Халқимизнинг энг суюкли санъаткорларидан бири Ҳабиба Охунова эди,десак хато қилмаймиз. Вафот этганига салкам чорак аср бўлганига қарамай у ижро этган қўшиқлар ҳанузгача юрагимизда жаранглаб янграб туради. Davomini o'qish
Nosir Muhammad. Mavlono & Mavlono Jaloliddin Rumiy hikmatlari va rivoyatlaridan & Shams Tabriziy. «Buyuk siymolar» televizion turkumidan
Бугун (2 декабрь) беғубор инсон, шоир, олим ва таржимон, узоқ йиллик қўшним бўлган Носир Муҳаммаднинг туғилган куни
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Tarixning mohiyati Vatan va Ozodlikdir & Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman
22 ноябр — Усмоний турклар ҳарбий ва сиёсий арбоби Анвар пошо таваллуд топган кун
Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish
M. Mamadazimov. Mirzo Ulug’bek va ilmiy merosi & Ashraf Ahmedov. Volter va Ulug‘bek & Ulug’bek (hayoti va faoliyati)
Мирзо Улуғбек астрономия мактаби вакилларининг тадқиқотлари натижаси бўлган буюк мерос — «Зижи жадиди Кўрагоний»дан кейинги юз йиллар мобайнида фақат Шарқ эмас, балки Ғарб мамлакатлари кўпгина йирик расадхоналарининг олимлари дастурул-амал сифатида кенг фойдаландилар. Davomini o'qish
Volter. Hikmatlar
21 ноябрь — Жаҳонга машҳур файласуф Вольтер таваллуд топган кун
«Вольтер: «Одамлар қанчалик маърифатли бўлсалар, шунчалик эркиндирлар», — деб таълим берганди. Унинг издошлари эса халққа: «Сиз қанчалик эркин бўлсангиз, шунчалик маърифатлидирсиз», — деб уқтирдилар. Ҳалокатнинг сири ана шунда», — деб ёзганди француз маърифатпарвари Антуан Ривароль. Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. She’rlar & Nabijon Boqiy. Mashrabxonlik etadi davom
20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун
Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish
«Assalom, quyosh, men — Tilak Jo’raman!’ & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’raga bag’ishlangan «Qaqnus» teledasturi (2024)
У шеърни жуда кучли ҳаяжон билан ўқир эди. Бутун жисму-жони, борлиғи шеърга айланар эди. Шеърга сиғмай қолган, айтолмаган, лекин бутун руҳияти билан ҳис этиб турган туйғулар мавжланиб турарди. У шеър ўқиганда туркий тароват барқ урарди. Сеҳрли овоз қаърида халқимиз минг йиллар оша бошидан кечирган шодлигу-қайғу, ҳасрату-завқ, хотиру- хаёллар акс -садо бериб турарди… Davomini o'qish
Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami
18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун
Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Davomini o'qish
Avetik Isaakyan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari & Qalb mantig’i
31 октабр — Таниқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун
« … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…»,- дея ҳайратланган эди Александр Блок арман шоири Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ёзган мактубида. Davomini o'qish
Rahmatullo Sirojiddin. She’rlar & Shodmon Jo’ra. Shoirlik baxti
Мен бу ёш йигитга қараб ҳайратландим, бу мисралар ишқига қандай илинибди экан деб. Бу мисралар маънисини ҳар ким ҳазм қила олмаслигини бу мақом жуда баланд, унинг ҳолини айтиш, тушунтириш, ӯргатиш билан олиб бӯлмаслигини, бу ишлар фақат Парвардигор инояти билан амалга ошишини билганим сабаб, ҳар ким ӯзи пишиб етиб бориши керак бу ҳолга дедим. Davomini o'qish
Xurshid Davron: Samarqand sayyorasi
Ўн саккиз минг оламда қанча сиру асрор бор,
Собиту сайёралар неча-неча Каҳкашон.
Мозий қаъридан келур боболарнинг овози:
Тафаккур қанотингдур, юксакка интил,Инсон! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
18 октябрь — Самарқанд куни
Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish

