда эди. Пушка, милтиқлари бор армияга қарши ўклов, кетмон кўтариб чиққан ўша халққами?! Ахир уларнинг ҳаммасини Йўлчи ўлимга бошлаб боради-ку! Шунинг учун ҳам Ойбек асар охирида Йўлчининг ўзини ҳам ўлдиради. Катта бир халқни Йўлчига ўхшаган илмсиз қарол, мардикорлар озодликка олиб чиқолмас эди. Буни китобда зиёли Абдишукур ҳам айтади…

Шавкат: Сан иқтисодчи бўляпман деб ҳар нарсадан фойда қидираверма. Йўлчи «халқучун, юрт учун, жамики аламзадалар, аламдийдалар учун қон тўкади. Бу қон энг қутлуғ… қон» эди.

Ойбек: Тўғри, маҳсидўз чол Шокир ота охирида Йўлчининг синглиси Унсинни шунақа деб юпатади. Лекин нега булар ўзини аламзадалар дейишади. Карим читтак удцабуронлиги учун Мирзакаримбойга айланиб, Йўлчилар ношудлиги, жоҳиллиги учун қароллигича қолиб кетган бўлса, алам қилиб қўзғолон кўтариши керакми?! Шуми аламзадалиги?! Бу, тўғриси, ҳасадгўйлик эмасми?!

Дилбархон (патнис кўтариб киради): Овқат тайёр, қани ҳамма дастурхонга.

Шавкат: Ойбек, сен ноҳақсан. Асарни (дастурхонга яқинлашиб) тушунмабсан.

Ойбек: Мен адашимни — ёзувчи (у ҳам дастурхон атрофига ўтириб) Ойбекни тушуняпман, дада.

Дилбархон: Бўлди қилинглар! Овқат совийди. (Барчалари овқатланшига ўтирганларида эшик қўнтроғи жиринглайди. Ойбек бориб эшикни очади ва қувонч билан «Буважон»дея қичциради. Хонага Шавкатнинг отаси Зоир ота қўлида папка ва елим халта сеткаси билан кириб келади. Шавкат ва Дилбархон ўринларидан туриб, салом бериб, оталарини кутиб оладшар)

Зоир ота: Ваалайкум ассалом! Бормисизлар, яхши ўтирибсизларми? Чол-кампирни эсдан ҳам чиқариб юбординглар, шекилли. Бормайсизларҳам… (ҳаммалари қўл очиб, қария дуо қилади).

Шавкат: Тинчмисизлар, дада? Ойим яхшимилар? Ҳар куни ойим билан телефонлашиб турибмиз-ку…

Зоир ота: Ҳа, онанг ҳар куни ҳаммангга биц-бир телефон қилиб, ҳол-аҳволларингни билмаса, хотиржам ўтира олмайди.

Дилбархон (Ойбек билан дастурхонни қайта тузата туриб): Соғлиғингиз яхшими, дада. Ойимлар, Нусратжоилар уй-ичи билан соғ-саломатми?

Зоир ота: Соғлиқ бир нави. Юрибмиз тупроқцан ташқари… Соғлиқни ўйлайверса, одам уйда ўтириб қолар экан. Бирор юмуш билан чалғимасанг, ҳали у еринг, ҳали бу еринг оғриётгандек туюлаверади…

Шавкат: Ҳа, энди ёшингиз саксонга борди. Ҳалиям юмуш қилиб юрсангиз уят бўлар. Маҳалла-кўй нима дейди…

Дилбархон (чой узатиб): Олинг, дастурхонга қаранг. Норин қилган эдик. Шўрвалаб чиқайми?

Зоир ота: Йўқ, йўқ, раҳмат! Биласиз-ку олтидан кейин овқат емайман. Бизнинг кечки норма бир пиёла қатиқ. Уйга бориб, ётишдан аввал озроқ қатиқ ичаману, эрталаб яна отдек бўлиб тураверамиз. Йигирма йилдан бери шу одат. Худога шукр, қон босим ҳам жойида, юрак ҳам соатдай ишлаб турибди…

Дилбархон: Ҳа, сизни билган таниш-билишларимиз ҳавасланиб юришади. Саксонга бордилар десак, сира ишонишмайди.

Ойбек: Бувамларни ўзлариям ёшлар, қилаётган ишлариям ёшларникидек… «Ништяк» ишлар қилиб ташлабсиз-ку маҳаллада, бува!

Зоир ота: Ҳа, тойчоқ. Сен ҳам эшитдингми?

Дилбархон: Ойимлар телефонда айтувдилар. Жуда катга ишлар бошлаб юборибсиз…

Шавкат: Тинчликми, дада. Яна нима бошладингаз?

Зоир ота: Э, қариганда биз ҳам қуюлмадик.. Биласан, 5-6 йилдан бери ҳеч кимни тинчитмай, маҳаллага янги гузар қурдик. Ҳайҳотдай бинода биргина маҳалла идорасию, беш-ўнта нафақахўр бекорчилар чойхўрлик қилиб ўтирадиган чойхонадан бўлак нарса йўқ. Раисга икки-уч айтдим: Ҳой, бу бинодан яхшилаб фойдалансанг-чи. Тўрт-беш минг аҳоли яшайдиган маҳаллада тайинли новвойхона, дўкон йўқ. Яна маҳалла йўлнинг устида бўлса… Раиснинг парвойи палак. Кундуз ўзининг хизматига бориб келгач, кечқурун бирпас маҳалланинг у-бу ишини қилган бўлади, вақги-фурсати йўқ. Кел, ўзим шу ишга бир уннай дедида. Қараб турсам, маҳаллада ўн-ўн беш Ойбек қатори ўспирин болалар ҳам бекор қолиб, чойхўрларнинг қаторига қўшиляпти. Секин-секин карта-қимор деган нарсалар оралаб қолди. Шу болаларниям ишга солай, савоб бўлади дедим. Нусратда машина бор, яна битта машина нимага керак дедиму, шартта ўзим миниб юрган «Жигули»ни сотдим. Гузарнинг орқа томонидаги учта-тўртта хонани мослаб жиҳозлаб, новвойхона, сартарошхона, дўкон, аптека кдвдим. Йўл усти эмасми, ижарага олишни хохлаган талабгорлар ҳам дарров топила қолди. Маҳалла болаларини ишлатиш, шогирд қилиш шарти билан ҳалиги жойларни ишга тушириб юбордик. Фойдасидан менга ҳам бўлади, маҳаллага ҳам. Ҳозирча ишлар ёмон эмас. Гузарнинг ён томонида уч-тўрт сотихча сайхон ер бор. Шу жойдан ҳам яхшигина фойдаланса бўлади. Укангнинг қурилиш идораси ҳам ўтириб қолган. Тирикчилигининг тайини йўқроқ. Биласан, машина устачилигига унча-мунча қўли келади. Ўша сайхон ерга машина тузатадиган устахоналар қурсак. Уканг бош бўлади, ҳам маҳаллани яна беш-ўн боласи ишлик бўлиб қолади. Шунга ёзув-чизувни биласан, ўша ерни хат-ҳужжатини қилишга ёрдам берасанми деб келиб эдим.

Ойбек: Вой, буважон-эй. Зўрсиз-ку! Мана замонавий (бувасини орқасидан қучиб олиб) Мирзакаримбой, дада.

Шавкат: Тек ўтир, ҳовлиқаверма! Дада, зарурми шу сизга, қариган чоғингазда… оғримаган бошингизга ташвиш орттириб?

Дилбархон: Вой, нима деганингиз бу? Дадам укангизни, жиянларингизни ўйлаяптилар. Яна қанча маҳалла болалари ишлик бўлиб қоляпти… Яхши-ку бу!

Шавкат: Вей, ўйлайсанларми сенлар?! Маҳалла-кўй, қариндош-уруғ айтмайдими, иккита ўғли бор одам қариганда идорама-идора сарсон, дўкон очиб, автосервис қуриб, кўчадан бери келмай юрсалар…

Зоир ота: Ҳа, нима қилибди?! Кўролмайдиган бекорчилар гапираверади-да. Агар ўшаларнинг гапи билан ўтираверсам, ҳалигача соғ-омон юрмасдим.

Шавкат: Дада, ҳар ишнинг вақти-соати бор. Ёшингизга ярашмайди бу ишлар. Ёшлар қиладиган ишларга уннаб, бирор кор-ҳол юз бермасин дейман. Фарзандларни роҳатини кўриб, дуогўй бўлиб ўтирадиган пайтинглар ҳозир сизларни…

Зоир ота: Умрингдан бир кун қолса ҳам дарахт эк, деган машойихлар. Ўзинг роҳатини кўрмасанг, бола-чақанг кўради-ку! Ҳар замонанинг ўзига қараб иш тутиш керак. Буни тушунмаган одам ношуд одам. Нуқул ҳасрат, шикоят қилиб, замона ундоқ бўлиб кетди, одамлар бундоқ деб вайсашдан нарига ўтмайди.

Шавкат: Шунчалик замонавий экансиз, нега энди ёшлигингизда давлат ишида ишлаб, ойликни кутиб, эрта кетиб, кеч келиб юрардингиз. Номингиз магазинчи эди. Уч-тўртга нон дўкони мудири эдингиз. Қўша-қўша иморатлар солиб, янги-янги машиналар минмадингиз. Ҳатто қўрқиб, дўконингаздан битта нон ҳам кўтариб келмасдингиз. Маҳаллага яқин келиб, атрофдаги дўконлардан нон сотиб олиб, уйга кирардингиз. Нега ўшанда шу тадбиркорлигингиз кўринмаган эди?

Зоир ота: Ўв, бола, айтяпман-ку сенга, замонага қараб иш қилиш керак деб. У вақтларда тузукроқ бир нарса орттираман десанг ўғирлик қилишинг, бировнинг ҳаққига хиёнат қилишинг керак бўларди. Чунки ҳамма нарса давлатники эди. Давлат берса ейсан, бермаса ўласан эди. Ҳозир ҳаммаси хусусий мулк. Бойийман десанг ҳаракат қил, йўл-йўриғини топ, миянгни ишлат. Ана Президентимиз телевизорда ҳар сафар мавриди келганда айтадилар-ку, бекор ётган корхонани текин бўлсаям уқувли тадбиркорнинг қўлига бериш керак деб. Ҳамма гап интилишда, ғайратда.

Ойбек: Прикол… яшанг бува! Мен дадамларга Мирзакаримбой зўр чол экан, ишбилармонлиги туфайли одций баққодцан заводчи бойга айланган экан, десам жаҳллари чиқяпти. Нуқул Йўлчини пример қиладилар манга.

Дилбархон (коса-товоқларни йиғиштира туриб): Сизлар гаплашиб ўтира туринглар… (чиқади)

Шавкат: Мана кўрдингизми, дада, ҳозирги замонавий қарашларни. Диёнатли меҳнаткаш Йўлчи ландавур, ичи қора экан-да, «илоннинг ёғини ялаган» Мирзакаримбой яхши эмиш. Мана бу валакисалангларга ибрат, идеал эмиш.

Ойбек: Ибратлиги рост, лекин жуда идеал деганим йўқ-ку! Ахир ер сотма деса, «сандиқда чириб ётган моддан ердаги ахлат аъло» деб, капитал доим движенияда бўлиши керак деса, шу ибратмасми?! Ҳа, энди чол Гулнор-Пулнор деб Йўлчини чувихасига осилиб, сал ошириб юборади-да. Бир ёғи уни ҳам тушунса бўлади, одам-да барибир, яна пули ҳам бор…

Шавкат: Ана сизга замонавий ёндашув…

Зоир ота: Жуда ваҳималанаверма, Шавкат! Нима, ўғлинг ўзининг фикрига эга бўлса ёмонми? Мирзакаримбойларни жуда фаришта деяётгани йўқ-ку! Ишбилармонлигидан ибрат олса бўлади деяпти.’ Нафсиламбирини айтганда, ўғлинг ҳақ. Шўро замонида бойларни ёмонлайвериб, уларни олабўжи кўрсатиб қўйган. Аслида ўша бойлар бўлмаса, ўтмишдан нима мерос қоларди ҳозир. Мақбараю мадрасаларни ким қурган, ким сув олиб келиб, боғ яратиб, кўприк солган. Ҳеч нарсаси йўқ, мардикор, қаролларми ё сармоялик бойларми? Буни тушуниш учун жуда ақлли бўлиш шарт эмас.

Шавкат: Тўғри, дада, бойларнинг ҳам маърифатлиси бўлган, жоҳиллари бўлган. Хўжа Аҳрори Валий, Алишер Навоийга ўхшаган зиёли зотлар катта-катта мол-мулкларини хайрли ишларга, бунёдкорликка сарфлашган. Лекин Мирзакаримбойларни булар билан бир қаторга қўйиш керакмас-да.

Зоир ота: Э, ўғлим! Ҳеч ким буларни бир деяётгани йўқ. Фақат бойлар ёмон, камбағаллар яхши деган беъмани замонлар ўтиб кетди. Энди ақл-тафаккур замони. Ёмондан ҳам, яхшидан ҳам бир сабоқ чиқарса бўлади. Ўғлингнинг шунга ақли етган экан, суюнмайсанми бунга. Қўй ўз ҳолига уни, замонасига қараб яшасин! Аммо вақги-вақги билан назоратингни бўшаштирма. Нима бўлгандаям ёш, ҳаётнинг баланд-пастини кўрмаган…

Шавкат: Ҳа, яшанг! Мен ҳам шунинг учун Ойбекни беҳуда вақт ўтказмасин деяпман. Бу бўлса бемаъни оёқ ўйинлардан бўшамайди.

Зоир ота (неварасига кўз цисиб): Тойчоқ бўлгандан кейин сакрайди-да. Нима ўйин экан у ўзи, Ойбек?

Ойбек: Дискотека, бува, дискотека. Классний техника, света музикалар билан жиҳозланган ёшлар йиғиладиган жой. Энг охирги модадаги «шик» музика-ашулаларнинг записларини қўйиб беради. Гоҳи ўзимизни популярний эстрадник болалар келиб, янги қўшикларини айтади. Ким рақсга тушади, ким бир четга ўтиб напиткалар ичиб, мороженоелар еб, музика, қўшиқ эшитади. Албатта ким нимани хоҳласа шунақа бўлавермайди. Дискотекани дискжокей-ўртакаш олиб боради. Дискжокей классний бўлса, янги хитлар ҳақида, ҳозирги чиқаётган модадаги группалар, уларни дунёдаги рейтингги, умуман замонавий музика турлари, йўналишлари тўғрисида олдин гапириб беради. Болаларга шуларни гапириб бериб, керак бўлса, янгича ўйинлар, ҳаракатларниям кўрсатиб беради. Кейин жуда қаттиқ тартиб сақлайди. Битта-яримтаси яширинча ичса, бировларга халақит бериб, тўполон қиладиган бўлса, дискотеканинг икки-учта штатний дерзилалари тинчитиб ташлайди. Так что, дисхотека дегани жуда культурний, ёшлар йиғиладиган, дам оладиган жой.

Шавкат: Ҳа, аравани қуруқ олиб қочишга жуда устасанлар…

Ойбек: Дада, балки жуда шумний, жанжал бўладиган дискотекалар ҳам бордир. Аммо биз борадиганимиз жуда тартибли, яхши жой. Хохласангаз ўзингиз бориб кўришингаз мумкин…

Шавкат (жахл билан): Бекорчи вақгим йўқменинг!..

Зоир ота: Қани, тойчоқ, дискотеканг яхши ўйинларни ўргатаётган бўлса, биттасини кўрсатиб бер-чи. Магнитафонинг борми? (Ойбек шартта ўрнидан туриб, магнитафонни қўяди ва замонавий қўшиқ оҳангига мос ёцимли ҳаракатлар қилади. Ўйнаб туриб, бувасини ҳам тортади ва улар завқ билан ҳар бири ўз билганича рақсга тушадилар. Зоир ота ўзбекча цилиқлар қилиб, неварасини янада завқлантиради. Шавкат ўйин охирлаганда шартта бориб магнитафонни ўчиради. Шу ҳолат устига Дилбархон кириб келади)

Дилбархон (ҳайратланиб): Тинчликми?…

Шавкат: Бўлди, бас! Дада, ярашадиган иш қилсангиз-чи!

Зоир ота (кула-кула): Нима, ярашмаяптими? Ўзингизнинг ёшлигингиз эсингиздан чиқдими? А? Почаси катта клёш шимларни кийиб, вечерма-вечер югирардингиз-ку, ярим кечагача санғиб…

Шавкат: Ҳа… энди… У пайтларда анча маънилироқ бўларди. «Битлз», «Абба», «БониМ» деган яхши ансамбллар бўларди. Ёқимли қўшиқлар айтарди. Ҳозир нуқул шовқин… Аслида биздаям аҳмокдиклар бўлган. Кейин билдик, вақтни анча фойдалироқ ўтказиш мумкин экан… китоб ўқиб, ўз устимизда ишлаб…

Зоир ота: Йўқ, ундай эмас. Ҳар даврнинг ўз завқи, таровати бўлади. Баҳор айни қийғоч гуллаган вақгида қор-совуқ бўлиб, қанчалик нохушлик келтирса, инсон умрининг ҳам баҳори кексалик юмушлари ё фақат ташвиш билан ўтиши керак эмас. «Дискотека» дегани ёшларнинг йиғилиб, кўнгилхушлик қиладиган жойи экан-да… Шунга шунча ваҳимами? Бунга ортиқча аҳамият қилмаган маъкул. Одам тафтини одам кўтаради, дейишади-ку! Инсон табиатан мулоқотга интилади. Рўзғор, уй, бола-чақа ташвиши ёки куни узоқ ишхонада тер тўккандан кейин бирон жойда ҳордиғини ёзиб, ўзига тенгқурлар билан гурунглашишга мойил бўлади. Ўзбекнинг чойхонаси, оврупаликларнинг бар кафелари, ўриснинг пивохоналари—барчасининг моҳияти шу: дилтортар суҳбат, вақтни хушхол ўтказиш, кўнгил чигилини ёзиш учун восита. Чойхоналаримизда кўрасан-ку қари-қартанг гурос-гурос йиғилиб, оғиз ҳўлларга битта чойнак, битта пиёлани қўйиб олиб, кун бўйи дунёнинг у бошидан кириб, бу бошидан чиқади. Қизиқ одамлар бор-эй. Уйига фақат кечаси ётоқхонага киргандек думалагани кириб чиқадию, қолган вақтини тамом чойхонага бағишлайди. Иложи бўлса уйидаги насиба-таомини ҳам чойхонага олиб чиқиб, кўпчилик билан баҳам кўради. Ўрта ёшдаги одамлар аксар ошхўрлик, пивохўрлик шаклидаги улфатчиликка танда қўяди. Гап-гаштак қилади. Уларни хумори ё қозонни «жаз-биз»и ёки пивабоп газакларни териб қўйиб, боксчининг қўлқопидек кружкалардан сариқ суюқликни хўплаб ўтириш билан ёзилади.

Ёш ялангнинг бўлса завқи-шавқи баланд бўлади. Улар қўним билан ўтириб олиб, бамайлихотир суҳбат қилолмайди. Юраги тошиб туради. Сабри чидамайди. Тизгинлаб бўлмайдиган завқи-шавқини гоҳо қора терга ботгунча сакраб, ўйноқлаб босади. Оёқ ўйинларининг бор мазмуни шунда. Бўлмаса ҳар жойини ҳаракатга солиб, қилпиллайверишдан нима маъно топасан. Мана шуларнинг барчаси инсон феълидаги жамоага, ёш-аҳволига муносиб гурунг-воситага мойилликдан. Буларнинг бари навбати билан келаверади. Бугун дискотека, эрта ошхўрлик, улфатчилик, ҳўв нарироқ бориб эзма чойхўрлигу шакаргуфторликлар. Муҳими инсон ўз-ўзига нега бу дунёга кеддиму нега кетаман, бу осмону замин орасида нима қилиб юрибман, деган саволларни бера олишида. Ўзидан из қолдира билишида. Майли у из оламшумул ишларда бўлмасин, балки маҳалла-кўй, балки қариндош-уруғлари, балки ўғил-қиз-оила аъзолари қалбида муҳрлансин. Шунда ҳаёт мазмунли ўтади, худо берган умрдан наф бўлади. Гоҳо айрим давра-тадбирларда узоқ умр тилаб, юзга киринг, юз эликка киринг деб хушомад қилиб қолинса, энсам қотади. Эй, бемаъни, бекор ўтган узоқ умрнинг кимга кераги бор. Ҳаётинг шундай мазмунли ўтсинки, ҳар бир кунинг ойларга-йилларга татисин. Шунда умрингни кун санаб, кўринганга ўзинг амал қилмаган хислатлардан насиҳат сўқиб ўтирмайсан.

Ҳали мени айтди дерсан. Балки ўша ўйинхона-дискотекаларда болангнинг, унинг ^тенгқурларининг кўнглига катта орзулар тушаётгандир. Ўша ердаги гурунг-мулоқотларида нималаргадир ҳавасланиб, нималарнидир инкор этиб ўз келажакларининг суратини чизаётгандирлар. Ажабмаски, бугун сену биз назар-писанд қилмаётган ё келгусидан хавотирга тушаётган шу енгилтак, ўйинқароклар эрта бир кун оламни яшнатувчилар бўлса. Илоҳо, шундай бўлсин! Омин, Аллоҳу акбар!

Дилбархон (чойнакни ола туриб): Ойбек, буванглар ҳам жуда романтиклар-а… Чойни янгилаб келай… (чиқади)

Ойбек: Рост, бува. сиз романтиксиз. Доим ёш бўлганга ўхшайсиз.

Зоир ота: Э, тойчоқ, ўзимизни шунақа тутиб, овутиб юрганмиз. Бўлмаса, биз кўрган азобу қийинчиликларга темир ҳам дош беролмасди. Илоё, сизлар кўрманглар у азобларни.

Шавкат: Қийинчилик дейсиз, булар қийинчилик нималигини тасаввурига ҳам келтиролмайди. Жўмракни бураса иссиқ сув, совуқ сув, ош-овқати тайёр, кийим-кечак бисёр, нима ғами бор. Эрта-индин коллежни битиради. Кейин олий мактаб. Ҳаммаси рисоладагидек…

Ойбек: Дада, очиғи, мен бу йил институтга ҳужжат топширмайман.

Шавкат: Мана, навбатдаги эркалик. Албатта, «сиз топширмайсиз. Сиз учун мана биз топширамиз, биз… Шунга ҳам жонингизни койитасизми?!

Ойбек: Дада, мен чиндан айтяпман. Бир-икки йил ишламоқчиман.

Шавкат: Э-э, йиғиштир олифтагарчиликни! Ким сени ишга оламан деб ўлиб турибди.

Зоир ота: Шавкат!.. Ўғлингни эшйтсанг-чи. Унинг ҳам бир ўйлагани бордир. Ойбек енгилтак бола эмас, худога шукур.

Шавкат: Дада, мана-ман деган хорижни катта университетларини, ўзимизнинг энг зўр дорилфунунларни битириб, тайинлик иш тополмаётганлар қанча-ку, коллежни битирган иқгисодчига жой қайда?!

Зоир ота: Ҳа, нега унда институтга кириши керак Ойбек?

Шавкат: Олий маълумот олса, ҳар қалай касби тайин, ишга жойлашиш имконияти нисбатан кўпроқ. Яна орқадан бир туртки бўлса, у ёғи ўзига боғлиқ.

Ойбек: Дада, мен умуман икки-уч йил бу ердан четроқда ишламоқчиман. (Дилбархон чой кўтариб киради)

Шавкат: Хориждами?

Ойбек: Йўғ-эй… вилоятда, масалан Қашқадарёда…

Дилбархон: Ўйлаб гапиряпсанми, ўғлим?

Ойбек: Ҳа, ойи. Жуда пухта ўйладим.

Зоир ота: Хўш-хўш… гапир-чи, ўғлим. Нима режалар тузиб ўтирибсан?

Ойбек: Бува, ҳозир нима кўп — банк кўп, ширкат хўжаликлари, фермер хўжаликлари кўп. Вилоятлардан келган кўп болалар ўқишларини битириб, Тошкентда қолишга ҳаракат қилишади. Балки шунинг учун ҳам иш топиш қийиндир. Тошкент катта шаҳар. Тирикчилигини бир амаллаб ўтқазса бўлади. Лекин қишлоқларда ҳаёт ўзгармаса, жонланиш бўлмаса, тўла ривожланиш ҳам бўлмайди.

Дилбархон: Қишлоқларда ўзгариш йўқ деб ким айтди сенга? Ўзингча тахмин қилаверма! Уйлаб, ўлчаб гапиргин.

Ойбек: Майли, ойи… Балки ўзгариш бордир, лекин бир нарса аниқки, қишлоқларга биз керакмиз, жуда керакмиз. Ҳеч бўлмаса, ўзимизни ҳам бир синовдан ўтқазиб олармиз. Одам мустақил бўлиши керак-ку, ахир!

Шавкат: Мана сизга романтика! Мустақил бўлармишлар. (истеҳзо билан) Қани, қани, эшитайлик-чи… қишлоққа бориб олиб нима каромат кўрсатмоқчилар?

Ойбек (баланд, ўктам оҳангда): Дискотека очаман!

Шавкат (ҳезланиб, Дилбархон йўлини тўсади): Ҳозир шу болани бир нарса қилиб қўяман. Нуқул ўйин қилади, мазахлайди одамни…

Ойбек: Дада, ўйин қилаётганим йўқ. Жиддий айтаяпман. Бир ойча аввал коллежимизда Сангин ака деган қашқадарёлик бир фермер билан учрашув бўлди. Хўжалиги зўр, йилдан-йилга кенгайиб, даромади анча-мунча бўлиб қолибди. Қишлоқдаги эллик-олтмишта одамни иш билан таъминлабди. Ишларини яна кенгайтирмоқчи. Ўша атрофда банкрот бўлган консерва заводини ҳам сотиб олаётган экан. Менга ғайратли, ёш мутахассислар керак дейди. Иқгисодчига ҳам иш бор экан. Ўзимиздаги ёшлар енгил пул топаман деб шаҳарга кетиб қолган дейди. Аслида ёшларни қишлоқца ушлаб турадиган бирор кўнгилтортар жой ҳам йўқ экан. Клуб-маданият уйи бор экан-ку, аммо жуда ташландиқ ҳодда экан. Учрашувда унга қандай маблағларни жалб қилиб, ўша клубни ишга тушириш мумкинлиги ҳакдаа ўзимча таюшфларимни айтган эдим, қизиқиб қолди. Ўзинг келиб бирор йил ишлаб берсанг-чи, таклифларингни бирга амалга оширамиз деди. Мен иккиланган эдим, ҳамманинг олдида прикол қилди. Сенлар фақат гап биласанлар, оғизда ботирсизлар дейди. Тўғриси чидолмадим, бўпти, бораман дедим. Қўл ташлашдик… Нима қилибди… Аввал… аввал ўша фермер хўжалигига ўз соҳам бўйича ишга кираман. Секин у ёқ-бу ёқни қараб, маблағ жалб этишга ҳаракат қиламан. Балки кредит олармиз банклардан. Сангин ака пул топамиз деди! Ахир хўжалик ёшларни қишлоқда ушлаб қолишни хохдайди-ку! Мана кўрасизлар, бир йил, узоғи билан икки йилда ўз ишимни-дискотекани очаман, ҳаммангларни чақираман. Бува, биринчи меҳмон сиз бўласиз…

Зоир ота: Ҳа, ҳа, умрингдан барка топ, албатта бораман, албатта…

Шавкат: Дада, ростдан ҳам бунинг гапларига ишонаяпсизми?! Бу, бу хаёлпараст тентак-ку! Бу қишлоқнинг, ўзбек қишлоғини қандайлигини умуман билмайди. Кўрган бўлса, бир-икки Паркентдаги қишлоқларни кўрган дам олишга чиққанимизда. Қашқадарёнинг чўлларида ҳеч бир шароитсиз, яқин кимсасиз ёш бола бир ишнинг бошини тутиб кета олар эканми?! Бу романтикамас, ғирт аҳмоқона фикр, тентакликдан ҳам баттар.

Зоир ота: Шавкат, ёшинг элликка қараб кетяпти. Айт-чи, сўнгги йллларда бирор марта ўз манфаатингдан нарига ўтиб, ўзгалар учун ҳам бир иш қилдингми? Дунёда фақат ўзим бўлай, мендан бошқаси бўлганча бўлар деб яшаб бўлмайди. Ёшлик бир асов дарё. Юрагида ўт қайнаган пайтда инсон унча-мунча қийинчиликка қарамайди. Муаммою мушкилотларни осон ҳал қилади. Муҳими, мақсад аниқ бўлсин, танлаган йўли тўғри бўлсин, куч-ғайратини жўяли сарфлай билсин. Шунда қилган ишвдан ўзигаям, ўзгагаям манфаат тегади. Катта ишлар қилишни замон сўраб турибди. Мана шу тойчоқлар келажак учун ишламаса, интилмаса, бу юртни ким обод қилиб, ким жаҳонга қўшади. Ота-боболарнинг буюк ишларини гапириб мақтанишни яхши кўрамиз. Ўзинг ҳам телевизорга чиқсанг Имом Бухорий, Нақшбандий, Амир Темур деб оғзингнинг таноби қочади. Хўш, инсон ўтмиш билангина тирикмас-ку?! Бугуннинг, эртанинг буюклари чиқиши керак-ку! Токайгача улуғ тарих, шонли тарих деб ётасанлар? Қўй болангни ўз ҳолига, сен белгилаган йўлдан эмас, ўз йўлидан борсин.

Дилбархон: Дадажон, Ойбек ёш бола-ку ҳали…

Зоир ота: «Бўлар бола ўн бешида бош бўлади, бўлмағури элликдаям ёш бўлади», деган экан бурунгилар. Шунақа режалар тузишга акли етиптими Ойбекнинг, демак у ёш бола эмас. Ота-онага бола ҳамиша ёш туюлаверади. Ҳамонки, ўз ақлим билан яшаб, ўз меҳнатим билан бир нарсага эришаман деяптими, демак у ўз ҳаёти учун ўзи жавоб бера олади. Фикрлайдиган одам ҳар нарсага ўз ичида, «нега» деган сўроқни бериши керак. Ҳар ишни англаб, моҳиятига етиб бажариши керак. Ҳар нарсага мустақил ёндошув керак. Шунда фикр ҳам, ҳаёт тарзиям ўзига хос мустақил бўлади. Шунда ўсиш, ўзгариш, тараққиёт бўлади. Фикр ўсмаса, кимнидир дегани ёки қилган иши кўр-кўрона такрорланаверса, ҳаётнинг не маънисию, не чиройи қолади?! Беринглар эркини ўзига! (Ойбекка кўз қисиб) Тойчоқ далаларда бир яйрасин. Иродасини, ақл-заковатини синасин. Агар ўша қишлоқларда набирам йўлини топса, мен фақат хурсанд бўламан, бугинамас, фахрланаман ҳам.

Шавкат: Дада, нималар деяпсиз?! Ўзингиз пул топаман деб саксонга борганингазда тадбиркор бўлиб юрибсизу, мени ўзинг учун яшайсан, худбинсан, дейсиз. Яна шу ёш боланинг енгилтак хохдшларига ён берасиз. Тушуна олмаяпман сизни.

Зоир ота: Ўғлим, сен ўқидинг, китобга берилдинг, олим бўлдинг, худога шукр, тўғри юриб, тўғри яшадинг. Дунё ўзгариб, баъзи қийинчиликлар пайдо бўдди. Вақт бир жойда қотиб турмас экан. Аммо сен бир жойда туриб қолдинг. Қирққа кириб-кирмай юрагингда олов сўнди. Тинчгина бола ўқитиб, институтга тайёрлаб, бировларни хат-ҳужжатини кўриб бериб, топган беш-ўн сўминг қора қозонингни қайнатганига шукр қилиб, четга ўтиб олдинг. Ўғлинг буни хоҳламаяпти. У эл-юртга ҳам нафим тегсин, ўзим ҳам бировдан кам бўлмай деяпти. Яхши еб, яхши киймоқчи. Орзу-ҳавасли дунёда бою-бадавлат бўлиб яшамоқчи. Тўғрими тойчоқ? Нимаси ёмон буни?

Ойбек: «Прикол»! Тўппа-тўғри, бува.

Шавкат: Дада, сиз айтаётганингиз хомхаёл. Бою-бадавлат яшашнинг ўзи бўлмайди.

Зоир ота: Албатта, ким сенга барчасини тайёр қилиб беради. Шунинг учун ҳам умр берилган. Барини ўзинг, ўз куч-қувватинг, интилишинг билан яратгин деб. Худога шукр, юрт тинч, ҳар қанча интилсанг йўлинг очиқ. Яна айтаман, катга ишлар замони ҳозир. Мўлжални ҳам катга олиш керак. Ойбек узоқни кўзлаётган экан, йўлини тўсма!… (ҳазил аралаш) Кдни, тойчоқ, ўзимизни ўзбекчасидан ҳам қўйчи, мен сенга болельшик. Биз даданг билан қоғозларимизни тахлаб олайлик. Кабинетингга ўтамизми, Шавкат?

(Шавкат гарангсиб, ўйланиб, отаси билан иш хонасига кириб кетади).


ИККИНЧИ ҚИСМ

5-кўриниш

Мастуранинг квартираси. Радиода сокин куй таралаяпти. Ошхонада «жиз-биз» овозлар. Сабоҳат бир нима пиширяпти. Эшик цўнғироғи қайта-цайта жиринглайди. Уйқудан энди турган Малоҳат эснаб чиқиб, эшик томон йўналади.

Малоҳат: Сабо, эшикни очсанг бўлмайдими? Эшитмаяпсанми?

(Малоҳат эшикни очади. Замонавий тадбиркор аёллардай ўзига қараб, дид билан сипо кийинган, бир қарашда ёқимли таассурот қолдирадиган қиёфада Гулнора кириб келади. Кўлида чоғроқ чамадон.)

Малоҳат (шодон): Вой, Гулнор хола. (қучоқлашиб кўришадилар. Ошхонадан фартук таққан Сабоҳат ҳам чициб келиб, холаси билан кўришади)

Сабоҳат: Гулнор хола, яхшимисиз, поччамлар, Гули, Нигора қизлариз яхшими? Рустам катта йигит бўлиб қолдими?

Гулнора: Ўзингизлар қалайсизлар? Тинч-омон ўтирибсизларми? Ҳалиям ухлаб ётувмидинг, Малоҳат? Уқиш йўқми бугун? Сен дурустмисан, Сабоҳат, ўқишлар тугаб қолдими? Ойинг қани?.. Ҳа-я, ишдадир, ҳойнаҳой…

Сабоҳат: Ҳа, ишдалар… Келиб қоладилар… Холажон, келинг, ўтиринг. (Уччовлари стол атрофига ўтириб, дуо қшишади. Сўнг Сабоҳат Малоҳатга) Сен бориб ўқишга кетишнинг ҳаракатини қил! Мен ҳозир… Блинчик пишираётувдим. Сиз ўтира туринг… (Малоҳат дастурхон ёзиб, сервантдан цанд-қурслар олиб қўя бошлайди)

Гулнора: Малоҳат, сен ўқишингдан кеч қолма, кириб кийинавер… Айтмоқчи, Сабоҳат ҳам ўқишга бориши керак-ку?

Малоҳат: Йўқ, Саболарнинг ўқиши тугаб қолган (дастурхон тузашда давом этаб). Битиршд имтиҳонларини топширяпти.

Гулнора: Сенчи? Мактабни қачон битирасан?

Малоҳат: Бир йил бор ҳали. Бу йил тўққизга ўтаман.

Гулнора: Ҳа-я, ҳали бироз бор-ку сенга. Аммо кўрган одам сени мактаб боласи демайди…

Малоҳат: (қувлик билан) Тўғри, хола, мактабга бориб, дарс тайёрлайвериб эзилиб кетдим. Боғча боласига ўхшаб қолибманми?!

Гулнора (хандон ташлаб кулиб): Вой қурмагурэй, жуда аломатсанда Мало… Очилиб кетибсан деяпман. Бўй-бастингни қара. Ҳойнаҳой битта-яримта йигитинг ҳам бордир?

Малоҳат (тап тортмай хазил билан): Яримтамас, манга бир яримта келадиган «додахўжа» йигитим бор эди. Жа «шумний» бола. Мактабда бировни яқинлаштирмасди. Олдин синфда ҳамма болалар Мало, Малошка деб атрофимда ўралагциб юрарди. Бу дерзила ҳаммасини тинчитди. Қарасам, яккамохов қилиб қўйяпти, рейтингим тушиб кетяпти. Шаргга бордим-да, «ўв, пацан, дедим, чочиб ташайман, ўт бу ёққа» дедим. Мани Мало-бало дейдилар, сандақа чурвақаларни копейкага олмайман, ман независимий қизман дедим, «ўч» дедим. Ўчди. Ўшандан бери рейтинг яна кўтарилган. Ҳамма болалар менга парвона. Так што, битта-яримтамас, целий мактаб йигитим бор. Ҳозир кириб, «шик» кийиниб чиқсам, янаям очилиб кетаман.

Гулнора (кулиб): Вой қурмагур Мало ей-й…, Мало-бало деганча борсан-да…

Сабоҳат бир қўлида қуймоқ тахланган тарелка, иккинчи қўлида чойнак суҳбат устига кириб келади.

Сабоҳат (енгил койиб): Ҳали шу ердамисан?! Бор тезроқ ўқишингга, кеч қолдинг-ку?

Малоҳат (йўлакай тарелкадан битта қуймоқни илиб олиб): Бораманда, ўқитувчилар барибир мени кутиб туради дарс бошламай…

Гулнора: Ия, бу қанақаси бўлди? Сенлар ўқитувчини кутиш ўрнига, у сизларни кутадими?

Малоҳат: Ҳамманимас, битта мени кутади. Хола, ким билан гаплашаётганингизни биласизми? Мен авторитетман синфда. Мен бориб синфни тинчитиб берганимдан кейин, ўқитувчи дарс бошлайди…

Гулнора: Ростданми, ҳали мактаблар шунақа бўлиб кетганми?

Сабоҳат: Бор, бор, лағмон илавермай, ўқишингга бор, тезроқ (Малоҳат чиқади). Сиз ҳам соддасиз-да, хола, ҳамма гапига ишониб ўтирибсиз-а?

Гулнора: Ким билади, биз содда қишлоқилар ўн-ўн беш йилдан бери шаҳар ҳаётидан узоқлашиб, бу ерларда нималар бўлаётганлигидан бехабармиз-да. Келсак, битта-ярим қариндош-уруғникига тўй-ҳашамга ров келиб, ров кетамиз. Шаҳар болалари, мактаблар бунақа бўлиб кетганини билмаймиз ҳам, очиғи ишимиз ҳам йўқ. Бизнинг болалар ёш, балки ҳали кичкина синфларда бўлгани учун ҳам сезилмас. Лекин дарс бўлмади, муаллим шаҳарга пул ишлагани кетиб қолибди, ремонтга пул беринг, синфни жиҳозлаб беринг деган гапларни тез-тез эшитамиз. Аммо ўқитувчи дарс бошламай, ўқувчисини кутиб ўтириши… ақл бовар қилмайдиган иш…

Сабоҳат: Хола, қизиқмисиз, Малонинг ўнта гапидан биттаси рост бўлса бор, бўлмаса унисигаям ишонч йўқ. Ҳамма билан шунақа ҳазил-ҳузул қилиб, кулишиб кетаверади. Сизниям бир куддирай деган-да!

Гулнора: Вой, қурмагур Малоҳат-ей. Жуда шўх қиз бўлибти-да бўлмаса, менга тортиб. Мен ҳам шунақа, ерга урса кўкка сапчирдим. Ойинг у, ҳалимдеккина бўлиб, бир гап гапирса уялиб, қизариб ўтирарди. Сен ҳдм онангга ўхшадинг. Уй иши, майда-чуйда юмушлар билан куймаланишаверасан… Майли, бу гапларни ^ўяйлик. Сабоҳат, сан ақлли, мулоҳазали қизсан. Уқишинг ҳам битиб қолибди. Келажагингни ўйлаяпсанми? Тўғриси, мен сени олиб кетгани келдим. Бу ерда ҳамшираликка жойлашиш жуда қийин. Жойлашган тақдирингда ҳам топганинг ўзингнинг юриш-туришингдан ортмайди. Ойинг айтгандир, биз поччанг билан хусусий стомологик клиника очганмиз. Мен тишларни даволайман, поччанг эса ортопед-коронка, протезлар ясаб, тиш қўяди. Беш қўлни оғизга тиқмай, ўша ернинг, одамларнинг шароитига қараб инсоф билан ишласа, кам бўлмас экан инсон. Даволанувчилар кундан-кун кўпайиб, иш қизиб кетяпти. Клиникани кенгайтирмасак, мижозларни йўқотиб қўямиз. Шу келишда яна битта стомотологик стол-комплект олиш масаласини ҳал қилиб кетишим керак. Демак унда ишлайдиган врачлар, ҳамширалар муаммосиниям ҳал этиш лозим. Табиий, ойлик маош ишига қараб, плюс жой-шароитига қараб, давлатнинг клиникаларидан беш-олти баробар кўп бўлади. Сен мана тайёр ҳамшира бўлсанг, нима қиламан мўмай ойликки бировга бериб. Бу ёқда ойингнинг аҳволини сал енгиллатармидик… Айни орзу-ҳавас кўраман деганда, саҳар мардовдан пол ювиб, фаррошлик қилиб келиб, яна игна-ипга кўз нурини тўкиб, емай-ичмай сенларнинг мол-ҳолингаи қилиб, умрини шундай ўтказаверадими?

Сабоҳат (суюниб, сўнг суюнганини яширишга уриниб, сиполик билан): Холажон, тўғри ҳамма гапларингиз. Мен ҳам ойимга жуда ачинаман. Нима кўрдилар ҳаётда. Дадам билан турмушлари ўхшамади. Улар ёрдам бераман десалар, ёрдам у ёқда турсин, ҳатто номлариниям тилга олдирмайдилар. Ўзлари эса меҳнат-машаққатдан бўшамайдилар…

Гулнора: Нима, даданг билан кўришиб турасанларми?

Сабоҳат: Фақат мен яширинча учрашиб тураман. Гоҳо ўқишимга келиб, аҳволимдан хабар олиб кетадилар. Малоҳат яқинлаштирмайди. Ойимга ўхшаб гордий уям. Ё ойимлардан чўчийдими, ҳар қалай мактабига уч-тўрт борсалар, кўзларига кўринмай, қочиб кетибди. Мен дадамни ҳам тушунаман. Суймаганга суйкалма дейишади-ку! Балки ойим бечора фақат уй, иш-юмуш деб юравермасалар, ҳаётлари бошқачароқ бўлармиди…

Гулнора: Майли, қўй бу гапларни, вақти келиб ҳаммалари тушунишар ким ҳақ, ким айбдор… Сен бу томонини ўйла. Дипломингни қачон оласан? Мен беш-олти кун шу ерда бўламан. Ҳалиги масалаларни ҳал қилишим керак. Рози бўлсанг, ўзим билан олиб кетаман…

Сабоҳат (ўйланиб ер чизиб): Ўзимга қолса, йўқ демасдим, хола. Меҳнатдан сира қочмайман. Аммо, лекин…

(Шу пайт ичкаридан башанг кийинган тор шим, енгил қизил кофтада, пардоз-андоз қилиб олган, қўлида сумкача Малоҳат чиқиб келади).

Малоҳат: Ўтирибсизларми, компания бўлиб?

Гулнора (ҳайрат билан): Вой Мало-о… Жуда бошқачасанку-а?! Бу ерда мактабга шунақа аҳволда борса бўладими?

Сабоҳат: Форманг қани, Мало? Мактабга кетяпсанми ё ўйнаганими?

Малоҳат: Ишинг борми менда… Сиз кечаси билан дискотекада юрсангиз майлию, мен ўтираверайми кўмилиб… Мактабда барибир тайинли дарс бўлмайди. Чораклар якунланган, эрта-индин каникулга чиқамиз. Номига бориляпти… Синфдош болалар билан бир-икки соат мактабда бўлиб, кейин «Рандеву»га бормоқчимиз. Жа класний ўйинлар бор, нарёғи фонтан…

Гулнора: «Рандеву»йинг нимаси?

Малоҳат: Билмайсизми, хола? Сайлгоҳ борку, кечаси-кундузи одам қайнаб ётади, ўйинлар, караоке, хоҳласангиз ашула айтасиз, хоҳласангиз расмингизни чизиб ташайди, бедний художниклар… вообшем зўр… ҳеч зерикмайсиз…

Сабоҳат: Ойим биладиларми? Сўраганмисан?

Малоҳат: Ойимларни бугун ҳали кўрмадим-ку, қандай қилиб сўрайман?!

Сабоҳат: Сўрамаган бўлсанг, мактабга бориб, сўнг тўғри уйга келасан, тушундингми?

Малоҳат: Ақл ўргатаверма, ўзим ҳам биламан. Ойим келиб қолсалар сўрайман деб турибман-да, санинг оддингда кўзингни мазолит қилиб.

Гулнора: Катта кўчаларда шунақа ахволда юришга қўрқмайсанми, ёшгина қиз?

Малоҳат: Нимадан қўрқади? Нааборот, болаларнинг ўзи қўрқади бизлардан. Мен каратэга қатнийман. Уже белбоғим бор. Қани биттаси яқинлашсин, «тўквораман», мана бунақа приём қилиб ташлайман (каратэ машқларини кўрсатиб беради), тамом, секундда ўчади…

Гулнора: Вой Малоей-й… балосанда, бало…

Сабоҳат: Бўлди, бас қил совуқ қилиқиарингни… Мактабингга бор, кеч қоласан ойимни кутсанг. Дарсдан кейин келиб, сўраб кетасан…

Малоҳат: Бўпти, мен кетдим бўлмаса, хэлло май френд, хэлло (инглизча хиргойи қшгиб чиқиб кетади).

Гулнора: Синглинг ҳеч зериктирмайдиган қиз бўлибти-да, бировга тил бермаса керак сира?

Сабоҳат: Малонинг кўнгли жуда тоза, хола. Бир иш қилса, ёпишиб қилади, охирига етказмагунча қўймайди. Кейин жуда киришимли, ҳамма даврага кириб кетаверади ва бир пасда даврадагиларни ўзига қаратиб олади. Гапга ҳам уста. Шунинг учун синфдошлари ҳам, қўшнилар ҳам яхши кўришади уни. Уқишлари ҳам ёмонмас. Яна, ҳали кўрдингиз-ку, каратэга қатнаб, мусобақаларда қатнашяпти. Фақат ўйинқароқроқ. Бир жойда кўп туролмайди.

Гулнора: Ҳа, тегирмонга тушса, бутун чиқади Малоҳат. Бировга ҳақини осонликча бериб қўядиганлардан эмас. Ўзи асли ҳаётда шунақа бўлиш керак. Ушлаган жойингни кес. Мақсадни аниқ қўйиб, шунга жадал интилиш керак. Бизни ўзбекчиликда нима кўп, беҳуда, кераксиз уринишлар, одамни чалғитадиган майда-чуйда юмуш, ташвишлар кўп. Ҳар хил лозимандалар, латта-путталарга ўралашиб, умрни арзимас нарсаларга сарфлаб юборамиз. Мана, ойинг. Сенларни мол-ҳолингни бут қиламан деб тиними йўқ. Зарурми шунчалик десам, қизларимни бахти тўкис бўлсин дейди… (ўйланиб қолиб бир зум хўрсиниб). Кошки бахт шу латта-путталарда бўлса?! Майли, нима бўлгандаям онангни оғирини енгил қилиш керак… Хўш, кетасанми мен билан?

Сабоҳат (яна ўйланиб): Ойимлар кўнмайдилар барибир.

Гулнора: Ўзинг рози бўлсанг, онангни мана мен кўндираман!…

(Эшик қўнғироқ жиринглайди).

Сабоҳат (эшикка йўнала туриб): Вой, ана ойимни ўзлари келиб қолдилар, шекилли…

6-кўриниш

(Дастлабки саҳнадаги дискотека. Ҳали эртароқ бўлгани учун шовцин йўқ, шўх ўйинлар бошланмаган. Сокин куй тараляпти-Лотин Америкаси оҳангларида. Саҳнада мўъжаз стол-стуллар. Томашабинга таниш чеҳралар-олти синфдошдан учтаси «кола » ичиб, суҳбатлашиб ўтирибди.)

Феруза: Ойбекнинг кетиши аниқ бўлдими болалар?

Санжар: Аниқ! Бугун хайрлашув кечаси…

Равшан: Ойбекка қойилман. Дадасини барибир кўндирибди…

Санжар: Бувасига раҳмат дейиш керак. «Миравой» чол экан.

Феруза: Энди нима бўлади?

Санжар: Нима бўлади, кетади энди!

Феруза: Тўғри кетади, лекин бу ёғига нима бўлади. Сўппайиб қишлоқда ўтирмайди-ку!

Равшан: Нега сўппайиб ўтираркан. Ишлайди. Фермер хўжалигида экономист бўлиб ишлайди. Сенга хатлар ёзади «шаҳардаги дугонамга» деб.

Феруза: Ойбекнинг ўзининг хат ёзадиган дугонаси бор. Зор эмас менга.

Санжар (маъноли қилиб): Сенгаям зорлар топилиб қолар.

Равшан (бир оз қизариб, ҳаяжонланиб): Ҳа, ҳа, тўғри.

Санжар (Равшанга): Лавлагиз чиқиб кетди…

Феруза: Жиннимисан, Санди?! Равшаннинг Ойбекка ҳаваси келяпти…

Равшан: Очиғи, ростдан ҳам ҳавасим келяпти.

Савжар: Э, буларнинг ҳаммаси уч-тўрт кунлик кислород. Кислород балонни кўрганмисан? Сваркага ишлатади-ку. Бўшагандан кейин алмаштиришади. Ойбекниям пари чиққандан кейин, милинкий бўлиб қайтиб келади.

Равшан: Қайтмайди. Ойбек ориятли бола. Ўлса ҳам ғурури синадиган иш қилмайди.

(Кундуз кириб келади. Ўзига жуда оро берган-очилиб кетган)

Қундуз: Қалайсизлар!…

(Ҳамма Кундузни кўриб, бир муддат тикилиб қолади.)

Феруза: Даҳшат! Вообше «шик»!

Санжар: Тахта қилиб қўйдингку, вэй!

Равшан: Эҳтиёт бўл, юрагингдан уриб қолмасин.

(Кундуз ўзини кўз-кўз цилгандай беғубор жилмайиб пгуради)

Санжар: Йиқиламан ҳозир!

(Қундуз столда очиқ турган «кола»дан ҳўплаб, Санжарнинг юзига пуркайди)

Феруза: Прикол!

Санжар (ўзига келиб): Ўв, томинг кетдими?

Қундуз: Менинг эмас, сенинг томинг кетди. Йиқилиб тушмагин дедим. Биру бир.

(Равшан, Феруза хандон ташлаб кулиб юборишади)

Равшан: Бопладинг. Аёл кишини макридан қўрқ, деб бекор айтишмаган, оғайни. Барибир ўчини олади. Шунинг учун уларни фақат яхши кўриш керак.

Қундуз: О, донолар доноси. Бу гапларни албатга, ёзиб қўйиш керак. Феруз, дафтарингни ол…

Феруза: Ростдан, Қундуз. Жуда очилиб кетибсан.

Қундуз: Ўзинглар хайрлашув куни дединглар-ку! Шунга бироз ўзимга қараб қўйдим-да…

Равшан: Бирозгинаси шунақа бўлса, росманаси қанақа бўлади? Қара, Санжар бечорани ҳалиям тили айланмаяпти.

Санжар (қизариб): Бўлди, лағмон қилаверма!

(Ойбек кириб келади. Болалар билан ҳавода қўл уриштириб сўрашади)

Ойбек: Зўрмисизлар, болалар. О, Қундуз, Қундуз… Санди, мени чимчилаб қўй! Даҳшат-ку! Ништяк бўлиб кетибсан. Қойилман… Сабо келмадими?

Феруза: Ойбек, Қундузни мақгайсан-у, Сабоҳатни сўрайсан-а?

Санжар: Сенинг ҳам юрагингда «дирка» бўлса, ўша юрагингни тешганни ўйлайсан.

Равшан: Демак, ҳозирдан бошлаб Санжарниям юраги «дирка».

Санжар: Писта қил, ўв… Тўкиб қўяман, ҳозир.

(Шу пайт Сабоҳат кириб келади)

Сабоҳат: Бизниям даврага қўшасизларми?

Қундуз: Худди келишиб олгандай-а…

Феруза: Сабо, бормисан! Намунча ҳаялладинг? Вақтлироқ учрашамиз деб келишувдик-ку.

Сабоҳат: Эй, ойимларга бир соат тушунтиришга тўғри келди. Дискотеканг ёмон жой экан, болалар бузилиб кетар экан деб, сира юборгилари келмади. Борасану хайрлашиб тезда қайтасан деб, бир соатга зўрға жавоб бердилар.

Равшан: Мана, Ойбек, эшитдингми, бўлғуси қайнонангни дискотекага муносабатлари қандай экан. Сен бўлсанг Кашқадарёга бориб дискотека очаман деб юрибсан.

Санжар (ҳазилга буриб): Ҳа, нима, жуда аҳдидан қайтмаса, қизларини бермай қўя қоладилар-да…

Сабоҳат (қизариб): Жиннимисизлар, болалар. Оғизга келган гапни айтавериш эканда!

Ойбек: Гапирларинг, гапираверларинг… дадамга ўхшаб, сизлар ҳам барибир тушунмайсизлар.

Қундуз: Тушунтир биз омиларга! Мактабни битираётганда бир-биримиздан ҳеч нарсани яшириш йўқ деб, ҳаммамиз келишгандик-ку! Сен бўлса кеча кўришганимизда ҳам кўнглингдагини очиқ айтмадинг. Орқаваротдан эшитиб юрибмиз. Яна бирдан бугун «хайрлашув куни» дейишди…

Ойбек: Нега энди? Ахир бир проект бор, яхшилаб пишитиб олгандан кейин ўзим айтаман деган эдим-ку.

Равшан: Пишдими, ишқилиб?

Ойбек: Ҳозирча икки киши мен томонда. Дадамни кўндириш қийин бўляпти.

Санжар: Тўғри-да! Ёлғиз ўғил, эрта-индин инситутга кирадиган «каллали» бола, ҳаммасини ташлаб, чўл-биёбонга кетаман деса, ким тушунади, оғайни?

Ойбек: Қарши ҳозир жуда гўзал шаҳарга айланган…

Қундуз: Да-а, омиларни лол қолдиришга жуда уста бўлиб кетяпсизлар, жаноби ўғил болалар! Марҳамат қилиб бизларга ҳам тушунтирсанглар, бўлмаса биз…

Ойбек: Бўлмаса, биз ақли ноқислар ҳайрон бўлиб ўтираверамиз, демоқчимисан?

Сабоҳат: Ойбек, жуда ҳаддингдан ошма!

Ойбек: Ҳазил! Болалар, мен Қаршида дискотека ташкнл қилмоқчиман. У дискотека бутунлай бошқача бўлади. Менинг дискотекамда ҳамма учун мусиқа бўлади: ўзбек эстрадаси, классик мусиқа, шашмақом, чет эл, рус эстрадаси, классикаси, 60-, 70-, 80- йиллар мусиқаси, кексалар учун ретро мусиқа. Ашула айтмоқчи булганларга караоке. Албатта у ерда рубоб, дутор, ғижжак, доира, акардионга ўхшаган асбоблар бўлади. Кимнинг қўлидан келса олиб чалаверади. Хуллас, одамларнинг хоҳишидан келиб чиқадиган дискоклуб бўлади.

Қундуз: Нимага Қаршида, Тошкентда эмас?

Ойбек: Яхши савол. Аввалам бор бундай ишни Тошкентда бошлаш учун менда етарли маблағ йўқ. Кейинэса…

Санжар: Қаршида бошлашинг учун маблағинг борми?

Ойбек: Йўқ. Бир ойча аввал коллежимизда қашқадарёлик бир фермер билан учрашув бўлганини айтувдим-ку, эсингдами? Хўжалиги зўр, жуда гуриллаётган экан девдим. Ҳуллас… ўша фермер хўжалигига ишга бораман. Кейин маблағ топишга ҳаракат қиламан. Кредит оламан банклардан. Ўша фермер Сангин ака ёрдам беради! Қолаверса, мана сен борсан, Санжар, ёрдам бермайсанми?

Санжар: Менми…мен…

Қундуз: Санжар, йўқ деб қўяқол. Ойбекка катта пул керак.

Санжар: (Кундузга) Сен даллоллик қилма. Мен, Ойбеқдан хеч нарсамни аямайман. Лекин, Бек бу ишинг хом иш. Реал эмас. Хомхаёл. Романтик хаёлларга маблағ сарфлаш эса — аҳмоқлик.

Ойбек: Майли, хомхаёл бўлсин. Мен ўша хомхаёлни ҳақиқатга айлантирмоқчиман.

Равшан: Нима учун сен?

Ойбек: Нима учун мен? Яхши савол. Мен яқинда телевизорда бир лавҳани кўриб қолдим. Риштонда бир йигит бор экан. Телемастер. У йигитнинг қўллари йўқ.

Сабоҳат: Вой. Қандай, қўллари йўқ?

Ойбек: Шундай. Ампутация қилинган.

Сабоҳат: Қўллари бўлмаса қандай ишлайди?

Ойбек: Оёқпари билан ишлайди. Отверка, паялник, ҳамма нарсани оёқлари билан бажаради.

Феруза: Вой, мен ҳам кинода кўрганман. Биттаси оёқлари билан бутилка очади, пиво қуяди, милтиқ отади, расм чизади. Кулиб қотган эдим.

Қундуз: Майли, буни сенга нима дахли бор? Ахир сен соппа-соғсан-ку.

Ойбек: Ҳамма гап шунда-да. Соппа-соғман. Каллам жойида. Қўл-оёғим бутун. Лекин ногиронга ўхшаб яшайман. Дадам ёрдам беради, онам қўлтиқлайди, тоғам ўрнимни топиб ўтказиб қўяди, холам жойлаштириб қўяди. Мана шу ногиронлик эмасми?! Ҳамма нарса олдиндан белгиланган, худди трамвай изидагидек бекатлар аниқ: мактаб, институт, сердаромад жой, ҳашаматли уй, уйланиш, бола-чақа, карьера…Бир қадам у ёқ, бу ёққа ўтиш имкони йўқ. Фақат релс бўйича.

Равшан: Сен трамвайда эмас, таксида юрмоқчисан, шундайми?

Ойбек: Мен ўзимни нимага қодирлигимни билишни истайман. Ўша сизлар айтган хом хаёлни ҳақиқатга айлантира оламанми, йўқми, умуман бирор нарсага ярайманми йўқми? Шуни билишни истайман.

