3 октябрь — Сергей Есенин таваллуд топган кун
Шарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта таъкидлади. Самарқанд саёҳати таассуротлари Есенинга Шарқ муҳитига ошно бўлиш, машҳур «Форс мавзулари” туркумини ёзишига туртки бўлди. Davomini o'qish





Кунларнинг бирида кенжа Соммерс хонимнинг бошига сира кутилмаганда каттагина омад қуши қўниб қолди: иттифоқо у нақ ўн беш доллар топиб олди. Хонимга шугина пул ҳам жуда кўпдек бўлиб туюлди, неча замонлардан бери эгнидан қўймай кийиб келаётган эски кўйлакчасининг тор-танқис чўнтагига Худонинг берганини авайлаб тиқаркан, назарида, гўё чўнтаги ҳамманинг кўзига кўринадиган тарзда қаппайиб кетгандек бўлди… 




