Ота-боболаримиздан қолган улкан маънавий бойлик, қўлёзма асарлар Қизилқум саҳросига сочилиб кетган олтинни эслатади. Авлодларимиз яратган бу асарлар дунё кутубхона, музейларига сочилиб кетган. Жаҳондаги бирорта машҳур кутубхона йўқки, у ерда халқимиз тарихи ва адабиётига тегишли қўлёзма асар бўлмасин. Британия Музейи, Париж Миллий Кутубхонаси, Оксфорд, Кэмбриж, Сорбонна, Харвард, Йел университети кутубхоналари, Голландия, Олмония, Испания, Италия, Ватикан китобликлари, ҳамда Туркия, Эрон, Ҳиндистондаги кутубхоналарда ўзимиз сақлай олмаган кўплаб ёзма адабиётларимиз намуналари авайлаб асраб келинмоқда. Davomini o'qish