Истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевни 55 ёшга тўлгани билан табриклаймиз.
Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish