Polvonniyozhoji Yusupov. «Yosh xivaliklar» harakati: quvonchlar, iztiroblar, fojialar (06)

035

     Ўз даврининг илғор зиёлиси бўлган Полвонниёз ҳожи Юсупов,табиий, доимий равишда газет-журналларга ошнолик, қолаверса сиёсий воқеаларнинг “қайноқ” жараёнида кечган ҳаёти сабаб, у тарихнинг жонли гувоҳи сифатида кундалик ёзишни одат қилганди. Хива музейидаги сокин ҳаёт уни кундаликлар асосида хотиралар ёзишга ундайди. Натижада эътиборингизга ҳавола қилинаётган хотиралар 1926 йилда юзага келади. Араб алифбосида битилган Полёзҳожининг хотиралари 644 бетдан иборат бўлиб, унда муаллиф ўзи кўрган, кузатган, ўзи бошидан кечирган Хоразмдаги, шунингдек Туркистон ўлкасидаги воқеликни қаламга олади. Катта ҳажмли асар асосан кундалик дафтар асосида ёзилгани боис, унга бирон ном, мавзу, бўлим, боб қўйилмаган.Полёзҳожининг асаридаги воқеалар асосан 1910-25 йилларда кечган жараёнлардир.

ПОЛВОННИЁЗҲОЖИ ЮСУПОВ
“ЁШ ХИВАЛИКЛАР” ҲАРАКАТИ:
ҚУВОНЧЛАР, ИЗТИРОБЛАР, ФОЖИАЛАР
Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Умид БЕКМУҲАММАД
033

7-БЎЛИМ: КРЕМЛДАГИ МУЗОКАРАЛАР
ЁХУД БОБООХУН САЛИМОВНИНГ КУНДАЛИГИ
(7-бўлимнинг давоми)

032   Сўнгра қиём вақтидин сўнг, маъсул комиссияни барпо қилмоқ учун хабар келиб, бизлар ҳам товариш Кельбер бирлан хорижий комиссариятнинг хусусий меҳмонхона жойига бордук.Янсинлар бизларга мунтазир бўлиб ўлтургон эрканлар.Бориб ўлтиргандин сўнг товариш Бройдо сўз бошлаб дедиким:
—Ушбу мажлиснинг аъзолари Сиз уч вакил ва бизлардин манинг бирлан товариш Янсин дахил бўлиб мажмуа аъзолар беш киши бўлурмиз.Товариш Искандар (Самойлович) саркотиб, ва Кельбер унга муовин ва Бурнашев мутаржим бўлур.Энди маслаҳат бирла орамиздан биримизни раис қилмоқ керак.Аммо манинг фикримча бу мажлис дўстона бир мажлис бўлгандин сўнг раиснинг қайсиларимиздин бўлганини эътибори йўқ турур,-деди.
Шул вақтда бизларга қараб дедиким:-Балким раис ўзларингиз бўлмоқни истарсиз.Агар ондоқ бўлса раис сизлардин бўлсин.
Жавобида дедикким: -Товариш Бройдо то шу кунгача Хоразмнинг ҳар бир ишларида бизларга яхши йўлбошчилик қилиб келди.Мажлисда ҳам яна ўзи йўлбошчи ва раис бўлса албатта Хоразмнинг хайрият ва манфаатига иш қилурмиз ,-дедук.

Шунинг бирлан товариш Бройдонинг раислиги муқаррар бўлиб, онинг Хоразм ишлари ҳақимнда ясаган тартибномалари ўқилиб ишга бошланди.Бул тариқадаким мукаддаий дунёда кичик ва ожиз халқларнинг ҳаммасини ўзларининг манфаати учун зулм остида эзиб келган жаҳонгирлар маслаки бирлан муқобила ва кураш қилмоқ мақсудларини ўзларига раҳбар тутиб, ижтимоий шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятини ўз ихтиёри бирлан иттифоқнинг таъсиси учун акт иттифоқ қилмоқ ва онинг учун музокара айламакка қарор бериб, ушбу ишга ўз вакилларини тайин қилдилар.

Руссия шўролар жумҳурияти тарафидин Григорий Исакович Бройдо ва Янсин Якоб, Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти тарафидин Бобоохун Муҳаммад Салимўғли, Мулла Ўроз хўжа Муҳаммадўғли, Мулла Нурмуҳаммад Бобо ўғли — булар ўзларининг ваколатномаларини бир-бирларига кўрсатиб, мувофиқ топган ҳолларда тубанда ёзилган моддаларни муқаррар қилиб онга рози бўлдилар:

Бирланчи модда: Собиқ Хива хонлиги ва онинг ишчи халқларидин ҳамиша зулм била истифода этиб ўтган Руссия чор ҳукуматининг мустамлака сиёсатидин ҳозирги Руссия шўролар ҳукумати бутунлай кечганлигига биноан, Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг бундан сўнг даҳилан ва хорижан мустақил ва айрим мамлакат эрканини қаътиян тасдиқ этиб, онинг истиқлолини қабул қилиб,Руссия ишчиларининг бу мужавалаларидин мақсадлари бўлган шиорларини вужудга келтирмоқ учун Руссия ҳукумати тарафидин Хива хонлигида муқаррар қилинган жами ҳуқуқларидан бутунлай кечадур.Хива хонлигидаги меҳнаткаш халқлар ва ослан айрилмоқ тилаганларини эътиборга олиб, Хоразм қурултойи иттифоқ бирлан Хива хонлиги деган исмни ташлаб,мамлакатларга  Хоразм халқ шўролар жумҳурияти деб ном қўйганларини Руссия шўролар жумҳурияти ҳам назар эътиборига олиб,мундин сўнг Хива хонлигига Хоразм халқ шўролар жумҳурияти деб ном қўймоқни ўзига лозим кўрадур.

Иккиланчи модданинг мазмунига мувофиқ Руссия шўролар жумҳурияти бурунги Руссия ҳукумати, оларнинг ташкилотлари бирлан Хива хонлиги ҳукумати орасида акт қилинган ҳар турлук махаиданома ва иттифоқномаларни бутунлай маҳв, беэътибор бўлди, деб санайдур.

Учланчи модда.Ҳар турлик ерлар, сувлар ва шаҳар ерлари, бинолар, заводлар, фабрикалар ва ҳам Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичинда бўлган телеграф муассаларидек ҳа мулк ҳуқуқи, ҳа истифода ва ижара ҳақи била Руссия ҳукумати ва онинг ташкилотларининг тасарруфида бўладиган жами амвал ғайри мулкларини Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм халқ шўролар жумҳуриятига топширади.

Тўртланчи модда.Хива хонлиги ва унинг халқи тарафидин хусусий Руссия тобеларига ва ширкат муассасаларига бериладиган ер ва сув халқлари тўғрисида қилинган ҳар турлук ер хатлари ва маохида ва шартномаларини Руссия шўролари жумҳурияти маҳв бўлди, деб санайди.

Бешланчи модда.Руссиянинг ҳар бир тобелари ва ёки ширкатларининг тасарруфида бўлатурган банка, фабрика ва тижоратхоналаридек дасмояли муассасалар ва бу муассасаларнинг тасарруфида бўладиган хоналар, ерлар ва асбоблардек амволларни Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг мулки деб санайди.

Олтиланчи модда.Ариқлар ва пасту-баландлар каби сув йўли муассасаларини тозодин ясамоқ ёки бошқа бир ўриндин қилмоқ, агар ҳукуматнинг бириси тарафиндаги сув йўлларининг бичими ва ё сув йўли лойиҳаларининг тадбирига боғли бўлса икки тарафдин баробар ташкил этилган мухталиф мироб ҳайъати восита бирлан ижро қилинадур.Башартики икки тарафнинг фойдаси тенг бўлиб, санойи мақсадларига мувофиқ бўлса.

Еттиланчи модда.Йўллар, телеграфлар ва бошқа собит ноклиялардин истифода шартлари махсус маохида (шартнома) бирлан муқаррар қилинади.
Ушбу маохидалар икки тарафга ҳам фойдали ва зойи мақсадларга мувофиқ асосда бино қилинур.

Саккизиланчи модда. Руссия ва Хоразм жумҳуриятлари орасинда давлат ҳудудларини бу кундаги суратда қабул қилинур.

Тўққизиланчи модда. 1872 милодий тарихиндин то шу кунгача Хоразмнинг мулки ижзоларидин Руссия мамлакатига қўшилган ерларнинг меҳнаткаш халқларидин ғайри мажбурий суратда сўралмоқ шарти бирлан,агар оларнинг аскарлари қабул қилсалар, ул ерлар ва халқлари Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичига кириб бурунгидек Хоразмнинг жузви ( маълум бир қисми) бўладурлар.

Ўнланчи модда. Тўққизинчи модда суратга чиққан суратда ушбу маохиза қилгучи икки тараф орасинда давлат ҳудудларини билфеъл чизмоқ ва сарҳад нишонларини бирча қўймоқликни икки тарафдин баробар ташкил этилган муъталиф ижро қилса керак.Ва ушбу ҳайъат бул ҳудудларни жузвият сарҳад нишонларини қўйган вақтда миллий ва иқтисодий аломатларини эътибор қилатурлар.Ҳам бақадр имкон ва табиий ҳудудларни риоя қилурлар.Агар ҳудуд чизиғи ободон эл ва қаъла қишлоқ устидан келса, оларни бўлакламай бутун ҳолда бир давлатни ичига киргизилса керак.Агар ҳудуд кўл ва дарёликдан ўтар бўлса шунинг ўртасидин ўтадур.

Ўн бирланчи модда. Ҳудудда бўлган дарё, ариқ ва кўлларда кемачилик, балиқчилик ва гузармонлик тўғрисинда икки тарафнинг ҳуқуқлари тенг ва баробар бўлиб, мазкур ҳуқуқларини икки тарафдин олаий савия ташкил этилган ҳайъат тайин қилади.Ушбу ҳайъат чақириладур икки тарафнинг қайси бириси талаб қилса ҳам.

Ўн иккиланчи модда. Ҳозирги вақтда Руссия шўролар жумҳурияти ичиндаги ерлар Хоразм шўролар жумҳурияти ичига киргандин сўнг аввалда ҳудудда бўлган сув йўллари фақат 9-моддага биноан бир давлат ичинда бўлсалар ҳам ўн биринчи моддага биноан мухталиф ҳайъат тарафидин тузилган асосларга қараб умумий кемачилик ҳуқуқлари икки тараф учун сақланади.

Ўн учланчи модда. Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг қонун асосларига биноан Хоразм ва ё Руссия ва жаҳон инқилобига вафодорлик изҳор этган кишилар чет мамлакатларга тобе бўлса ҳам оларга сиёсий ҳуқуқ бериладур.Ушбу моддани эътиборга олиб Руссия шўролар жумҳурияти ҳам Руссия мамлакати ичида иш қилиб юрувчи Хоразм тобеларига ҳам сиёсий ҳуқуқ беради.Агар ул кишилар ишчи тоифасининг бир бўлагидин бўлса ёки ўзга кишининг кучи бирлан фойдаланмай турган деҳқон бўлса ва доғи Хоразм халқ шўролар жумҳурияти ҳам ўз тарафидин Руссия тобеларига сиёсий ҳуқуқ бермоқни Руссия жумҳурияти тарафидин Хоразм тобелари хусусида бергандек ўзига лозим кўрадур.

Ўн тўртланчи модда. 9-моддага биноан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичига ҳозирги вақтда Хива фуқароси орасида бўлмаган халқлар туратурган ерлар кирган тақдирда шул халқларга Руссия шўролар жумҳуриятининг ушоқ ва кичик миллатлар ҳақиндаги қонунини Хоразм халқ шўролар жумҳурияти тарафидин нашр этилур.

Ўн бешланчи модда. Хоразм тобелари Руссияда ва Руссия тобелари Хоразмда асли мутавафин фуқароли ҳуқуқлари ва маданият ва ҳуррият ҳуқуқлари била баробар фойдаланурлар.Ҳам мазкур икки мамлакатнинг қайси бирини тупроғида истиқомат қилсалар, шул мамлакатнинг буйруқ ва қонунларига итоат қилурлар.
Агар Хоразм фуқароси Руссияда ва ё Руссия фуқароси Хоразмда вафот қилса онинг қолган моли-мулки маъмурлар тарафидин ул мутавафининг асли мамлакат жойидин ўлтурган вакилига топширилур.Чунким ул моли-мулкнинг иши мазкур мутавафининг жумҳуриятидаги қонунларига мувофиқ ҳал қилинса керак.

Ўн олтиланчи модда. Савдойи ва зиройи ва маданий ва ўзга ҳар турлик ташкилотлар тўғрисинда ҳақлари Хоразм халқ шўролар жумҳурияти шўро жумҳурияти бўлмаган ҳеч бир ҳукуматга бермас ва бермасликка ваъда қиладур.

Ўн еттиланчи модда. Жаҳон меҳнаткашларининг ғолиб бўлмоқларини назарда тутиб ҳамма шўролар жумҳуриятларининг ўз ароларида ҳамиша маҳкам биродарлик иттифоқи лозим эрканлигини билиб, бу икки муохид давлат ҳам тубанда айтилажак ваъда ва қарорларни қилмоқни лозим топадир.

Бирланчи. Ваъда қилгувчи икки тарафнинг бир-бирига ёки бошқа бир шўролар жумҳуриятига муқобила қилмоқ ва кураш очмоқ мақсадини кўз олдида тутган ҳар бир ҳукумат ва ташкилот ва жамиятларга, ҳам хусусий одамларнинг жамлашиб иттифоқлашмоқ ва турмоқларига рухсат бермаслар.Ва шунинг учун ўзларининг тупроқларида шундоғ ҳукуматлар ва ташкилотлар ёки жамиятлар тарафидин аскар йиғнамоқ ҳам оларнинг вакиллари ҳам маъмурлари турмоқни ман этадурлар.

Иккиланчи қарор. Шул маохид давлатларга зоҳиран ва ботинан кураш очув фикрида бўлгучиларни оларга қарши истимол қилатурғон ҳар бир нимарсаларни ўз тупроқларининг баъзий ерларида сақламоқ ё мамлакатлар устиндин ўтказмоқларини ман қилурлар.

Учланчи қарор. Бир-бирисига қўлидан келган қадар ёрдам бериб турмоқ ва шунинг баробарида ҳар бир тарафдин истиқлол ва ҳурриятларни сақламоқ учун бир-бирларига аскар ва бошқа қўлидан келган ҳар бир нимарсалар бирлан ёрдам қилурлар.

Ўн саккизланчи модда. 17-чи моддада кўрсатилган вазифага мувофиқ икки жумҳуриятнинг истиқлол ва ҳурриятини муҳофаза қилмоқ мақсадини биткарини ҳосил этгувчи қувватларни ҳозирламоқ учун ва ҳам умумий раҳбарлик ясамоқ учун икки тараф биргалашиб ҳарбий ва сиёсий аҳднома боғлайди.

Ўн тўўқизланчи модда. Бугунги Руссия ҳукуматлари ва ҳам оларнинг ходимлари бўлган Хива хонлари ҳамиша халқни ўқимоқ ва ёзмоқни ўргатмай ҳам оларнинг жаҳолати бирлан курашиб жоҳил ҳолда қолган халқни маданиятга еткармоқ қўлидан келган меҳнаткашларнинг вазифаси эрканлигини эътироф этиб Руссия шўролар ҳукумати Хоразмга муаллимлар ва мутахассислар ва мактаб китоблари ва адабиёт китоблари,  матбуа ишлари ташкил қилув бирлан ёрдам этмоқни ўз устига вазифа қилиб оладур.

Йигирманчи модда. Иттифоқ ва биродарлик нияти бирлан Руссия шўролар ҳукумати жумҳурияти Хоразм Халқ Шўролар Жумҳуриятига ёрдам ва маовуният тариқасида 500 миллион цент қоғоз оқча берадур.

Йигирма биринчи модда. Ҳар икки тарафнинг тараққий ва мамуриятини лозим кўрганлик жиҳатидин икки жумҳуриятнинг эмди қилатурган иқтисодий аҳдномалардаги асосларга мувофиқ Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм Халқ шўролар жумҳуриятига бирланчи усточилик асбоблари ва ҳар турлук ўзга нарсалар ва фабрикалар бермоқ бирлан ёрдам қилади.

Йигирма иккиланчи модда. Хоразмдан чиққан хом моллар бирлан Руссиянинг фабрика моларини мобавула қилинур.Ва бу ҳисоб бирлан икки тарафнинг моллари учун ҳам асли тадорлик қилганда сарф этилган қиммати ва баҳосини олиб, зиёда пайдо олмас.Ушбу мобавула икки жумҳуриятнинг ҳукуматлари орасида ҳар бирлари ўз тарафларидин тайин қилинган ташкилотлар восттаси бирлан ижро қилинур.Хусусий касблар ва сатин бирлан бўлмас.Руссия ҳукумати Хоразм меҳнаткаш халқларига саноий мактаблар ва раҳбарлар ва кооператив курслар очмоқ бирлан ёрдам қиладур.Руссия шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм Халқ Шўролар жумҳурияти бир-бирларига ўз вкилларини юборадурлар.

Йигирма учланчи модда. Ушбу маохиданомани (шартномани) расмий суратда икки жумҳуриятнинг тасдиқ қилмоқлари керак бўлур.

Йигирма тўртланчи модда. Ушбу моахиданома рус ва ўзбек тилларида ёзилган бўлиб, иккиласининг ҳам эътибори тенг бўлур.Ушбу шартноманинг баъзи моддалари ҳақида кўп музокаралар бўлиб, оқибат икки тарафнинг манфаатига мувофиқ , баъзи ислоҳ ва тағйирлар бермак бирлан қабул этилди.Шунинг бирлан шанба куни мажлис тамом бўлди.

Иккиланчи мажлис бўлмоқ кунини муқаррар қилиб тарқашдук.Якшанба куни ҳукуматдин файтун келиб, тасвиротхонага олиб кетди.Бориб дунёдаги ҳар бир мамлакатларга тауллуқли анвойи суратларни тамоша қилиб, қайтиб келгандин сўнг товариш Бройдонинг ҳам таклиф қилиндик. Ул келиб ўлтурган вақтда Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар бирлан орамизда яхши ихтилоф бўлиб, оқибат товариш Бройдо катхудолик қилиб низони мунтақид қилгандин сўнг қайтадан тўпбозлик ўйинини томошасига товариш Бройдо бирлан ҳаммамиз бориб намози аср вақтларида қайтиб келдук.Сўнг Искандар (Самойлович) келиб Туркия ҳайъатининг раиси Анатолийнинг хорижия нозири Бекир Самибекнинг бизларни кўрмакликни орзу қилганини айтиб, душанба куни эрта бирлан онга бориб, турк вакилларини зиёрат қилиб, кўп замон суҳбат қилгандин сўнг кетмакка рухсат талаб қилдик.

Жавобида дедиларким,”бизлар бу тарафгача кетган вақтда вилоятимизнинг тўрт тарафидин душман ҳужум қилиб, халқимиз кўп оғир аҳволда қолганлиги жиҳатидин, гарчи ноумидлик мартабасида бўлмасак ҳам кўп ғамгинлик ғалаба қилур эрди.Алҳамдуллилоҳ сиздек қон-қариндошларимизни кўриб ва сизларни мамлакатларингизни мустақил ва имтиёзад отиқаларни ёрду қилганларингизни эшитиб ва Руссия ҳукуматининг муҳаббатини кўриб, ул ғамларимиз йўқ бўлди.Агар вақтларингиз мусаида қилса яна бир оз вақт ўлтурсангиз сўйласак деб орзу қиламиз.ва лекин сизлар учун таомларимиз бўлмагани учун кўп шикаста хатир турурмиз.Агар ўз юртимиз бўлса эрди, албатта зиёфатлар қилур эрдик”, деб изҳор тассуф қилдилар.
Жавобида фақир дедиким: “ агар лутфу карам юзасидан биз фақирларнинг кулбасига ташрифи қадам қилсангиз,боки мусахабатни ул ерда қилсак, кўп хурсанд бўлур эрдик”, дедук.

Ҳаммалари хушвақтлик бирлан қабул қилдилар.Бизлар жавоб олиб, аввалроқ келиб оларга файтун юбориб, мунтазир бўлиб турдик.Меҳмонлар келдилар.Турк хорижия нозири Бакир Самибек афанди мўйсафид киши ёнида беш нафар аъзоларига олий зиёфат қилиб, бир неча тур таомлар чекиб, 3-4 соатлик мусахибадин сўнг, яна тез йўлиқишмоқ учун ваъдаси бирлан видолашиб қайтдилар.Бизлар ҳам меҳмонларни узотгандин сўнг учланчи байналминалнинг иккиланчи улуғ мажлисидин бизларни таклиф этилиб, онга кетдук.Ва лекин мажлисга кирмакимиз сешанба куни файтун келиб, жами дунё вакиллари бўлган мазкур улуғ мажлисга бориб, Маскав йирик қаъласининг олий саройлари жумласидин саҳна тахминан ярим таноп чиққидек тиллакор бир саройдаким, зийнати кўзни хира қилур.

Аҳли мажлис орасида биз: Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад, Бурнашев ва Кельбер ўлтурдик.кўрдикким, бир вакил минбарда сўзлаб турган эркан.Ондоқ фурсатдин сўнг йўлда келуримизда йўлиқишуб тонишган Шарқ ҳайъатининг раиси товариш Сафаров келиб, кўришуб ҳол сўрашгандин сўнг дедиким: “ ман ҳам Сизнинг бирлан ҳамсоя бўлдим.Тошкентда Турккомиссияда Куйбишев ўрнига мансуб бўлиб ман агар рухсат берсангиз, дарҳол бориб минбарда сўзламакингизга рухсат олурман”, деди.

Жавобида хўп ташаккур қилдук.Ул кетиб мажлис раисига айтиб бизларга дарҳол минбарга келсун деб хабар келди.Таржимонимиз Бурнашев бирлан иккимиз бориб тургандин сўнг Руссия улуғлари минбарга чиқиб сўзламакни бизга таклиф қилдилар.Дарҳол минбарга чиқиб вакиллар тарафига мутаважжи бўлиб сўз бошламоқчи бўлган вақтимизда жами дунё вакиллари ушбу улуғ мажлисда бирламчи мартаба мусулмон вакилини сўзламоқчи бўлганини тадбиқ қилиб дўстона олқишлаб чапакларини қоқмоққа бошладилар.Садоларидин улуғ гумбаз ларзага келди.Ман фақир баланд овоз бирлан дедим:
-Эй ҳурматли азиз биродарлар! Биз Хоразмдаги меҳнаткаш деҳқонлар ва ишчиларнинг чин кўнглидан айтган саломларини Сизларга етказурмиз.Ва доғи ушбу учланчи байналминалнинг иккиланчи мажлиси ҳамма дунё меҳнаткашлари иттифоқининг бир намуна ва нишонасидур.Бинобарин Сиз азиз биродарларни бу олий мажлисларингиз бирлан табрик этиб, яхши кунда бул ерда ҳозир бўлмоқ муяссар бўлгани важидин ўзларимизни ҳам масъуд ва бахтиёр санаймиз.Эй биродарлар!Биз Хоразмнинг мазлум меҳнаткашлари Оврўпа капиталистлари замонида оларнинг императорлар мажлисларининг сиёсий ва иқтисодий зулмларининг остида эзилиб поймол бўлган эрдук.Чунким олар бизнингдек кичик миллатларни зиндонларда сақлаб ҳурриятни фақат бойларгагина берур эрдилар.Ҳозир шўролар ҳукуматининг оёққа босиб устимиздаги хон Жунайид каби золимларнинг қўлидин қутилиб вилоятимизда мустақил шўролар жумҳуриятини эълон қилдук.Биз чин кўнгилдин ишонурмизким ,Руссия шўролар ҳукумати тозо уйғонмакка бошлаган шарқнинг ёрдами бирлан бутун дунё мазлумларини ва капиталистлар қўлидин тез вақтда қутқазажак.Яшасин бутун дунё меҳнаткашларининг иттифоқи! Яшасин Хоразм халқ шўролар ҳукумати!

Мажлис тамом бўлгандин сўнг Коммунист фирқасининг марказий қўмитасига бориб саркотиб товариш Красницкий бирлан йўлиқиб дедиким: “товариш Бройдонинг бу ердаги иши ва хизмати кўп бўлгани жиҳатидин Сизлар бирлан Хивага кетабилмас.Жума куни ё шанба куни Сизлар бирлан товариш Ленин ва товариш Троцкий бирлан йўлиқсангиз керак.Товариш Бройдони олардин ҳам сўраб кўрсангиз бўлур”, дегандин сўнг қайтиб жойларимизга келиб чоршанба куни хабар келиб иқтисодий комисариятнинг бошлиғи товариш Риковнинг маҳкамасига бориб, онинг бирлан кўришуб Хоразм жумҳурияти меҳнаткашларининг салом ва табрикларини айтдук.Ул хушнудлик изҳор этиб, дедиким:
-Бизларда ҳозир бир тозо фикр пайдо бўлгандурким,Туркистон ва Хоразмнинг сувсиз ерларини суғориб обод қилмоқ.Албатта Хоразм жумҳуриятидин умид қилурмизким, бу ишларда ёрдам қилсин ва Оврўпалиларнинг Шарқ халқи ҳақиндаги маслаки то ҳозиргача шулдирким, оларни ҳамол қилиб ишлатиб, роҳатини ўзлари кўрмак.Масалан,Сиз Хоразм халқи пахта экиб, ул пахтанинг роҳатини ўзгалар кўрадур.Бизнинг мақсадимиз бул ториқа зулумларни йўқ қилиб, ҳар халқ ўз меҳнатларининг роҳатини ҳам ўзи кўрсин дермуз.Шунинг учун Сизларга ҳар турлук завод-фабрикалар бериб, ўз мамлакатларимизни ҳар бир эҳтиёжи ўзидин биткудек қилмоқчимиз,-деди.

Биз ташаккур қилиб дедикким:” аввалги вақтлардагидек жабру зулм бўлмаса албатта ёрдам қилмоққа тайёр турурмиз.Аммо биз халқ тижорат амвалини Руссия бирлан Бухородин олур эрдук.Жаҳон маҳорабаси бошлангандин сўнг Руссиядан бизга мол бормади.ва доғи вилоятимизда инқилоб бўлгандин сўнг Бухоролилар ҳам мол бермай халқимиз кўп оғир аҳволда қолди.Шул жиҳатдин Сиздин илтимосимиз бизларга шул тўғрида ёрдам қилиб сўраган тижорат молларимизни бизга берсангиз эркан,-дедук.
Ул айтдиким, “бул иш ҳақинда Сизларнинг комиссиянгизга биз ҳам бир одам вакил юбориб онинг маслаҳати бирлан тижорат керак нарсаларингизни биткарурмиз.Ман сиз ҳурматли меҳмонларни чин кўнгилдан дўст тутиб раҳмат айтурман” дегандин сўнг жавоб олиб қайтдук.

Пайшанба куни файтун келиб электрический станцияси ва телефон машиналарини сайил қилдук.

Жума куни товариш Лениннинг бизлар бирлан кўришмоқчи бўлганини хабари келиб, биз ва Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад,Бурнашевлар ва кельбер файтун бирлан кремль дворесега бориб машинойи зинада ўлтуриб учланчи қабатда товариш Ленин турган жойга чиқиб девонхонасида ўлтурдикким, бир неча адад қиз хадималар бор эркан.Ва жойларнинг ҳаммаси фақирона тартибда, ҳеч зиёдати зинат ва такаллиф қилинмаган турур.Чорак соат ўлтургандин сўнг бир ходима келиб товариш Лениннинг ёнига таклиф қилди.бориб кирсак танҳо ўзи ўлтурган эркан.Бизларга назари тушган ҳамон қопининг ёнига келиб бизлар бирлан ғоятда меҳрибон лутф ва табассум бирлан кўрушуб, ўлтурмоғимизга курсилар кўрсатиб, бизларни ўлтурғизиб, сўнгра ўзи ўлтурди.Ва доғи сўзга бошлаб дедиким:
-Ман Сизларни саломатлик била кўрганимга кўп хушвақт ва хурсанд турурман.Хусусан Хоразм Шарқда ҳаммадин бурун ўз мамлакатида инқилоб ясаб золимлар қўлидин қутилиб, ўз кунларини кўрмакчи бўлғонларига ул биродарларимиздин кўп мамнун ва миннатдор турурман,-деди.

Шул вақтда олиб борган бир дона сарпой чопонимиз бор эрди.Дарҳол они фақир ўз қўлим бирлан устига кийдирдим.Дедиким:
-Бул Хоразмда тикилган турурми?,-деб.
Ман дедимким: -“Бул сарпой фақир меҳнаткашларнинг ўз қўллари бирлан ишлаб Қурултойда ёдгорлик учун Сизга тайин қилган эрдилар.
Ниҳоят хурсандлик изҳор этиб бир оз вақт кийиб ўлтурди.Сўнгра чиқариб қўймоқ учун рухсат сўраганида ман айтдимким: “нақадар кўп вақт бизларнинг сарпойимизни кийиб ўлтурсангиз ул қадар хушвақт бўлурмиз”, дедим.

Бинобарин то мажлис тарқалгунча кийиб ўлтурди.Бизлар кетганимизда ҳам устида кийиб қолди.Сўнгра фақир Хоразмнинг ҳамма меҳнаткаш халқлари ва нозирлари саломларини айтиб олар тарафидин табрик қилдим.Жавобида миннатдорлик била дедиким:
-Вилоятингизда инқилоб бўлган вақтда ё ондин бурун ё сўнг руслар тарафидин ҳеч қандай жабр-зулум кўрдингизларми?

Жавобида дедикким: -Ҳеч бир жабр кўрмадик,хон Жунайид каби золимлардин қутулмоғимиз ҳақинда кўп ёрдам қилдилар.Лекин баъзи аскарлар баъзи халқларни талаб зулм этиб юрган эди.Товариш Бройдо бориб оларнинг танбе ва жазоларини бергандин сўнг ҳаммаси йўқ бўлиб, ниҳоятсиз фароғатлик бўлди.ва доғи коммунистик фирқасининг мусулмонларга дин жиҳатидин яқинлашганларига ишорат қилиб дедикким, бизларнинг пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз асрларида фақирларнинг тарафдори ва оларни дўст тутгувчи эрканлар.Ҳозирда Сизнинг ишчи ва пролетариат яъни фақирлар ҳукуматини ташкил этиб оларнинг тарафдори бўлганимизни бизнинг фақир халқларимиз эшитиб Сизни кўп дўст тутодурлар.

Жавобида товариш Ленин изҳор хурсандлик қилиб дедиким: -Ман хоразм халқларини кўп дўст тутганим жиҳатидин оларга ҳар тарафлама ёрдам қилмоқчи турурман.Ҳозирда Туркистонга муаллим ва мутахассислар кетарлар.Олар Хоразмга бориб тез вақтда ишларингизни йўлга солсалар керак.Сизлар Комиссарларга хат ёзиб ҳар тўғрида даркор нимасаларингизни сўранглар.Ман оларга айтурман. Тезлик бирлан Сизларни ишларингизни битказиб қайтарсинлар.

Жавобида бизлар ташаккур қилиб, бизнинг халқимиз қурултойларда бизларга деган эрдилар: “Сизлар Маскавга бориб бизларни мамлакатимизни холи бул тариқа ожиз ва ёрдамга муҳтож эрканимизни товариш Ленинга айтинг, албатта ул биз ожизу мазлум меҳнаткашларни бул тариқа паришон ҳолда қолганимизни билсалар тезлик бирлан бизларга ёрдам етказсалар керак”, деб эрдилар.Ва лекин бизларни Маскавга келганимизга 25 кун бўлди, то шу вақтгача бизлар Сизга йўлиқа билмадук.

Жавобида дедиким: -Ҳозир бизда бир неча ерларда маҳораба бўлиб, андин сўнг Хоразмга ҳар жиҳатдин кўп ёрдам бериб тез вақтда ғоятда мукаммал қилсак керак.Ва доғи мундин сўнгра ҳар вақт Сизларга бировдин зулм-ситам етишса дарҳол манинг хусусий ўзимга ўзингиз бир хат ёзиб билдиргайсизки, они дарҳол даф қилурман,-деди.
Шул вақтда телефоннинг жанги қоқилди.Қулоқини телефонга тутиб сўзлашгандин сўнг дедиким:
-Мани бир ишга чақирадурлар, афу қилингларким, яна ҳар вақт сўзлашмак кўнгилларингизга тушса, албатта яна йўлуқурмиз,-деди.

Жавобида айтдиким: -Бизларнинг сўзлашмак ҳамиша кўнглимизга тушадур ва лекин бизларнинг вилоятимизда пасод ҳанузгача бутунлай тамом бўлмагани важидин ёдимизга тушса кўп қистанурмиз.Шул сабабдин ишларимиз битса тезроқ юртимизга қайтиб меҳнаткаш ва фақир халқларимизга Сизнинг ушбу этган лутфу-карам ва айтган яхши сўзларингизни еткурсак оларнинг кўнгиллари хушнуд бўлиб, вилоятимизнинг тинч-фароғат яшамоғига боис бўлур эрди,деб ўйлаймиз.

Жавобида дедиким: -Ман ушбу кун Сизларнинг ишларингизни комиссияга айтурман, албатта тез биткарурлар.бройдонинг бул ерда ҳам иши кўпдур.Агар мумкин бўлса они ҳам қўшиб юборурман,-деди.
Шул вақт бизлар ўрнимиздан туриб видолашиб кетмакчи бўлдук.Ленин фақирга дедиким:
-Хоразмдаги меҳнаткаш фақир биродарларимга саломимни айтгайсиз.
Сўнгра хўшлашиб чиқдук.Шанба куни жами дунё вакиллари конференциянинг охирги мажлисига бизларни таклиф қилиб хабар келди.Биз ва Мулла Ўроз ва мулла Нурмуҳаммад, таржимон Бурнашев ва Кельбер Маскавнинг улуғ театрхонасида ясалган мажлисга бордук.

Ярим танобдан ҳам улуғроқ бир гумбазда эрканким, ҳамма деворлар тилла билан нақш этилиб, гумбазнинг чор атрофи ҳам гумбазнинг ичига мутаважа бўлган олти қават равоқли ҳужралар турур.Ҳамма деворларга ипак бахмал тутилиб, ичида бахмал курсилар қўйилган турур.Мазкур гумбазнинг ичида, равоқларида ҳужайраларида халқлар тўлгандин сўнг инглиз ишчи халқи тарафидин келган вакил сўзламоққа рухсат олиб, ўртага чиққан вақтда улуғлиги бўйрадек тўққиз адад ойнани онга мутаважжи қилдиларким, мазкур ойналардин офтоб нуридек оқ нур пайдо бўлиб, гумбазнинг ичини ул миқдор мунаввар қилдиким аввалдин ёниб турган икки минг ададга қараб электрик лампалар офтобга муқобил қилинган чарағдек нурсиз бўлиб қолдилар.Таажжуби тафовут қилиб бўлмас эрди.Мазкур вакил ҳозирдаги инглиз ҳукумати золимлигини ва ўзларининг Руссия шўролар ҳукуматига тарафдорликлари ҳақинда ярим соатга қадар сўзлаб, они бир таржимон рус тилида таржима қилгандин сўнг, немис ишчиларининг вакили сўйлаб, андин сўнг товариш Троцкий бир ярим соатга қадар сўйлаб, андин сўнг яна бир рус улуғи сўйлади.Шундан кейин нутқлар тамом бўлди.Ҳар бир вакил сўйламакка чиққан вақтда мазкур офтобларни тозодин тўлдириб, онга мутаважжи қилиб, фотографчилар ул вакилнинг суратини олар эрдилар.Бир вақт бизларнинг ҳам суратларимизни олмоқчи бўлиб, бизларни ўлтурган жойимиз иккиланчи қаботга мазкур 9 адад офтобни мутаважжи қилдиларким, оқ рангли нурнинг ғалабасидин кўзларингиз ҳеч нимани кўра , ҳеч нимани билмас эрди.Мажлис тамом бўлгандин сўнг қайтиб жойларимизга келиб, якшанба куни театр ва сурат томошасига бориб, душанба куни аэроплан қуратурган заводларни, самбо отлиқ бир япон бизларни ўзи бирлан олиб кетиб, сайил-томоша қилдирди.Мазкур куни бориб то намозшомгача аэропланларни учириб томоша кўрсатдилар.Аэропланларнинг мудири дедиким: “Агар Хоразм учун аэроплан олур бўлсангиз ўзим Хоразмга олиб бориб берар эрдим.Ва яна аэроплан таҳлили учун бола берсангиз бу ерда ўзим ўргатур эрдим”, деди.

Сешанба куни зулқаъданинг 29-сида товариш Бройдонинг ёнига бориб ўз ишларимиз тўғрисида маслаҳатлашиб кечда Маскавнинг Булвар отлиқ сайиргоҳига бориб томоша қилдук.Аксар ерларда Маскав халқи, хусусан хотин-қизлар бизларнинг бошларимизга кийган телпакларимизни кўруб таажжуб қолур эрдилар.Ва лекин бизларни кўнгилларидин дўст тутиб, сўйлашмакни кўп истаб тил билмаган жиҳатдин мутахайил бўлиб турганларини уларнинг аъзоларидин билиниб турур эрди.

Чоршанба куни хорижия комиссариятига бориб товариш Бройдо ва товариш Янсин бир еча тижорат мутахассислари жамлашиб Руссия мамлакати бирла Хоразмнинг тижорат қилмоқи ҳақинда музокара бўлиб, мазкур икки давлат ўртасинда тижорат иттифоқномаси тузмакка қарор қилиб, 14 моддадин муташаккил тижорат аҳдномаси маъсуд қилинди.Пайшанба куни маориф комиссариятидин икки маъмур келуб, Хоразм маорифи ҳақинда сўйлашиб бизларга муаллим ва китоб, матбуа асбоблар ёрдам қилмоқчи бўлиб кетдилар.
Мазкур кунда кечда театрга бориб, кеча пиёда қайтганимизда кўп ёмғир ёғиб машаққатлар бирлан жойимизга келдук.

Жума куни Эрондаги Мирза Кучакхоннинг Руссияга юборган вакиллари бизларни Руссия комиссарларига восита қилмоқчи бўлиб ўз ишларини тадрижи учун ёрдам сўраб келдилар.Бирининг оди Хушанг, яна бирининг оди Мирсолих Музаффарзода.Эрон шоҳи Аҳмадшоҳнинг Русияда тургувчи консули бирлан келиб, 2-3 соат мусафаба қилишуб, оларга дилдорлик қилиб, ёрдам ваъда этиб, таом еганларидин сўнг хўшлашиб кетдилар.Сўнгра хорижия комиссарига бориб ҳарбий ишларимиз ҳақинда музокара қилиб, бир ҳарбий иттифоқнома 5 моддадин муташаккил масуда қилиб қайтдук.Мундин сўнг то бир ҳафтагача ҳар кун комиссариятга бориб мазкур умумий иттифоқнома тижорат шартномаси ва ҳарбий шартномаларни моддама-модда музокара қилиб, кўп мукаллама ва тортишмалар била зулҳидда ойининг бешинчи пайшанба куни тамом қилдук.

Тижорат аҳдномаси ушбу 15 моддадин муташаккил турур:Муқаддима Русия қадриятини социалистик шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳурияти орасинда тижорат ва мубодалави амвол таъсиси учун ушбу шартлар аҳд этиладур:

Биринчи шарт. Икки жумҳурият орасинда мубодавлаи (айрибошлаш-У.Б.) амвол (мол,ашё –У.Б.) оларнинг хорижий мамлакатлар бирлан тижоратларни бошқаргувчи ташкилотларнинг воситаси бирлан ижро қилинур.

Иккинчи шарт. Руссия шўролар ҳукумати мавжуд амволга муҳтожлиги Хоразм халқ шўролар жумҳурияти ўз ҳукуматидаги тижорат шўъбасининг воситаси бирлан Руссия хорижий тижорат комиссарлигига маълум қилиб, ҳар йилда мазкур икки ҳукумат орасинда этилажак тижорат мубодавлавий амвол учун махсус бир тартибнома ёзилур.Руссия шўролар жумҳурияти ҳам ўз мамлакатидаги халқларга мавжуд амволни тақсим қилгандаги вилоятда кўп ва озлигини ва ўзининг онга на қадар муҳтожлигини назар эътиборга олгандин сўнг Хоразм халқ шўролар жумҳуриятига берадур.

Учланчи шарт. Икки моаха бир-бирларига билфеъл бир-бирларига ёрдам қилмоқ асосини эътибор этиб, Хоразм шўролар жумҳурияти ўз вилоятига лозим бўлган миқдордин зиёда ҳамма хом тижорат аволини ўзи ихтиёр қилган суратда Руссия шўролар жумҳурияти бирлан мабовала қиладур.Ва доғи Руссия жумҳуриятига лозим бўлган хом амволни йиғнаб ҳозирлайдурғон бир тижорат ташкилоти таъсис қиладур.Ва ҳам икки жумҳурият орасинда ясалган аҳдномада ҳозирланмоғи лозим.Тайин этилган ҳам амволни чет мамлакатларга мабовала қилмоқни фақат ҳукуматнинг мазкур ташкилоти воситаси бирлан ижро қилинур.Ихтор: ушбу аҳднома пахта ва пахтадин ишланган нимарсалар, тери, юнг ва йўрунжа (беда-У.Б.) тухумини ҳам амвол санайдур.

Тўртинчи шарт. Тижорат амволини ҳозирлайдиган ташкилот таъсиси учун ва амволни ҳозирламоқ ишини бажо келтирмоқ учун лозим бўлган тижорат мутахасссислари ва йўл бошчиларни Хоразм ҳукумати талаб қилган суратда Руссия жумҳурияти бермоқни ваъда қиладур.

Бешланчи шарт. Руссия жумҳуриятининг хорижий тижорат комиссарияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг хорижий тижорат ташкилотчиси орасинда иттифоқ бирлан тайин этилган қоғоз оқча ва амволни Хоразм жумҳуриятига ҳам амвол йиғиштирмоқ иши учун лозим бўлган аввалроқ берадур.

Олтинчи шарт. Хоразмда Руссия шўролар жумҳуриятининг қоғоз оқчаларни Хоразм оқчаси бирлан юрмаги муқаррар қилинур.Руссия шўролар оқчасининг қийматини муқтазойи вақтига мувофиқлиги бир муддат учун мухталиф ҳайъат тайин қилур.

Еттиланчи шарт. Руссия хорижий тижорат комммисарияти бирла Хоразм жумҳуриятининг тижорат ташкилотлари иттифоқлашиб икки жумҳурияти ўртасинда бўлган ҳар бир йилдаги мубовала амволнинг ҳисобларини биткариб тамом қилмоқ учун амвол баҳолари тайин қилинур.Бу тариқа ким учун деҳқонларнинг меҳнат ҳақлари ва харажатлари ҳисобга мувофиқ бир баҳо ва қиймат этилур.Зиёдат фойда тажриж этмас.

Саккизланчи шарт. Мубовала учун Хоразмга келтирилган Руссия амволини Хоразмда ҳозирланган хом-амволга олиштурганда Руссиянинг меҳнат ҳақисига назаран қўйилган баҳо эътибор этилур.Ва доғи Хоразм жумҳуриятининг тижорат ташкилотлари Руссия амволини меҳнат ҳақисига назарида қўйилган баҳога мувофиқ қўлларига олгандин сўнг халқлар бирлан ҳам амволга алмаштирмоқчи бўлганида юзда ўн беш даража ортиқ баҳо олсалар бўлур.Ўзларининг ҳар турли харажатлари учун ва лекин ондин зиёда баҳо бирлан сотмоқлари мутлақо жойиз эрмас турур.

Тўққизланчи шарт. Хом амволни истеъмол ва тадорик қиладурган халқлар бирлан Хоразм тижорат ташкилотининг мубодалави амвол қилмоғи ва деҳқонлар жамияти ва ҳунармандлар жамияти ва кооператив ва қишлоқ жамиятлари воситаси бирлан ижро қилинур.Ва лекин савдогарлар ва меҳнаткашлар ва олиб сотарлар ва даллолар мазкур ишларга қатнаша билмайдилар.

Ўнланчи шарт. Руссиядин Хоразмга ва Хоразмдин Руссияга келадургон амволдин икки ҳукумат ҳам ҳеч бож ва закот олмайдурлар.

Ўн бирланчи шарт. Амволнинг бузулмоғи ёки йўқ бўлмоғидек ҳар турлук офат ва зиёнлар Руссия хорижий тижорат комиссариятининг вакиллари ва Хоразм тижорат ташкилотининг қайси бирлари қўлига мазкур амволни олган вақтда воқе бўлса, шул вақтдин бошлаб мазкур қўлида тутган кишилар тўлайдурлар.иқдор: Хоразмдин олатургон хом ва ўзга амволни Руссия тижорат хорижия комиссарининг вакиллари олатурлар.Ҳар йил учун ёзхилган иқтисодий тартибномада тайин этилган Хоразм мамлакати ҳудудининг ичкарисидаги вакиллар оладурлар.Ўзларининг истиқоматгоҳида ёки мамлакатлари ҳудудига энг яқин бир ерда.

Ўн иккиланчи шарт. Мазкур икки маохид давлат бир-бирларига бермакка ҳозирлайтургон ҳар турлик амволни сақламоқ учун ўз мамлакатларида бир-бирисига омборхоналар ва карвон саройлар берадурлар.

Ўн учланчи шарт. Руссия хорижий тижорат комиссарияти ва Хоразм хорижий тижорат ташкилоти орасинда иттифоқ бирлан бир икки тарафга бирдек бўладургон тартибда ҳар йилги кирадургон ва чиқарадурган ҳамма хом ва ўзга амволни икки адад дафтарга ёзилиб сақланур.

Ўн тўртланчи шарт. Ҳар йилнинг охирида икки маохид тарафининг орасинда бўлган мубодалави амволнинг ҳисобини биткарилиб тамом этиладур.Агар ҳисобнинг натижасида бир тараф яна бир тарафдин қарздор бўлса, ул қарзни оқча бирлан адо этилур.Ихтор: агар икки тараф ҳам рози бўлган тақдирда ўтган йилнинг қарзини энди келтурган йилнинг ҳисобини ичига киргизмак ҳам жойиздур.

Ўн бешланчи шарт. Ушбу аҳднома рус ва ўзбек тилларида ёзилуб икки тилдаги бу аҳдноманинг эътибори баробардур.

Ҳарбий аҳдноманинг сурати ибораси ушбу турур: Муқаддима.Руссия Федератив социалистик шўролар жумҳурияти билан Хоразм халқ шўролар жумҳурияти орасинда ёзилган умумий аҳдноманинг 18-ланчи моддасининг табини ва тафсили ҳақинда ушбу ҳарбий ва сиёсий шартнома ёзилур:

Биринчи шарт. Руссия шўролар жумҳурияти ва Хоразм халқ жумҳурияти бир-бирларига ваъда қиладурлар бул тариқаким.Жаҳонгир душман кучлари бирлан ва ҳам маҳаллий аксил инқилобий жамиятлар ва қўшинлари бирлан умумий кураш вақтида бир-бирларимизга ёрдам этармиз.

Иккиланчи шарт. Руссия шўролар жумҳурияти бирлан ёки Хоразм халқ шўролар жумҳурияти бирлан Хоразмга ҳудуддош ва ҳамсоя бўлган бир чет мамлакат орасинда бир-бирига хо аскар бирлан ва хо ҳарбий асбоблар ва ўзга нимарсалар бирлан ёрдам қилмоқни ваъда қиладурлар.

Учланчи шарт. Хоразм халқ шўролар жумҳуриятида Хоразм бирлан Қизил урдуси ташкил этилади.Ва Руссия шўролар жумҳурияти ушбу урдунинг ташкили ҳақинда бу урду учун лозим бўлган ҳар турлук қурол ва яроғ ва ўзга нимарсаларнинг тадорики тўғрисинда кенг ёрдам берадур.

Тўртланчи шарт. Хоразм қизил урдусини ташкил қилиш учун Руссия шўролар жумҳурияти аввал бошлаб лозим бўлган миқдорда ўзининг ҳарбий муаллимларини юборади.Мунинг бирлан баравар Хоразм қизил урдуси учун Хоразмнинг ўз халқи кишиларидин ҳарбий муаллимларнинг таълим ва тадрисини ва бу урду учун лозим бўлган аскар ва қурол ва ўзига нимарсаларнинг тадорикига махсус бир ташкилот таъсисини Руссия шўролар жумҳурияти ўз аҳдисига оладур.Ва Хоразм Қизил урдусининг муҳтожлигига қараб ҳарбий асбоблар бирлан ёрдам қиладур.

Бешланчи шарт. Икки жумҳурият вакилларидан Хоразмда мухталиф бир ҳарбий ҳайъат ташкил этилуб ушбу ҳайъат Хоразм қизил урдуси учун ҳар турлук нимарсалар тадорикининг тартиби ҳақинда лозим суратда саъйи ва эҳтимом қилиб ҳарбий асбобларнинг лозим бўлган миқдорини ва онинг тадорикининг тартибини таҳқиқ ва тафтиш этадур.

Олтиланчи шарт. Мазкур икки ҳукумат биргалашиб яна бир душман бирлан урушган тақдирда Хоразм ҳукумати бирлан Руссия инқилоб шўроси орасинда иттифоқ бирлан икки аскар учун умум бир қўмондонлик тайин қилинур.

Еттиланчи шарт. Ушбу шартнома икки маохид жумҳуриятнинг ҳукуматлари тарафидин тасдиқ этиладур.

Саккизланчи шарт. Ушбу шартнома рус ва ўзбек тилларида ёзилиб, икки тилда ёзилган икки шартноманинг эътибори тенг ва баробар бўлур.

Мазкур уч аҳдноманинг муколамасига бир ҳафта қадар машғул бўлиб юрганимизда бўлган ҳадисларнинг муҳимроғи шултурирким, бир куни телеграмхонадин телефон бирлан чақирлган хабар келиб, телеграмхонага таржимон Бурнашев бирлан бордукким, Довудов отли бир киши Самара шаҳридин телеграм бирлан айтадурким, Сизлар Руссияга кетганингиздан сўнг Хоразмда бир аксил инқилобий фасад қўзғолиб, бир неча аксил ҳаракатчилар бурунги Саид Абдуллахонни қайтадин Хоразм хони қилмоқчи бўлганларидин Хоразм ҳукумати дарҳол хабар топиб бир неча кишиларни бизларнинг ёрдамимиз бирлан тутуб, Хива аскарларидин ўн бир адад қоровул бирлан манга қўшуб Руссияга юборган эрдилар.Ман оларни Тошкантга келтуриб, ондин Самарага юбордилар. Ҳозир биз Самарада ул маҳбусларни Самара ҳукуматига топшира билмадик.Эмди Сиздин сўрармизким, оларни Маскавга олиб бормоқ лозим турур ё Самарада қолурларми? Мазкур маҳбусларнинг исмлари шулдурур: Саид Абдуллахон, Саид Абдулла тўра, Раҳматулла тўра, Саидтўра-Саид Абдуллахоннинг ўғиллари ва иноқ Муҳаммадёр тўра Мадраҳим хон (Муҳаммад Раҳимхон соний-Ферузхоннинг ўғли-У.Б.) ўғли ва Носир тўра, Абдурасул тўра, Мадиёр тўра ўғиллари, Ибодулла тўра Мадраҳимхон (Ферузхоннинг ўғли) ўғли,Матёқуб тўра Матюсуф тўра ўғли, Матриза тўра, Абдрим Боққолов.

Буларнинг бир неча ададлари уламолардин қози калон Ҳикматулло охун, Одамохун Ортиқохун ўғли ва Обуд аълам Эшонлар турур.Ва баъзиларининг исми телеграммга яхши тўғри тушмагани сабабдин у қадар очиқ билинмай турур.Бул тўғрида биз ҳукумат бирлан сўзлашиб Давудга жавоб бердикким, Маскавдаги марказ ҳукуматидин олар ҳақинда тез вақтда буйруқ борса керак.Сиз ҳам шул буйруққа мунтазир бўлиб турурсиз.буйруқ боргандин сўнг онга мувофиқ иш қилурсизлар, дедук.

Мазкур пайшанба куни Истанбулдаги машҳур Анвар пошшо Маскавга келди, деб турк зобити Назми Содиқбек хабар берди.Ва доғи дедиким, агар ул кишига мулоқот қилмоқ истасангиз ўзим тайин вақтини Сизга билдирурман, деб кетиб бизларга хабар юбордиким, дарҳол келсинлар, деб.Бизлар ҳам айтган вақтда бориб Анвар пошшони зиёрат қилдук.Тахминан бир ярим соат мусоҳаба қилиб , жавоб олиб жойларимизга келдук. Жума куни кечда товариш Карахандин хусусий суратда танҳо ўзимиз бирлан мулоқот қилишмоқ учун хабар келди.Биз доғи Хивада тикилган бир сарпой олиб бориб, ишларимиз ҳақинда бир оз вақт мусоҳаба қилишдук.Сўнгра кетар вақтимизда бизларни ишларимизни биткариб юртимизга тезроқ қайтармоқларини илтимос қилганимизда, дедиким:
-Душанба ё сешанба кунларида аҳдномаларга қўл қўйиб муҳр босилур.Сўнгра ишларингизни битканидур.Бир ҳафта ичинда қайтарсиз.Аҳдномаларингизни русча нусхаларини ўқиб кўрдим.Кўп мувофиқ бўлибдур.Агар баъзи даркор сўзлар яна қолган бўлса, билдирсангиз аҳднома ёзармиз,-деди.

Биз дедикким:
-Товариш Бройдо албатта т эҳтиётламат қилгандур.Агар яна лозим зарур сўз бўлиб ёдимизга тушса Сизга билдирурмиз,-деб жавоб олиб қайтдук.
Шанба куни бир турк келиб Анвар пошшонинг бизларни кўрмакка келмоқчи бўлган хабарни айтуб кетгандин бир оз вақт ўтгач ,Анвар пошшо ёнида бир адад турк зобутлари бирлан келиб, тахминан уч соат миқдорда суҳбат қилишгандин сўнг жавоб олиб қайтди.Бизлар ҳам Маскавдаги неча-неча улуғ мамлакатларни ичидин биз фақирларни ёдоворлик қилиб келгани учун миннатдорчилик ва хурсандлик кўргузуб олий зиёфат қилиб кетар вақтида Хоразмдин ёдгор учун икки дона қоакўл тери бериб узотдук.Ниҳоятсиз мамнун бўлиб кетди.Ва доғи тижорат комиссариятидин хабар келди.Биз

Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад ва Бурнашевлар бирлан бирга бордук.Тижорат комиссарининг муовини бирлан бир неча тижорат мутахассислари бор эркан.Мажлис очилиб муовини сўзга бошлаб дедиким:
-Хоразмга мубодала учун мол юборганимизда Сизнинг мубодала қилгудек не миқдор хом моларингиз бор турур.Ва доғи молни Хоразмда кимга топширирурмиз ва ким бирлан мубодала қилурмиз.Ва доғи икки тарафнинг молларига қайси нарх бирлан баҳо қўйурмиз.
Маҳорабадин бурунги нархдин баҳо қўйилурми?Шуларнинг тайин жавобини эшитмоқчимиз,-деди.
Жавобида айтдукким:-Хоразмда бурундин ётган пахтамиз бор турур.Аммо не миқдор эрканини билмасмиз.Чунким бизлар тижорат мутахассиси эрмасмиз.Ва доғи бу йилги йўрунжа тухуми ҳам ҳозир тайёр бўлган бўлса керак.Сизлар олиб борган молларингизни Хоразм халқ шўролар ҳукуматига топшириб, онинг бирлан муобдала қилурсиз ва молларнинг нархини ҳам мундин мол олиб борган тижорат ҳайъати ҳукуматимиз бирлан тайин қилганларига мувофиқ кўрилур.Чунким бизлар онинг аҳли бўлмаганимиз важидин нархини ҳам билмасмиз.Шул қадар маълумот бера билурмизким,

Хоразм мамлакати Руссия шўролар ҳукуматига инонганидан бошқа ҳеч мамлакатдин мол талаб қилмади.Ва Бухоро ҳукумати ҳам инқилобдин сўнг бизларга мол бермади.Шул сабабдин Хоразм халқи жуда оғир аҳволда қолди.Бинобарин мумкин қадар тезлик бирлан тижорат амволини кўпроқ олиб бормоқларингизни тавоки қилурмиз.Хом мол ҳам бақодирҳол топилур.етишмагани бўлса тижорат аҳдномасига мувофиқ ё оқча берармиз ё бошқа чорасини маслаҳат бирлан қилурмиз,-дедук.

Ўзлари бироз музокара қилишгандин сўнг жавоб қилдиларким:
— Бизлар ҳозирда зарар кўрсак ҳам Хоразмга бақодиримкон етишгудек мол юборурмиз.Чунким онин оғир ҳолга қолгани бизларга ҳам зарардир.Бинобарин, оларни бул оғир ҳолдин қутқармоққа ғайрат қилиб тезлик бирлан мол юборомуз.Лекин Амударёнинг музлари тугамасдин бурун олар ҳам ғайрат қилиб бор пахталарни Чоржавга чиқариб тайёрламоқлари даркор.Молни шу Чоржавга олишурмиз.Сиз ҳам шуни телеграм бирлан билдуринг,- дедилар.

Биз дедикким:-Яхши, бизларнинг фикримизга кўра Хоразмга мол олиб кетажак ҳайъат мол дафтарларини ўзлари бирлан олиб тезроқ кетсунлар.Хоразмга олар тезроқ борсалар хом молнинг тезроқ чоржавга чиқмоғига бойис бўлур, деб ўйлайман.Чунки бу кунларда телеграммларга ҳам ул қадар эътимол этиб бўлмайдур.Бизлар ишларимиз ҳақинда уч мартаба телеграм юбордук, ҳанузгача бир жавоб келмади,-дедук.
Оларга ҳам сўзимиз маъқул бўлиб :
— Не тариқа моллар Хоразмга керак?,-дея сўрадилар.

Бизлар айтдук, улар ёздилар.
-Беш миллион арчин ҳар турлик товар, беш вагон қанд, 10 вагон шакар, бир вагон қоғоз, уч вагон қора-қизил нах (ип), тикиш машини учун игна ва нох, беш вагон чойник коса, товоқ ва лампа шиша асбоблари, ўн вагон темир-пўлат, беш вагон усталик темир-пўлатдин ясалган ҳар турлик асбоблар, 50 минг пуд лампа ёғи, 50 минг пуд қора ёғ ва доғи пахта учун канап ва сим ўрайдиган ушоқ асбоблар.Агар Руссияда кўпроқ мол топилса мазкурларни кўпроқ юборилса яхши бўлур,-дедук.

Яна ёдга тушса айтуб юбормакчи бўлиб тарқашдк.Ва доғи маориф комиссариятга бориб, Хоразм маорифи ҳақинда музакара қилишуб, ул дедиким:
-Хоразм маорифи учун албатта бир турлук ёрдам юборурмиз.Хоразм учун даркор нарсаларни эртанг ёнингизга икки мутахассис юборурмиз, шуларнинг қўлига ёзиб берурсиз.Албатта мумкин қадар бор нарсаларни Хоразмга юборурмиз,-дегандин сўнг жавоб олиб қайтдук.
Сўнгги куни шул айтган кишилари келиб, оларга шул нарсаларни ёзиб бердук, ибтидоий мактаб учун мусулмон муаллимлари ва дарул муаллима учун муаллимлар,, ҳунар ва санъат муаллимлари, болалар учун мактаб китоблари ва ҳикоятлар, бир матбуага кифоя қилгудек ҳарфлари бирлан қоғоз, қаламдек ёзув асбоблари ва театр асбоблари, кино тўгараги қаторлари, фан суратлари, хариталари ,буларнинг баъзиларини товариш Бройдо ёздуруб юборди.

Ҳарбий комиссарият муовинига ушбуларни ёзиб талаб қилдук6 20 минг дона милтиқ, уч миллион патрон, 10 дона тезотар тўп, 3 минг бомба,3 минг зобитлар қиличи, 20 пулемёт, 50 адад мусулмон офицер ва тўпчилар.Ҳарбий муовини дедиким:
-Бизлар сизнинг ташкил этилажак аскарларингизга ҳар турлук ёрдам бериб ҳамма лозимларни битказмакка мутасадди бўлдук.Сизларга керак нарсалар бу ёзилгандин кўп бўлса, эҳтимол ҳаммасини берармиз.Тез вақтда юборилса манфаатлироқ бўлур,деб фикр қилурмиз,-дедук.
Жавобида дедиким:
-Албатта Хоразмга тез вақтда ҳарбий ҳайъатлар, арбоблар ва мутахассислар юборилур,-деди.

Моҳи зулҳижжанинг ўн саккизинда душанба куни хабзи сахат комиссарига бориб, онинг бирлан йўлуқуб ушбуларни юбормакка илтимос қилдук:
-2доктор, 2 хотунлар доктури, 4 фельдшер, бир кўз доктори, бир тиш доктори, касалхона учун кифоя қилгудек дори ва кароват ва либосдек асбоблар.
Комиссар жавобида дедиким:
-Ҳозирда мазкур нимарсалар озлик қилиб ўзимизга ҳам етишмайди.

Биз дедикким:
-Бизлар бу ерда ҳам доктор асбоблари озлигини билуб фақат Хиванинг ўзи учун сўраб турибмиз.Агар кифоя қилгудек миқдорни сўраганимизда Хоразмнинг 23 қаъласида 23 шўроси бор турур.Оларнинг ҳар бирига бир докторхона, унинг жами асбоблари зарур ва лозим турур.Хоразм ҳам шўролар жумҳурияти бўлгани жиҳатидан Сизларга баравар мартабасида турур.Оларнинг касалларини докторсиз турганини нечук кўрасиз?,-деганимиздин кейин:
-Бул доктор асбобларини ўзингиз бирлан олиб кетмакликни лозим кўрасиз? -деди.
Жавобида дедикким:
-Агар биз бирлан борса яхши бўлур.Чунким касаллар учун бир соат аввал боргани манфаатли турур.
Жавобида дедиким:
-Андоқ бўлса сиз ўз тарафингиздин бир одам тайин қилинг.Биз онга доктор ва асбобларини тайёр қилиб топширурмиз.Сиз бирлан бирга Хоразмга кетсунлар,-деди.

Биз ҳам шул хизмат учун товариш Крашиловни тайин қилиб жойимизга қайтдук. Сешанба куни хорижия комиссари тарафидин тайин қилинган ходимимиз Кельбер бирлан таржимонимиз Иброҳим Бурнашевларнинг кам-кам бизларни содда ва бечора кўруб беадабона сўзлари ва хойинона аҳволитидин товариш Бройдо бирлан товариш янсинни огоҳ қилиб хизматларидин бекор этиб, Кельбернинг ўрнига Крашилов, Бурнашев ўрнига Бакиевни тайин қилдук.

Маскавда 1920 йил 25 август милоди турур Қуръон байрами бўлиб, биродар Анвар пошшони ва Эрон Кучукхон вакили Мирзо Гушангларни жойларига боруб айидларни муборакбодлик қилдук.ва доғи Афғонистон вакили Муҳаммад Валихон бизларнинг жойларимизга келуб айиди муборакбодлик қилуб кетдилар.Мазкур куни Маскавдаги жами мусулмонлар жамлашиб байрам мажлиси қилмоқлари учун шўролар ҳукуматидин изн бўлуб мазкур мажлисга бизлар ҳам таклиф этилуб бордикким, Маскав шаҳрининг татарларга махсус кўчасида бир олий иморат мажлиси ясалган эркан.Кавказиядаги машҳур шайх Шомилнинг ахтиқи Шомил афанди мажлиснинг мартиби бўлуб, жами мусулмонлари ва мусулмон мамлакатидин келган ҳамма вакиллари ва сайил улуғлари бор эрканлар.Бизлар бориб, созандалар бир оз соз чалғандин сўнг ҳаммаларимизни бир майдонга чиқаруб суратларимизни олдилар.Бухоро вакилларига кўп интизорлик чекиб, кечроқ келдилар.Сўнгра сойиби зиёфатлар тарафидин ҳурматли меҳмонларнинг бир табрик нутқи сўзланиб, аҳли мажлисдин Маскавдаги мусулмон буюроси раиси татар султон Алиевни мазкур мажлиснинг раёсатига илтимос қилиб, аҳли мажлис қабул қилгандин сўнг раис мазкур мажлисни очиб бир нутқ сўйлаб,Ислом қаҳрамони Анвар пошшони Маскавга қадамини табрик қилди.

015 Анвар пошшо ҳам жавобида ташаккурона бир нутқ сўйлаб, сўнгра турк вакилларининг райиси Бақир Сомибек бир нутқ сўйлаб, нутқинда Оврўпа давлатлари, хусусан инглизларнинг ислом оламига ,Туркия давлатига ҳозирги вақтда қилиб турган зулм-ситамларини баён этиб, мунинг чораси жами мусулмонлар иттифоқлашмоқларида эрканини айтди.Сўнгра яна бир турк вакили Шарқ мусулмонлари ҳақинда кўп муассир бир нутқ сўйлади.Шул вақтда ҳамроҳимиз Искандар Самойлович бизга дедиким:
-Шарқда бирламчи шўро жумҳурияти Хоразмдир.Эмди албатта Сизнинг бир нутқ сўйламакингиз лозим турур.Мани ўзим раис афандининг рухсатини олурман,-деди.
Ман ҳарчанд нутқ сўйламак учун тайёрланган эрмасман, ҳафсалам ҳам йўқ турур.Мажлис кўп улуғ турур, дунёнинг тўрт тарафидин кишилар кўп йиғилган, деб узр айтсам ҳам қабул қилмай, бориб бизни сўйламакимиз учун рухсат олди.ноилож ўртага чиқиб дедимким:
-Эй ҳурматли азиз биродарлар! Ман сизларга аввал Хоразмнинг эзилган мазлум меҳнаткашларининг самимий қалбдин айтуб юборган ташаккур саломларини таблиғ этарман.Сания биз Хоразмнинг мазлум халқлари муддати эллик йилдан бери золим Николай ҳукуматининг қўли остинда эзилуб, улар бизларни инсон қаторида санамай сойир ҳайвонот каби ишлатуб ва қуллардек хизмат қилдуриб, ўзлари завқ-сафо сурур эрдилар.То шу кунгача қаро кунларда ётганимизда ҳеч ким бизлардин хабар олабилмади ва бизларга марҳамат қўлини чўзиб биродарлар на ҳолдасизлар, деб аҳволимизни сўраган киши бўлмади.Ўзимиз ёндук, ўзимиз қовурилдик ва талон-тарож бўлдук.Ҳар турлук жабру-жафолар кўрдук.Аммо бизни қутқоргудек ҳеч бир ёрдамчи бўлмади.Магар шул куни Руссия шўролар ҳукумати қўлимиздин тутиб айтадурким: йиқилган ўрнингдан турғул, ўз ерингга ўзинг эга турурсан.Санинг дини дунёнгга ҳеч ким даҳил ва таҳриз қила билмас, дер.

Эй биродарлар! Биз мазлум Хоразм халқи бу тариқа одилона ва марҳаматли сўзларни нега шўролар ҳукуматидин эшитаётирмиз.Бизга ваъда қиладурким ҳар вақт Сизларга қўлимиздин келган ҳар бир нимарсамиз бирлан ёрдам қилмоққа тайёр ва омада турурмиз, деб.Бинобарин, ман камина биродарларингиз айтадурманким, бу шўролар ҳукумати ислом оламининг бул тариқа ожиз қолган вақтида марҳамат қўлини бизларга узотадур.Бинобарин, албатта манинг ўз ноқис фикримга назаран Руссия шўролар ҳукумати бирлан иттифоқ этуб қўлни-қўлга тутушуб ишламак лозим турур.Чунки ҳаммаларингиз биласузларким онинг тутган маслаки ҳозирда бани башарнинг дин айирмасига қарамай мазлумларни золимлардин қутқармоқ турур!
Яшасин Руссия шўролар ҳукумати! Яшасин ислом оламининг иттифоқи! Яшасин Хоразмнинг меҳнаткашлари!

Мундин сўнг Озарбайжон вакили бир нутқ айтуб, сўнгра қозоқ вакили, сўнгра Қрим вакили, сўнгра Эрон вакили, сўнгра Бакир Самибек иккиламчи мартаба бир нутқ сўзлади. Сўнгра Афғонистон вакили Муҳаммад Валихон вазири мухтор бир нутқ сўзлади.Аммо Бухоро вакилларининг ҳеч бир садоси чиқмади.Ҳатто Бакир Самибек иккиламчи нутқининг охирида ушбу ҳадиси шарифнги ( хаталлибил илм миналмади алал ҳамди) ўқуб ва таржима қилгандин сўнгра дедиким: албатта ҳадиси шарифда яна неча турлик ҳикмат нуқталар бўлса керак.Бу улуғ мажлисда мадани илм бўлган Бухорои шарифнинг вакиллари ҳам ўлтуриб турурлар.Оларнинг ҳам баён этмаклари лозим турур.Чўх илтимос этарам деб,Бухоро вакилларини нутққа тарғиб қилсак ҳам олар гоҳ қизариб, гоҳ сарғайиб тубан қараб ўлтурмоқдин ўзга ишлари бўлмади.Сўнгра яна бир неча кишилар нутқ сўзлагандин ҳамма аҳли ислом бирлашиб Руссия шўролар жумҳурияти бирлан иттифоқ бўлмоққа қарор бериб тарқалишдилар.

Пайшанба куни эрта бирлан Афғонистон вакилларига бориб, ҳайитларини табрик қилдук.Бизлардин сўнг татар имоми бирлан Қўқон хони Худоёрхоннинг ўғли борди.Тахминан бир ярим соатча орамизда самимиёна ва биродарона суҳбатдин сўнг Муҳаммад валихон сўрадиким:
-Хоразмда Афғонистон сағири қўймайсизми?
Жавобида дедикким:
-Шул вақтгача Хоразмнинг аҳволи ва мартабаси маълум эрмас эрди.Алҳамдуллилоҳ эмди иттифоқ ва маслаҳат бирлан иш кўрилса, Сизнинг Хоразмда бизнинг Афғонистонда вакилимиз турса бўлур,-деб ризолашиб қайтдук.

Жойимизга келгандин сўнг Хоразмдаги Руссия фавқулодда вакили товариш Измайлов келиб Хоразмдаги ҳамма биродарларимизни саломларини ва бошқа воқеаларни баён этгандин сўнг, дедиким:
-Тошкант Туркистон жумҳуриятининг сизларга ёрдам тариқасида бермакчи бўлиб ваъда қилган ҳамма ҳарбий асбобларини зиёдароқ қилуб ўз назаримизда Хоразмга узатиб, бул тарафга келдум,-деди.
Сўнгра яна дедиким: Юборган нимарсалар ушбулар турур: 1200 бешотар милтиқ, 180000дона ўқ, 12 нафар пулемёт, 90 минг дона пулемёт ўқи, 400 қилич, 200 найза, 200 от эгари, 4 аскарий бел, ва яна 20 адад зобитлар тезлик бирлан Хоразмга кетуб халқдин 1200 адад ( нафар) миллий аскар олиб, таълим бермакчи турурлар.Аммо сўралган ҳам тўпчилар тайин бўлгандин ҳамон юбормакчи бўлдилар,-деди.

Жума куни маскавдаги иккиланчи татар маҳалласи масжидининг мутаваллилари улуғ зиёфат ясаб, ҳамма мусулмон вакилларини чақириб, борганимиздин сўнг мажлисга Қримли идрис афандини раис қилиб тайинладилар.
Ҳар кунги тартибда бир неча киши нутқ сўзлаганидан сўнг, фақирни ҳам сўйламакини таклиф қилдилар.Ва кўп илхож ва валжаж беридилар.Фақир нутқ даркор бўлуридин бехабар қолиб, мутлақо ҳозирланмаганимни узр қилиб қутулдим.Сўнгра сабабини англадимким, ўтган мажлисда сўзланган нутқларни Маскав газеталари таҳрир этиб, жами нутқларнинг ичидин фақирнинг нутқи билан турк Юсуп Камолбекнинг нутқи биринчи даража нутқ деб бизнинг нутқимизни кўп таъриф ва сташи қилган эрмишлар.Ва доғи бу мажлисда ҳеч маънолик сўз айта билмай аҳли мажлисни дилгир қилди.

Шанба куни эрта бирлан автомобил келиб, Маскав шаҳри атрофидаги тўғой ва боғларга сайр қилиб, кечда Эрмитож деган бир театр томошасига бориб келдук. Якшанба куни автомобил келиб Маскавнинг жами кўчаларини сайр қилдируб, қайтар вақтида яна бир театр томошасига бориб келгандин сўнг, икки қозоқ биродар бириси Семиплатинсклик Ҳамза деган, яна бири Тошкант хорижия комиссариятида хизмат қилувчи Хўжа Аҳмад отли келиб, сўзни ислом динидин юритуб,минкирона баъзи беҳуда саволлар сўраб, жавобини эшитганларидан сўнг оларни мунингдек сўзлардин ман этиб, диний исломнинг тўғри ва ҳаққоният сўзларини айтганимиздин сўнг бир нави ислоҳга келдилар.

Ва доғи биздин баъзи ҳукуматга тааллуқли сўзларни эшитмакчи эрканлар. Айтмоқ мумкин эмас деганимиздан сўнг, жавоб олиб кетдилар.Душанба куни товариш Янсиннинг ёнига бориб, ишларимизни тезроқ битирмоғи ва товариш Троцкий бирлан йўлишмоқ тўғрисида маслаҳат қилишуб қайтдук.Сешанба куни Руссия ҳукумати тарафидин қоғоз-қаламдин ушоқ асбоблар берилди.Айиди қурбон куни ҳам келган ҳаммаларимизга бир қатор либос ва ҳар кимга бир этук ва бир белбоғлик ва Иброҳим Абдулла ва Шейхи Муҳаммадларнинг ҳар қайсисига бир шиша атир суви, қолган 6 кишининг ҳар биримизга 6 шиша атир суви, бир чамадон асбоблари бирлан ва бир олти отар тўппонча 14 дона ўқи бирлан ўқи бирлан инъом қилдилар.Ва сўнгги куни яна бир шишадин атир суви ва ҳар биримизга бир дастрўмол ҳам бердилар.Пайшанба куни тиш оғриғига муфтало бўлиб доғи қўйдирмоқ бирлан, алҳамдулллилоҳ, сиҳат топиб, жума куни кечда театр томошасига бордук.
Сешанба куни хорижия комиссариятига бориб, товариш Янсиндин ишларимизни биткаруб, бизларни тезроқ Хоразмга юборишни илтимос қилдук.Шул мажлисда товариш Янсиндин Бухорода инқилоб бўлиб, Бухоро амирининг қочканини ва “Ёш Бухоролилар”ни шаҳарга келиб мутасарриф бўлганини эшитуб, бир-биримизни табрик қилдук.

Шанба куни биз бирлан Хоразмга кетмакчи докторлардин иккилари келиб, олар бирлан озуқа ва йўл харжи ва Хоразмдаги докторхона тўғрисида мусаҳиба қилиб узотдук.

Якшанба куни автомобил бирлан Маскав кўчаларини сайр қилдурдилар.Ва доғи татар мактабининг талабалари “Ишлаб топдим” номли 3-пардалик бир театр қилмоқчи бўлиб, бизларни ҳам анга таклиф этиб, хабар юборганлари жиҳатидин , бориб томоша қилиб қайтганимизда мазкур талабаларга 2 минг манат ойнома бердук.Ва доғи Афғон вакили мухтор Муҳаммад Валихон пиёдалиги жиҳатидин бизларни автомобилимизга миниб қайтуб, йўлда келурда сешанба куни бизнинг жойимизга келмакчи эрканлигини баён қилди.Биз ҳам ташаккур қилиб, хўшлашиб тарқашдук.

Душанба куни товариш чичеринга йўлиқишмакчи бўлиб телефон бердук.Сешанба куни 12 дан икки соат ўтган вақтларда Муҳаммад Валихон 4 киши бирлан келиб, оларга олий зиёфат қилдук.Ва доғи икки ҳукумат исломия орасинда муносабат ва дўстона алоқа барпо қилмоқ ҳақинда самиймона ва муҳибона суҳбатдин сўнг рухсат олиб қайтдилар.Ва доғи булардин андоқ муддат аввал товариш

Бройдо келиб, шартномаларимиз тўғрисида сўз очиб дедиким:
-Сизларни ишларингиз то шу кунгача тагйир топиб имзо қилинмай турганининг сабаби, баъзи кишилар онга рози бўлмай, мони бўлиб турганлар.Хусусан товариш Измайлов Хоразмдин келгандин сўнг мазкур шартномаларингизни кўруб, дебдурким,” бу шартномадаги сўзлар асло Хива халқи ва ҳукуматининг ёду-хаёлларида йўқ турур.Оларга бу тариқа кўп ҳуқуқ бермак лозим эрмас.Бу тариқа муҳим ҳуқуқлар ва ёрдамларни талаб қилмоқни Хоразм вакилларининг ўзлари топиб юргандур”, деган.Шул жиҳатдин ишларингиз яна тагйир топди.Мани чақириб, бул тўғрида маслаҳат сўраганларида дедимким6
-Бу шартномалар икки тараф вакилларидин ташкил этилган комиссиянинг музокараси бирлан битиб тамом бўлгандир. Музокара қилиб мазкур комиссиянинг биткарган ишига тагйир бермак мумкин эрмас, деб қаҳрланиб, иккиланчи мажлисларига бормадук.Эмди фикр қилурманки, олар баъзи сизларнинг пайдонгиз учун биринчи даража муҳим ва даркор моддаларнинг сўнгига бир неча сўзлар илова қилиб, мазкур моддаларни амалдин қолдируб, Хоразм ҳақинда пайдосиз, балки зарарли бўлгудек ҳолга туширсалар эҳтимол ҳосили касан ишларингиз бир оз оғирдур.нечук бўлса ҳам ғайратли бўлинг, ман ҳам қўлдин келган ёрдамни дариғ қилмасман,-деб кетди.

Шул вақтда товариш Искандар (Самойлович) ёзилган шартномалар бирлан русча масуда этилган бир оз хатлар келтуриб дедиким:
-Бугун ишларингиз тўғрисида музокара учун соат 9: 30 да товариш Караханга борурсиз.Ушбу хатлар шартномани комиссариятлар вакиллари музокара қилишганда баъзи моддаларга қўшилган иловаларнинг масвадаси эркан.
Карахан дедиким:
-Буларни турк тилига таржима қилиб биродар Бобоохунга эшитдурғон яхши.Муни тушуниб билуб, бунда келсинким, шуларни шартнома моддаларига илова қилиб қўшилгандин сўнг, имзо қилинур деб.
Оларни таржима қилиб, бир-бир ўқиб, биз Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад ва Мулла Матёқуб шерикларига эшиттирдукким, биринчи илованинг мазмуни будурким: Хоразмдаги бутун почта ва телеграфлар Руссия ҳукуматининг ихтиёрига қоладур.Иккиланчи илова.Хоразмни ҳозирда экилмай турган ерларидин русларнинг истифода этмак ҳақи борлигини Хоразм ҳукумати тасдиқ қилади.Учланчи илова.Амударё оёқи,орол денгизида балиқ овламоқ русларга махсусдир.Ва доғи 16-ланчи моддани умумий шартномадин бутунлай олиб ташлаб, ўрнига холис рус манфаати бўлган бир модда киргизилибдур.Ва доғи тўртланчи модда.Ариқларни қазмоқ ва тозодин ариқ ёрмоқ русларнинг тадбирлари : хохлаганларига мувофиқ бўлур.Ва доғи Хоразм ҳукумати ўз еридин оташ араба йўли берур ва йўлнинг ҳар тарафидин бир чақиримлик ер ҳам берилур.Ва тижорат аҳдномасидаги Хоразм оқчаларини Руссия банклари олсун деган сўз ҳам бекор турур.Йигирманчи моддада айтилган

Руссия ёрдам учун бермакчи бўлган оқча ҳам қарзга бериладур.Ва яна заводлар ҳақинда комиссия юборилур.Ва яна бир неча мазкур мазмунда сўзлар бордурким, агар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.Ҳар турлук фикрларга кетуб, ҳозирда Хоразм халқининг нодонлиги ва бугунгидек ишларда наф ва зарарларини билмаганликлари ва ўзимнинг Хоразмда орқамдин суягудек кишим йўқлиги ва бу ердаги ҳамроҳларнинг ҳеч ишга ярамаганликлари ва неча мажлисларда зарари етишганлиги, 50 кун ғайрат этиб,Хоразм манфаати учун ясалган шартноманинг бул тариқа бўлиб бузулғони, ал ҳосил бул ғурбат ва мусофирликда ёлғиз бошимга бу қадар оғир юклар тушгани ёдимга тушуб, қаттиқ хафа бўлиб, гиря ариз бўлди.

Бир оз вақтдин сўнг мулла Ўрозни чақириб сўрадим:
-Бу шартнома ҳақинда не фикрдасиз ва бу сўзларни фаҳм қила олдингизми?
Ул дедиким: -Ман билмайман, сиз нима қилсангиз, бизлар ҳам они қилурмиз,-деди.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман.Аммо сиз хусусан Мулла Нурмуҳаммад оғизларингизга маҳкам бўлинглар.Сизларнинг бир оғиз бузуқ сўзингиз ҳамма меҳнатни зайи қилмасун, деб қопидин чиқсам товариш Искандар Самойлович ҳамма сўзларимни тинглаб, қопида турган экан.Дедимким:
— Ичкари киринг, сиздин пинҳон сўзимиз йўқ турур.

Они киргузиб, ўлтуриб дедим:
-Эй биродар билурсизларким, бизларнинг шартномамизни бошдин оёқ мазмуни Хоразм халқига ўз ҳуқуқини бермак ва Руссиядин ёрдам олмоқ.Шартномада бошқа бир мамлакатга зарар бўлгудек ҳеч сўз йўқ турур!Ва шундоғ бўлса ҳам бунинг маъқул бўлмай, бул тариқа иловалар қўшилганига ҳайрон турурман,— деб они айтганимга сўнг пушаймон бўлдум.
Ҳар нечук жавобида биродар Искандар ҳеч қорланиб (жаҳли чиқиб-У.Б.) дедиким:
-Биродар Бобо охун ман ёлғиз таржимон турурман, бошқа иш қўлимдан келмас, аммо не чора қилурман, вазифам бўлганлиги жиҳатидан бу иловаларни таржима қилиб, сизга ўқуб эшиттирдим.Аммо Караханга мажлис бўлганда норозилигингизни билдурирсиз, ман ҳам ёрдам қилурман,-деди.

Таом егандин сўнг , мажлис вақти бўлуб, йўлга чиқдук.искандар дедиким:
-Бул кеча ҳаво жуда очиқ, юлдузлар яхши эркан.
Жавобида дедимким:
-Юлдузларнинг яхши ёмон эрканларини яна тўрт соатдин кейин, Караханнинг ёнидин чиққандин сўнг билурман,-дедим.

072 Девонхонада андак ўлтургандин сўнг,Карахан келуб кўрушубўлтуруб, дўстона суръатда муҳаббат ва табассум бирлан бизларнинг аҳволотларимизни сўради.Карахан баланд қомат ва хушсурат киши бўлган сабабидин онинг оҳисталик ва доналик била сўйлаган сўзлари салийга ғоятда муассир эрди.Жавобида бизлар ташаккур қилдук.ва доғи бизларнинг ишларимизни тағйир топган сабабларини мазурат тариқасида баён этди.Жавобида бундин сўнг тезроқ битказсангиз ҳам кўп хушвақт бўлурмиз, дедук.Сўнгра Бухорода бўлган тоза инқилоб бирлан бизларни табрик этиб, бу инқилоб Хоразмга ҳам фойдаси кўп, деди.Жавобида ташаккур қилгандин сўнг, ул кишини ҳам табрик этиб инқилоб хабарини эшитган куни комиссариятга келиб, товариш Янсинни табрик этиб кетганимизни баён этдук.Ва яна дедикким,Бухорода инқилоб бўлмай амир ўтирганини Хоразмга зарари ҳамма ердин кўпроқ эрканини аввалда ҳам товариш Караханга айтуб эрдук.Шул вақт товариш Искандар русча тил бирлан иловаларни бизга эшиттирганини ва бизларнинг анга бутунлай норози эрканимизни баён этди.Товариш Карахан дедиким:
-Бошқа комиссариятлар шартномаларингизни кўриб бир неча иловалар қўшмоқчи бўлган эрканлар, ман кўруб рози бўлмадим.Биродар Бобоохуннинг ҳам бул тўғрида фикрини эшитмакчи бўлиб чақирдим-деб бизга қараб манга:-фикрингизни очиқ ва равшан қилиб айтинг,-деди.

Жавобида дедимким:-Биз бир томондан Хоразм вакили бўлсак, иккинчи томондан шўролар жумҳуриятининг бир аъзоси турурмиз.Бинобарин, ҳоҳ Хоразм жумҳурияти ва ҳоҳ Руссия шўролар ҳукумати бўлсин, оларнинг дунёда обрўли бўлмоғини ва хайриятини истармиз.Чунки бизнинг бундин сўнг Руссия бирлан фойда ва зараримиз бирлашган жиҳатдин агар Руссияга бир офат етишса, албатта Хоразмга ҳам етишур.шул сабабдин ман шўро ҳукуматининг бир узвий бўлаги сифатим бирлан айтурман: агар мазкур иловалар бизнинг шартномамизга қўшилуб , ҳамма ерларга эълон этилуб тарқатулса, Руссия шўролар ҳукумати Шарқ мамлакатлари халқлари олдида ҳеч обрўй топа билмас, деб ўйларман.Балки Шарқнинг Руссия шўролар жумҳуриятига бурунгидек андек муҳаббатлари бўлса ул ҳам йўқ бўлса керак.Чунки, ушбу иловаларни Шарқнинг бир ёш боласи кўрса ҳам билурким, бу шартноманинг Николай вақтида кичик мамлакатлар бирлан ясаган шартномалардин ҳеч фарқи йўқ турур.Балки Хоразм ҳақинда бурунгидек ёмонроқ бўлур.Бинобарин биз вакиллар шўро ҳукуматларининг Шарқ халқи ҳузурида эътибордин тушганини яхши кўрмаганимиз важидин бу иловаларга ҳаргиз розибўла олмасмиз”, дедук.

Сўнгра мазкур иловаларни товариш Искандар Самойлович ўқиб, товариш Карахан бирлан муколама қилишуб, ҳар иловани турлук далил бирлан рад қилдим.Баъзилари Караханга таъсир қилиб, кулар эрди.Сўнгра Хоразмдин келган 14 адад маҳбуслар ҳақида сўз очилиб дедиким:
-Оларни турмага солинмай алоҳида бир жойда қўйилгани яхши кўринур.Чунки оларнинг ичинда гуноҳи озроқлари бўлса ҳам эҳтимол турур.
Жавобида товариш Карахан табассум бирлан дедиким:
-Бизларнинг ўз буржуй ва генералларимиз учун тайин бўлган жой бор турур.Шунда қўйсак бўлмасми? Чунки олар ҳам бизнинг буржуйлардин ортиқ эрмаслар,-деди.
Сўнгра яна дедиким:
-Хивадан келган 2 адад аскар ва командир Давудовга таом ва либос,Хивага қайтуб боргунча кифоя қилгудек оқча ҳам лозимдур,-дедук.
Товариш Карахан оларни ҳам қабул этиб, анжамга келтирмакни товариш Янсинга буйурди, “шартномага пайшанба куни имзо қилурмиз”, деди.

Сўнгра рухсат олиб чиқиб товариш Бройдо уйига таклиф қилгани жиҳатдин, онинг уйига бордук.Мажлисда бўлган сўзларни нақл қилдук.Эшитуб вақти хуш бўлди.
Чоршанба куни автомобил келиб, Маскав шаҳри атрофларини сайир қилдук.Пайшанба куни товариш Карахандин хабар келдиким, 2жума куни кечда хорижия комиссариятига Хоразм ҳақинда бўлажак мажлисга келурсиз”, деб. Сўнгра товариш Бройдонинг жойига бориб, ишларимиз тўғрисида сўйлашдук.Товариш Бройдо дедиким:
-Сизларнинг ишларингиз иштирокиюн пирқаси қўмитасининг ёрдами бирлан битса керак.Ондин ўзга битмайдур.Ман қўмита аъзоларига бўлган гапни айтдум.Олар аввалги шартномани иловасиз биткармакка мутассади турурлар.Шул суратда ишларингиз яна бир ҳафтада битса эҳтимол,-деди.

Бизлар ғоятда хафа бўлиб дедикким:
-Бизларнинг ишларимиз бул тариқа битмай чувалашаберса, бизларга шартнома даркор эрмас.Товариш Лениндин кетмак учун жавоб олганимиз яхши турур,-деб яна театрга кетдук.
Жума куни товариш Бройдодин хабар келдиким, “ ман комитет аъзоларига яна йўлуқуб ишларни пухта қилдим.Бобоохун маҳкам бўлиб, илова қўшилган шартномага қўл қўймасун”, дебдур.Мазкур куни кечда карахан ёнига кетмакчи бўлиб турган вақтимизда телефон келдиким, “бугун карахан касал бўлиб қолди, мажлис йўқтур.Эртага мажлис бўлар бўлмаслигини ўзимиз билдирурмиз”, деб. Ишларимизнинг бу тариқа бўлиб, яна битмаганига ҳайрон бўлиб, Крашиловни чақируб, дедимким:
-Сиз эртанг озонда товариш Ленин бирлан товариш Чичеринга телефон беринг, ўзим ёнингизда турурман, то оларни кўрмагунча бизларни ишларимиз битгудек ўхшамайдур.

Крашилов дедиким:
-Сиз мани ёнимда турмоғингиз ҳожат эрмас.ўзим кўнглингиздагидан ҳам зиёда қилиб сўйлашурман,-деди.
Сешанба куни келиб, озонда дедиким:
-Бу жойдаги телефонлар ҳаммаси бузуқ турур.хорижия комиссариятига бориб, ондаги телефон бирлан сўйлашурман,-деди.Билдикким,Крашилов фикр қилгандин сўнг,карахандин қўрқмоққа бошлади.Чунки бул телефон онинг устидин ариза бергандек бўлур.Бинобарин комиссариятга бориб, Карахандин жавоб олгандин сўнг телефон бермакчидур.Унинг бу мақсади бизга маълум бўлгани важидин сўзни жавобида ман ҳеч нима демадим.Ул кетгандин сўнг товариш Искандарни ёнимга олиб, комисариятга боруб,Караханнинг саркотибига айтдумким, товариш Карахандин сўраб, бизга мажлисни қайси соатда бўлажакини билиб беринг.агар мажлис бўлмаса айтинг, агар шартномамизнинг битгудек эҳтимоли бўлмаса, бизларга юртимизга қайтмоққа рухсат берсунларким, бизларга шартнома даркор эрмас.

Ҳосили сўзимиз шулким, бизларни мундин сўнг яна интизорлик чекиб етгудек ҳолимиз қолгани йўқ турур.Маскавга келганимизга ҳозир икки ой бўлди.
Секретарь ҳафсаламизни ниҳоясиз қочганини билиб, ҳар турлук узрлар айтуб, ондоқ товақиф қилинг, дарҳол сизга тайин хабарни билдирурман, деб югуриб кетди.Бир оздин сўнг келиб, дедиким:
-Ҳозир Карахан комиссарлар мажлисида эркан сиздин илтимос қилурманким, ман ўзим Карахан келган ҳамон, тайин жавобини билиб, сизга телефон бирлан эълон қилурман,— деди.
Жавобида дедиким: -Ман ўзим тайин хабарни ўз қулоғим бирлан эшитмагунча кетмасман.агар кетсам ҳам ўрнимга Искандарни қўйиб кетарман, ул билиб борсин, деб.
Товариш Искандарни қўйиб конторга келиб Бакиевга дедимким:-Ўзим югурмагунча, кишига инониб иш битмайдур.

Крашилов бизга айтадурким:-Ман Ленин бирлан Чичерин иккисига ҳам телефон бердим.Жавобида иккиси ҳам дедиларким,Хива вакиллари сўзларини Караханга айтсунлар.Карахан бизларга айтур.
Крашиловнинг бу сўзи Карахан бирлан маслаҳат айтилган сўздир.Ман бунга инонмасман.Улуғлар ҳаргиз вакиллар сўзларини бизларга бевосита айтмасун демаслар, бу ёлғон турур.Сан юргил, иккимиз телефон берурмиз, ман сўзларман, сан таржима қилурсан, деб аввал товариш Ленинга телефон бериб, онинг саркотиби бирлан сўйлашиб, бизларни товариш Ленинга йўлиқмоғимиз зиёда зарур ва лозим эрканини, то шул кунгача ҳеч бир ишларимизни битмай турганини айтуб қўйдук.
Жавобида дедиким:-Ушбу сўзларингизни Ленинга билдирурман.Нима жавоб айтса яна сизларга айтурман, -деди.
Сўнгра товариш Чичеринга дарҳол телефон бердук.Иттифоқо товариш Чичерин телефон бошида эркан.Сўзларимизга жавобан дедиким:
-5-10 минутга ушбу сўзларингизни жавобини айтурман,-деди.

Ондоқ вақт ўтгандин сўнг Карахандин жавоб келдиким:
-Соат 2да мажлисга келсунлар-деб.
Дедимким: -Телефонларни натижаси билинди.
Сўнгра соат 2да комиссариятга боруб, Караханни маҳкамасига кирдук.Кирдуким, товариш Чичерин ҳам шул ерга келиб бизларга мунтазир бўлиб турган эркан.Кўрушуб ўлтурмоқ ҳамон товариш Чичерин сўз бошлаб дедиким:
-Биродар Бобоохун шартномаларингизга душанба куни қўл қўйиб, биткариб берурмиз.Сешанба куни кетарсизми7-деди.

Жавобида дедимким: -Ишларимиз битса албатта кетармиз.Эй биродар! Руссияда адолатли шўролар ҳукумати барпо бўлгандин сўнг, бизнинг Хоразм халқи ҳам бу маслакни ҳоҳлаб, ҳукуматларини жумҳурият қилиб, бизларни бул тарафга юбордилар ва дедиларким:
-Эмди Руссияда бизнингдек кичик ва ожиз миллатларнинг сўзларини эшитуб, қабул қилур вақти бўлди.Сиз вакиллар бориб, рус биродарларимизни ушбу адолатли ҳукумат ва маслаклари билан табрик қилиб, Николай Хоразм халқидин ғазаб этиб олган ҳуқуқларини қайтариб олиб, яна турлук нуқсонларимиз учун ёрдам сўранг,дедилар.Аммо бизлар келиб, шул тўғрида шартнома қилиб, икки ойдин бери ғайрат қилурмиз, лекин билмадим, не сабабдин ушбу шартномага қўл қўймайдурлар.Шул жиҳатдин сизни ҳам ўзларимизга ёрдамчи қилмоқ учун,Сизга телефон бирлан айтуб, ташвиш бердук, албатта афу этарсиз,-дедук.
Жавобида дедиларким:
-Сизнинг ушбу сўзларингизни эътиборга олиб, мазкур иловаларни қолдирдук, душанба куни шартномаларингизга қўл қўйиб берурмиз,-деди.

Жавобида ташаккур қилдук.Сўнгра : -Яна бошқа ишингиз борми?,-деб сўради.
Дедук:-Хоразмдин келган маҳбуслар йўлиқуб, оларнинг аҳволини сўраб билмоқ, адлия нозири бўлганимиз жиҳатидин бизга лозим бўлурми ёки бўлмасми?Они Карахан бирлан маслаҳат қилмоқчи эрдук.
Жавобида дедиким:
-Ҳозирда сизнинг қўлингизда ҳеч материалларингиз бўлмаган сабабдин албатта олар сизга ҳеч гуноҳларини иқрор қилмаслар.Шундоқ бўлса ҳам бориб, ўз кўзингиз бирлан кўриб, ётган жойлари ва таомларини билмакингиз керак бўлур.Токим Хоразмдаги аксил ҳаракатчилар бизларни хон ва уламоларимизни Руссияга олиб кетиб, палондек қилдилар, демасинлар.
Жавобида дедикким: -Андоқ бўлса товариш Искандар бирлан бориб,ҳар нима сўзлари бўлса сизга билдирурмиз,-дедук.

Сўнгра рухсат олиб, қайтмоқчи бўлиб, кўришган вақтимиз товариш Чичеринни қўлини ушлаб дедимким:-Биродар Хоразмнинг эзилган мазлум халқларига раҳм қилингким, оларни 50 йилдан бери Николай ҳукумати гоҳ қўрқузуб, гоҳ фириб бериб, алдаб талаган.Учланчи,Жунайидлар талаганлар. Агар сизларнинг ёрдамингиз бирлан тез вақтда оёққа боссалар,Руссия мамлакати учун ҳам кўп фойдалари тегсалар керак,-дедук.
Жавобида товариш Чичерин дедиким:
-Шул сабабдин оларга истиқлол бериб, асирликдин қутқармоқчи турурмиз. Умид қилурманким, Хоразмдаги мазлум биродарларимиз тез вақтда бу жабру жафоларни унутиб ёқти дунёга чиқсалар керак,-деди.
Сўнгра Карахан бирлан кўришган вақтда дедимким:-Биродар бизларни ишларимизни тахир қилманг.Албатта ушбу душанба куни тамом бўлсун.
Жавобида дедиким:
—Эмди тайин билингким, душанбадин кейинга қолдирмасмиз,-деди.

Сўнгра жавоб олиб қайтиб жойимизга кетдук.Якшанба куни ўтиб, душанба куни соат 2 да биз,Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад, товариш Искандар ва Крашилов бирлан бирлан маҳбусхонага бориб кўриб, оларни даркор нимарсаларини ва сўзларини ёзиб қайтдук.Кеч соат 2да Караханнинг маҳкамасида товариш Чичерин бирлан мажлис қилиб умумий ҳарбий ва тижорат масалалари бўйича уч аҳдномаларга Руссия ҳукумати тарафидин хорижия комиссари товариш Чичерин ва онинг бирланчи муовини Карахан,Бройдо бирлан Янсиннинг ўрнига вакил бўлиб имзо қўйдилар.
Хоразм жумҳурияти тарафидин адлия нозири ва Хоразм вакили биз фақир Бобохун, хорижия нозири Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар имзо қўйдук.

Алҳамдулллилоҳ алазоликким, аксари моддалари Хоразм манфаати учун бўлган бу уч аҳдномани қўлга олмоқ учун муддати 62 кун кечаю кундуз тинмай саъйи меҳнат қилиб, неча мартабалар улуғ монийлар пайдо бўлиб, мазкур аҳднома бўлмай турган ҳолга борган вақтларида ғам-ғуссадин ҳалокат даражасига етуб, чеккан меҳнатларимиз зойи бўлмай ишимиз битиб, мақсудга етканимиз учун Олло таолога шукурлар қилдук.Сўнгра шўролар жумҳуриятидин миннатдорлик изҳор этуб, бир нутқ сўзладук.
Жавобида товариш Чичерин, Руссия шўролар ҳукуматининг ҳар вақтда ҳам кичик биродари бўлган Хоразмга яхши назар бирлан қараб, онинг тараққиёт ва саодати учун қўлдан келган ҳар бир ёрдамини дариғ тутажагини изҳор этди. Сўнгра ушбу яхши соатнинг ёдгори учун Хоразм маҳбусларидан Обид охун ва Саид Абдулла тўрани озод қилмоққа рухсат берилди.Ва доғи, чоршанба куни соат 3да аҳдномаларга муҳр босмоққа муқаррар қилиб тарқашдук.чоршанба куни хабар келиб, хорижия комиссариятига бордук.Махсус муҳр босувчи келиб, икки нусха қилиб ёзилган ўзбекча ва русча аҳдномани икки нусхасини ҳар бирини бир муқовага банд қилуб, яна русча ва ўзбекча ёзилган ҳарбий иттифоқнома ҳар қайсисини бир жилдга банд этиб, ўз муҳрлари бирлан бизнинг муҳримизни назарларимизда сўрғич бирлан босиб, икки қизил жилд ичиндаги уч адад мазкур аҳдномани бизга бериб, яна икки кўк ранг қоғоз-қалам муқова ичидаги уч аҳдномани ўзлари олдилар.Шул вақтда товариш Искандар тафахур қилиб, дедиким:

Бу аҳдномалар кўп муборак бўлғусидир.Чунки Маскавга сизларнинг келганингизга шул кун 63 кун тўлуб бу аҳдномаларни 63 кун саъйи ғайрат қилуб битказибсизларким, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом динини 63 йилда камолга еткарган эрди,-деди.
Жавобида кўп ташаккурлар қилуб, дедикким:
-Биродар кўп яхши фикр қилдингиз, яна бир сўз бордурким, бу аҳдномага чоршанба куни муҳр босилди.Ислом халқи буни ҳам муборак санаб, яхши кўрдилар.
Ва яна комиссарият маъмурлари маслаҳат қилдилар: жума куни Хоразм вакиллари жами Шарқ мусулмон вакилларини чақирсин,-деб.

Шул вақт товариш Измайлов келуб, аҳдномани кўруб, ҳайрон бўлуб турди.Киноя тариқасида дедимким:
-Товариш Измайлов аҳдномаларингиз ҳеч иловасиз тамом этилуб, муҳр босилди.Албатта сиз ҳам ёрдам қилгансиз.
Жавобида муртад бўлуб, дедиким:
-Ман билмайман, эшитуб эрдимким, ул киши Хоразмдин келуб, Караханга йўлиқуб,Хоразмга бунингдек ҳуқуқлар бермак лозим эрмас, деб аҳдномаларимизни бузулмоққа кўп саъйи ғайрат қилган эрканлар.Онинг шул сўзларининг таъсири ва зараридин мақбул бўлмай, аҳдномадин туширулиб, ул масала мужмал ҳолда қолди.Ул бобда ҳарчанд саъйи ғайрат қилсак ҳам фойда этмади.

Пайшанба куни бирланчи улуғ театрга Маскавдаги аксари улуғлар боруб, бизларга ҳам ҳукуматдин амр бўлиб, бориб Анварпошшо бирлан бир ложада ўлтуриб, томоша қилиб қайтдук.Жума куни соат беш яримда юртимизга қайтмоқ учун рухсат олиб, видолашиб қайтмоққа хорижий комиссариятга товариш Караханга боруб, кўп вақт дўстона мусаҳабат қилгандин сўнг товариш Чичерин келди.Олуб борган бир сарпой ва белбоғ, икки ғолича (гилам) ва уч қоракўл териларни тақдим этуб, сарпойни ўз қўлимиз бирлан товариш Чичеринга тақдим этуб, сарпойни ўз қўлимиз бирлан товариш Чичеринга кийдирдук.Жавобида товариш Чичерин кўп ташшакурлар қилди.Сўнгра дедиким:
-Ҳурматли биродаримиз Хоразм жумҳурияти мундин сўнг тез вақтда шўролар ҳукуматининг белини қуввати бўлур, деб умид қилурман.Сизнинг мажлисларда айтган яхши сўзларингиз ҳар вақтда манинг кўзимни олдига сизни кўрсатур.Умид қилурманким, манинг ушбу шахсий дўстлигимни хотирангиздан чиқармассиз, манинг чин муҳаббат бирлан айтган ҳароратли саломимни Хоразмдаги ишчи ва фуқароларга айтгайсиз,,-деди.
Шул вақт товариш карахан дедиким:
-Хоразмдаги газета ва тозо китоблар ва ҳар бир аҳволни хусусий суратда манга билдиринг.Биз доғи муҳим ҳолларни сизга билдириб турурмиз.Чунки биз беғороғ дўстлармиз.Яхши кунларда хушлик бирлан яна йўлиқамиз,-деб кўрушуб хайрибод қилдук.

Шул вақт товариш Карахан мандин ядгор деб уч вакилга олтин соат, Мулла Матёқуб шерикка кумуш соат тилла занжири бирлан инъом қилди.
Жавоб олиб жойимизга келсак,Хоразм истиқлоли учун берилмоғи учун зарур бўлган зиёфатга таклиф этилган меҳмонлар келмакка бошладилар.Туркия вакилларидан ислом қаҳрамони машҳур Анварпошшо ва Самийбек, яна 4 та турк зобитлари ҳам Афғонистон вакили мухтор Муҳаммад Валихон Руссиядаги консули ва таржимони бирлан,Руссия шўролари жумҳурияти тарафидин Шарқ бўлими мудири товариш Янсин, рус уламоси товариш Искандар ва товариш Бройдо, ҳамда Доғистонда ўтган машҳур шайх Шомилнинг ахтиқи (невараси ) Шамил афанди, бир неча докторлар ва Руссия хонимлари, Маскавдаги мусулмон мажлисининг раиси Султон Алиев бир неча йўлдошлари бирлан келган эрдилар.Бу мажлисда Руссия ҳукумати биз вакиллар номига турлик лазиз таомлар омода қилдурган эрди.

Келган биродарларнинг ҳар бири алоҳида Хоразмнинг тоза истиқлолини табрик этуб, аҳдноманинг мазмунини сўраб, ниҳоят хурсандликларидан қайта-қайта табрик қилур эдилар.Хусусан Анварпошшо бирлан Муҳаммад Валихон ғоятда маасир бўлиб, мутаважжи бўлиб дедиларким:
-Биродар Бобооохун бул Осиё иқлимининг, хусусан Ислом мамлакатлари хароб ва беъэтибор бўлиб, аксари ерлари мусулмонларнинг қўлидан кетуб турган бир вақтда Сиз руслар бирлан бул тариқа мусулмонларга манфаатли аҳднома Хоразм учун ясаганингиз бир улуғ қаҳрамонлик ва фавқулодда бўлибдурким, бул тариқа бошдан оёқ мусулмон фойдасига бўлган аҳдномани неча юз йиллардин буён ҳеч ислом мамлакати қила билган эрмасдур.Неча юз минг аскар кучи бирлан битказибсиз.Оллоҳ таоло бу ишингизни доимо муборак қилгай.Сизнинг бу яхши хизматингизни умуман мусулмонлар, хусусан Хоразм халқи қадрини билуб, албатта қиёматгача тарихларда яхшилик бирлан ёд этарлар, -деб неча-неча мартабалар табрик қилурлар.

Ва доғи илтимос қилдуларким, аҳдномани бир киши ўртага чиқиб баланд овоз бирлан ўқисин.Токим ҳаммалар эшитуб, мазуз ва хушвақт бўлсинлар, дедилар.Бинобарин, рус мусташарифи товариш Искандар аҳдномани моддама-модда ўқиди.Турк ва Афғон биродарлар фақирнинг ҳақинда гоҳ сўзлашиб, бу каби сиёсатчи киши Хоразм даштидин нечук пайдо бўлган.Албатта бу улуғ вилоятларда ўқиган бўлса керак, дер эдилар.Ва гоҳи русларнинг мунингдек аҳдномага рози бўлганига ҳайрон бўлур эдилар.Оқибат биздан илтимос қилдиларким, “биродар Бобоохун шул аҳдномани турк ва афғон китобларига дарҳол ёзсинларким, бу аҳднома бизлар учун кўп муҳимдир”, дедилар.Биз ҳам

Рухсат бердук,. Дарҳол ёзиб олдилар.Шул вақт руслар меҳмонларни таом учун устал бошига таклиф этуб, устал ўртасидаги креслода ўлтургизиб, бир тарафимизда афғон вакили Муҳаммад Валихон, яна бир тарафимизда Анварпошшони келтуриб ўтқаздилар.Ҳамма меҳмонлар ўз ўринларида ўлтургандин сўнг рус маъмурларининг илтимоси бирлан фақир бир нутқ ирода қилдим, бул тариқадиким:
-Ҳурматли азиз биродарлар! Биз мустақил Хоразм мамлакатининг вакиллари биринчи даражада маъсуд ва бахтиёр бўлган турур.Чунки 50 йилдан бери золим Кауфманлар тарафидин забт этилган истиқлолимизни қайтаруб, қўлимизга олган бу яхши кунимизда жами улуғ мусулмон мамлакатининг ҳурматли вакилларини Руссия шўролар ҳукуматининг улуғ маъмурлари бирлан бир устал бошида ғоятда самимий ва дўстона муҳаббат бирлан суҳбат қилуб ўлтурганимизни кўрармиз.

Биродарлар! Биз золим Николай ва бойлар, Жунайидларнинг зулми бирлан эзилуб, дунёда яшамоқдин ноумид бўлган бир вақтларимизда Руссия шўролар ҳукумати бизга мададкор бўлди.Яшасин Хоразм бирлан Руссия иттифоқи! Яшасин ҳамма мусулмон ва Руссия иттифоқи! Яшасин Хоразм аҳдномасини яхши равишда битмакига саъйи ҳаракат этган товариш Чичерин,карахан ва Бройдо!-деб нутқни тамом қилгандин сўнг, товариш Искандар Самойлович рус биродарлар фаҳм этмаги учун мани сўзимни русча тилга таржима қилди.Ҳаммалари узоқ вақт қўл чопиб(қарсаклар чалиб) турдилар.Сўнгра товариш Бройдо узун бир нутқ ирода қилуб, мажлис тамом бўлди.

1339 тарихий ҳижрий муҳаррам ойининг бешланчи кунида хорижий комиссариятига товариш Янсиннинг маҳкамасига боруб, Хоразмга юбормакчи бўлган хатларни ва ўзимизга берилган иноятномани олуб, видолашиб жойимизга келсак, товариш Ленин ўзининг автомобилини бизларни оташ арабага олуб бермоқ учун юборган эркан.Онга миниб, товариш Бройдонинг ёнига келуб, онинг бирлан хатларни олуб, видолашиб, намози аср вақтинда вокзалга келуб вагонларимизга жойлашдук.Ва доғи Хоразм учун тайин топган ёрдамларни ҳукуматдин олуб, Хоразмга юбормак учун Бройдо ва Янсиннинг маслаҳати бирлан Бройдонинг ҳамшираси куёви товариш Левинни вакил қилган эрдук.Ул бизларни узатиб,вагонга келуб онга княз дворецда то Хоразмдин вакил келгунча истиқомат қилиб турмоқ учун хат бердук.Сўнгра душанба куни тонг отган вақтларда ўтли Бусали деган станцияга келди.Чоршанба оқшоми Самара шаҳрига келдук.Андин юриб, Урунбургга келуб, бир соат тургандин сўнг йўлга чиқиб, сешанба куни кун ботгандин кейин Қозонлига келдук.

Махфий қолмасинким, Тошкант бирлан Маскавнинг масофаси 3090 чақирим эркан.тошкантдин Чоржавга 679 чақирим,Чоржавдин Хивагача 420 чақирим.Маскавдин Хоразмгача 4189 чақирим бўлғусидир.Мазкур масофа ҳар 8 чақирим бир фарсах ҳисоби бирлан 523 фарсахдин бир чақирим зиёда бўлур.Қозонлидан мазкур кечда чиқиб, душанба куни тонг отган вақтда Тошкантга келдук.Тошкантда биродар Назирбой Шоликоров, Исмоилбойларни кўрдукким, олар Хоразмдин тижорат вакиллиги бирлан келуб, бизларнинг Тошкантга бурунги келганда тушган “Регина” номли жойимизда турган эрканлар.Бизларни ўз жойларида зиёфат қилуб, сийладилар.Жуманиёз Оллақулов ҳам бор эркан.

Махфий қолмасинким, биродар Жуманиёзни бизлар Маскавга кетгандин сўнг баъзи бир бекор сўзлар бирлан ҳибс қилуб олиб қолган эрдилар.Назир Шоликоров келуб, Хоразм ҳукуматининг телеграмм бирлан сўраган важидин тегишли жойларга мурожаат қилуб ҳибсдин халос қилган эрканлар.Мазкур кунда Тошкант хорижия комиссари товариш Гопнернинг маҳкамасига боруб, кўришуб, Хоразм нозирлари бирлан телеграм ва оғиз билан сўйлашмакни илтимос қилдук.Жавобида дедиким:
-Бул кун кечда маҳкамада сизга зиёфат қилурмиз.Шул зиёфатга келганингизда ҳамма лозим бўлган ишларни маслаҳатлашармиз,— деб рухсат берди.
Кечда Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад, Назир Шоликоровлар бирлан зиёфатга бордук.

Маскавда қилинган аҳдномаларимизни бизлардин сўраб, эшитуб илтимос қилдиким, “мазкур аҳдномани манга эртанг берсангиз, ман ҳам ёзиб олсам яхши бўлур эрди.Чунким, бизлар учун ҳам аҳднома ниҳоятсиз муҳим турур.Ва доғи нечук бўлса ҳам сиз бир-икки кун қистаманг, Туркистонда яқин вақтларда сайлов бўлиб, ҳамма комиссарлар тозадин сайланадурлар.Олар сизни таништурмоқ учун олий зиёфат ташкил қилмоқчи турурмиз.Ул зиёфат тоза комиссарлар бирлан сўйлашиб ва фикр олишуб, ондин сўнг Бухорога боруб, “Ёш бухороликлар”нинг инқилобини табрик этиб, ондин чиқиб вилоятимизга кетарсиз”, деди Гопнер.

Агарчи бир неча мартаба узр айтиб, тез рухсат олмоқчи бўлсак ҳам қабул қилмай мазкур зиёфатга бўлмоғимизни илтимос қилгани жиҳатидин ноилож жума кунигача товаққуф қилмоқчи бўлдик.Ва доғи Хоразм аҳволотидин сўз бўлуб, Хоразм ҳукумати Қўшмаматхонни баъзи жиноятлар с абабидин отиб ўлдуруб, Бахши деган ёвмутни ҳибс қилганини эшитдук.Ва доғи , жума оқшоми мазкур зиёфатга бизларни олиб бормоқ учун икки адад автомобил келиб, биз ва Мулла Ўроз ва Нурмуҳаммад ва Тажаддин Бекиев ва Крашилов ва Гиржанскийларни бир автомобилга миндуриб Мулла Муҳаммад Ёқуб ва Мадраҳимбой, Қози Абдулвоҳидларни бир автомобилга миндуриб, йўлда кетуб борганимизда яна бир автомобил бизларга муқобил келиб, иккиси ғоятда шиддат бирлан уруб, ҳар иккисининг ҳам бир неча узувлари пора-пора бўлуб, шофёр-автомобилчилар ерга сарнуюн бўлиб йиқилдилар.Аммо Оллоҳ Таоллоҳнинг лутфу-карами бирлан бизларга ҳеч зарар етишмай ушбу ёмон таҳликадин омон қутулдик.Дарҳол бизларни бошқа автомобилга миндуриб олуб кетдилар.

Зиёфатда Тошкантнинг ҳамма комиссарлари, Афғон ва Ҳинд вакиллари бор эркан.Ҳаммалари жам бўлгандин сўнг ТуркЦИК маҳкама раиси биродар Назир Тўра (Тўрақулов-У.Б.) мажлисни очиб, бир нутқ сўзладиким, “ҳурматли биродаримиз, Хоразм жумҳуриятининг вакиллари биродар Бобохуннинг тахт раясотида бундин бир неча ойлар муқаддам Туркистонга келиб, бизлар бирлан кўришуб, шўролар ҳукуматларининг маркази Маскав шаҳрига ўтиб кетган эрдилар.Маскавга бориб, товариш Ленин бирлан йўлиқуб, Руссия шўролар ҳукумати бирлан аҳднома қилуб, Руссиядин кўп турлук ёрдамлар олиб, ниҳоятсиз хурсандликлар бирлан қайтуб Тошкантга келибтурлар.Мазкур биродаримиз Хоразм вакилларининг шарафига қилинган бу зиёфатда мазкур биродарларимизнинг соғ-саломатлик била шод ва хурсанд бўлуб, Хоразм мамлакатини мустақил мамлакат қилуб келганларини Туркистон жумҳурияти номидан чин ихлос бирлан табрик қилуб, ушбу мажлисни очарман”, деб сўзини тамом қилди.

Хорижия комиссари товариш Гопнер узун бир нутқ сўзлаб, нутқида биз фақирни Шарқ мусулмонлари учун биринчи даражали фойдомон бир аҳднома боғлаганимизга кўп таҳсин ва офаринлар айтуб “ ушбу аҳднома Руссия шўролар жумҳуриятининг шарқ мусулмонларига не тариқа яхши назар бирлан қараганини билдиргувчи бир шоҳид одилдур”, деб сўзини тамом қилди.
Сўнгра фақир бир нутқ сўзлаб оларга самимий қалбидин ташаккуримизни баён этиб, сўнгра Руссия шўролар жумҳуриятининг Хоразмга берган истиқлоли ҳақиқий ва фойдаманд бир истиқлол бўлиб, инглиз ва французларнинг баъзий бир мамлакатларга сиёсий ҳийла ва найранглар мулоҳазаси била бахш этган истиқлолларидек мазру ёлғон истиқлол эрмаслигини кўп далиллар бирлан сўзладим.
Фақирнинг сўзлари таъсир қилиб мажлис қатнашчилари кўп вақт қўл чолиб (қарсак чалиб) турдилар.Сўнгра Ҳиндистон вакиллари Хоразм истиқлолини табрик этиб узун ва самимий бир нутқ ирода қилди.

Фақир онинг жавобида ҳам бир нутқ сўзлаб, чин кўнгилдин ташаккуримизни баён этиб, инглиз золимлари қўлидин тез вақтда Ҳиндистонни ҳам қутқариб улуғ мамлакатда Ҳиндистон мусулмон биродарларимиз бирлан олий зиёфатларда дўстона нутқлар сўйлаганимизни кўрмак орзусида эканимизни билдурдим.

Ҳинд вакиллари нутқимизни эшитуб, ниҳоятсиз ихлос бирлан қўл чолиб(қарсак чалишиб) олқишлар эдилар.Сўнгра мажлис тамом бўлгандин сўнг жавоб олиб қайтдук.Аммо Назирбой, Исмоилбойлар дедиларким,” бизлар сиздин бир-икки кун олдин Самарқандга бориб, баъзий савдо ишларимизни битказиб турурмиз.Сиз боргандин сўнг бирга қўшулуб Бухорога бориб ондин бирга кетармиз”, деб жавоб олиб Самарқандга кетдилар.
Бизлар доғи маҳрам ойининг ўн тўққизланчисида кечда поездга миниб Тошкантдин ҳаракат қилдук.

Махфий қолмасинким, кетмасдин бир соат бурун Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар келуб дедиларким:
-Бизга жавоб беринг, бизлар Тошкантда қолурмиз,-деб.
Биз дедук:-Нечун қолурсизлар?
Жавобида дедиларким:
-Баъзий ушоқ савдоларимиз бор турур.
Биз дедикким:
-Ростини айтинглар, ё Қўшмамадхонни ўлдурилган важидин юртга бормоққа хавф қилиб айтасизларми?
Жавобида:
-Ростини айтсак шундоқ турур.Агар Чоржавга борганимиздин сўнг юртнинг фароғат аҳволини билдурсангиз изингиздин етишурмиз,-дедилар.

Биз дедикким:
-Сизлар агар хавф этиб қолмоқчи бўлсангизлар, Чоржавда қолурсизлар.Бу ерда қолманглар,-деб турган вақтимизда товариш Бакиев бир хат келтуриб, дедиким:
-Бу хатни товариш Гопнер бериб юборди.Мазмуни : Мулла Ўроз ва Мулла нурмуҳаммад ўз нўмерида қолсун, деган турур.
-Биз буларни олиб кетмакчи эрдук.Тошкант ҳукумати қолсун деган бўлса бошқа сўзимиз йўқ албатта, қолодурлар,-дедук.
Сўнг Бакиев оларнинг асбоблари бирлан “Регина”га жойлаштуриб, хорижия комиссарига топшируб келди.Душанба кунига келуб Когон станциясида биродар Назирбой ва Исмоилбойлар бирлан йўлуқуб ҳаммаларимиз қўшулуб вагонларимиз бирлан Бухоро дарвозаси олдидаги вокзалга келуб тушдик.Шул вақт Бухоронинг муваққат раиси, жумҳурият хорижия нозири биродар Файзулла Хўжаев тарафидин кишилар келиб, бизларни файтунларга миндируб Бухоро шаҳаридаги хорижия нозирига олиб бордилар.Унда бориб, биродар Файзулла Хўжаевни кўриб Бухоро инқилобини табрик қилдук.Неча ўн ташаккур қилиб Бухорода бир неча кун тўхтамоқимизни илтимос қилди.Ва дедиким:
-Бир–икки кунларга Бухоро халқини йиғиб қурултой қилмоқчи турурмиз.Сизларнинг ҳам ушбу қурултойда бўлмоғингизни орзу қилурмиз,-деди.

Жавобида биз дедикким:-Бизларни мамлакатимиздан чиққанимизга кўп вақтлар бўлди.Бинобарин, юртимизга тезроқ бормоқни истармиз.Лекин Сизнинг илтимосингиз важидин икки-уч кун Бухорода турурмиз,-дедук.
Жавобида :-Албатта турганингиз яхши,Шул орада Тошкантга кетган Руссия вакили Куйбишев ҳам қайтуб келса керак.Они ҳам кўрарсизлар,-деганидан сўнг жавоб олиб чиқиб, бизлар учун тайин қилинган жойга бордук.
Шул вақт Хоразмдин келуб, сўнгра кетабилмай Бухорода ётган бир неча Хоразм савдогарлари келиб кўришуб дедиларким:
-Бизларга Бухоро улуғлари қайтмоққа рухсат бермаганлари сабабдин кўп вақтдан бери бунда ётибмиз.Эмди бизларга рухсат олиб бериб Хоразмга қайтарсангиз эркан,-дедилар.
Жавобида:
-Назирбой бирлан маслаҳатлашиб ишларингиз учун саъйи қилурмиз,-дедук.

Шул вақт биродар Файзулла Хўжа бизларни ўлтурғон жойимизга зиёфат расми бирлан келуб олий зиёфат қилди.Бизлар Бухоро телеграмхонасидин оғизма-оғиз сўзлашмакни Файзулла Хўжага айтдук.Дарҳол киши юбориб, русча соат бешда телеграммани сўйлашмакка тайин билдирди.Зиёфат тамом бўлгандин сўнг жавоб олиб вокзалга қайтуб, вагонларимизга келуб турсак Баҳовуддин дарвозасида кўп иморатлар инқилоб вақтиндаги мухорабада тўп бирлан урулиб хароб бўлган эркан.Шаҳарда киши ҳам ғоят бирлан кўринур.Тахминан аксари шаҳар халқлари қочиб, ҳанузгача келган эмаслар.

Бир оз вақтдин сўнг Назирбой,Исмоилбой,Крошилов ва Бакиевлар бирлан телеграмхонага бориб,Хоразм нозирлар раиси Полёз Ҳожи Юсуповни чақирдук.Олар мулла Бекчон, мулла Муҳаммаджон Абдалов ва Ҳасановлар бирлан келуб, телеграм(телефон) бирлан сўйлашмакка бошлаб, Маскавдаги акт қилинган аҳдномаларимизни, Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадларнинг Тошкантда қолганликларини ўзларимиз 2 одам,доктор ва дорулар , икки комендантлар бирлан тез вақтда Хоразмга боржакимизни айтуб оларни яхши истиқбол қилмоқларини илтимос қилдук.Олар ҳам бу қилган хизматларимизни ниҳот хушвақт бўлганликларини билдуриб, “тез вақтда келишингизга мунтазирмиз”, дедилар.Ва доғи юртнинг баъзи аҳволотларини айтдилар.Сўнгра Назирбой ўз тижоратини сўзлади.Ондин хўшлашиб келиб, вокзалда ётдук.Назирбойлар саройга зиёфатга кетдилар.

Чоршанба куни Ситораи Моҳи-Хоссадаги қурултойга бориб, Хоразм нозирлар шўроси раисининг телеграмм орқали айтган саломини Файзулла Хўжага айтдук.Ва доғи Файзулла Хўжаевдин қайтмоғимиз учун рухсат сўрадук.Рухсат бериб, ўзи ҳам кечда вагонимизга бормоқчи бўлди.Ва лекин машғулоти кўплигидан кела билмади.Бизлар ҳам Чоржавга қараб кетдук.Назирбойлар бизларни узатиб бирга келдилар.

Жума куни Чоржавдин пароходга тушиб равона бўлдук.Бир ҳафтада Дарғонга келдук. Ондин жўнаб кетдук.Йўлда бир пароходга Хоразмдин ёвмут маҳбусларидин 280 одамни юборган эрканлар.Йўлда нофармонлик қилган 16 адад ёвмутни устиндаги қоровуллар отиб ўлдурган эрканлар.Мазкур Самарқанд пароходи 5 соат миқдори тавақиб қилиб, бизларнинг баржамиздин ёғ олиб, Чоржавга ўтиб кетди.Бизлар сешанба куни юриб, якшанба куни сафар ойининг бешланчисида номозшом вақтида Тўрткўл шаҳрига келиб бўлдук.Оллоҳумма барака лаҳазал қудуқ( қадамларингиз муборак).Шу вақтда товариш Крошиловни Тўрткўл шаҳрига юбордук.Хоразм ҳукуматига телеграмм бирлан хабар бермак учун.
Бобоохуннинг саёҳатномаси тамом бўлди.

