Aгар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман Караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман. Davomini o'qish
Teglar: Bobooxun Salimov
Polvonniyozhoji Yusupov. «Yosh xivaliklar» harakati: quvonchlar, iztiroblar, fojialar (06)
Ўз даврининг илғор зиёлиси бўлган Полвонниёз ҳожи Юсупов,табиий, доимий равишда газет-журналларга ошнолик, қолаверса сиёсий воқеаларнинг “қайноқ” жараёнида кечган ҳаёти сабаб, у тарихнинг жонли гувоҳи сифатида кундалик ёзишни одат қилганди. Хива музейидаги сокин ҳаёт уни кундаликлар асосида хотиралар ёзишга ундайди. Натижада эътиборингизга ҳавола қилинаётган хотиралар 1926 йилда юзага келади. Davomini o'qish