Санжар: (Истеҳзо аралаш) Болалар, тост! Мен мана шу колани ширин ва гўзал орзулар учун, дўстимиз Ойбек мисолида зўрға жон сақлаётган романтиклар учун ичишни таклиф қиламан. Бек, сен бизнинг фахримизсан, Ойбек учун! Унинг «Дискотека»си учун! (Ҳамма ичади)

Хонимлар ва жаноблар! Дискотека бу ёшларнинг эркинлик зонаси. Биз бу ерда барча нарсалардан озодмиз. Бугунги кеча дўстимиз Ойбекка бағишланган экан, значить гуляем! Соққаси биздан..!

Феруза: (ўйноқлаб) Мана буни сахийлик дейдилар!

Қундуз: Ойбек, яна битта савол берсам майлими?

Ойбек: Марҳамат.

Қундуз: Қароринг қатъий, шекилли? Ота-онангни ҳам кўндирдинг дейлик, лекин ундан кейин нима бўлади? Улар ўз ҳолича, сен ўз ҳолингча бошқа-бошқа яшайсизларми?

Равшан: Биз туғилганимиздан то ҳаётимизнинг охиригача ота-онамиз билан боғланганмиз, улардан ажралиб чиқиб кетиб, мустақил яшашимиз қийин…

Ойбек: Бизларнинг ота-оналаримиз — ўз даврларининг одамлари. Улар шундай яшаб келишган. Уларнинг тушунчасида болани катта қилиш, уни ўқитиш, уй-жойли қилиш, уйлантириб қўйиш, фарзандлари олдидаги бурчлари.

Равшан: Тўғри, биз ҳам бу бурчни бузилмас қонун деб билиб, ота-онамиздан умидвор бўлиб турамиз. Бундан ташқари яна, ўзимиз ҳам вақги келиб шундай қиламиз. Демак, бу бизни қонимизга жуда қаттиқ сингиб кетган. Ундан қутилиш мумкин эмас. Бу абадий анъана!

Ойбек: Тўғри, лекин шу тарзда яшайверамизми? Ахир дунё ўзгарди-ку! Бизнинг ўз йўлимиз, ота-оналаримизникидан бошқача, увдан афзалроқ йўлимиз бўлиши керак эмасми? Олдимизга аниқ мақсадлар қўйиб, уни руёбга чиқариш учун ҳаракат бошлаш зарур.

Қундуз: Ойбек, ниятларинг жуда яхши-ю, гапларинг ниҳоятда баландпарвоз-да, ўртоқ. Худди Олий мажлис минбаридан айтилаётгандай. Қарсак чалиб юборгим келаяпти.

Ойбек: Чал қарсагингаи! Ниятлар юксак бўлгандан кейин унга баландпарвозлик ярашади-да, мен сенга айгсам.

Қундуз: Ойбек, сен ўша азалий анъаналарни инкор қилиб, ота-онанг хоҳишларини рад этиб, нимага эришмоқчисан? Кимга нимани исбот қилмоқчисан?

Ойбек: Ҳеч кимга, ҳеч нарсани исбот қилмоқчи эмасман. Мен ота-онамни хоҳишларини рад этиб, умуман бош олиб чиқиб кетмоқчи ҳам эмасман. Мен фақат ўзим мустақил, ҳеч кимнинг «поддержка»сисиз, ўз кучим билан ўз «ишим»ни бошламоқчиман. Мен ўзим учун жавобгарликни ўз бўйнимга оладиган пайтим етиб келди деб ўйлайман.

Равшан: Ҳаёт учун жавобгарлик? Бундай жавобгарлик ҳаммамизнинг зиммамизда бор. Фақат бу жавобгарликни ота-оналик бурчидан ажратиб, улардан бошқа-бошқа тушуниш керак эмас.

Ойбек: Худди шундай! Биз ўша жавобгарлик борлигини биламиз, лекин уни ўз вақтида бўйнимизга олишдан қўрқамиз. Ёки уни кераклича ҳис қилмаймиз. Бундай жавобгарлик анчагача ота-оналаримиз елкасида бўлади ва биз шунинг учун ҳам узоқ вақт уларнинг қарамоғида яшаймиз.

Санжар: Жуда қизиқ гаплар бўлаяпти-ку! Нима, мен ота-онамнинг айтганини қилмаслигим, улардан бўлак яшашим керакми?

Ойбек: Менинг, сенинг ёки унинг мустақил бўламан деганимиз, ота-онасидан буткул бўлак бўлиш дегани эмас, хар бир инсон ота-онаси билан умрбод боғланган.

Қундуз: (Санжарга тикилиб, истеҳзо билан) Айниқса «баъзилар»…

Санжар: Тушунмадим.

Қундуз: Ўзингни гўлликка солма, Санжар.

Санжар: Гўлликка солаётганим йўқ. Нима демоқчисан сен ўзи?

Қундуз: Бу гапларнинг сенга ҳеч қандай дахли йўқ демоқчиман. Сен ота-онангнинг пинжидан нари кетолмайсан. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Улар сен учун ҳамма нарсани тайёр қилиб беришади…

Сакжар: Нима, бунинг учун мен айбдорманми?

Қувдуз: Ҳеч ким сени айбдор деяётгани йўқ. Фақат бу ерда сенга дахлдор бўлмаган масала тўғрисида баҳс бораяпш. Сен бориб бемалол ўйинга тушавериишнг мумкин.

Санжар: Сен ҳаддингдан ошаверма, мен…

Сабоҳат: Бўлди қилинглар, нима кераги бор ҳозир бу тортишувнинг. Баҳс қилишни билмаймиз. Бирпасда мана бунақа уришиб кетамиз. Келинглар, яхшиси….

Санжар: Яхшиси рақсга тушамиз. (Кундузнинг рўпарасига келади)

Қундуз: Ҳа, гапинг борми менда?

Санжар: Бор! Юр рақсга тушамиз!

Қундуз: Сен биланми?

Санжар: Мен билан, нима қипти?

Қундуз: Сен билан бир усулга тушолмайман-да. Оёғингни босиб оламан!

Феруза: Мен билан тушақол рақсга.

Санжар: Э, борларинг-э!

Ойбек: Қундуз, сенга нима бўлди?

Қундуз: Менинг бирор марта рақсга тушганимни кўрганмидиларинг? Рақсга тушмайман дедим, бўлди-да!

Сабоҳат: Бас қилинглар, болалар! Мен бошқа чидаёлмайман! Кетайлик. Ойимдан балога қоламан яна.

Равшан: Шошмай тур, Сабоҳат! Ойинг биладилар-ку, сен бугун Ойбек билансан. Бугун эса Ойбекнинг куни.

Санжар: (Уншг ишораси билан бармен бу сафар шампан винолари қуйилган бокамарни олиб келади) Мен яна бир бор Ойбек учун ичишни таклиф қиламан. Бек, сен мард йигитсан, ҳақиқий дўстсан. Мен сен билан фахрланаман. Сенинг бошлаган ишинг ҳақиқий йигитнинг иши. Бўш келма, дўстим! Билиб қўй, Тошкентда сенинг дўстларинг бор ва улар сени ёлғизлатиб қўйишмайди. Ёрдам керак булса — тортинмасдан сўра. Ҳар доим тайёрмиз. Гагшм тўғрими, болалар?!

Ҳамма: Тўғри!

Санжар: Бек, сен учун! Сенинг орзуларингни рўёбга чиқиши учун!

(Қундуздан бошқа ҳамма ичади )

Равшан: Қундуз, нима шампан виноси ичмайсанми?

Қундуз: Йўқ, ичмайман. Носамимий гапларни эса сира ёқтирмайман.

Санжар: Тушунмадим…

Қундуз: Нега тушунмайсан? Мен сенинг иккинчи маротаба қайтарган қадаҳ сўзингни назарда тутяпман.

Санжар: Мен Бекни ҳурмат қилишимни айтдим, холос. Буни керак бўлса учинчи марта ҳам қайтаришим мумкин.

Қундуз: Ўн марта ҳам қайтаришинг мумкин. Бироқ гап билан амалий ёрдам бошқа-бошқа нарсалар.

Санжар: Нима, ишонмайсанми?

Қундуз: Очиғи, йўқ!

Санжар: Сен бугун мен билан бутунлай юзкўрмас бўлмоқчимисан?

Феруза: Қундуз, мен ҳам ҳеч нарсага тушунмаяпман. Нима демоқчисан ўзи?

Кундуз: (Ферузага царата) Нимага тушунмайсан? Ойбек қаерга кетаяпти?

Феруза: Қаршига, дискотека очиш учун. Хўш, нима қилибди?!

Қундуз: Биз унга нима билан ёрдам беришимиз мумкин?

Феруза: Мен… йўлга тухум қайнатиб беришим мумкин. Товуқ қовурибми…

Санжар: Феруза, бор, бориб ўйинга тушиб тур! Оёғинг каллангдан яхшироқ ишлайди сени. Бор!

Феруза: Беҳазил. Йўлга эрмак учун бирон нарса олса зўр бўлади. Бек, чипсини яхши кўрасанми?

Санжар (бақириб): Феруза!! Бас қил!

Қундуз: Нега ўшқирасан? Феруза Ойбекнинг бошқа бегона шаҳарга бориб, дўстларисиз, ёлғиз қолишини тасаввур қилмаялти. У ерда яшаши учун, ўз ишини йўлга қўйиши учун анча-мунча ггул кераклигини билмаяпти. Ҳар хил чипсилар билан ёрдам бериб бўлмаслигини тушунмаяпти.

Санжар: Бек, сенга пул керакми?

Ойбек: Керакликка керак, лекин мен ҳеч кимдан пул сўраганим йўқ.

Санжар: Сўрашнинг ҳожати йўқ. Пул тўғрисвда муаммо йўқ деб ҳисоблайвер, дўстим.

Ойбек: Раҳмат, Санжар. Мен…мен..сизлардан…

Санжар: Бўлди, бўлди. Сабо, тезроқ ўйинга таклиф қил, бўлмаса, йиғлаб юборади.

Собоҳат: Мен ўйинга тушмайман, мен кетаман.

Ойбек: Тўхта, Сабо! Нимага кетасан? Сенга нима бўлди? (Сабоҳат жавоб бермайди) Гапирсанг-чи?!

Сабоҳат: Нимани гапирай? Ссн гапираяпсан-ку, булади-да…

Ойбек: Мендан хафамисан?

Сабоҳат: (кесатиб) Йўқ, хурсандман. Сен ўзинг ҳаммадан билағонсан, ҳамма нарсани якка ўзинг ҳал қилаверасан. Мен билан нима ишинг бор сенинг…

Ойбек: Бу нима деганинг, Сабоҳат? Ахир келишмаганмиз-ку!

Феруза: Вой писмиклар-эй!

Сабоҳат: Мени тўғри тушун, мен сен билан кетишни истаганимда ҳам барибир боришим ]умонга ўхшайди…

Ойбек: Нега, нима, ваъдалар ёлғонмиди? Ёки… ёки бошқа биронтаси билан…

Сабоҳат: Аҳмоқ.

Ойбек: Бўлмаса, нима бўдци? Гапирсанг-чи.

Сабоҳат: Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Фақат мен ойим билан гаплашиб олдим.

Ойбек: Сабоҳат, сен дунёдаги энг яҳши қизсан. Ойинг сира хавотир бўлмасинлар… сен бахтли бўлишинг учун ҳамма ишни қиламан. Фақагуфақат ёнимда бўлсанг бас!

Сабоҳат: Мени кечир Ойбек, ойимни ўйласам… уларни ташлаб кетишта ҳеч кўзим қиймаяпти…

Санжар: Қани, Бек, наҳотки сен шундай қизни ташлаб кета олсанг? Наҳотки сени дискотеканг мана шу, сени севгучи гўзал қалбдан афзалроқ бўлса?