Махфий қолмасинким,, тамоми ҳукумат одамлари орабалари бирлан Бобоохуннинг олдига пешвоз бориб, саломатлик бирлан кўришуб,Хивага келтуриб,Тоза маҳрамнинг жойига меҳмонларни ўрнаштирдук.

ДАВОМИ БОР

Махсус «Хуршид Даврон кутубхонаси» учун тайёрланди.

02671920 йил 13 сентябрда Кремльда РСФСР ва ХХР ўртасида шартнома имзоланиши пайтида Бобоохун Салимов нутқ сўзламоқда. Фотография илк марта эълон қилинмоқда. 1920 yil 13 sentyabrda Kreml`da RSFSR va XXR o’rtasida shartnoma imzolanishi paytida Bobooxun Salimov nutq so’zlamoqda. Fotografiya ilk marta e’lon qilinmoqda.

POLVONNIYOZHOJI YUSUPOV
“YOSH XIVALIKLAR” HARAKATI:
QUVONCHLAR, IZTIROBLAR, FOJIALAR
Nashrga tayyorlovchi va izohlar muallifi: Umid BEKMUHAMMAD
033

7-BO’LIM: KREMLDAGI MUZOKARALAR
YOXUD BOBOOXUN SALIMOVNING KUNDALIGI
(7-bo’limning davomi)

032 So’ngra qiyom vaqtidin so’ng, ma’sul komissiyani barpo qilmoq uchun xabar kelib, bizlar ham tovarish Kel`ber birlan xorijiy komissariyatning xususiy mehmonxona joyiga borduk.Yansinlar bizlarga muntazir bo’lib o’lturgon erkanlar.Borib o’ltirgandin so’ng tovarish Broydo so’z boshlab dedikim:
—Ushbu majlisning a’zolari Siz uch vakil va bizlardin maning birlan tovarish Yansin daxil bo’lib majmua a’zolar besh kishi bo’lurmiz.Tovarish Iskandar (Samoylovich) sarkotib, va Kel`ber unga muovin va Burnashev mutarjim bo’lur.Endi maslahat birla oramizdan birimizni rais qilmoq kerak.Ammo maning fikrimcha bu majlis do’stona bir majlis bo’lgandin so’ng raisning qaysilarimizdin bo’lganini e’tibori yo’q turur,-dedi.
Shul vaqtda bizlarga qarab dedikim:-Balkim rais o’zlaringiz bo’lmoqni istarsiz.Agar ondoq bo’lsa rais sizlardin bo’lsin.
Javobida dedikkim: -Tovarish Broydo to shu kungacha Xorazmning har bir ishlarida bizlarga yaxshi yo’lboshchilik qilib keldi.Majlisda ham yana o’zi yo’lboshchi va rais bo’lsa albatta Xorazmning xayriyat va manfaatiga ish qilurmiz ,-deduk.

Shuning birlan tovarish Broydoning raisligi muqarrar bo’lib, oning Xorazm ishlari haqimnda yasagan tartibnomalari o’qilib ishga boshlandi.Bul tariqadakim mukaddaiy dunyoda kichik va ojiz xalqlarning hammasini o’zlarining manfaati uchun zulm ostida ezib kelgan jahongirlar maslaki birlan muqobila va kurash qilmoq maqsudlarini o’zlariga rahbar tutib, ijtimoiy sho’rolar jumhuriyati birlan Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatini o’z ixtiyori birlan ittifoqning ta’sisi uchun akt ittifoq qilmoq va oning uchun muzokara aylamakka qaror berib, ushbu ishga o’z vakillarini tayin qildilar.

Russiya sho’rolar jumhuriyati tarafidin Grigoriy Isakovich Broydo va Yansin Yakob, Xorazm Xalq Sho’rolar Jumhuriyati tarafidin Bobooxun Muhammad Salimo’g’li, Mulla O’roz xo’ja Muhammado’g’li, Mulla Nurmuhammad Bobo o’g’li — bular o’zlarining vakolatnomalarini bir-birlariga ko’rsatib, muvofiq topgan hollarda tubanda yozilgan moddalarni muqarrar qilib onga rozi bo’ldilar:

Birlanchi modda: Sobiq Xiva xonligi va oning ishchi xalqlaridin hamisha zulm bila istifoda etib o’tgan Russiya chor hukumatining mustamlaka siyosatidin hozirgi Russiya sho’rolar hukumati butunlay kechganligiga binoan, Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining bundan so’ng dahilan va xorijan mustaqil va ayrim mamlakat erkanini qa’tiyan tasdiq etib, oning istiqlolini qabul qilib,Russiya ishchilarining bu mujavalalaridin maqsadlari bo’lgan shiorlarini vujudga keltirmoq uchun Russiya hukumati tarafidin Xiva xonligida muqarrar qilingan jami huquqlaridan butunlay kechadur.Xiva xonligidagi mehnatkash xalqlar va oslan ayrilmoq tilaganlarini e’tiborga olib, Xorazm qurultoyi ittifoq birlan Xiva xonligi degan ismni tashlab,mamlakatlarga Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati deb nom qo’yganlarini Russiya sho’rolar jumhuriyati ham nazar e’tiboriga olib,mundin so’ng Xiva xonligiga Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati deb nom qo’ymoqni o’ziga lozim ko’radur.

Ikkilanchi moddaning mazmuniga muvofiq Russiya sho’rolar jumhuriyati burungi Russiya hukumati, olarning tashkilotlari birlan Xiva xonligi hukumati orasida akt qilingan har turluk maxaidanoma va ittifoqnomalarni butunlay mahv, bee’tibor bo’ldi, deb sanaydur.

Uchlanchi modda.Har turlik yerlar, suvlar va shahar yerlari, binolar, zavodlar, fabrikalar va ham Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining ichinda bo’lgan telegraf muassalaridek ha mulk huquqi, ha istifoda va ijara haqi bila Russiya hukumati va oning tashkilotlarining tasarrufida bo’ladigan jami amval g’ayri mulklarini Russiya sho’rolar jumhuriyati Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatiga topshiradi.

To’rtlanchi modda.Xiva xonligi va uning xalqi tarafidin xususiy Russiya tobelariga va shirkat muassasalariga beriladigan yer va suv xalqlari to’g’risida qilingan har turluk yer xatlari va maoxida va shartnomalarini Russiya sho’rolari jumhuriyati mahv bo’ldi, deb sanaydi.

Beshlanchi modda.Russiyaning har bir tobelari va yoki shirkatlarining tasarrufida bo’laturgan banka, fabrika va tijoratxonalaridek dasmoyali muassasalar va bu muassasalarning tasarrufida bo’ladigan xonalar, yerlar va asboblardek amvollarni Russiya sho’rolar jumhuriyati Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining mulki deb sanaydi.

Oltilanchi modda.Ariqlar va pastu-balandlar kabi suv yo’li muassasalarini tozodin yasamoq yoki boshqa bir o’rindin qilmoq, agar hukumatning birisi tarafindagi suv yo’llarining bichimi va yo suv yo’li loyihalarining tadbiriga bog’li bo’lsa ikki tarafdin barobar tashkil etilgan muxtalif mirob hay’ati vosita birlan ijro qilinadur.Bashartiki ikki tarafning foydasi teng bo’lib, sanoyi maqsadlariga muvofiq bo’lsa.

Yettilanchi modda.Yo’llar, telegraflar va boshqa sobit nokliyalardin istifoda shartlari maxsus maoxida (shartnoma) birlan muqarrar qilinadi.
Ushbu maoxidalar ikki tarafga ham foydali va zoyi maqsadlarga muvofiq asosda bino qilinur.

Sakkizilanchi modda. Russiya va Xorazm jumhuriyatlari orasinda davlat hududlarini bu kundagi suratda qabul qilinur.

To’qqizilanchi modda. 1872 milodiy tarixindin to shu kungacha Xorazmning mulki ijzolaridin Russiya mamlakatiga qo’shilgan yerlarning mehnatkash xalqlaridin g’ayri majburiy suratda so’ralmoq sharti birlan,agar olarning askarlari qabul qilsalar, ul yerlar va xalqlari Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining ichiga kirib burungidek Xorazmning juzvi ( ma’lum bir qismi) bo’ladurlar.

O’nlanchi modda. To’qqizinchi modda suratga chiqqan suratda ushbu maoxiza qilguchi ikki taraf orasinda davlat hududlarini bilfe’l chizmoq va sarhad nishonlarini bircha qo’ymoqlikni ikki tarafdin barobar tashkil etilgan mu’talif ijro qilsa kerak.Va ushbu hay’at bul hududlarni juzviyat sarhad nishonlarini qo’ygan vaqtda milliy va iqtisodiy alomatlarini e’tibor qilaturlar.Ham baqadr imkon va tabiiy hududlarni rioya qilurlar.Agar hudud chizig’i obodon el va qa’la qishloq ustidan kelsa, olarni bo’laklamay butun holda bir davlatni ichiga kirgizilsa kerak.Agar hudud ko’l va daryolikdan o’tar bo’lsa shuning o’rtasidin o’tadur.

O’n birlanchi modda. Hududda bo’lgan daryo, ariq va ko’llarda kemachilik, baliqchilik va guzarmonlik to’g’risinda ikki tarafning huquqlari teng va barobar bo’lib, mazkur huquqlarini ikki tarafdin olaiy saviya tashkil etilgan hay’at tayin qiladi.Ushbu hay’at chaqiriladur ikki tarafning qaysi birisi talab qilsa ham.

O’n ikkilanchi modda. Hozirgi vaqtda Russiya sho’rolar jumhuriyati ichindagi yerlar Xorazm sho’rolar jumhuriyati ichiga kirgandin so’ng avvalda hududda bo’lgan suv yo’llari faqat 9-moddaga binoan bir davlat ichinda bo’lsalar ham o’n birinchi moddaga binoan muxtalif hay’at tarafidin tuzilgan asoslarga qarab umumiy kemachilik huquqlari ikki taraf uchun saqlanadi.

O’n uchlanchi modda. Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining qonun asoslariga binoan Xorazm va yo Russiya va jahon inqilobiga vafodorlik izhor etgan kishilar chet mamlakatlarga tobe bo’lsa ham olarga siyosiy huquq beriladur.Ushbu moddani e’tiborga olib Russiya sho’rolar jumhuriyati ham Russiya mamlakati ichida ish qilib yuruvchi Xorazm tobelariga ham siyosiy huquq beradi.Agar ul kishilar ishchi toifasining bir bo’lagidin bo’lsa yoki o’zga kishining kuchi birlan foydalanmay turgan dehqon bo’lsa va dog’i Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati ham o’z tarafidin Russiya tobelariga siyosiy huquq bermoqni Russiya jumhuriyati tarafidin Xorazm tobelari xususida bergandek o’ziga lozim ko’radur.

O’n to’rtlanchi modda. 9-moddaga binoan Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining ichiga hozirgi vaqtda Xiva fuqarosi orasida bo’lmagan xalqlar turaturgan yerlar kirgan taqdirda shul xalqlarga Russiya sho’rolar jumhuriyatining ushoq va kichik millatlar haqindagi qonunini Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati tarafidin nashr etilur.

O’n beshlanchi modda. Xorazm tobelari Russiyada va Russiya tobelari Xorazmda asli mutavafin fuqaroli huquqlari va madaniyat va hurriyat huquqlari bila barobar foydalanurlar.Ham mazkur ikki mamlakatning qaysi birini tuprog’ida istiqomat qilsalar, shul mamlakatning buyruq va qonunlariga itoat qilurlar.
Agar Xorazm fuqarosi Russiyada va yo Russiya fuqarosi Xorazmda vafot qilsa oning qolgan moli-mulki ma’murlar tarafidin ul mutavafining asli mamlakat joyidin o’lturgan vakiliga topshirilur.Chunkim ul moli-mulkning ishi mazkur mutavafining jumhuriyatidagi qonunlariga muvofiq hal qilinsa kerak.

O’n oltilanchi modda. Savdoyi va ziroyi va madaniy va o’zga har turlik tashkilotlar to’g’risinda haqlari Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati sho’ro jumhuriyati bo’lmagan hech bir hukumatga bermas va bermaslikka va’da qiladur.

O’n yettilanchi modda. Jahon mehnatkashlarining g’olib bo’lmoqlarini nazarda tutib hamma sho’rolar jumhuriyatlarining o’z arolarida hamisha mahkam birodarlik ittifoqi lozim erkanligini bilib, bu ikki muoxid davlat ham tubanda aytilajak va’da va qarorlarni qilmoqni lozim topadir.

Birlanchi. Va’da qilguvchi ikki tarafning bir-biriga yoki boshqa bir sho’rolar jumhuriyatiga muqobila qilmoq va kurash ochmoq maqsadini ko’z oldida tutgan har bir hukumat va tashkilot va jamiyatlarga, ham xususiy odamlarning jamlashib ittifoqlashmoq va turmoqlariga ruxsat bermaslar.Va shuning uchun o’zlarining tuproqlarida shundog’ hukumatlar va tashkilotlar yoki jamiyatlar tarafidin askar yig’namoq ham olarning vakillari ham ma’murlari turmoqni man etadurlar.

Ikkilanchi qaror. Shul maoxid davlatlarga zohiran va botinan kurash ochuv fikrida bo’lguchilarni olarga qarshi istimol qilaturg’on har bir nimarsalarni o’z tuproqlarining ba’ziy yerlarida saqlamoq yo mamlakatlar ustindin o’tkazmoqlarini man qilurlar.

Uchlanchi qaror. Bir-birisiga qo’lidan kelgan qadar yordam berib turmoq va shuning barobarida har bir tarafdin istiqlol va hurriyatlarni saqlamoq uchun bir-birlariga askar va boshqa qo’lidan kelgan har bir nimarsalar birlan yordam qilurlar.

O’n sakkizlanchi modda. 17-chi moddada ko’rsatilgan vazifaga muvofiq ikki jumhuriyatning istiqlol va hurriyatini muhofaza qilmoq maqsadini bitkarini hosil etguvchi quvvatlarni hozirlamoq uchun va ham umumiy rahbarlik yasamoq uchun ikki taraf birgalashib harbiy va siyosiy ahdnoma bog’laydi.

O’n to’o’qizlanchi modda. Bugungi Russiya hukumatlari va ham olarning xodimlari bo’lgan Xiva xonlari hamisha xalqni o’qimoq va yozmoqni o’rgatmay ham olarning jaholati birlan kurashib johil holda qolgan xalqni madaniyatga yetkarmoq qo’lidan kelgan mehnatkashlarning vazifasi erkanligini e’tirof etib Russiya sho’rolar hukumati Xorazmga muallimlar va mutaxassislar va maktab kitoblari va adabiyot kitoblari,
matbua ishlari tashkil qiluv birlan yordam etmoqni o’z ustiga vazifa qilib oladur.

Yigirmanchi modda. Ittifoq va birodarlik niyati birlan Russiya sho’rolar hukumati jumhuriyati Xorazm Xalq Sho’rolar Jumhuriyatiga yordam va maovuniyat tariqasida 500 million sent qog’oz oqcha beradur.

Yigirma birinchi modda. Har ikki tarafning taraqqiy va mamuriyatini lozim ko’rganlik jihatidin ikki jumhuriyatning emdi qilaturgan iqtisodiy ahdnomalardagi asoslarga muvofiq Russiya sho’rolar jumhuriyati Xorazm Xalq sho’rolar jumhuriyatiga birlanchi ustochilik asboblari va har turluk o’zga narsalar va fabrikalar bermoq birlan yordam qiladi.

Yigirma ikkilanchi modda. Xorazmdan chiqqan xom mollar birlan Russiyaning fabrika molarini mobavula qilinur.Va bu hisob birlan ikki tarafning mollari uchun ham asli tadorlik qilganda sarf etilgan qimmati va bahosini olib, ziyoda paydo olmas.Ushbu mobavula ikki jumhuriyatning hukumatlari orasida har birlari o’z taraflaridin tayin qilingan tashkilotlar vosttasi birlan ijro qilinur.Xususiy kasblar va satin birlan bo’lmas.Russiya hukumati Xorazm mehnatkash xalqlariga sanoiy maktablar va rahbarlar va kooperativ kurslar ochmoq birlan yordam qiladur.Russiya sho’rolar jumhuriyati birlan Xorazm Xalq Sho’rolar jumhuriyati bir-birlariga o’z vkillarini yuboradurlar.

Yigirma uchlanchi modda. Ushbu maoxidanomani (shartnomani) rasmiy suratda ikki jumhuriyatning tasdiq qilmoqlari kerak bo’lur.

Yigirma to’rtlanchi modda. Ushbu moaxidanoma rus va o’zbek tillarida yozilgan bo’lib, ikkilasining ham e’tibori teng bo’lur.Ushbu shartnomaning ba’zi moddalari haqida ko’p muzokaralar bo’lib, oqibat ikki tarafning manfaatiga muvofiq , ba’zi isloh va tag’yirlar bermak birlan qabul etildi.Shuning birlan shanba kuni majlis tamom bo’ldi.

Ikkilanchi majlis bo’lmoq kunini muqarrar qilib tarqashduk.Yakshanba kuni hukumatdin faytun kelib, tasvirotxonaga olib ketdi.Borib dunyodagi har bir mamlakatlarga taulluqli anvoyi suratlarni tamosha qilib, qaytib kelgandin so’ng tovarish Broydoning ham taklif qilindik. Ul kelib o’lturgan vaqtda Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammadlar birlan oramizda yaxshi ixtilof bo’lib, oqibat tovarish Broydo katxudolik qilib nizoni muntaqid qilgandin so’ng qaytadan to’pbozlik o’yinini tomoshasiga tovarish Broydo birlan hammamiz borib namozi asr vaqtlarida qaytib kelduk.So’ng Iskandar (Samoylovich) kelib Turkiya hay’atining raisi Anatoliyning xorijiya noziri Bekir Samibekning bizlarni ko’rmaklikni orzu qilganini aytib, dushanba kuni erta birlan onga borib, turk vakillarini ziyorat qilib, ko’p zamon suhbat qilgandin so’ng ketmakka ruxsat talab qildik.

Javobida dedilarkim,”bizlar bu tarafgacha ketgan vaqtda viloyatimizning to’rt tarafidin dushman hujum qilib, xalqimiz ko’p og’ir ahvolda qolganligi jihatidin, garchi noumidlik martabasida bo’lmasak ham ko’p g’amginlik g’alaba qilur erdi.Alhamdulliloh sizdek qon-qarindoshlarimizni ko’rib va sizlarni mamlakatlaringizni mustaqil va imtiyozad otiqalarni yordu qilganlaringizni eshitib va Russiya hukumatining muhabbatini ko’rib, ul g’amlarimiz yo’q bo’ldi.Agar vaqtlaringiz musaida qilsa yana bir oz vaqt o’ltursangiz so’ylasak deb orzu qilamiz.va lekin sizlar uchun taomlarimiz bo’lmagani uchun ko’p shikasta xatir tururmiz.Agar o’z yurtimiz bo’lsa erdi, albatta ziyofatlar qilur erdik”, deb izhor tassuf qildilar.
Javobida faqir dedikim: “ agar lutfu karam yuzasidan biz faqirlarning kulbasiga tashrifi qadam qilsangiz,boki musaxabatni ul yerda qilsak, ko’p xursand bo’lur erdik”, deduk.

Hammalari xushvaqtlik birlan qabul qildilar.Bizlar javob olib, avvalroq kelib olarga faytun yuborib, muntazir bo’lib turdik.Mehmonlar keldilar.Turk xorijiya noziri Bakir Samibek afandi mo’ysafid kishi yonida besh nafar a’zolariga oliy ziyofat qilib, bir necha tur taomlar chekib, 3-4 soatlik musaxibadin so’ng, yana tez yo’liqishmoq uchun va’dasi birlan vidolashib qaytdilar.Bizlar ham mehmonlarni uzotgandin so’ng uchlanchi baynalminalning ikkilanchi ulug’ majlisidin bizlarni taklif etilib, onga ketduk.Va lekin majlisga kirmakimiz seshanba kuni faytun kelib, jami dunyo vakillari bo’lgan mazkur ulug’ majlisga borib, Maskav yirik qa’lasining oliy saroylari jumlasidin sahna taxminan yarim tanop chiqqidek tillakor bir saroydakim, ziynati ko’zni xira qilur.

Ahli majlis orasida biz: Mulla O’roz, Mulla Nurmuhammad, Burnashev va Kel`ber o’lturdik.ko’rdikkim, bir vakil minbarda so’zlab turgan erkan.Ondoq fursatdin so’ng yo’lda kelurimizda yo’liqishub tonishgan Sharq hay’atining raisi tovarish Safarov kelib, ko’rishub hol so’rashgandin so’ng dedikim: “ man ham Sizning birlan hamsoya bo’ldim.Toshkentda Turkkomissiyada Kuybishev o’rniga mansub bo’lib man agar ruxsat bersangiz, darhol borib minbarda so’zlamakingizga ruxsat olurman”, dedi.

Javobida xo’p tashakkur qilduk.Ul ketib majlis raisiga aytib bizlarga darhol minbarga kelsun deb xabar keldi.Tarjimonimiz Burnashev birlan ikkimiz borib turgandin so’ng Russiya ulug’lari minbarga chiqib so’zlamakni bizga taklif qildilar.Darhol minbarga chiqib vakillar tarafiga mutavajji bo’lib so’z boshlamoqchi bo’lgan vaqtimizda jami dunyo vakillari ushbu ulug’ majlisda birlamchi martaba musulmon vakilini so’zlamoqchi bo’lganini tadbiq qilib do’stona olqishlab chapaklarini qoqmoqqa boshladilar.Sadolaridin ulug’ gumbaz larzaga keldi.Man faqir baland ovoz birlan dedim:
-Ey hurmatli aziz birodarlar! Biz Xorazmdagi mehnatkash dehqonlar va ishchilarning chin ko’nglidan aytgan salomlarini Sizlarga yetkazurmiz.Va dog’i ushbu uchlanchi baynalminalning ikkilanchi majlisi hamma dunyo mehnatkashlari ittifoqining bir namuna va nishonasidur.Binobarin Siz aziz birodarlarni bu oliy majlislaringiz birlan tabrik etib, yaxshi kunda bul yerda hozir bo’lmoq muyassar bo’lgani vajidin o’zlarimizni ham mas’ud va baxtiyor sanaymiz.Ey birodarlar!Biz Xorazmning mazlum mehnatkashlari Ovro’pa kapitalistlari zamonida olarning imperatorlar majlislarining siyosiy va iqtisodiy zulmlarining ostida ezilib poymol bo’lgan erduk.Chunkim olar bizningdek kichik millatlarni zindonlarda saqlab hurriyatni faqat boylargagina berur erdilar.Hozir sho’rolar hukumatining oyoqqa bosib ustimizdagi xon Junayid kabi zolimlarning qo’lidin qutilib viloyatimizda mustaqil sho’rolar jumhuriyatini e’lon qilduk.Biz chin ko’ngildin ishonurmizkim ,Russiya sho’rolar hukumati tozo uyg’onmakka boshlagan sharqning yordami birlan butun dunyo mazlumlarini va kapitalistlar qo’lidin tez vaqtda qutqazajak.Yashasin butun dunyo mehnatkashlarining ittifoqi! Yashasin Xorazm xalq sho’rolar hukumati!

Majlis tamom bo’lgandin so’ng Kommunist firqasining markaziy qo’mitasiga borib sarkotib tovarish Krasnitskiy birlan yo’liqib dedikim: “tovarish Broydoning bu yerdagi ishi va xizmati ko’p bo’lgani jihatidin Sizlar birlan Xivaga ketabilmas.Juma kuni yo shanba kuni Sizlar birlan tovarish Lenin va tovarish Trotskiy birlan yo’liqsangiz kerak.Tovarish Broydoni olardin ham so’rab ko’rsangiz bo’lur”, degandin so’ng qaytib joylarimizga kelib chorshanba kuni xabar kelib iqtisodiy komisariyatning boshlig’i tovarish Rikovning mahkamasiga borib, oning birlan ko’rishub Xorazm jumhuriyati mehnatkashlarining salom va tabriklarini aytduk.Ul xushnudlik izhor etib, dedikim:
-Bizlarda hozir bir tozo fikr paydo bo’lgandurkim,Turkiston va Xorazmning suvsiz yerlarini sug’orib obod qilmoq.Albatta Xorazm jumhuriyatidin umid qilurmizkim, bu ishlarda yordam qilsin va Ovro’palilarning Sharq xalqi haqindagi maslaki to hozirgacha shuldirkim, olarni hamol qilib ishlatib, rohatini o’zlari ko’rmak.Masalan,Siz Xorazm xalqi paxta ekib, ul paxtaning rohatini o’zgalar ko’radur.Bizning maqsadimiz bul toriqa zulumlarni yo’q qilib, har xalq o’z mehnatlarining rohatini ham o’zi ko’rsin dermuz.Shuning uchun Sizlarga har turluk zavod-fabrikalar berib, o’z mamlakatlarimizni har bir ehtiyoji o’zidin bitkudek qilmoqchimiz,-dedi.

Biz tashakkur qilib dedikkim:” avvalgi vaqtlardagidek jabru zulm bo’lmasa albatta yordam qilmoqqa tayyor tururmiz.Ammo biz xalq tijorat amvalini Russiya birlan Buxorodin olur erduk.Jahon mahorabasi boshlangandin so’ng Russiyadan bizga mol bormadi.va dog’i viloyatimizda inqilob bo’lgandin so’ng Buxorolilar ham mol bermay xalqimiz ko’p og’ir ahvolda qoldi.Shul jihatdin Sizdin iltimosimiz bizlarga shul to’g’rida yordam qilib so’ragan tijorat mollarimizni bizga bersangiz erkan,-deduk.
Ul aytdikim, “bul ish haqinda Sizlarning komissiyangizga biz ham bir odam vakil yuborib oning maslahati birlan tijorat kerak narsalaringizni bitkarurmiz.Man siz hurmatli mehmonlarni chin ko’ngildan do’st tutib rahmat ayturman” degandin so’ng javob olib qaytduk.

Payshanba kuni faytun kelib elektricheskiy stantsiyasi va telefon mashinalarini sayil qilduk.

Juma kuni tovarish Leninning bizlar birlan ko’rishmoqchi bo’lganini xabari kelib, biz va Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammad,Burnashevlar va kel`ber faytun birlan kreml` dvoresega borib mashinoyi zinada o’lturib uchlanchi qabatda tovarish Lenin turgan joyga chiqib devonxonasida o’lturdikkim, bir necha adad qiz xadimalar bor erkan.Va joylarning hammasi faqirona tartibda, hech ziyodati zinat va takallif qilinmagan turur.Chorak soat o’lturgandin so’ng bir xodima kelib tovarish Leninning yoniga taklif qildi.borib kirsak tanho o’zi o’lturgan erkan.Bizlarga nazari tushgan hamon qopining yoniga kelib bizlar birlan g’oyatda mehribon lutf va tabassum birlan ko’rushub, o’lturmog’imizga kursilar ko’rsatib, bizlarni o’lturg’izib, so’ngra o’zi o’lturdi.Va dog’i so’zga boshlab dedikim:
-Man Sizlarni salomatlik bila ko’rganimga ko’p xushvaqt va xursand tururman.Xususan Xorazm Sharqda hammadin burun o’z mamlakatida inqilob yasab zolimlar qo’lidin qutilib, o’z kunlarini ko’rmakchi bo’lg’onlariga ul birodarlarimizdin ko’p mamnun va minnatdor tururman,-dedi.

Shul vaqtda olib borgan bir dona sarpoy choponimiz bor erdi.Darhol oni faqir o’z qo’lim birlan ustiga kiydirdim.Dedikim:
-Bul Xorazmda tikilgan tururmi?,-deb.
Man dedimkim: -“Bul sarpoy faqir mehnatkashlarning o’z qo’llari birlan ishlab Qurultoyda yodgorlik uchun Sizga tayin qilgan erdilar.
Nihoyat xursandlik izhor etib bir oz vaqt kiyib o’lturdi.So’ngra chiqarib qo’ymoq uchun ruxsat so’raganida man aytdimkim: “naqadar ko’p vaqt bizlarning sarpoyimizni kiyib o’ltursangiz ul qadar xushvaqt bo’lurmiz”, dedim.

Binobarin to majlis tarqalguncha kiyib o’lturdi.Bizlar ketganimizda ham ustida kiyib qoldi.So’ngra faqir Xorazmning hamma mehnatkash xalqlari va nozirlari salomlarini aytib olar tarafidin tabrik qildim.Javobida minnatdorlik bila dedikim:
-Viloyatingizda inqilob bo’lgan vaqtda yo ondin burun yo so’ng ruslar tarafidin hech qanday jabr-zulum ko’rdingizlarmi?

Javobida dedikkim: -Hech bir jabr ko’rmadik,xon Junayid kabi zolimlardin qutulmog’imiz haqinda ko’p yordam qildilar.Lekin ba’zi askarlar ba’zi xalqlarni talab zulm etib yurgan edi.Tovarish Broydo borib olarning tanbe va jazolarini bergandin so’ng hammasi yo’q bo’lib, nihoyatsiz farog’atlik bo’ldi.va dog’i kommunistik firqasining musulmonlarga din jihatidin yaqinlashganlariga ishorat qilib dedikkim, bizlarning payg’ambarimiz Muhammad alayhissalom o’z asrlarida faqirlarning tarafdori va olarni do’st tutguvchi erkanlar.Hozirda Sizning ishchi va proletariat ya’ni faqirlar hukumatini tashkil etib olarning tarafdori bo’lganimizni bizning faqir xalqlarimiz eshitib Sizni ko’p do’st tutodurlar.

Javobida tovarish Lenin izhor xursandlik qilib dedikim: -Man xorazm xalqlarini ko’p do’st tutganim jihatidin olarga har taraflama yordam qilmoqchi tururman.Hozirda Turkistonga muallim va mutaxassislar ketarlar.Olar Xorazmga borib tez vaqtda ishlaringizni yo’lga solsalar kerak.Sizlar Komissarlarga xat yozib har to’g’rida darkor nimasalaringizni so’ranglar.Man olarga ayturman. Tezlik birlan Sizlarni ishlaringizni bitkazib qaytarsinlar.

Javobida bizlar tashakkur qilib, bizning xalqimiz qurultoylarda bizlarga degan erdilar: “Sizlar Maskavga borib bizlarni mamlakatimizni xoli bul tariqa ojiz va yordamga muhtoj erkanimizni tovarish Leninga ayting, albatta ul biz ojizu mazlum mehnatkashlarni bul tariqa parishon holda qolganimizni bilsalar tezlik birlan bizlarga yordam yetkazsalar kerak”, deb erdilar.Va lekin bizlarni Maskavga kelganimizga 25 kun bo’ldi, to shu vaqtgacha bizlar Sizga yo’liqa bilmaduk.

