Тангриниг эркаси дея ном олган юнон ҳукмдори Искандар Мақдуний қўшини мелоддан аввалги 331 йилда Гавгамела шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этди. Натижада икки асрдан буён мағрибу машриқни қўрқувда тутиб келаётган Аҳмонийлар давлати барҳам топди. Мағлуб подшоҳ машъум кунгача ўзига тобе бўлган мамлакатнинг шимоли томонига қочди… Davomini o'qish
Teglar: Aleksandr Makedonskiy
Shoyim Bo’tayev. Qora Klit
Истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевни 55 ёшга тўлгани билан табриклаймиз.
Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish