Шеърнинг тузилиши ақлни, рационал тафаккурни чилпарчин қилиб, гўёки буткул янги олам очишга бемаъни уринишда эмас, аксинча, тахайюл кенгликларида ҳам мутаносибликни, фикрлар, туйғулар аро боғланишни маҳкам тутишда намоён бўлади. Эътироф этиш керакки, бундай яхлитлик шоир шуурининг эмас, ғайришуурининг маҳсули – атайлаб, ўйлаб, ҳисоблаб бундай шеър ёзиб бўлмайди. – Шодмонқул Саломнинг ўқувчиларга манзур, эътирофларга ноил шеърларида ана шундай хусусият бор. Davomini o'qish