Javobida dedikim: -Hozir bizda bir necha yerlarda mahoraba bo’lib, andin so’ng Xorazmga har jihatdin ko’p yordam berib tez vaqtda g’oyatda mukammal qilsak kerak.Va dog’i mundin so’ngra har vaqt Sizlarga birovdin zulm-sitam yetishsa darhol maning xususiy o’zimga o’zingiz bir xat yozib bildirgaysizki, oni darhol daf qilurman,-dedi.
Shul vaqtda telefonning jangi qoqildi.Quloqini telefonga tutib so’zlashgandin so’ng dedikim:
-Mani bir ishga chaqiradurlar, afu qilinglarkim, yana har vaqt so’zlashmak ko’ngillaringizga tushsa, albatta yana yo’luqurmiz,-dedi.

Javobida aytdikim: -Bizlarning so’zlashmak hamisha ko’nglimizga tushadur va lekin bizlarning viloyatimizda pasod hanuzgacha butunlay tamom bo’lmagani vajidin yodimizga tushsa ko’p qistanurmiz.Shul sababdin ishlarimiz bitsa tezroq yurtimizga qaytib mehnatkash va faqir xalqlarimizga Sizning ushbu etgan lutfu-karam va aytgan yaxshi so’zlaringizni yetkursak olarning ko’ngillari xushnud bo’lib, viloyatimizning tinch-farog’at yashamog’iga bois bo’lur erdi,deb o’ylaymiz.

Javobida dedikim: -Man ushbu kun Sizlarning ishlaringizni komissiyaga ayturman, albatta tez bitkarurlar.broydoning bul yerda ham ishi ko’pdur.Agar mumkin bo’lsa oni ham qo’shib yuborurman,-dedi.
Shul vaqt bizlar o’rnimizdan turib vidolashib ketmakchi bo’lduk.Lenin faqirga dedikim:
-Xorazmdagi mehnatkash faqir birodarlarimga salomimni aytgaysiz.
So’ngra xo’shlashib chiqduk.Shanba kuni jami dunyo vakillari konferentsiyaning oxirgi majlisiga bizlarni taklif qilib xabar keldi.Biz va Mulla O’roz va mulla Nurmuhammad, tarjimon Burnashev va Kel`ber Maskavning ulug’ teatrxonasida yasalgan majlisga borduk.

Yarim tanobdan ham ulug’roq bir gumbazda erkankim, hamma devorlar tilla bilan naqsh etilib, gumbazning chor atrofi ham gumbazning ichiga mutavaja bo’lgan olti qavat ravoqli hujralar turur.Hamma devorlarga ipak baxmal tutilib, ichida baxmal kursilar qo’yilgan turur.Mazkur gumbazning ichida, ravoqlarida hujayralarida xalqlar to’lgandin so’ng ingliz ishchi xalqi tarafidin kelgan vakil so’zlamoqqa ruxsat olib, o’rtaga chiqqan vaqtda ulug’ligi bo’yradek to’qqiz adad oynani onga mutavajji qildilarkim, mazkur oynalardin oftob nuridek oq nur paydo bo’lib, gumbazning ichini ul miqdor munavvar qildikim avvaldin yonib turgan ikki ming adadga qarab elektrik lampalar oftobga muqobil qilingan charag’dek nursiz bo’lib qoldilar.Taajjubi tafovut qilib bo’lmas erdi.Mazkur vakil hozirdagi ingliz hukumati zolimligini va o’zlarining Russiya sho’rolar hukumatiga tarafdorliklari haqinda yarim soatga qadar so’zlab, oni bir tarjimon rus tilida tarjima qilgandin so’ng, nemis ishchilarining vakili so’ylab, andin so’ng tovarish Trotskiy bir yarim soatga qadar so’ylab, andin so’ng yana bir rus ulug’i so’yladi.Shundan keyin nutqlar tamom bo’ldi.Har bir vakil so’ylamakka chiqqan vaqtda mazkur oftoblarni tozodin to’ldirib, onga mutavajji qilib, fotografchilar ul vakilning suratini olar erdilar.Bir vaqt bizlarning ham suratlarimizni olmoqchi bo’lib, bizlarni o’lturgan joyimiz ikkilanchi qabotga mazkur 9 adad oftobni mutavajji qildilarkim, oq rangli nurning g’alabasidin ko’zlaringiz hech nimani ko’ra , hech nimani bilmas erdi.Majlis tamom bo’lgandin so’ng qaytib joylarimizga kelib, yakshanba kuni teatr va surat tomoshasiga borib, dushanba kuni aeroplan quraturgan zavodlarni, sambo otliq bir yapon bizlarni o’zi birlan olib ketib, sayil-tomosha qildirdi.Mazkur kuni borib to namozshomgacha aeroplanlarni uchirib tomosha ko’rsatdilar.Aeroplanlarning mudiri dedikim: “Agar Xorazm uchun aeroplan olur bo’lsangiz o’zim Xorazmga olib borib berar erdim.Va yana aeroplan tahlili uchun bola bersangiz bu yerda o’zim o’rgatur erdim”, dedi.

Seshanba kuni zulqa’daning 29-sida tovarish Broydoning yoniga borib o’z ishlarimiz to’g’risida maslahatlashib kechda Maskavning Bulvar otliq sayirgohiga borib tomosha qilduk.Aksar yerlarda Maskav xalqi, xususan xotin-qizlar bizlarning boshlarimizga kiygan telpaklarimizni ko’rub taajjub qolur erdilar.Va lekin bizlarni ko’ngillaridin do’st tutib, so’ylashmakni ko’p istab til bilmagan jihatdin mutaxayil bo’lib turganlarini ularning a’zolaridin bilinib turur erdi.

Chorshanba kuni xorijiya komissariyatiga borib tovarish Broydo va tovarish Yansin bir yecha tijorat mutaxassislari jamlashib Russiya mamlakati birla Xorazmning tijorat qilmoqi haqinda muzokara bo’lib, mazkur ikki davlat o’rtasinda tijorat ittifoqnomasi tuzmakka qaror qilib, 14 moddadin mutashakkil tijorat ahdnomasi ma’sud qilindi.Payshanba kuni maorif komissariyatidin ikki ma’mur kelub, Xorazm maorifi haqinda so’ylashib bizlarga muallim va kitob, matbua asboblar yordam qilmoqchi bo’lib ketdilar.
Mazkur kunda kechda teatrga borib, kecha piyoda qaytganimizda ko’p yomg’ir yog’ib mashaqqatlar birlan joyimizga kelduk.

Juma kuni Erondagi Mirza Kuchakxonning Russiyaga yuborgan vakillari bizlarni Russiya komissarlariga vosita qilmoqchi bo’lib o’z ishlarini tadriji uchun yordam so’rab keldilar.Birining odi Xushang, yana birining odi Mirsolix Muzaffarzoda.Eron shohi Ahmadshohning Rusiyada turguvchi konsuli birlan kelib, 2-3 soat musafaba qilishub, olarga dildorlik qilib, yordam va’da etib, taom yeganlaridin so’ng xo’shlashib ketdilar.So’ngra xorijiya komissariga borib harbiy ishlarimiz haqinda muzokara qilib, bir harbiy ittifoqnoma 5 moddadin mutashakkil masuda qilib qaytduk.Mundin so’ng to bir haftagacha har kun komissariyatga borib mazkur umumiy ittifoqnoma tijorat shartnomasi va harbiy shartnomalarni moddama-modda muzokara qilib, ko’p mukallama va tortishmalar bila zulhidda oyining beshinchi payshanba kuni tamom qilduk.

Tijorat ahdnomasi ushbu 15 moddadin mutashakkil turur:Muqaddima Rusiya qadriyatini sotsialistik sho’rolar jumhuriyati birlan Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati orasinda tijorat va mubodalavi amvol ta’sisi uchun ushbu shartlar ahd etiladur:

Birinchi shart. Ikki jumhuriyat orasinda mubodavlai (ayriboshlash-U.B.) amvol (mol,ashyo –U.B.) olarning xorijiy mamlakatlar birlan tijoratlarni boshqarguvchi tashkilotlarning vositasi birlan ijro qilinur.

Ikkinchi shart. Russiya sho’rolar hukumati mavjud amvolga muhtojligi Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati o’z hukumatidagi tijorat sho»basining vositasi birlan Russiya xorijiy tijorat komissarligiga ma’lum qilib, har yilda mazkur ikki hukumat orasinda etilajak tijorat mubodavlaviy amvol uchun maxsus bir tartibnoma yozilur.Russiya sho’rolar jumhuriyati ham o’z mamlakatidagi xalqlarga mavjud amvolni taqsim qilgandagi viloyatda ko’p va ozligini va o’zining onga na qadar muhtojligini nazar e’tiborga olgandin so’ng Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatiga beradur.

Uchlanchi shart. Ikki moaxa bir-birlariga bilfe’l bir-birlariga yordam qilmoq asosini e’tibor etib, Xorazm sho’rolar jumhuriyati o’z viloyatiga lozim bo’lgan miqdordin ziyoda hamma xom tijorat avolini o’zi ixtiyor qilgan suratda Russiya sho’rolar jumhuriyati birlan mabovala qiladur.Va dog’i Russiya jumhuriyatiga lozim bo’lgan xom amvolni yig’nab hozirlaydurg’on bir tijorat tashkiloti ta’sis qiladur.Va ham ikki jumhuriyat orasinda yasalgan ahdnomada hozirlanmog’i lozim.Tayin etilgan ham amvolni chet mamlakatlarga mabovala qilmoqni faqat hukumatning mazkur tashkiloti vositasi birlan ijro qilinur.Ixtor: ushbu ahdnoma paxta va paxtadin ishlangan nimarsalar, teri, yung va yo’runja (beda-U.B.) tuxumini ham amvol sanaydur.

To’rtinchi shart. Tijorat amvolini hozirlaydigan tashkilot ta’sisi uchun va amvolni hozirlamoq ishini bajo keltirmoq uchun lozim bo’lgan tijorat mutaxasssislari va yo’l boshchilarni Xorazm hukumati talab qilgan suratda Russiya jumhuriyati bermoqni va’da qiladur.

Beshlanchi shart. Russiya jumhuriyatining xorijiy tijorat komissariyati birlan Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatining xorijiy tijorat tashkilotchisi orasinda ittifoq birlan tayin etilgan qog’oz oqcha va amvolni Xorazm jumhuriyatiga ham amvol yig’ishtirmoq ishi uchun lozim bo’lgan avvalroq beradur.

Oltinchi shart. Xorazmda Russiya sho’rolar jumhuriyatining qog’oz oqchalarni Xorazm oqchasi birlan yurmagi muqarrar qilinur.Russiya sho’rolar oqchasining qiymatini muqtazoyi vaqtiga muvofiqligi bir muddat uchun muxtalif hay’at tayin qilur.

Yettilanchi shart. Russiya xorijiy tijorat kommmisariyati birla Xorazm jumhuriyatining tijorat tashkilotlari ittifoqlashib ikki jumhuriyati o’rtasinda bo’lgan har bir yildagi mubovala amvolning hisoblarini bitkarib tamom qilmoq uchun amvol baholari tayin qilinur.Bu tariqa kim uchun dehqonlarning mehnat haqlari va xarajatlari hisobga muvofiq bir baho va qiymat etilur.Ziyodat foyda tajrij etmas.

Sakkizlanchi shart. Mubovala uchun Xorazmga keltirilgan Russiya amvolini Xorazmda hozirlangan xom-amvolga olishturganda Russiyaning mehnat haqisiga nazaran qo’yilgan baho e’tibor etilur.Va dog’i Xorazm jumhuriyatining tijorat tashkilotlari Russiya amvolini mehnat haqisiga nazarida qo’yilgan bahoga muvofiq qo’llariga olgandin so’ng xalqlar birlan ham amvolga almashtirmoqchi bo’lganida yuzda o’n besh daraja ortiq baho olsalar bo’lur.O’zlarining har turli xarajatlari uchun va lekin ondin ziyoda baho birlan sotmoqlari mutlaqo joyiz ermas turur.

To’qqizlanchi shart. Xom amvolni iste’mol va tadorik qiladurgan xalqlar birlan Xorazm tijorat tashkilotining mubodalavi amvol qilmog’i va dehqonlar jamiyati va hunarmandlar jamiyati va kooperativ va qishloq jamiyatlari vositasi birlan ijro qilinur.Va lekin savdogarlar va mehnatkashlar va olib sotarlar va dallolar mazkur ishlarga qatnasha bilmaydilar.

O’nlanchi shart. Russiyadin Xorazmga va Xorazmdin Russiyaga keladurgon amvoldin ikki hukumat ham hech boj va zakot olmaydurlar.

O’n birlanchi shart. Amvolning buzulmog’i yoki yo’q bo’lmog’idek har turluk ofat va ziyonlar Russiya xorijiy tijorat komissariyatining vakillari va Xorazm tijorat tashkilotining qaysi birlari qo’liga mazkur amvolni olgan vaqtda voqe bo’lsa, shul vaqtdin boshlab mazkur qo’lida tutgan kishilar to’laydurlar.iqdor: Xorazmdin olaturgon xom va o’zga amvolni Russiya tijorat xorijiya komissarining vakillari olaturlar.Har yil uchun yozxilgan iqtisodiy tartibnomada tayin etilgan Xorazm mamlakati hududining ichkarisidagi vakillar oladurlar.O’zlarining istiqomatgohida yoki mamlakatlari hududiga eng yaqin bir yerda.

O’n ikkilanchi shart. Mazkur ikki maoxid davlat bir-birlariga bermakka hozirlayturgon har turlik amvolni saqlamoq uchun o’z mamlakatlarida bir-birisiga omborxonalar va karvon saroylar beradurlar.

O’n uchlanchi shart. Russiya xorijiy tijorat komissariyati va Xorazm xorijiy tijorat tashkiloti orasinda ittifoq birlan bir ikki tarafga birdek bo’ladurgon tartibda har yilgi kiradurgon va chiqaradurgan hamma xom va o’zga amvolni ikki adad daftarga yozilib saqlanur.

O’n to’rtlanchi shart. Har yilning oxirida ikki maoxid tarafining orasinda bo’lgan mubodalavi amvolning hisobini bitkarilib tamom etiladur.Agar hisobning natijasida bir taraf yana bir tarafdin qarzdor bo’lsa, ul qarzni oqcha birlan ado etilur.Ixtor: agar ikki taraf ham rozi bo’lgan taqdirda o’tgan yilning qarzini endi kelturgan yilning hisobini ichiga kirgizmak ham joyizdur.

O’n beshlanchi shart. Ushbu ahdnoma rus va o’zbek tillarida yozilub ikki tildagi bu ahdnomaning e’tibori barobardur.

Harbiy ahdnomaning surati iborasi ushbu turur: Muqaddima.Russiya Federativ sotsialistik sho’rolar jumhuriyati bilan Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati orasinda yozilgan umumiy
ahdnomaning 18-lanchi moddasining tabini va tafsili haqinda ushbu harbiy va siyosiy shartnoma yozilur:

Birinchi shart. Russiya sho’rolar jumhuriyati va Xorazm xalq jumhuriyati bir-birlariga va’da qiladurlar bul tariqakim.Jahongir dushman kuchlari birlan va ham mahalliy aksil inqilobiy jamiyatlar va qo’shinlari birlan umumiy kurash vaqtida bir-birlarimizga yordam etarmiz.

Ikkilanchi shart. Russiya sho’rolar jumhuriyati birlan yoki Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyati birlan Xorazmga hududdosh va hamsoya bo’lgan bir chet mamlakat orasinda bir-biriga xo askar birlan va xo harbiy asboblar va o’zga nimarsalar birlan yordam qilmoqni va’da qiladurlar.

Uchlanchi shart. Xorazm xalq sho’rolar jumhuriyatida Xorazm birlan Qizil urdusi tashkil etiladi.Va Russiya sho’rolar jumhuriyati ushbu urduning tashkili haqinda bu urdu uchun lozim bo’lgan har turluk qurol va yarog’ va o’zga nimarsalarning tadoriki to’g’risinda keng yordam beradur.

To’rtlanchi shart. Xorazm qizil urdusini tashkil qilish uchun Russiya sho’rolar jumhuriyati avval boshlab lozim bo’lgan miqdorda o’zining harbiy muallimlarini yuboradi.Muning birlan baravar Xorazm qizil urdusi uchun Xorazmning o’z xalqi kishilaridin harbiy muallimlarning ta’lim va tadrisini va bu urdu uchun lozim bo’lgan askar va qurol va o’ziga nimarsalarning tadorikiga maxsus bir tashkilot ta’sisini Russiya sho’rolar jumhuriyati o’z ahdisiga oladur.Va Xorazm Qizil urdusining muhtojligiga qarab harbiy asboblar birlan yordam qiladur.

Beshlanchi shart. Ikki jumhuriyat vakillaridan Xorazmda muxtalif bir harbiy hay’at tashkil etilub ushbu hay’at Xorazm qizil urdusi uchun har turluk nimarsalar tadorikining tartibi haqinda lozim suratda sa’yi va ehtimom qilib harbiy asboblarning lozim bo’lgan miqdorini va oning tadorikining tartibini tahqiq va taftish etadur.

Oltilanchi shart. Mazkur ikki hukumat birgalashib yana bir dushman birlan urushgan taqdirda Xorazm hukumati birlan Russiya inqilob sho’rosi orasinda ittifoq birlan ikki askar uchun umum bir qo’mondonlik tayin qilinur.

Yettilanchi shart. Ushbu shartnoma ikki maoxid jumhuriyatning hukumatlari tarafidin tasdiq etiladur.

Sakkizlanchi shart. Ushbu shartnoma rus va o’zbek tillarida yozilib, ikki tilda yozilgan ikki shartnomaning e’tibori teng va barobar bo’lur.

Mazkur uch ahdnomaning mukolamasiga bir hafta qadar mashg’ul bo’lib yurganimizda bo’lgan hadislarning muhimrog’i shulturirkim, bir kuni telegramxonadin telefon birlan chaqirlgan xabar kelib, telegramxonaga tarjimon Burnashev birlan bordukkim, Dovudov otli bir kishi Samara shahridin telegram birlan aytadurkim, Sizlar Russiyaga ketganingizdan so’ng Xorazmda bir aksil inqilobiy fasad qo’zg’olib, bir necha aksil harakatchilar burungi Said Abdullaxonni qaytadin Xorazm xoni qilmoqchi bo’lganlaridin Xorazm hukumati darhol xabar topib bir necha kishilarni bizlarning yordamimiz birlan tutub, Xiva askarlaridin o’n bir adad qorovul birlan manga qo’shub Russiyaga yuborgan erdilar.Man olarni Toshkantga kelturib, ondin Samaraga yubordilar. Hozir biz Samarada ul mahbuslarni Samara hukumatiga topshira bilmadik.Emdi Sizdin so’rarmizkim, olarni Maskavga olib bormoq lozim turur yo Samarada qolurlarmi? Mazkur mahbuslarning ismlari shuldurur: Said Abdullaxon, Said Abdulla to’ra, Rahmatulla to’ra, Saidto’ra-Said Abdullaxonning o’g’illari va inoq Muhammadyor to’ra Madrahim xon (Muhammad Rahimxon soniy-Feruzxonning o’g’li-U.B.) o’g’li va Nosir to’ra, Abdurasul to’ra, Madiyor to’ra o’g’illari, Ibodulla to’ra Madrahimxon (Feruzxonning o’g’li) o’g’li,Matyoqub to’ra Matyusuf to’ra o’g’li, Matriza to’ra, Abdrim Boqqolov.

Bularning bir necha adadlari ulamolardin qozi kalon Hikmatullo oxun, Odamoxun Ortiqoxun o’g’li va Obud a’lam Eshonlar turur.Va ba’zilarining ismi telegrammga yaxshi to’g’ri tushmagani sababdin u qadar ochiq bilinmay turur.Bul to’g’rida biz hukumat birlan so’zlashib Davudga javob berdikkim, Maskavdagi markaz hukumatidin olar haqinda tez vaqtda buyruq borsa kerak.Siz ham shul buyruqqa muntazir bo’lib turursiz.buyruq borgandin so’ng onga muvofiq ish qilursizlar, deduk.

Mazkur payshanba kuni Istanbuldagi mashhur Anvar poshsho Maskavga keldi, deb turk zobiti Nazmi Sodiqbek xabar berdi.Va dog’i dedikim, agar ul kishiga muloqot qilmoq istasangiz o’zim tayin vaqtini Sizga bildirurman, deb ketib bizlarga xabar yubordikim, darhol kelsinlar, deb.Bizlar ham aytgan vaqtda borib Anvar poshshoni ziyorat qilduk.Taxminan bir yarim soat musohaba qilib , javob olib joylarimizga kelduk. Juma kuni kechda tovarish Karaxandin xususiy suratda tanho o’zimiz birlan muloqot qilishmoq uchun xabar keldi.Biz dog’i Xivada tikilgan bir sarpoy olib borib, ishlarimiz haqinda bir oz vaqt musohaba qilishduk.So’ngra ketar vaqtimizda bizlarni ishlarimizni bitkarib yurtimizga tezroq qaytarmoqlarini iltimos qilganimizda, dedikim:
-Dushanba yo seshanba kunlarida ahdnomalarga qo’l qo’yib muhr bosilur.So’ngra ishlaringizni bitkanidur.Bir hafta ichinda qaytarsiz.Ahdnomalaringizni ruscha nusxalarini o’qib ko’rdim.Ko’p muvofiq bo’libdur.Agar ba’zi darkor so’zlar yana qolgan bo’lsa, bildirsangiz ahdnoma yozarmiz,-dedi.

Biz dedikkim:
-Tovarish Broydo albatta t ehtiyotlamat qilgandur.Agar yana lozim zarur so’z bo’lib yodimizga tushsa Sizga bildirurmiz,-deb javob olib qaytduk.
Shanba kuni bir turk kelib Anvar poshshoning bizlarni ko’rmakka kelmoqchi bo’lgan xabarni aytub ketgandin bir oz vaqt o’tgach ,Anvar poshsho yonida bir adad turk zobutlari birlan kelib, taxminan uch soat miqdorda suhbat qilishgandin so’ng javob olib qaytdi.Bizlar ham Maskavdagi necha-necha ulug’ mamlakatlarni ichidin biz faqirlarni yodovorlik qilib kelgani uchun minnatdorchilik va xursandlik ko’rguzub oliy ziyofat qilib ketar vaqtida Xorazmdin yodgor uchun ikki dona qoako’l teri berib uzotduk.Nihoyatsiz mamnun bo’lib ketdi.Va dog’i tijorat komissariyatidin xabar keldi.Biz

Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammad va Burnashevlar birlan birga borduk.Tijorat komissarining muovini birlan bir necha tijorat mutaxassislari bor erkan.Majlis ochilib muovini so’zga boshlab dedikim:
-Xorazmga mubodala uchun mol yuborganimizda Sizning mubodala qilgudek ne miqdor xom molaringiz bor turur.Va dog’i molni Xorazmda kimga topshirirurmiz va kim birlan mubodala qilurmiz.Va dog’i ikki tarafning mollariga qaysi narx birlan baho qo’yurmiz.
Mahorabadin burungi narxdin baho qo’yilurmi?Shularning tayin javobini eshitmoqchimiz,-dedi.
Javobida aytdukkim:-Xorazmda burundin yotgan paxtamiz bor turur.Ammo ne miqdor erkanini bilmasmiz.Chunkim bizlar tijorat mutaxassisi ermasmiz.Va dog’i bu yilgi yo’runja tuxumi ham hozir tayyor bo’lgan bo’lsa kerak.Sizlar olib borgan mollaringizni Xorazm xalq sho’rolar hukumatiga topshirib, oning birlan muobdala qilursiz va mollarning narxini ham mundin mol olib borgan tijorat hay’ati hukumatimiz birlan tayin qilganlariga muvofiq ko’rilur.Chunkim bizlar oning ahli bo’lmaganimiz vajidin narxini ham bilmasmiz.Shul qadar ma’lumot bera bilurmizkim,

Xorazm mamlakati Russiya sho’rolar hukumatiga inonganidan boshqa hech mamlakatdin mol talab qilmadi.Va Buxoro hukumati ham inqilobdin so’ng bizlarga mol bermadi.Shul sababdin Xorazm
xalqi juda og’ir ahvolda qoldi.Binobarin mumkin qadar tezlik birlan tijorat amvolini ko’proq olib bormoqlaringizni tavoki qilurmiz.Xom mol ham baqodirhol topilur.yetishmagani bo’lsa tijorat ahdnomasiga muvofiq yo oqcha berarmiz yo boshqa chorasini maslahat birlan qilurmiz,-deduk.

O’zlari biroz muzokara qilishgandin so’ng javob qildilarkim:
— Bizlar hozirda zarar ko’rsak ham Xorazmga baqodirimkon yetishgudek mol yuborurmiz.Chunkim onin og’ir holga qolgani bizlarga ham zarardir.Binobarin, olarni bul og’ir holdin qutqarmoqqa g’ayrat qilib tezlik birlan mol yuboromuz.Lekin Amudaryoning muzlari tugamasdin burun olar ham g’ayrat qilib bor paxtalarni Chorjavga chiqarib tayyorlamoqlari darkor.Molni shu Chorjavga olishurmiz.Siz ham shuni telegram birlan bilduring,- dedilar.

Biz dedikkim:-Yaxshi, bizlarning fikrimizga ko’ra Xorazmga mol olib ketajak hay’at mol daftarlarini o’zlari birlan olib tezroq ketsunlar.Xorazmga olar tezroq borsalar xom molning tezroq chorjavga chiqmog’iga boyis bo’lur, deb o’ylayman.Chunki bu kunlarda telegrammlarga ham ul qadar e’timol etib bo’lmaydur.Bizlar ishlarimiz haqinda uch martaba telegram yuborduk, hanuzgacha bir javob kelmadi,-deduk.
Olarga ham so’zimiz ma’qul bo’lib :
— Ne tariqa mollar Xorazmga kerak?,-deya so’radilar.

Bizlar aytduk, ular yozdilar.
-Besh million archin har turlik tovar, besh vagon qand, 10 vagon shakar, bir vagon qog’oz, uch vagon qora-qizil nax (ip), tikish mashini uchun igna va nox, besh vagon choynik kosa, tovoq va lampa shisha asboblari, o’n vagon temir-po’lat, besh vagon ustalik temir-po’latdin yasalgan har turlik asboblar, 50 ming pud lampa yog’i, 50 ming pud qora yog’ va dog’i paxta uchun kanap va sim o’raydigan ushoq asboblar.Agar Russiyada ko’proq mol topilsa mazkurlarni ko’proq yuborilsa yaxshi bo’lur,-deduk.

Yana yodga tushsa aytub yubormakchi bo’lib tarqashdk.Va dog’i maorif komissariyatga borib, Xorazm maorifi haqinda muzakara qilishub, ul dedikim:
-Xorazm maorifi uchun albatta bir turluk yordam yuborurmiz.Xorazm uchun darkor narsalarni ertang yoningizga ikki mutaxassis yuborurmiz, shularning qo’liga yozib berursiz.Albatta mumkin qadar bor narsalarni Xorazmga yuborurmiz,-degandin so’ng javob olib qaytduk.
So’nggi kuni shul aytgan kishilari kelib, olarga shul narsalarni yozib berduk, ibtidoiy maktab uchun musulmon muallimlari va darul muallima uchun muallimlar,, hunar va san’at muallimlari, bolalar uchun maktab kitoblari va hikoyatlar, bir matbuaga kifoya qilgudek harflari birlan qog’oz, qalamdek yozuv asboblari va teatr asboblari, kino to’garagi qatorlari, fan suratlari, xaritalari ,bularning ba’zilarini tovarish Broydo yozdurub yubordi.

Harbiy komissariyat muoviniga ushbularni yozib talab qilduk6 20 ming dona miltiq, uch million patron, 10 dona tezotar to’p, 3 ming bomba,3 ming zobitlar qilichi, 20 pulemyot, 50 adad musulmon ofitser va to’pchilar.Harbiy muovini dedikim:
-Bizlar sizning tashkil etilajak askarlaringizga har turluk yordam berib hamma lozimlarni bitkazmakka mutasaddi bo’lduk.Sizlarga kerak narsalar bu yozilgandin ko’p bo’lsa, ehtimol hammasini berarmiz.Tez vaqtda yuborilsa manfaatliroq bo’lur,deb fikr qilurmiz,-deduk.
Javobida dedikim:
-Albatta Xorazmga tez vaqtda harbiy hay’atlar, arboblar va mutaxassislar yuborilur,-dedi.

Mohi zulhijjaning o’n sakkizinda dushanba kuni xabzi saxat komissariga borib, oning birlan yo’luqub ushbularni yubormakka iltimos qilduk:
-2doktor, 2 xotunlar dokturi, 4 fel`dsher, bir ko’z doktori, bir tish doktori, kasalxona uchun kifoya qilgudek dori va karovat va libosdek asboblar.
Komissar javobida dedikim:
-Hozirda mazkur nimarsalar ozlik qilib o’zimizga ham yetishmaydi.

Biz dedikkim:
-Bizlar bu yerda ham doktor asboblari ozligini bilub faqat Xivaning o’zi uchun so’rab turibmiz.Agar kifoya qilgudek miqdorni so’raganimizda Xorazmning 23 qa’lasida 23 sho’rosi bor turur.Olarning har biriga bir doktorxona, uning jami asboblari zarur va lozim turur.Xorazm ham sho’rolar jumhuriyati bo’lgani jihatidan Sizlarga baravar martabasida turur.Olarning kasallarini doktorsiz turganini nechuk ko’rasiz?,-deganimizdin keyin:
-Bul doktor asboblarini o’zingiz birlan olib ketmaklikni lozim ko’rasiz? -dedi.
Javobida dedikkim:
-Agar biz birlan borsa yaxshi bo’lur.Chunkim kasallar uchun bir soat avval borgani manfaatli turur.
Javobida dedikim:
-Andoq bo’lsa siz o’z tarafingizdin bir odam tayin qiling.Biz onga doktor va asboblarini tayyor qilib topshirurmiz.Siz birlan birga Xorazmga ketsunlar,-dedi.

Biz ham shul xizmat uchun tovarish Krashilovni tayin qilib joyimizga qaytduk. Seshanba kuni xorijiya komissari tarafidin tayin qilingan xodimimiz Kel`ber birlan tarjimonimiz Ibrohim Burnashevlarning kam-kam bizlarni sodda va bechora ko’rub beadabona so’zlari va xoyinona ahvolitidin tovarish Broydo birlan tovarish yansinni ogoh qilib xizmatlaridin bekor etib, Kel`berning o’rniga Krashilov, Burnashev o’rniga Bakievni tayin qilduk.

Maskavda 1920 yil 25 avgust milodi turur Qur’on bayrami bo’lib, birodar Anvar poshshoni va Eron Kuchukxon vakili Mirzo Gushanglarni joylariga borub ayidlarni muborakbodlik qilduk.va dog’i Afg’oniston vakili Muhammad Valixon bizlarning joylarimizga kelub ayidi muborakbodlik qilub ketdilar.Mazkur kuni Maskavdagi jami musulmonlar jamlashib bayram majlisi qilmoqlari uchun sho’rolar hukumatidin izn bo’lub mazkur majlisga bizlar ham taklif etilub bordikkim, Maskav shahrining tatarlarga maxsus ko’chasida bir oliy imorat majlisi yasalgan erkan.Kavkaziyadagi mashhur shayx Shomilning axtiqi Shomil afandi majlisning martibi bo’lub, jami musulmonlari va musulmon mamlakatidin kelgan hamma vakillari va sayil ulug’lari bor erkanlar.Bizlar borib, sozandalar bir oz soz chalg’andin so’ng hammalarimizni bir maydonga chiqarub suratlarimizni oldilar.Buxoro vakillariga ko’p intizorlik chekib, kechroq keldilar.So’ngra soyibi ziyofatlar tarafidin hurmatli mehmonlarning bir tabrik nutqi so’zlanib, ahli majlisdin Maskavdagi musulmon buyurosi raisi tatar sulton Alievni mazkur majlisning rayosatiga iltimos qilib, ahli majlis qabul qilgandin so’ng rais mazkur majlisni ochib bir nutq so’ylab,Islom qahramoni Anvar poshshoni Maskavga qadamini tabrik qildi.