Сабоҳат: Санжар, мен ҳали охирги гапимни айтганим йўқ…

Қундуз: (истеҳзо билан): Гапир, Ойбек! Қароринг ўзгармадими? Ўз сўзида турадиган эркакмисан, ёки…

Санжар: Ҳа, Қундуздан қўрқиш керак… Ҳадисларда, Бек, отанинг ўз боласига тарбия бериши, бирор ҳунарни ўргатиши, уйли-жойли қилиб қўйиши унинг бўйнидаги қарзи деб ёзилган.

Қундуз: Қойилман. Ўзингаинг манфаатингга бўлса, хадисларниям эслаб қоларкансан-а? Ўша ҳадисларда отанинг бўйнидаги қарзини бажаришини кутиб, боласи оғзини очиб ўтириши керак деб ёзилмаганми?

Равшаи: Мусулмончиликда «сендан ҳаракат, мендан баракат» ҳам дейилган.

Санжар: Бек, сен бир нарсани эсингдан чиқариб қўяяпсан.

Ойбек: Нимани?

Санжар: Оилани. Оила мустаҳкамлиги унинг бирлигида. Мустаҳкам оиладан бутун бир эл, миллат, мамлакат пайдо бўлади. Қадимдан маданий давлатларда ҳар бир оила аъзоси унинг бирлиги учун, демак миллатнинг, давлатнинг бирлиги учун жавобгар бўлган.

Ойбек: Демак, сенингча мен давлат бирлигини бузаётган эканман-да?

Санжар: Сен давлат бирлигини бузолмайсан. Лекин ўз оиланг бирлигини бузишинг мумкин. Ота-оналаримиз бизни катта қилиб, вояга етказиб, оёққа турғазганларида, бизга суянишга ҳақпи бўлмайдиларми?

Ойбек: Ҳақли. Фақат мен айнан ўзим оёққа турмоқчиман.Ўзим, тушунасанми, ўзим.

Санжар: Ўзим, ўзим. Ўзимлайверасанми? Хозир гап сенда эмас. Азалдан ота-она ўз ўғлининг касб ўрганишига, тўғри йўлни топиб олишга ёрдам берган. Уз ҳунари сирларини ўғлига ўргатган ва ҳоказо…

Қундуз: Айнан мана шу одат ноёб касбларнцнг, нозик ҳунарларнинг сир-синоатлари буткул йўқолиб кетишига ҳам сабабчи бўлган.

Санжар: Бу нима деганинг? Аксинча, ҳунар авлоддан-авлодга ўтиб борган…

Қундуз: Ўзинг айтаяпсан-ку — оталар ўз касблари сирларини фақат ўғилларига ўргатишган, холос. Боласи отасига ўхшаб иқгидорли чиқмаганда эса, касбнинг сири ўша бола билан биргаликда кўмилган. Кўпгина ҳунарлар шу тахлит йўқ бўлиб кетган…

Санжар: Нима, сен анъаналарга қаршимисан?

Қундуз: Асло! Мен фақат ҳар бир нарсада маъно бўлиши, ҳар бир нарсага ақл билан англаб ёндошиш керак демоқчиман холос.

Санжар: О-о-о! Энди мен қолиб урф-одатларимизга хуруж бошланди, шекилли. Қундуз ота-боболардан қолган анъаналаримизни ўзгартирмоқчи! Қундуз, сенинг ақлли қиз эканлигингга шубҳамиз йўқ, лекин бу ерда ақл ортиқча. Сендан олдин ҳаммаси ўйлаб, аниқтаб бўлинган, энди ундан фақат фойдаланиш керак холос. Ўйлашнинг кераги йўқ.

Қундуз: Аксинча, ўйлаш, фикр қилиш ҳар доим керак.

Санжар: Ўйласанг-ўйламасанг, ҳеч нарсани ўзгартиролмайсан^

Ойбек: Йўқ! Ўзгартириш керак!

Санжар: Чепуха! Гагшарингнинг ҳаммаси чепуха! Бўлмаган, бекорчи ғаплар.

Ойбек: Тушунмадим. Менга гапираяпсанми?

Санжар: Ҳа, сенга! Умуман ҳаммаларингга.

Равшан: Қани, қани, эшитайлик-чи…

Қундуз: Керак эмас, Равшан, қўй уни. Ундан яхши гап чиқмайди.

Равшан: Нимага? Санжар айтганидай, бу ер дискотека — эркинлик зонаси. Бугун бу ерда ҳамма ўйлаганини, нима хохласа шуни гапириши мумкин. Гапир, Санди.

Санжар: Балки ҳожати йўқдир?

Равшан: Нимага, жуда ҳожати бор-да.

Ойбек: Сўзла.

Санжар: Сўзлаганим билан сен ҳеч.нарсани эшитишни хоҳламаяпсан-ку! Ҳали ҳеч бир нарсанинг уддасидан чиқмай туриб, ўзингни ҳамма ишни қойилмақом қилиб қўйган қаҳрамон қилиб кўрсатаяпсан! Сизлар эса, унинг бурни қонашини кўриш учун бу авантюрага гиж-гижлаяпсизлар.

Равшан: Сенинтча биз Ойбекни калака қилиб ўтирган эканмиз-да?

Санжар: Бўлмасам-чи! Фақат аҳмоқ, калласи йўқ одамгина бундай афсонага ишонади. Фақат аҳмоқ одамгина иссиққина уйини, унинг учун ҳамма нарсага тайёр турган ота-онасини қақшатиб, севган қизини, дўстлариии ташлаб, қандайдир дискотека учун бир ёқларга кетади. Одамнинг қилаётган ишида мантиқ бўлиши керак. Сенинг ўша дискотеканг шунча қурбонликка арзийдими?

Қундуз: Жиддий айтяпсанми?

Санжар: Албатта. Бу ҳаммаси — туш, Сароб. Хўш, ўша томонларда дискотека барпо бўлди деб ҳам фараз қилайлик, гарчи бунга мен мутлақо ишонмасам ҳам. Хўш, нима бўлади? Кимга керак ўша жойларда дискотека? Ҳеч кимга! Ҳозир бошқа замон. Мақсад пул қилишми — бунинг йўллари жуда кўп. Бозор, савдо-сотиқ, уй-жой олиб сотиш, хуллас ақлни ва оЬқни ишлатсанг бас! Сўм, бакса, евро — келаверади. Сенинг дискотеканг, кечирасану, қуруқ гап. Дискотекангга борадиган аҳмоқ топилармикан ўша сен айтган ерларда. Бир ойдаёқ банкрот бўласан-қоласан. Янгатдан велосипед ихтиро қилишнинг нима керага бор?

Равшан: Ҳали жуда оғиз кўпиртириб, «дискотека бу ёшларнинг эркин зонаси, улар бу ерда ҳамма нарсадан озодлар» деб катта гаплар қилаётган эдинг-ку, нега энди бирпасда фикринг ўзгариб қолди.

Санжар: Фикрим ўзгаргани йўқ. Ҳамма ишнинг ўз ўрни бор. Ана кўряпсанми, анаву ёшларни. Бориб сўрагин-чи, қаерлик эканлар улар. Қаршидан, Намангандан, Бухородан… Булар Тошкентда жойлашиб олгағшари. Қолганлари эса, Россияда, Қозоғистонда мардикорлик қилишаяпти. Так что, сенинг дискотекангга келадиган ёшлар қолган эмас ўша ерларда.

Ойбек: Балки гапингда жон бордир. Лекин бундай аҳволни ҳозир ҳамма ерда кузатиш мумкин. Ўша Қозоғистону Россиянинг ўзидан ҳам қанча одамлар яхшироқ ҳаёт илинжида чет элларда сарсон бўлиб юрибди. Агар ўз жойида дурустроқ иш, даромад топса, ким бошқа юртларда сиғинди бўлиб яшагиси келади. Сенга ўхшаш пулдорлар маблағини кераксиз орзу-ҳавас деб ҳавога сарфламай ё хасислик билан ёстиқни ичига йиғмасдан, ўша чекка жойларда кичик корхоналар очса ё бирор жўяли ишларга сарфласа, янги иш ўринлари яратилиб, ёшлар ҳам ўз ерига қаттиқроқ боғланиб қолармиди? Сангин аканинг ҳам, менинг ҳам мақсадимиз шу аслида…

Санжар: Ҳар ернинг тулкисини ўз лочини билан овлайдилар, оғайни. Қашқадарёда ҳам ҳам қачон Ойбек акамиз келиб, бизга дискотека очиб бераркаилар деб, оғзини очиб ўтиришмагандир. Сенга ўхшаган удцабурон ўша жойда ҳам бордир? Ҳар жойнинг ўз қонун-қоидалари бор. Улар нонларини туя қилишингга қараб туришмаса керак? Бу ерда хазил кетмайди. Шундай экан, Бек, бизнесинг ҳали бошланмасдан туриб энасини кўради деявер!

Ойбек: Бизнес? Ким айтди сенга буни фақат бизнес деб?

Санжар: Нима бўлмаса? Оммавий-маданий тадбирми? Ёки гуманитар ёрдамми? Балки хайриядир?! А?

Ойбек: Сенинг тилингда буларнинг ҳаммаси ҳақоратга ўхшаб эшитилаяпти.

Санжар: Ҳақорат эмас, Бек, бу ҳақиқат. Бундай хайрия ишларни қилишдан аввал яхшигина маблағ тўплаш керак бўлади.

Ойбек: Қанақа маблағ? Сен ўйлагандай бирини дўпписини бошқасига кийдириб, аддаб пул топишми?

Санжар: Кечирасан, дўстим, киноянгни ножўя ишлатдинг. Мен алдаб деганим йўқ, ишлаб топиш керак дедим.

Ойбек: Қавдай қилиб?

Санжар: Қўлидан келганича. Масалан бизнес орқали.

Ойбек: Бизнес дегани нима ўзи? Мен омига тушунтириб берсанг. Бизнес дегани фақат муттаҳамликми?

Санжар: Бизнес бу ақлни, каллани ишлатиш дегани. Агар ақл бўлмаса, унда эшшакдай ишлайвериш дегани.

Ойбек: Равшан, эшитаяпсанми? Сен ғирт аҳмоқ экансан. Қурувчи бўлиб ишлаб юрибсан. Қурилиш материалларини жойига ишлатдим деб, унинг бир қисмини мўмайгина сотиб юборишинг мумкин. Сабоҳат, сенинг онанг ҳам нотўғри иш тутадилар. Эртаю кеч ишлаб, клиентлардан кўпроқ материал талаб қилиш, кўпроқ пул ундириш хаёлларига ҳам келмайди. Менинг ота-онам-чи, о-о-о-о! Ўта содда одамлар. Бутун умр ўқувчилару студентларнинг қуруқ раҳматига ишлаб келишади. Бир жавон қоғоз — раҳматномалар, фахрий ёрлиқлар, откриткаю телеграммалар.

Санжар: Худо акл бермаса, шунақа-да!

Ойбек: Нима дединг?

Санжар: Эшитганинг…

(Ойбек Санжарга ташланади. Равшан, Кундуз, Сабоҳат уни ушлаб қолишади)

Феруза: (чинқириб юборади) Болалар, уришманглар, илтимос…

Ойбек: Сен, ифлос менинг ота-онамга тил теккизма! Сен ҳали ўша бизнесингда бирор тийин ҳам ишлаб топмагансан. Сен меҳнат нима эканлигини биласанми? Отангаинг пулига кариллаб юрибсан…

Санжар: Нега бўлмаса гадойга ўхшаб мендан пул сўраб юрибсан?

Ойбек: Сенданми? Мен пул сўрадимми? Тупураман сенинг пулларингга!

Санжар: Пулларимга тупурсанг, дискотеканг нима бўлади?

Ойбек: Бу сенинг ишинг эмас.

Санжар: (Сабоҳатни кўрсатиб, масхаралаб) Мана, тикувчи қайнанангдан сўрасанг, ёрдам қилади.

(Равшан Ойбекни қўйиб юбориб, Санжарга бир мушт тушуради.)

Санжар: Айтдим-ку, ақл ишламаганда, қўл ишлайди деб.

Равшан: Яна керакми?!

Қундуз: (Равшаннинг йўлини тўсади) Керак эмас, Равшан. Қўлингни ҳаром қилма. Бу…

Санжар: Ҳозир мен сенга кўрсатиб қўяман. (Телефон цила бошлайди) Алло! Милициями? Мени кўпчилик бўлиб…

(Кундуз Санжарнинг қўлидан телефонни тортиб олиб, батарейкасини чиқариб олади)

Қундуз: Кечирасан, телефоннинг батарейкаси тугади.

Санжар: Қўрқоқлар! (кулиб турган Ҳундузга қараб) Нега ишшая„сан?

Қундуз: Ниҳоят асл башарангни кўрганимдан қувонаяпман. Яширишга кучинг етмади. Жуда зўр бериб уриндинг, бўлмади. Чидолмадинг. Уртага пул аралашгандан сўнг, чидаёлмадинг.

Санжар: Сенлар мен билан фақат пулим борлиги учун дўст тутиниб юрасанлар. Ҳа, менда бор, менда ҳамма нарса бор. Мендаги бор нарса сенларда хеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам!

Қундуз: Ниманг бор сенинг? Пулингми? Сенда бир тийин ҳам йўқ. Пул ҳаммаси отангники. Отангнинг чўнтагидаги пул билан гердаясан сен. Бугун ҳам ўзингни кўрсатиш учун Ойбекка пул бермоқчи бўлдинг. Мақтанишга мақтандингу, кейин, пулни қаердан оламан, деб қўрқиб кетдинг.

Санжар: Келиб-келиб сенларга бераманми? Пул ҳайф сенларга!

Қундуз: Аввалига Ойбекни табриклаётган, ёлғон ваъдалар бериб, унинг дискотекаси учун кетма-кет қадаҳлар кўтараётган эдинг. Масала жиддийлашганини сезгач, шартта касетани ўзгартирдинг. Зўр бериб уни қоралай бошладинг. Ҳўш, сен «бизнесменнинг» қайси гапингга ишониш керак? Қайси бири сенинг ҳақиқий башаранг?!

Санжар: Сен ўзинг-чи, ўзинг фарйштамисан? Зўр бериб ўзингни Ойбекка ҳайрихоҳ кўрсатмоқчимисан? Аслида Ойбек ҳам, унинг осмондаги орзулари ҳам сени заррача қизиқтираётгани йўқ. Сени фақат мен қизиқтираман халос. Пайти келганда мендан ўз қасдингни олиш ниятидасан. Шундай эмасми?

Қундуз: Сендан? Қасд олиш? Бу нима деганинг? Очиқроқ гапир!

Санжар: Айтардим-ку, бироқ ўзингга ёмон бўладвда…

Қундуз: Йўқ, айтасан! Мард бўлсанг, айтасан!

Санжар: Хафа бўлмайсанми?

Равшан: (чидай олмасдан) Гапир гапирадиганингни, олифтагарчилик қилавермасдан!

Санжар: (Равшанга) Бўлмаса қулоқ солинглар!… Қундуз, мактабдалигимизда менга ёзган ишқий хатларинг эсингдами? Ҳаммасини сакдаб қўйганман, хоҳласанг қайтариб беришим мумкин. Хўш, бунисига нима дейсан?

(Қундуз юзларини цўллари билан тўсиб, йиғлаб юборади)

Феруза: Санди, Санжар, шу қадар пасткашмисан-а? (йиғлаб юборади)

(Равшан Санжарга ташланади. Ойбек унинг йўлини тўсиб тўхтатиб қолади.Ўзи Санжарга яқинлашиб, кутилмаганда бир зарб билан уни қулатади)

Ойбек: Аблаҳ! Йўқол.

(Санжар ҳам муштлашишга шайланади. Сабоҳат билан Равшан тўсиб оладилар, сўнг Қундуз яқинлашади)

Қундуз: Тўғри, мен сенга ишқий хатлар ёзганман. Кейин ҳам ёздим. Фақат кейингиларини сенга беришни лозим топмадим. Шу бугунги кунгача ҳам сенга бефарқ эмас эдим. Сенинг ҳуснинг, қадди-қоматинг, кийинишинг, ўзингни тутишинг ёқарди менга. Озгииа мақтанчоқлигинг, ғуруринг, жасурлигинг ҳам ўзингга ярашарди. Байрамларда қимматбаҳо совғалар улашишинг, ўтириш-учрашувларда ҳаммадан оддин пул ташлаб, ҳотамтойлик қилишларинг ҳам ёқимли эди. Аммо ана шу фазилатларинг секин аста худбинлик, гердайиш, ман-манлик, ясамалик, шафқатсизлик билан алмашиб бораётганини ҳам сезардим. Барибир кўнглимнинг қаеридадир Санжар жуда тамом бўлган эмас, у самимийлигини сақлаб қола олади деб ишонардим, ҳатго умид қилардим. Ферузага муносабатинг эрмак эканлигани сезсам-да, рашк қилардим. Бугун эса энг тубан аблаҳга айланганлигингни тўла ҳис қилдим.

Феруза: Ўзинг кетавер!

Санжар: Ия, сиззиям тилиз чиқиб қолипти-ку! Ҳали кетимдан итдай ялиниб келасан…

Феруза: Ҳеч қачон!

Ойбек: Йўқол, мараз!!

Қундуз: Йўқ, тўхта Санжар! Мана бу хатни ол! (Чўнтагидан хат олиб узатади) Бу менинг сенга ёзган сўнгги ишқий мактубим. Буни кеча ёзган эдим. Ол!… Энди кет!

(Санжар каловланиб, бироз туриб қолади. Сўнг чиқиб кетади.)

Равшан: Яхши иш бўлмади, болалар…

Феруза: Бети қурсин, у ҳақда ўйлашни ҳам истамайман…

Равшан: Балки вақти келиб у ҳам тушунар. Мен Санжарнинг яна даврамизга қайтишини хоҳлардим.

Ойбек: Болалар, тушунинглар! Бировнинг қўлига қараб, текин тамоқ бўлиб ўтиршп ҳам ёки ҳаммага ўхшаб бир хил ҳаёт кечиришга мажбурлаш ҳам онгли инсонни таҳқирлаш билан баробар. Гўё қандайдир бир куч тажриба ўтқазаётгандек. Тажриба муваффақиятли тугагач, минглаб, миллионлаб нусхалар кўпайтирилгандек, умр такрорланиб ўтаверади. Менимча уни фақат кашф этиш, ўзгартириш, ўз ақлинг, ўз қўлларинг билан яратиш шптиёқи завқлантиради. Утаётган кунларингта мазмун, ранг беради. Мен балки ўзим орзулагандек дискотека қуролмасман чекка ерларда. Ундан бир дунё пул топиб, бойиб ҳам кетмасман, балки. Ёки аксинча ҳам бўлар. Ҳар қалай мен аклим етган ва қўлимдан келадиган ишга уннаб кўрмоқчиман. Мен учун муҳими — натижаси қанақа бўлишидан қатьий назар, ўз ишимни очиб, ўз йўлимдан юриш. Керак бўлса, бировларникига ўхшамайдиган ва ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ўз ҳаётимни яратмоқчиман. Мени хаёлпараст дейсизларми, тентак ёки ҳатго аҳмоқ дейсизларми ўзларингаз биласизлар. Барибир фикримдан қайтмайман!

Парда 7-кўриниш

Ёпиқ парда олди, гўё вокзал томон йўл. Саҳнадан Мастура, Гулнора чамадони билан, Сабоҳат йўл сумкаси кўтарган ҳолда ҳамда синфдош дугоналар Феруза, Кундуз ўтиб борадилар. Орада бир ҳафта вақт ўтган.

Гулнора: Бизники купейний… Поезднинг бошроғида, тезроқ юрайлик, қизлар…

Мастура (йиғламсираб): Гулнор, нақ бағримни шилиб кетяпсан-да! Ёши ўн саккизга етиб, бирор кун кўзимдан нари бўлмаган эди. Қандоқ чидарканман-а?! Ишқилиб яхши бўлармикан?!

Сабоҳат: Ойижон, бегона юртга, бегоналар олдига кетаётганим йўқ-ку! Холамникида яшасам, холам билан ишласам, нимасидан хавотир оласиз?

Гулнора: Опа, обидийдангни бас қилгин! Мунча ташвиш чекмасанг? Жуда ичиксанг, уч-тўрт ҳафтадан кейин бир борарсан Малоҳатни олиб. Баҳонада ҳаво алмаштириб, уйингдан бошқа жойлар борлигини ҳам билиб, кўриб келасан. (Ўтиб кетадилар. Улардан кейин синфдош дўстлар — Санжар, Равшан, сумка кўтариб олган Ойбекни қуршаганча саҳнадан ўтиб борадилар).

Ойбек: Болалар, мана кўрасизлар, бир йилдан кейин сизларни Қашқадарёга, дискотекага чақираман.

Равшан: Нима деяпсан? Нима биз бир йил қачон Ойбек чақирар экан деб кутиб ўтирамизми?

Феруза: Бир ойдан сўнг бизни кутавер. Бир Қарши томонларни гуллатиб келамиз…

Ойбек: Бўпти, бўпти, болалар, кутаман…

(йигитларнинг ортидан Шавкат ва Дшбархон ўтиб борадилар).

Дилбархон: Адаси, бундай шошила қолмайсиз-а! Болалар илгарилаб кетишди, йўқотиб қўймайлик, тағин.

Шавкат: Йўқотиб бўлдинг ўғлингаи, яна нимасини йўқотасан…

Дилбархон: Ахир ўзингиз ҳам розилик бердингиз-ку!

Шавкат: Эртаю кеч минғиллайверганларингдан кейин, хўп дедим-да. Қани кўрамиз, бузоқнинг югургани сомонхонагача… Бир-икки ҳафтада бурнини оқизиб, «ойижон, қийналиб кетдим» деб йиғлаб келмаса, отимни бошқача қўяман.

Дилбархон (ҳазилнамо): Ҳай-ҳай, ҳай, адаси бу гапингаздан қайтинг. Яна сизнинг Шавкатилла номингиз қолиб, Йўлчивой ака деб юрмай…

Шавкат (жиддий): Ҳали кўрасан, «йўлчи» кимлигини!

(ўтиб кетадилар. Поезд юриши эълон цилиниб, вагонлар силжиган овозлар эшитилади. Саҳнага синфдошларини кузатиб, Феруза, Кундуз ва Равшан кириб келадилар).

Феруза: Болалар, Сабоҳат билан Ойбекка жуда ҳавасим келяпти.

Равшан: Ҳа, улар ҳақиқий романтиклар…

Қундуз: Жуда ичидан пишган экан икковиям. Гапни бир жойга қўйиб, йўлини топганини қаранглар, буларни.

Феруза: Нима, сениям ҳавасинг келяптими? Ё ҳасад қилаяпсанми?

Қундуз: Унисиям, бунисиям…

Равшан: Қизлар, ичинглар қуримасин. Хўп десанглар, бир-икки ойдан кейин бориб келамиз.

Феруза: Иккаласи бир жойга бормаса керак. Айтган туманлари бошқа-бошқа-ку! Вагонлари ҳам бири бу бошда, икхинчиси охирроғида.

Қундуз: Феруз, жуда соддасан-да… Вагони бошқа бўлгани билан, поезди бир-ку!

Равшан: Туманлари ҳам бошқа-бошқа бўлгани билан, манзиллари бир. Энг мухими юраклари яқин, кўнгиллари бир. Мана шуниси зўр-да!

Феруза: Боллар, бугун коллеж битирувчилари учун марказдаги дискотекада шик «хит»лар бўлар экан. Крутой эстрадниклар ҳам келаркан… Кетдикми?!

Барчалари: Кетдик…

(Ҳаммалари югуриб кетадилар. Шўх, шовқинли замонавий мусиқа садолари янграйди).

ҲОЗИРЧА ТАМОМ!

021

(Tashriflar: umumiy 570, bugungi 1)

Izoh qoldiring