Аварлар Доғистонда яшовчи элатлар орасида нуфус жиҳатидан энг йиригидир. Шоир Расул Ҳамзатов ижоди билан дунёга донғи таралган бу халқ тоғликларга хос мағрурлиги, ўр табиати билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Ўзига хос анъаналарини неча асрлардан бери эъзозлаб келаётган аварларнинг ҳаётий қараш ва хулосалари лўнда, қисқа. Ортиқча бўяб-бежалмаган содда ва равшан фикрлар ифодаланган авар мақоллари миллат атворини яққол ифодалаб кўрсатади. Davomini o'qish