015 Anvar poshsho ham javobida tashakkurona bir nutq so’ylab, so’ngra turk vakillarining rayisi Baqir Somibek bir nutq so’ylab, nutqinda Ovro’pa davlatlari, xususan inglizlarning islom olamiga ,Turkiya davlatiga hozirgi vaqtda qilib turgan zulm-sitamlarini bayon etib, muning chorasi jami musulmonlar ittifoqlashmoqlarida erkanini aytdi.So’ngra yana bir turk vakili Sharq musulmonlari haqinda ko’p muassir bir nutq so’yladi.Shul vaqtda hamrohimiz Iskandar Samoylovich bizga dedikim:-Sharqda birlamchi sho’ro jumhuriyati Xorazmdir.Emdi albatta Sizning bir nutq so’ylamakingiz lozim turur.Mani o’zim rais afandining ruxsatini olurman,-dedi.
Man harchand nutq so’ylamak uchun tayyorlangan ermasman, hafsalam ham yo’q turur.Majlis ko’p ulug’ turur, dunyoning to’rt tarafidin kishilar ko’p yig’ilgan, deb uzr aytsam ham qabul qilmay, borib bizni so’ylamakimiz uchun ruxsat oldi.noiloj o’rtaga chiqib dedimkim:
-Ey hurmatli aziz birodarlar! Man sizlarga avval Xorazmning ezilgan mazlum mehnatkashlarining samimiy qalbdin aytub yuborgan tashakkur salomlarini tablig’ etarman.Saniya biz Xorazmning mazlum xalqlari muddati ellik yildan beri zolim Nikolay hukumatining qo’li ostinda ezilub, ular bizlarni inson qatorida sanamay soyir hayvonot kabi ishlatub va qullardek xizmat qildurib, o’zlari zavq-safo surur erdilar.To shu kungacha qaro kunlarda yotganimizda hech kim bizlardin xabar olabilmadi va bizlarga marhamat qo’lini cho’zib birodarlar na holdasizlar, deb ahvolimizni so’ragan kishi bo’lmadi.O’zimiz yonduk, o’zimiz qovurildik va talon-taroj bo’lduk.Har turluk jabru-jafolar ko’rduk.Ammo bizni qutqorgudek hech bir yordamchi bo’lmadi.Magar shul kuni Russiya sho’rolar hukumati qo’limizdin tutib aytadurkim: yiqilgan o’rningdan turg’ul, o’z yeringga o’zing ega turursan.Saning dini dunyongga hech kim dahil va tahriz qila bilmas, der.

Ey birodarlar! Biz mazlum Xorazm xalqi bu tariqa odilona va marhamatli so’zlarni nega sho’rolar hukumatidin eshitayotirmiz.Bizga va’da qiladurkim har vaqt Sizlarga qo’limizdin kelgan har bir nimarsamiz birlan yordam qilmoqqa tayyor va omada tururmiz, deb.Binobarin, man kamina birodarlaringiz aytadurmankim, bu sho’rolar hukumati islom olamining bul tariqa ojiz qolgan vaqtida marhamat qo’lini bizlarga uzotadur.Binobarin, albatta maning o’z noqis fikrimga nazaran Russiya sho’rolar hukumati birlan ittifoq etub qo’lni-qo’lga tutushub ishlamak lozim turur.Chunki hammalaringiz bilasuzlarkim oning tutgan maslaki hozirda bani basharning din ayirmasiga qaramay mazlumlarni zolimlardin qutqarmoq turur!
Yashasin Russiya sho’rolar hukumati! Yashasin islom olamining ittifoqi! Yashasin Xorazmning mehnatkashlari!

Mundin so’ng Ozarbayjon vakili bir nutq aytub, so’ngra qozoq vakili, so’ngra Qrim vakili, so’ngra Eron vakili, so’ngra Bakir Samibek ikkilamchi martaba bir nutq so’zladi. So’ngra Afg’oniston vakili Muhammad Valixon vaziri muxtor bir nutq so’zladi.Ammo Buxoro vakillarining hech bir sadosi chiqmadi.Hatto Bakir Samibek ikkilamchi nutqining oxirida ushbu hadisi sharifngi ( xatallibil ilm minalmadi alal hamdi) o’qub va tarjima qilgandin so’ngra dedikim: albatta hadisi sharifda yana necha turlik hikmat nuqtalar bo’lsa kerak.Bu ulug’ majlisda madani ilm bo’lgan Buxoroi sharifning vakillari ham o’lturib tururlar.Olarning ham bayon etmaklari lozim turur.Cho’x iltimos etaram deb,Buxoro vakillarini nutqqa targ’ib qilsak ham olar goh qizarib, goh sarg’ayib tuban qarab o’lturmoqdin o’zga ishlari bo’lmadi.So’ngra yana bir necha kishilar nutq so’zlagandin hamma ahli islom birlashib Russiya sho’rolar jumhuriyati birlan ittifoq bo’lmoqqa qaror berib tarqalishdilar.

Payshanba kuni erta birlan Afg’oniston vakillariga borib, hayitlarini tabrik qilduk.Bizlardin so’ng tatar imomi birlan Qo’qon xoni Xudoyorxonning o’g’li bordi.Taxminan bir yarim soatcha oramizda samimiyona va birodarona suhbatdin so’ng Muhammad valixon so’radikim:
-Xorazmda Afg’oniston sag’iri qo’ymaysizmi?
Javobida dedikkim:
-Shul vaqtgacha Xorazmning ahvoli va martabasi ma’lum ermas erdi.Alhamdulliloh emdi ittifoq va maslahat birlan ish ko’rilsa, Sizning Xorazmda bizning Afg’onistonda vakilimiz tursa bo’lur,-deb rizolashib qaytduk.

Joyimizga kelgandin so’ng Xorazmdagi Russiya favqulodda vakili tovarish Izmaylov kelib Xorazmdagi hamma birodarlarimizni salomlarini va boshqa voqealarni bayon etgandin so’ng, dedikim:
-Toshkant Turkiston jumhuriyatining sizlarga yordam tariqasida bermakchi bo’lib va’da qilgan hamma harbiy asboblarini ziyodaroq qilub o’z nazarimizda Xorazmga uzatib, bul tarafga keldum,-dedi.
So’ngra yana dedikim: Yuborgan nimarsalar ushbular turur: 1200 beshotar miltiq, 180000dona o’q, 12 nafar pulemyot, 90 ming dona pulemyot o’qi, 400 qilich, 200 nayza, 200 ot egari, 4 askariy bel, va yana 20 adad zobitlar tezlik birlan Xorazmga ketub xalqdin 1200 adad ( nafar) milliy askar olib, ta’lim bermakchi tururlar.Ammo so’ralgan ham to’pchilar tayin bo’lgandin hamon yubormakchi bo’ldilar,-dedi.

Juma kuni maskavdagi ikkilanchi tatar mahallasi masjidining mutavallilari ulug’ ziyofat yasab, hamma musulmon vakillarini chaqirib, borganimizdin so’ng majlisga Qrimli idris afandini rais qilib tayinladilar.Har kungi tartibda bir necha kishi nutq so’zlaganidan so’ng, faqirni ham so’ylamakini taklif qildilar.Va ko’p ilxoj va valjaj beridilar.Faqir nutq darkor bo’luridin bexabar qolib, mutlaqo hozirlanmaganimni uzr qilib qutuldim.So’ngra sababini angladimkim, o’tgan majlisda so’zlangan nutqlarni Maskav gazetalari tahrir etib, jami nutqlarning ichidin faqirning nutqi bilan turk Yusup Kamolbekning nutqi birinchi daraja nutq deb bizning nutqimizni ko’p ta’rif va stashi qilgan ermishlar.Va dog’i bu majlisda hech ma’nolik so’z ayta bilmay ahli majlisni dilgir qildi.

Shanba kuni erta birlan avtomobil kelib, Maskav shahri atrofidagi to’g’oy va bog’larga sayr qilib, kechda Ermitoj degan bir teatr tomoshasiga borib kelduk. Yakshanba kuni avtomobil kelib Maskavning jami ko’chalarini sayr qildirub, qaytar vaqtida yana bir teatr tomoshasiga borib kelgandin so’ng, ikki qozoq birodar birisi Semiplatinsklik Hamza degan, yana biri Toshkant xorijiya komissariyatida xizmat qiluvchi Xo’ja Ahmad otli kelib, so’zni islom dinidin yuritub,minkirona ba’zi behuda savollar so’rab, javobini eshitganlaridan so’ng olarni muningdek so’zlardin man etib, diniy islomning to’g’ri va haqqoniyat so’zlarini aytganimizdin so’ng bir navi islohga keldilar.

Va dog’i bizdin ba’zi hukumatga taalluqli so’zlarni eshitmakchi erkanlar. Aytmoq mumkin emas deganimizdan so’ng, javob olib ketdilar.Dushanba kuni tovarish Yansinning yoniga borib, ishlarimizni tezroq bitirmog’i va tovarish Trotskiy birlan yo’lishmoq to’g’risida maslahat qilishub qaytduk.Seshanba kuni Russiya hukumati tarafidin qog’oz-qalamdin ushoq asboblar berildi.Ayidi qurbon kuni ham kelgan hammalarimizga bir qator libos va har kimga bir etuk va bir belbog’lik va Ibrohim Abdulla va Sheyxi Muhammadlarning har qaysisiga bir shisha atir suvi, qolgan 6 kishining har birimizga 6 shisha atir suvi, bir chamadon asboblari birlan va bir olti otar to’pponcha 14 dona o’qi birlan o’qi birlan in’om qildilar.Va so’nggi kuni yana bir shishadin atir suvi va har birimizga bir dastro’mol ham berdilar.Payshanba kuni tish og’rig’iga muftalo bo’lib dog’i qo’ydirmoq birlan, alhamdullliloh, sihat topib, juma kuni kechda teatr tomoshasiga borduk.
Seshanba kuni xorijiya komissariyatiga borib, tovarish Yansindin ishlarimizni bitkarub, bizlarni tezroq Xorazmga yuborishni iltimos qilduk.Shul majlisda tovarish Yansindin Buxoroda inqilob bo’lib, Buxoro amirining qochkanini va “Yosh Buxorolilar”ni shaharga kelib mutasarrif bo’lganini eshitub, bir-birimizni tabrik qilduk.

Shanba kuni biz birlan Xorazmga ketmakchi doktorlardin ikkilari kelib, olar birlan ozuqa va yo’l xarji va Xorazmdagi doktorxona to’g’risida musahiba qilib uzotduk.

Yakshanba kuni avtomobil birlan Maskav ko’chalarini sayr qildurdilar.Va dog’i tatar maktabining talabalari “Ishlab topdim” nomli 3-pardalik bir teatr qilmoqchi bo’lib, bizlarni ham anga taklif etib, xabar yuborganlari jihatidin , borib tomosha qilib qaytganimizda mazkur talabalarga 2 ming manat oynoma berduk.Va dog’i Afg’on vakili muxtor Muhammad Valixon piyodaligi jihatidin bizlarni avtomobilimizga minib qaytub, yo’lda kelurda seshanba kuni bizning joyimizga kelmakchi erkanligini bayon qildi.Biz ham tashakkur qilib, xo’shlashib tarqashduk.

Dushanba kuni tovarish chicheringa yo’liqishmakchi bo’lib telefon berduk.Seshanba kuni 12 dan ikki soat o’tgan vaqtlarda Muhammad Valixon 4 kishi birlan kelib, olarga oliy ziyofat qilduk.Va dog’i ikki hukumat islomiya orasinda munosabat va do’stona aloqa barpo qilmoq haqinda samiymona va muhibona suhbatdin so’ng ruxsat olib qaytdilar.Va dog’i bulardin andoq muddat avval tovarish

Broydo kelib, shartnomalarimiz to’g’risida so’z ochib dedikim:
-Sizlarni ishlaringiz to shu kungacha tagyir topib imzo qilinmay turganining sababi, ba’zi kishilar onga rozi bo’lmay, moni bo’lib turganlar.Xususan tovarish Izmaylov Xorazmdin kelgandin so’ng mazkur shartnomalaringizni ko’rub, debdurkim,” bu shartnomadagi so’zlar aslo Xiva xalqi va hukumatining yodu-xayollarida yo’q turur.Olarga bu tariqa ko’p huquq bermak lozim ermas.Bu tariqa muhim huquqlar va yordamlarni talab qilmoqni Xorazm vakillarining o’zlari topib yurgandur”, degan.Shul jihatdin ishlaringiz yana tagyir topdi.Mani chaqirib, bul to’g’rida maslahat so’raganlarida dedimkim6
-Bu shartnomalar ikki taraf vakillaridin tashkil etilgan komissiyaning muzokarasi birlan bitib tamom bo’lgandir. Muzokara qilib mazkur komissiyaning bitkargan ishiga tagyir bermak mumkin ermas, deb qahrlanib, ikkilanchi majlislariga bormaduk.Emdi fikr qilurmanki, olar ba’zi sizlarning paydongiz uchun birinchi daraja muhim va darkor moddalarning so’ngiga bir necha so’zlar ilova qilib, mazkur moddalarni amaldin qoldirub, Xorazm haqinda paydosiz, balki zararli bo’lgudek holga tushirsalar ehtimol hosili kasan ishlaringiz bir oz og’irdur.nechuk bo’lsa ham g’ayratli bo’ling, man ham qo’ldin kelgan yordamni darig’ qilmasman,-deb ketdi.

Shul vaqtda tovarish Iskandar (Samoylovich) yozilgan shartnomalar birlan ruscha masuda etilgan bir oz xatlar kelturib dedikim:
-Bugun ishlaringiz to’g’risida muzokara uchun soat 9: 30 da tovarish Karaxanga borursiz.Ushbu xatlar shartnomani komissariyatlar vakillari muzokara qilishganda ba’zi moddalarga qo’shilgan ilovalarning masvadasi erkan.
Karaxan dedikim:
-Bularni turk tiliga tarjima qilib birodar Bobooxunga eshitdurg’on yaxshi.Muni tushunib bilub, bunda kelsinkim, shularni shartnoma moddalariga ilova qilib qo’shilgandin so’ng, imzo qilinur deb.
Olarni tarjima qilib, bir-bir o’qib, biz Mulla O’roz, Mulla Nurmuhammad va Mulla Matyoqub sheriklariga eshittirdukkim, birinchi ilovaning mazmuni budurkim: Xorazmdagi butun pochta va telegraflar Russiya hukumatining ixtiyoriga qoladur.Ikkilanchi ilova.Xorazmni hozirda ekilmay turgan yerlaridin ruslarning istifoda etmak haqi borligini Xorazm hukumati tasdiq qiladi.Uchlanchi ilova.Amudaryo oyoqi,orol dengizida baliq ovlamoq ruslarga maxsusdir.Va dog’i 16-lanchi moddani umumiy shartnomadin butunlay olib tashlab, o’rniga xolis rus manfaati bo’lgan bir modda kirgizilibdur.Va dog’i to’rtlanchi modda.Ariqlarni qazmoq va tozodin ariq yormoq ruslarning tadbirlari : xoxlaganlariga muvofiq bo’lur.Va dog’i Xorazm hukumati o’z yeridin otash araba yo’li berur va yo’lning har tarafidin bir chaqirimlik yer ham berilur.Va tijorat ahdnomasidagi Xorazm oqchalarini Russiya banklari olsun degan so’z ham bekor turur.Yigirmanchi moddada aytilgan

Russiya yordam uchun bermakchi bo’lgan oqcha ham qarzga beriladur.Va yana zavodlar haqinda komissiya yuborilur.Va yana bir necha mazkur mazmunda so’zlar bordurkim, agar bu so’zlar shartnomaga kiritilsa, Xorazm haqinda general Kaufman va Galkinlar yasagan shartnomalardin ming martaba yomonroq bo’lgudek turur.Bularni tovarish Iskandar (Samoylovich) o’qib eshitmakka boshlaganimizdin manga ul qadar bexarlik va kam xusalalik ariz
bo’ldikim, ilovalarning oxirroqlarini quloq eshitsa ham, ko’ngil fahm eta bilmay kursiga suyanib, lolu-hayron bo’libmankim, ilovalar o’qilub tamom bo’lgandin so’ng, hammalari mani yonimdan chiqib ketganlarini ham onglamay qolubman.Har turluk fikrlarga ketub, hozirda Xorazm xalqining nodonligi va bugungidek ishlarda naf va zararlarini bilmaganliklari va o’zimning Xorazmda orqamdin suyagudek kishim yo’qligi va bu yerdagi hamrohlarning hech ishga yaramaganliklari va necha majlislarda zarari yetishganligi, 50 kun g’ayrat etib,Xorazm manfaati uchun yasalgan shartnomaning bul tariqa bo’lib buzulg’oni, al hosil bul g’urbat va musofirlikda yolg’iz boshimga bu qadar og’ir yuklar tushgani yodimga tushub, qattiq xafa bo’lib, girya ariz bo’ldi.

Bir oz vaqtdin so’ng mulla O’rozni chaqirib so’radim:
-Bu shartnoma haqinda ne fikrdasiz va bu so’zlarni fahm qila oldingizmi?
Ul dedikim: -Man bilmayman, siz nima qilsangiz, bizlar ham oni qilurmiz,-dedi.
Man dedim: -Ondoq bo’lsa bilingkim, man bu ilovalarga qo’shilgan shartnomaga hargiz qo’l qo’ymasman.Chunki man Xorazmning yer-suvlari ixtiyorini qo’llaridin ketub, qaytadin ularni asir va mazlum qilmoqqa aslo rozi bo’lmasman,-deb ilovalarni anga ochiq tushuntirib, dedimkim:-man karaxanning yonida majlis ochilgan vaqtda hamma kuchimni sarf etib, ilovalarning butunlay bekor bo’lmog’i uchun g’ayrat qilurman.Ammo siz xususan Mulla Nurmuhammad og’izlaringizga mahkam bo’linglar.Sizlarning bir og’iz buzuq so’zingiz hamma mehnatni zayi qilmasun, deb qopidin chiqsam tovarish Iskandar Samoylovich hamma so’zlarimni tinglab, qopida turgan ekan.Dedimkim:
— Ichkari kiring, sizdin pinhon so’zimiz yo’q turur.

Oni kirguzib, o’lturib dedim:
-Ey birodar bilursizlarkim, bizlarning shartnomamizni boshdin oyoq mazmuni Xorazm xalqiga o’z huquqini bermak va Russiyadin yordam olmoq.Shartnomada boshqa bir mamlakatga zarar bo’lgudek hech so’z yo’q turur!Va shundog’ bo’lsa ham buning ma’qul
bo’lmay, bul tariqa ilovalar qo’shilganiga hayron tururman,— deb oni aytganimga so’ng pushaymon bo’ldum.
Har nechuk javobida birodar Iskandar hech qorlanib (jahli chiqib-U.B.) dedikim:
-Birodar Bobo oxun man yolg’iz tarjimon tururman, boshqa ish qo’limdan kelmas, ammo ne chora qilurman, vazifam bo’lganligi jihatidan bu ilovalarni tarjima qilib, sizga o’qub eshittirdim.Ammo Karaxanga majlis bo’lganda noroziligingizni bildurirsiz, man ham yordam qilurman,-dedi.

Taom yegandin so’ng , majlis vaqti bo’lub, yo’lga chiqduk.iskandar dedikim:
-Bul kecha havo juda ochiq, yulduzlar yaxshi erkan.
Javobida dedimkim:
-Yulduzlarning yaxshi yomon erkanlarini yana to’rt soatdin keyin, Karaxanning yonidin chiqqandin so’ng bilurman,-dedim.

072 Devonxonada andak o’lturgandin so’ng,Karaxan kelub ko’rushubo’lturub, do’stona sur’atda muhabbat va tabassum birlan bizlarning ahvolotlarimizni so’radi.Karaxan baland qomat va xushsurat kishi bo’lgan sababidin oning ohistalik va donalik bila so’ylagan so’zlari saliyga g’oyatda muassir erdi.Javobida bizlar tashakkur qilduk.va dog’i bizlarning ishlarimizni tag’yir topgan sabablarini mazurat tariqasida bayon etdi.Javobida bundin so’ng tezroq bitkazsangiz ham ko’p xushvaqt bo’lurmiz, deduk.So’ngra Buxoroda bo’lgan toza inqilob birlan bizlarni tabrik etib, bu inqilob Xorazmga ham foydasi ko’p, dedi.Javobida tashakkur qilgandin so’ng, ul kishini ham tabrik etib inqilob xabarini eshitgan kuni komissariyatga kelib, tovarish Yansinni tabrik etib ketganimizni bayon etduk.Va yana dedikkim,Buxoroda inqilob bo’lmay amir o’tirganini Xorazmga zarari hamma yerdin ko’proq erkanini avvalda ham tovarish Karaxanga aytub erduk.Shul vaqt tovarish Iskandar ruscha til birlan ilovalarni bizga eshittirganini va bizlarning anga butunlay norozi erkanimizni bayon etdi.Tovarish Karaxan dedikim:
-Boshqa komissariyatlar shartnomalaringizni ko’rib bir necha ilovalar qo’shmoqchi bo’lgan erkanlar, man ko’rub rozi bo’lmadim.Birodar Bobooxunning ham bul to’g’rida fikrini eshitmakchi bo’lib chaqirdim-deb bizga qarab manga:-fikringizni ochiq va ravshan qilib ayting,-dedi.

Javobida dedimkim:-Biz bir tomondan Xorazm vakili bo’lsak, ikkinchi tomondan sho’rolar jumhuriyatining bir a’zosi tururmiz.Binobarin, hoh Xorazm jumhuriyati va hoh Russiya sho’rolar hukumati bo’lsin, olarning dunyoda obro’li bo’lmog’ini va xayriyatini istarmiz.Chunki bizning bundin so’ng Russiya birlan foyda va zararimiz birlashgan jihatdin agar Russiyaga bir ofat yetishsa, albatta Xorazmga ham yetishur.shul sababdin man sho’ro hukumatining bir uzviy bo’lagi sifatim birlan ayturman: agar mazkur ilovalar bizning shartnomamizga qo’shilub , hamma yerlarga e’lon etilub tarqatulsa, Russiya sho’rolar hukumati Sharq mamlakatlari xalqlari oldida hech obro’y topa bilmas, deb o’ylarman.Balki Sharqning Russiya sho’rolar jumhuriyatiga burungidek andek muhabbatlari bo’lsa ul ham yo’q bo’lsa kerak.Chunki, ushbu ilovalarni Sharqning bir yosh bolasi ko’rsa ham bilurkim, bu shartnomaning Nikolay vaqtida kichik mamlakatlar birlan yasagan shartnomalardin hech farqi yo’q turur.Balki Xorazm haqinda burungidek yomonroq bo’lur.Binobarin biz vakillar sho’ro hukumatlarining Sharq xalqi huzurida e’tibordin tushganini yaxshi ko’rmaganimiz vajidin bu ilovalarga hargiz rozibo’la olmasmiz”, deduk.

So’ngra mazkur ilovalarni tovarish Iskandar Samoylovich o’qib, tovarish Karaxan birlan mukolama qilishub, har ilovani turluk dalil birlan rad qildim.Ba’zilari Karaxanga ta’sir qilib, kular erdi.So’ngra Xorazmdin kelgan 14 adad mahbuslar haqida so’z ochilib dedikim:
-Olarni turmaga solinmay alohida bir joyda qo’yilgani yaxshi ko’rinur.Chunki olarning ichinda gunohi ozroqlari bo’lsa ham ehtimol turur.Javobida tovarish Karaxan tabassum birlan dedikim:
-Bizlarning o’z burjuy va generallarimiz uchun tayin bo’lgan joy bor turur.Shunda qo’ysak bo’lmasmi? Chunki olar ham bizning burjuylardin ortiq ermaslar,-dedi.
So’ngra yana dedikim:
-Xivadan kelgan 2 adad askar va komandir Davudovga taom va libos,Xivaga qaytub borguncha kifoya qilgudek oqcha ham lozimdur,-deduk.
Tovarish Karaxan olarni ham qabul etib, anjamga keltirmakni tovarish Yansinga buyurdi, “shartnomaga payshanba kuni imzo qilurmiz”, dedi.

So’ngra ruxsat olib chiqib tovarish Broydo uyiga taklif qilgani jihatdin, oning uyiga borduk.Majlisda bo’lgan so’zlarni naql qilduk.Eshitub vaqti xush bo’ldi.
Chorshanba kuni avtomobil kelib, Maskav shahri atroflarini sayir qilduk.Payshanba kuni tovarish Karaxandin xabar keldikim, 2juma kuni kechda xorijiya komissariyatiga Xorazm haqinda bo’lajak majlisga kelursiz”, deb. So’ngra tovarish Broydoning joyiga borib, ishlarimiz to’g’risida so’ylashduk.Tovarish Broydo dedikim:
-Sizlarning ishlaringiz ishtirokiyun pirqasi qo’mitasining yordami birlan bitsa kerak.Ondin o’zga bitmaydur.Man qo’mita a’zolariga bo’lgan gapni aytdum.Olar avvalgi shartnomani ilovasiz bitkarmakka mutassadi tururlar.Shul suratda
ishlaringiz yana bir haftada bitsa ehtimol,-dedi.

Bizlar g’oyatda xafa bo’lib dedikkim:
-Bizlarning ishlarimiz bul tariqa bitmay chuvalashabersa, bizlarga shartnoma darkor ermas.Tovarish Lenindin ketmak uchun javob olganimiz yaxshi turur,-deb yana teatrga ketduk.
Juma kuni tovarish Broydodin xabar keldikim, “ man komitet a’zolariga yana yo’luqub ishlarni puxta qildim.Bobooxun mahkam bo’lib, ilova qo’shilgan shartnomaga qo’l qo’ymasun”, debdur.Mazkur kuni kechda karaxan yoniga ketmakchi bo’lib turgan vaqtimizda telefon keldikim, “bugun karaxan kasal bo’lib qoldi, majlis yo’qtur.Ertaga majlis bo’lar bo’lmasligini o’zimiz bildirurmiz”, deb. Ishlarimizning bu tariqa bo’lib, yana bitmaganiga hayron bo’lib, Krashilovni chaqirub, dedimkim:
-Siz ertang ozonda tovarish Lenin birlan tovarish Chicheringa telefon bering, o’zim yoningizda tururman, to olarni ko’rmaguncha bizlarni ishlarimiz bitgudek o’xshamaydur.

Krashilov dedikim:
-Siz mani yonimda turmog’ingiz hojat ermas.o’zim ko’nglingizdagidan ham ziyoda qilib so’ylashurman,-dedi.
Seshanba kuni kelib, ozonda dedikim:
-Bu joydagi telefonlar hammasi buzuq turur.xorijiya komissariyatiga borib, ondagi telefon birlan so’ylashurman,-dedi.Bildikkim,Krashilov fikr qilgandin so’ng,karaxandin qo’rqmoqqa boshladi.Chunki bul telefon oning ustidin ariza bergandek bo’lur.Binobarin komissariyatga borib, Karaxandin javob olgandin so’ng telefon bermakchidur.Uning bu maqsadi bizga ma’lum bo’lgani vajidin so’zni javobida man hech nima demadim.Ul ketgandin so’ng tovarish Iskandarni yonimga olib, komisariyatga borub,Karaxanning sarkotibiga aytdumkim, tovarish Karaxandin so’rab, bizga majlisni qaysi soatda bo’lajakini bilib bering.agar majlis bo’lmasa ayting, agar shartnomamizning bitgudek ehtimoli bo’lmasa, bizlarga yurtimizga qaytmoqqa ruxsat bersunlarkim, bizlarga shartnoma darkor ermas.

Hosili so’zimiz shulkim, bizlarni mundin so’ng yana intizorlik chekib yetgudek holimiz qolgani yo’q turur.Maskavga kelganimizga hozir ikki oy bo’ldi. Sekretar` hafsalamizni nihoyasiz qochganini bilib, har turluk uzrlar aytub, ondoq tovaqif qiling, darhol sizga tayin xabarni bildirurman, deb yugurib ketdi.Bir ozdin so’ng kelib, dedikim:
-Hozir Karaxan komissarlar majlisida erkan sizdin iltimos qilurmankim, man o’zim Karaxan kelgan hamon, tayin javobini bilib, sizga telefon birlan e’lon qilurman,— dedi.
Javobida dedikim: -Man o’zim tayin xabarni o’z qulog’im birlan eshitmaguncha ketmasman.agar ketsam ham o’rnimga Iskandarni qo’yib ketarman, ul bilib borsin, deb.
Tovarish Iskandarni qo’yib kontorga kelib Bakievga dedimkim:-O’zim yugurmaguncha, kishiga inonib ish bitmaydur.

Krashilov bizga aytadurkim:-Man Lenin birlan Chicherin ikkisiga ham telefon berdim.Javobida ikkisi ham dedilarkim,Xiva vakillari so’zlarini Karaxanga aytsunlar.Karaxan bizlarga aytur.
Krashilovning bu so’zi Karaxan birlan maslahat aytilgan so’zdir.Man bunga inonmasman.Ulug’lar hargiz vakillar so’zlarini bizlarga bevosita aytmasun demaslar, bu yolg’on turur.San yurgil, ikkimiz telefon berurmiz, man so’zlarman, san tarjima qilursan, deb avval tovarish Leninga telefon berib, oning sarkotibi birlan so’ylashib, bizlarni tovarish Leninga yo’liqmog’imiz ziyoda zarur va lozim erkanini, to shul kungacha hech bir ishlarimizni bitmay turganini aytub qo’yduk.
Javobida dedikim:-Ushbu so’zlaringizni Leninga bildirurman.Nima javob aytsa yana sizlarga ayturman, -dedi.
So’ngra tovarish Chicheringa darhol telefon berduk.Ittifoqo tovarish Chicherin telefon boshida erkan.So’zlarimizga javoban dedikim:
-5-10 minutga ushbu so’zlaringizni javobini ayturman,-dedi.

Ondoq vaqt o’tgandin so’ng Karaxandin javob keldikim:
-Soat 2da majlisga kelsunlar-deb.
Dedimkim: -Telefonlarni natijasi bilindi.
So’ngra soat 2da komissariyatga borub, Karaxanni mahkamasiga kirduk.Kirdukim, tovarish Chicherin ham shul yerga kelib bizlarga muntazir bo’lib turgan erkan.Ko’rushub o’lturmoq hamon tovarish Chicherin so’z boshlab dedikim:
-Birodar Bobooxun shartnomalaringizga dushanba kuni qo’l qo’yib, bitkarib berurmiz.Seshanba kuni ketarsizmi7-dedi.

