Кечаги қор буркаган қабристон аллақандай сирли ва ҳазин сукутга толган. Хонлар ва мўътабар зотлар хилхонаси — Даҳмаи Шоҳон устида ғужғон ўйнаётган қарғаларнинг гoҳ-гoҳида хунук «қағ-қағ»лари баланд эшитилиб, бир зумга сукунатни бузади. Икки ҳафтадирки Қўқонда қуёшнинг юзи кўринмайди. Бот-бот туриб, забтига оладиган изғирин юз-кўзларни ачиштириб, узади. Davomini o'qish