Javobida dedimkim: -Ishlarimiz bitsa albatta ketarmiz.Ey birodar! Russiyada adolatli sho’rolar hukumati barpo bo’lgandin so’ng, bizning Xorazm xalqi ham bu maslakni hohlab, hukumatlarini jumhuriyat qilib, bizlarni bul tarafga yubordilar va dedilarkim:
-Emdi Russiyada bizningdek kichik va ojiz millatlarning so’zlarini eshitub, qabul qilur vaqti bo’ldi.Siz vakillar borib, rus birodarlarimizni ushbu adolatli hukumat va maslaklari bilan tabrik qilib, Nikolay Xorazm xalqidin g’azab etib olgan huquqlarini qaytarib olib, yana turluk nuqsonlarimiz uchun yordam so’rang,dedilar.Ammo bizlar kelib, shul to’g’rida shartnoma qilib, ikki oydin beri g’ayrat qilurmiz, lekin bilmadim, ne sababdin ushbu shartnomaga qo’l qo’ymaydurlar.Shul jihatdin sizni ham o’zlarimizga yordamchi qilmoq uchun,Sizga telefon birlan aytub, tashvish berduk, albatta afu etarsiz,-deduk.
Javobida dedilarkim:
-Sizning ushbu so’zlaringizni e’tiborga olib, mazkur ilovalarni qoldirduk, dushanba kuni shartnomalaringizga qo’l qo’yib berurmiz,-dedi.

Javobida tashakkur qilduk.So’ngra : -Yana boshqa ishingiz bormi?,-deb so’radi.
Deduk:-Xorazmdin kelgan mahbuslar yo’liqub, olarning ahvolini so’rab bilmoq, adliya noziri bo’lganimiz jihatidin bizga lozim bo’lurmi yoki bo’lmasmi?Oni Karaxan birlan maslahat qilmoqchi erduk.
Javobida dedikim:
-Hozirda sizning qo’lingizda hech materiallaringiz bo’lmagan sababdin albatta olar sizga hech gunohlarini iqror qilmaslar.Shundoq bo’lsa ham borib, o’z ko’zingiz birlan ko’rib, yotgan joylari va taomlarini bilmakingiz kerak bo’lur.Tokim Xorazmdagi aksil harakatchilar bizlarni xon va ulamolarimizni Russiyaga olib ketib, palondek qildilar, demasinlar.
Javobida dedikkim: -Andoq bo’lsa tovarish Iskandar birlan borib,har nima so’zlari bo’lsa sizga bildirurmiz,-deduk.

So’ngra ruxsat olib, qaytmoqchi bo’lib, ko’rishgan vaqtimiz tovarish Chicherinni qo’lini ushlab dedimkim:-Birodar Xorazmning ezilgan mazlum xalqlariga rahm qilingkim, olarni 50 yildan beri Nikolay hukumati goh qo’rquzub, goh firib berib, aldab talagan.Uchlanchi,Junayidlar talaganlar. Agar sizlarning yordamingiz birlan tez vaqtda oyoqqa bossalar,Russiya mamlakati uchun ham ko’p foydalari tegsalar kerak,-deduk.
Javobida tovarish Chicherin dedikim:
-Shul sababdin olarga istiqlol berib, asirlikdin qutqarmoqchi tururmiz. Umid qilurmankim, Xorazmdagi mazlum birodarlarimiz tez vaqtda bu jabru jafolarni unutib yoqti dunyoga chiqsalar kerak,-dedi.
So’ngra Karaxan birlan ko’rishgan vaqtda dedimkim:-Birodar bizlarni ishlarimizni taxir qilmang.Albatta ushbu dushanba kuni tamom bo’lsun.
Javobida dedikim:
—Emdi tayin bilingkim, dushanbadin keyinga qoldirmasmiz,-dedi.

So’ngra javob olib qaytib joyimizga ketduk.Yakshanba kuni o’tib, dushanba kuni soat 2 da biz,Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammad, tovarish Iskandar va Krashilov birlan birlan mahbusxonaga borib ko’rib, olarni darkor nimarsalarini va so’zlarini yozib qaytduk.Kech soat 2da Karaxanning mahkamasida tovarish Chicherin birlan majlis qilib umumiy harbiy va tijorat masalalari bo’yicha uch ahdnomalarga Russiya hukumati tarafidin xorijiya komissari tovarish Chicherin va oning birlanchi muovini Karaxan,Broydo birlan Yansinning o’rniga vakil bo’lib imzo qo’ydilar.Xorazm jumhuriyati tarafidin adliya noziri va Xorazm vakili biz faqir Boboxun, xorijiya noziri Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammadlar imzo qo’yduk.

Alhamdullliloh alazolikkim, aksari moddalari Xorazm manfaati uchun bo’lgan bu uch ahdnomani qo’lga olmoq uchun muddati 62 kun kechayu kunduz tinmay sa’yi mehnat qilib, necha
martabalar ulug’ moniylar paydo bo’lib, mazkur ahdnoma bo’lmay turgan holga borgan vaqtlarida g’am-g’ussadin halokat darajasiga yetub, chekkan mehnatlarimiz zoyi bo’lmay ishimiz bitib, maqsudga yetkanimiz uchun Ollo taologa shukurlar qilduk.So’ngra sho’rolar jumhuriyatidin minnatdorlik izhor etub, bir nutq so’zladuk.

Javobida tovarish Chicherin, Russiya sho’rolar hukumatining har vaqtda ham kichik birodari bo’lgan Xorazmga yaxshi nazar birlan qarab, oning taraqqiyot va saodati uchun qo’ldan kelgan har bir yordamini darig’ tutajagini izhor etdi. So’ngra ushbu yaxshi soatning yodgori uchun Xorazm mahbuslaridan Obid oxun va Said Abdulla to’rani ozod qilmoqqa ruxsat berildi.Va dog’i, chorshanba kuni soat 3da ahdnomalarga muhr bosmoqqa muqarrar qilib tarqashduk.chorshanba kuni xabar kelib, xorijiya komissariyatiga borduk.Maxsus muhr bosuvchi kelib, ikki nusxa qilib yozilgan o’zbekcha va ruscha ahdnomani ikki nusxasini har birini bir muqovaga band qilub, yana ruscha va o’zbekcha yozilgan harbiy ittifoqnoma har qaysisini bir jildga band etib, o’z muhrlari birlan bizning muhrimizni nazarlarimizda so’rg’ich birlan bosib, ikki qizil jild ichindagi uch adad mazkur ahdnomani bizga berib, yana ikki ko’k rang qog’oz-qalam muqova ichidagi uch ahdnomani o’zlari oldilar.Shul vaqtda tovarish Iskandar tafaxur qilib, dedikim:

Bu ahdnomalar ko’p muborak bo’lg’usidir.Chunki Maskavga sizlarning kelganingizga shul kun 63 kun to’lub bu ahdnomalarni 63 kun sa’yi g’ayrat qilub bitkazibsizlarkim, payg’ambarimiz Muhammad alayhissalom dinini 63 yilda kamolga yetkargan erdi,-dedi.
Javobida ko’p tashakkurlar qilub, dedikkim:
-Birodar ko’p yaxshi fikr qildingiz, yana bir so’z bordurkim, bu ahdnomaga chorshanba kuni muhr bosildi.Islom xalqi buni ham muborak sanab, yaxshi ko’rdilar.
Va yana komissariyat ma’murlari maslahat qildilar: juma kuni Xorazm vakillari jami Sharq musulmon vakillarini chaqirsin,-deb.

Shul vaqt tovarish Izmaylov kelub, ahdnomani ko’rub, hayron bo’lub turdi.Kinoya tariqasida dedimkim:
-Tovarish Izmaylov ahdnomalaringiz hech ilovasiz tamom etilub, muhr bosildi.Albatta siz ham yordam qilgansiz.
Javobida murtad bo’lub, dedikim:
-Man bilmayman, eshitub erdimkim, ul kishi Xorazmdin kelub, Karaxanga yo’liqub,Xorazmga buningdek huquqlar bermak lozim ermas, deb ahdnomalarimizni buzulmoqqa ko’p sa’yi g’ayrat qilgan erkanlar.Oning shul so’zlarining ta’siri va zararidin maqbul bo’lmay, ahdnomadin tushirulib, ul masala mujmal holda qoldi.Ul bobda harchand sa’yi g’ayrat qilsak ham foyda etmadi.

Payshanba kuni birlanchi ulug’ teatrga Maskavdagi aksari ulug’lar borub, bizlarga ham hukumatdin amr bo’lib, borib Anvarposhsho birlan bir lojada o’lturib, tomosha qilib qaytduk.Juma kuni soat besh yarimda yurtimizga qaytmoq uchun ruxsat olib, vidolashib qaytmoqqa xorijiy komissariyatga tovarish Karaxanga borub, ko’p vaqt do’stona musahabat qilgandin so’ng tovarish Chicherin keldi.Olub borgan bir sarpoy va belbog’, ikki g’olicha (gilam) va uch qorako’l terilarni taqdim etub, sarpoyni o’z qo’limiz birlan tovarish Chicheringa taqdim etub, sarpoyni o’z qo’limiz birlan tovarish Chicheringa kiydirduk.Javobida tovarish Chicherin ko’p tashshakurlar qildi.So’ngra dedikim:
-Hurmatli birodarimiz Xorazm jumhuriyati mundin so’ng tez vaqtda sho’rolar hukumatining belini quvvati bo’lur, deb umid qilurman.Sizning majlislarda aytgan yaxshi so’zlaringiz har vaqtda maning ko’zimni oldiga sizni ko’rsatur.Umid qilurmankim, maning ushbu shaxsiy do’stligimni xotirangizdan chiqarmassiz, maning chin muhabbat birlan aytgan haroratli salomimni Xorazmdagi ishchi va fuqarolarga aytgaysiz,,-dedi.
Shul vaqt tovarish karaxan dedikim:
-Xorazmdagi gazeta va tozo kitoblar va har bir ahvolni xususiy suratda manga bildiring.Biz dog’i muhim hollarni sizga bildirib tururmiz.Chunki biz beg’orog’ do’stlarmiz.Yaxshi kunlarda xushlik birlan yana yo’liqamiz,-deb ko’rushub xayribod qilduk.

Shul vaqt tovarish Karaxan mandin yadgor deb uch vakilga oltin soat, Mulla Matyoqub sherikka kumush soat tilla zanjiri birlan in’om qildi.
Javob olib joyimizga kelsak,Xorazm istiqloli uchun berilmog’i uchun zarur bo’lgan ziyofatga taklif etilgan mehmonlar kelmakka boshladilar.Turkiya vakillaridan islom qahramoni mashhur Anvarposhsho va Samiybek, yana 4 ta turk zobitlari ham Afg’oniston vakili muxtor Muhammad Valixon Russiyadagi konsuli va tarjimoni birlan,Russiya sho’rolari jumhuriyati tarafidin Sharq bo’limi mudiri tovarish Yansin, rus ulamosi tovarish Iskandar va tovarish Broydo, hamda Dog’istonda o’tgan mashhur shayx Shomilning axtiqi (nevarasi ) Shamil afandi, bir necha doktorlar va Russiya xonimlari, Maskavdagi musulmon majlisining raisi Sulton Aliev bir necha yo’ldoshlari birlan kelgan erdilar.Bu majlisda Russiya hukumati biz vakillar nomiga turlik laziz taomlar omoda qildurgan erdi.

Kelgan birodarlarning har biri alohida Xorazmning toza istiqlolini tabrik etub, ahdnomaning mazmunini so’rab, nihoyat xursandliklaridan qayta-qayta tabrik qilur edilar.Xususan Anvarposhsho birlan Muhammad Valixon g’oyatda maasir bo’lib, mutavajji bo’lib dedilarkim:
-Birodar Boboooxun bul Osiyo iqlimining, xususan Islom mamlakatlari xarob va be’etibor bo’lib, aksari yerlari musulmonlarning qo’lidan ketub turgan bir vaqtda Siz ruslar birlan bul tariqa musulmonlarga manfaatli ahdnoma Xorazm uchun yasaganingiz bir ulug’ qahramonlik va favqulodda bo’libdurkim, bul tariqa boshdan oyoq musulmon foydasiga bo’lgan ahdnomani necha yuz yillardin buyon hech islom mamlakati qila bilgan ermasdur.Necha yuz ming askar kuchi birlan bitkazibsiz.Olloh taolo bu ishingizni doimo muborak qilgay.Sizning bu yaxshi xizmatingizni umuman musulmonlar, xususan Xorazm xalqi qadrini bilub, albatta qiyomatgacha tarixlarda yaxshilik birlan yod etarlar, -deb necha-necha martabalar tabrik qilurlar.

Va dog’i iltimos qildularkim, ahdnomani bir kishi o’rtaga chiqib baland ovoz birlan o’qisin.Tokim hammalar eshitub, mazuz va xushvaqt bo’lsinlar, dedilar.Binobarin, rus mustasharifi tovarish Iskandar ahdnomani moddama-modda o’qidi.Turk va Afg’on birodarlar faqirning haqinda goh so’zlashib, bu kabi siyosatchi kishi Xorazm dashtidin nechuk paydo bo’lgan.Albatta bu ulug’ viloyatlarda o’qigan bo’lsa kerak, der edilar.Va gohi ruslarning muningdek ahdnomaga rozi bo’lganiga hayron bo’lur edilar.Oqibat bizdan iltimos qildilarkim, “birodar Bobooxun shul ahdnomani turk va afg’on kitoblariga darhol yozsinlarkim, bu ahdnoma bizlar uchun ko’p muhimdir”, dedilar.Biz ham

Ruxsat berduk,. Darhol yozib oldilar.Shul vaqt ruslar mehmonlarni taom uchun ustal boshiga taklif etub, ustal o’rtasidagi kresloda o’lturgizib, bir tarafimizda afg’on vakili Muhammad Valixon, yana bir tarafimizda Anvarposhshoni kelturib o’tqazdilar.Hamma mehmonlar o’z o’rinlarida o’lturgandin so’ng rus ma’murlarining iltimosi birlan faqir bir nutq iroda qildim, bul tariqadikim:
-Hurmatli aziz birodarlar! Biz mustaqil Xorazm mamlakatining vakillari birinchi darajada ma’sud va baxtiyor bo’lgan turur.Chunki 50 yildan beri zolim Kaufmanlar tarafidin zabt etilgan istiqlolimizni qaytarub, qo’limizga olgan bu yaxshi kunimizda jami ulug’ musulmon mamlakatining hurmatli vakillarini Russiya sho’rolar hukumatining ulug’ ma’murlari birlan bir ustal boshida g’oyatda samimiy va do’stona muhabbat birlan suhbat qilub o’lturganimizni ko’rarmiz.

Birodarlar! Biz zolim Nikolay va boylar, Junayidlarning zulmi birlan ezilub, dunyoda yashamoqdin noumid bo’lgan bir vaqtlarimizda Russiya sho’rolar hukumati bizga madadkor bo’ldi.Yashasin Xorazm birlan Russiya ittifoqi! Yashasin hamma musulmon va Russiya ittifoqi! Yashasin Xorazm ahdnomasini yaxshi ravishda bitmakiga sa’yi harakat etgan tovarish Chicherin,karaxan va Broydo!-deb nutqni tamom qilgandin so’ng, tovarish Iskandar Samoylovich rus birodarlar fahm etmagi uchun mani so’zimni ruscha tilga tarjima qildi.Hammalari uzoq vaqt qo’l chopib(qarsaklar chalib) turdilar.So’ngra tovarish Broydo uzun bir nutq iroda qilub, majlis tamom bo’ldi.

1339 tarixiy hijriy muharram oyining beshlanchi kunida xorijiy komissariyatiga tovarish Yansinning mahkamasiga borub, Xorazmga yubormakchi bo’lgan xatlarni va o’zimizga berilgan inoyatnomani olub, vidolashib joyimizga kelsak, tovarish Lenin o’zining avtomobilini bizlarni otash arabaga olub bermoq uchun yuborgan erkan.Onga minib, tovarish Broydoning yoniga kelub, oning birlan xatlarni olub, vidolashib, namozi asr vaqtinda vokzalga kelub vagonlarimizga joylashduk.Va dog’i Xorazm uchun tayin topgan yordamlarni hukumatdin olub, Xorazmga yubormak uchun Broydo va Yansinning maslahati birlan Broydoning hamshirasi kuyovi tovarish Levinni vakil qilgan erduk.Ul bizlarni uzatib,vagonga kelub onga knyaz dvoretsda to Xorazmdin vakil kelguncha istiqomat qilib turmoq uchun xat berduk.So’ngra dushanba kuni tong otgan vaqtlarda o’tli Busali degan stantsiyaga keldi.Chorshanba oqshomi Samara shahriga kelduk.Andin yurib, Urunburgga kelub, bir soat turgandin so’ng yo’lga chiqib, seshanba kuni kun botgandin keyin Qozonliga kelduk.

Maxfiy qolmasinkim, Toshkant birlan Maskavning masofasi 3090 chaqirim erkan.toshkantdin Chorjavga 679 chaqirim,Chorjavdin Xivagacha 420 chaqirim.Maskavdin Xorazmgacha 4189 chaqirim bo’lg’usidir.Mazkur masofa har 8 chaqirim bir farsax hisobi birlan 523 farsaxdin bir chaqirim ziyoda bo’lur.Qozonlidan mazkur kechda chiqib, dushanba kuni tong otgan vaqtda Toshkantga kelduk.Toshkantda birodar Nazirboy Sholikorov,
Ismoilboylarni ko’rdukkim, olar Xorazmdin tijorat vakilligi birlan kelub, bizlarning Toshkantga burungi kelganda tushgan “Regina” nomli joyimizda turgan erkanlar.Bizlarni o’z joylarida ziyofat qilub, siyladilar.Jumaniyoz Ollaqulov ham
bor erkan.

Maxfiy qolmasinkim, birodar Jumaniyozni bizlar Maskavga ketgandin so’ng ba’zi bir bekor so’zlar birlan hibs qilub olib qolgan erdilar.Nazir Sholikorov kelub, Xorazm hukumatining telegramm birlan so’ragan vajidin tegishli joylarga murojaat qilub hibsdin xalos qilgan erkanlar.Mazkur kunda Toshkant xorijiya komissari tovarish Gopnerning mahkamasiga borub, ko’rishub, Xorazm nozirlari birlan telegram va og’iz bilan so’ylashmakni iltimos qilduk.Javobida dedikim:
-Bul kun kechda mahkamada sizga ziyofat qilurmiz.Shul ziyofatga kelganingizda hamma lozim bo’lgan ishlarni maslahatlasharmiz,— deb ruxsat berdi.
Kechda Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammad, Nazir Sholikorovlar birlan ziyofatga borduk.

Maskavda qilingan ahdnomalarimizni bizlardin so’rab, eshitub iltimos qildikim, “mazkur ahdnomani manga ertang bersangiz, man ham yozib olsam yaxshi bo’lur erdi.Chunkim, bizlar uchun ham ahdnoma nihoyatsiz muhim turur.Va dog’i nechuk bo’lsa ham siz bir-ikki kun qistamang, Turkistonda yaqin vaqtlarda saylov bo’lib, hamma komissarlar tozadin saylanadurlar.Olar sizni tanishturmoq uchun oliy ziyofat tashkil qilmoqchi tururmiz.Ul ziyofat toza komissarlar birlan so’ylashib va fikr olishub, ondin so’ng Buxoroga borub, “Yosh buxoroliklar”ning inqilobini tabrik etib, ondin chiqib viloyatimizga ketarsiz”, dedi Gopner.

Agarchi bir necha martaba uzr aytib, tez ruxsat olmoqchi bo’lsak ham qabul qilmay mazkur ziyofatga bo’lmog’imizni iltimos qilgani jihatidin noiloj juma kunigacha tovaqquf qilmoqchi bo’ldik.Va dog’i Xorazm ahvolotidin so’z bo’lub, Xorazm hukumati Qo’shmamatxonni ba’zi jinoyatlar s ababidin otib o’ldurub, Baxshi degan yovmutni hibs qilganini eshitduk.Va dog’i , juma oqshomi mazkur ziyofatga bizlarni olib bormoq uchun ikki adad avtomobil kelib, biz va Mulla O’roz va Nurmuhammad va Tajaddin Bekiev va Krashilov va Girjanskiylarni bir avtomobilga mindurib Mulla Muhammad Yoqub va Madrahimboy, Qozi Abdulvohidlarni bir avtomobilga mindurib, yo’lda ketub borganimizda yana bir avtomobil bizlarga muqobil kelib, ikkisi g’oyatda shiddat birlan urub, har ikkisining ham bir necha uzuvlari pora-pora bo’lub, shofyor-avtomobilchilar yerga sarnuyun bo’lib yiqildilar.Ammo Olloh Taollohning lutfu-karami birlan bizlarga hech zarar yetishmay ushbu yomon tahlikadin omon qutuldik.Darhol bizlarni boshqa avtomobilga mindurib olub ketdilar.

Ziyofatda Toshkantning hamma komissarlari, Afg’on va Hind vakillari bor erkan.Hammalari jam bo’lgandin so’ng TurkTSIK mahkama raisi birodar Nazir To’ra (To’raqulov-U.B.) majlisni ochib, bir nutq so’zladikim, “hurmatli birodarimiz, Xorazm jumhuriyatining vakillari birodar Boboxunning taxt rayasotida bundin bir necha oylar muqaddam Turkistonga kelib, bizlar birlan ko’rishub, sho’rolar hukumatlarining markazi Maskav shahriga o’tib ketgan erdilar.Maskavga borib, tovarish Lenin birlan yo’liqub, Russiya sho’rolar hukumati birlan ahdnoma qilub, Russiyadin ko’p turluk yordamlar olib, nihoyatsiz xursandliklar birlan qaytub Toshkantga kelibturlar.Mazkur birodarimiz Xorazm vakillarining sharafiga qilingan bu ziyofatda mazkur birodarlarimizning sog’-salomatlik bila shod va xursand bo’lub, Xorazm mamlakatini mustaqil mamlakat qilub kelganlarini Turkiston jumhuriyati nomidan chin ixlos birlan tabrik qilub, ushbu majlisni ocharman”, deb so’zini tamom qildi.

Xorijiya komissari tovarish Gopner uzun bir nutq so’zlab, nutqida biz faqirni Sharq musulmonlari uchun birinchi darajali foydomon bir ahdnoma bog’laganimizga ko’p tahsin va ofarinlar aytub “ ushbu ahdnoma Russiya sho’rolar jumhuriyatining sharq musulmonlariga ne tariqa yaxshi nazar birlan qaraganini bildirguvchi bir shohid odildur”, deb so’zini tamom qildi.
So’ngra faqir bir nutq so’zlab olarga samimiy qalbidin tashakkurimizni bayon etib, so’ngra Russiya sho’rolar jumhuriyatining Xorazmga bergan istiqloli haqiqiy va foydamand bir istiqlol bo’lib, ingliz va frantsuzlarning ba’ziy bir mamlakatlarga siyosiy hiyla va nayranglar mulohazasi bila baxsh etgan istiqlollaridek mazru yolg’on istiqlol ermasligini ko’p dalillar birlan so’zladim.
Faqirning so’zlari ta’sir qilib majlis qatnashchilari ko’p vaqt qo’l cholib (qarsak chalib) turdilar.So’ngra Hindiston vakillari Xorazm istiqlolini tabrik etib uzun va samimiy bir nutq iroda qildi.

Faqir oning javobida ham bir nutq so’zlab, chin ko’ngildin tashakkurimizni bayon etib, ingliz zolimlari qo’lidin tez vaqtda Hindistonni ham qutqarib ulug’ mamlakatda Hindiston musulmon birodarlarimiz birlan oliy ziyofatlarda do’stona nutqlar so’ylaganimizni ko’rmak orzusida ekanimizni bildurdim.

Hind vakillari nutqimizni eshitub, nihoyatsiz ixlos birlan qo’l cholib(qarsak chalishib) olqishlar edilar.So’ngra majlis tamom bo’lgandin so’ng javob olib qaytduk.Ammo Nazirboy, Ismoilboylar dedilarkim,” bizlar sizdin bir-ikki kun oldin Samarqandga borib, ba’ziy savdo ishlarimizni bitkazib tururmiz.Siz borgandin so’ng birga qo’shulub Buxoroga borib ondin birga ketarmiz”, deb javob olib Samarqandga ketdilar.
Bizlar dog’i mahram oyining o’n to’qqizlanchisida kechda poezdga minib Toshkantdin harakat qilduk.

Maxfiy qolmasinkim, ketmasdin bir soat burun Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammadlar kelub dedilarkim:
-Bizga javob bering, bizlar Toshkantda qolurmiz,-deb.
Biz deduk:-Nechun qolursizlar?
Javobida dedilarkim:
-Ba’ziy ushoq savdolarimiz bor turur.
Biz dedikkim:
-Rostini aytinglar, yo Qo’shmamadxonni o’ldurilgan vajidin yurtga bormoqqa xavf qilib aytasizlarmi?
Javobida:
-Rostini aytsak shundoq turur.Agar Chorjavga borganimizdin so’ng yurtning farog’at ahvolini bildursangiz izingizdin yetishurmiz,-dedilar.

Biz dedikkim:
-Sizlar agar xavf etib qolmoqchi bo’lsangizlar, Chorjavda qolursizlar.Bu yerda qolmanglar,-deb turgan vaqtimizda tovarish Bakiev bir xat kelturib, dedikim:
-Bu xatni tovarish Gopner berib yubordi.Mazmuni : Mulla O’roz va Mulla nurmuhammad o’z no’merida qolsun, degan turur.
-Biz bularni olib ketmakchi erduk.Toshkant hukumati qolsun degan bo’lsa boshqa so’zimiz yo’q albatta, qolodurlar,-deduk.
So’ng Bakiev olarning asboblari birlan “Regina”ga joylashturib, xorijiya komissariga topshirub keldi.Dushanba kuniga kelub Kogon stantsiyasida birodar Nazirboy va Ismoilboylar birlan yo’luqub hammalarimiz qo’shulub vagonlarimiz birlan Buxoro darvozasi oldidagi vokzalga kelub tushdik.Shul vaqt Buxoroning muvaqqat raisi, jumhuriyat xorijiya noziri birodar Fayzulla Xo’jaev tarafidin kishilar kelib, bizlarni faytunlarga mindirub Buxoro shaharidagi xorijiya noziriga olib bordilar.Unda borib, birodar Fayzulla Xo’jaevni ko’rib Buxoro inqilobini tabrik qilduk.Necha o’n tashakkur qilib Buxoroda bir necha kun to’xtamoqimizni iltimos qildi.Va dedikim:
-Bir–ikki kunlarga Buxoro xalqini yig’ib qurultoy qilmoqchi tururmiz.Sizlarning ham ushbu qurultoyda bo’lmog’ingizni orzu qilurmiz,-dedi.

Javobida biz dedikkim:-Bizlarni mamlakatimizdan chiqqanimizga ko’p vaqtlar bo’ldi.Binobarin, yurtimizga tezroq bormoqni istarmiz.Lekin Sizning iltimosingiz vajidin ikki-uch kun Buxoroda tururmiz,-deduk.
Javobida :-Albatta turganingiz yaxshi,Shul orada Toshkantga ketgan Russiya vakili Kuybishev ham qaytub kelsa kerak.Oni ham ko’rarsizlar,-deganidan so’ng javob olib chiqib, bizlar uchun tayin qilingan joyga
borduk.

Shul vaqt Xorazmdin kelub, so’ngra ketabilmay Buxoroda yotgan bir necha Xorazm savdogarlari kelib ko’rishub dedilarkim:
-Bizlarga Buxoro ulug’lari qaytmoqqa ruxsat bermaganlari sababdin ko’p vaqtdan beri bunda yotibmiz.Emdi bizlarga ruxsat olib berib Xorazmga qaytarsangiz erkan,-dedilar.
Javobida:
-Nazirboy birlan maslahatlashib ishlaringiz uchun sa’yi qilurmiz,-deduk.

Shul vaqt birodar Fayzulla Xo’ja bizlarni o’lturg’on joyimizga ziyofat rasmi birlan kelub oliy ziyofat qildi.Bizlar Buxoro telegramxonasidin og’izma-og’iz so’zlashmakni Fayzulla Xo’jaga aytduk.Darhol kishi yuborib, ruscha soat beshda telegrammani so’ylashmakka tayin bildirdi.Ziyofat tamom bo’lgandin so’ng javob olib vokzalga qaytub, vagonlarimizga kelub tursak Bahovuddin darvozasida ko’p imoratlar inqilob vaqtindagi muxorabada to’p birlan urulib xarob bo’lgan erkan.Shaharda kishi ham g’oyat birlan ko’rinur.Taxminan aksari shahar xalqlari qochib, hanuzgacha kelgan emaslar.

Bir oz vaqtdin so’ng Nazirboy,Ismoilboy,Kroshilov va Bakievlar birlan telegramxonaga borib,Xorazm nozirlar raisi Polyoz Hoji Yusupovni chaqirduk.Olar mulla Bekchon, mulla Muhammadjon Abdalov va Hasanovlar birlan kelub, telegram(telefon) birlan so’ylashmakka boshlab, Maskavdagi akt qilingan ahdnomalarimizni, Mulla O’roz va Mulla Nurmuhammadlarning Toshkantda qolganliklarini o’zlarimiz 2 odam,doktor va dorular , ikki komendantlar birlan tez vaqtda Xorazmga borjakimizni aytub olarni yaxshi istiqbol qilmoqlarini iltimos qilduk.Olar ham bu qilgan xizmatlarimizni nihot xushvaqt bo’lganliklarini bildurib, “tez vaqtda kelishingizga muntazirmiz”, dedilar.Va dog’i yurtning ba’zi ahvolotlarini aytdilar.So’ngra Nazirboy o’z tijoratini so’zladi.Ondin xo’shlashib kelib, vokzalda yotduk.Nazirboylar saroyga ziyofatga ketdilar.

Chorshanba kuni Sitorai Mohi-Xossadagi qurultoyga borib, Xorazm nozirlar sho’rosi raisining telegramm orqali aytgan salomini Fayzulla Xo’jaga aytduk.Va dog’i Fayzulla Xo’jaevdin qaytmog’imiz uchun ruxsat so’raduk.Ruxsat berib, o’zi ham kechda vagonimizga bormoqchi bo’ldi.Va lekin mashg’uloti ko’pligidan kela bilmadi.Bizlar ham Chorjavga qarab ketduk.Nazirboylar bizlarni uzatib birga keldilar.

Juma kuni Chorjavdin paroxodga tushib ravona bo’lduk.Bir haftada Darg’onga kelduk. Ondin jo’nab ketduk.Yo’lda bir paroxodga Xorazmdin yovmut mahbuslaridin 280 odamni yuborgan erkanlar.Yo’lda nofarmonlik qilgan 16 adad yovmutni ustindagi qorovullar otib o’ldurgan erkanlar.Mazkur Samarqand paroxodi 5 soat miqdori tavaqib qilib, bizlarning barjamizdin yog’ olib, Chorjavga o’tib ketdi.Bizlar seshanba kuni yurib, yakshanba kuni safar oyining beshlanchisida nomozshom vaqtida To’rtko’l shahriga kelib bo’lduk.Ollohumma baraka lahazal quduq( qadamlaringiz muborak).Shu vaqtda tovarish Kroshilovni To’rtko’l shahriga yuborduk.Xorazm hukumatiga telegramm birlan xabar bermak uchun.
Bobooxunning sayohatnomasi tamom bo’ldi.

Maxfiy qolmasinkim,, tamomi hukumat odamlari orabalari birlan Bobooxunning oldiga peshvoz borib, salomatlik birlan ko’rishub,Xivaga kelturib,Toza mahramning joyiga mehmonlarni o’rnashtirduk.

DAVOMI BOR

Maxsus «Xurshid Davron kutubxonasi» uchun tayyorlandi.

0267

(Tashriflar: umumiy 494, bugungi 1)

Izoh qoldiring