Ниҳоят у этагида яримчириган ўриндиқ турган, ёғоч хоч жойлашган довонга етиб келди. Михаэл Питала чўқинди ва ўриндиққа ҳорғин ўтирди. Тугунни ёнига, майсага қўйди ва атрофга назар ташлади. Икки томондан ҳам йўл нишабликка қараб кетарди. Унинг кўз ўнгида ўрмонли водий гавдаланди. Атроф қандай гўзал! Узоқда, кулранг чўққилар орасида азим Боботоғ қад кўтариб турибди. Ундан нарироқда Тақиртоғ, унинг ён-верида эса Михаэлнинг ота жойлари… Шунча йиллардан кейин, икки-уч кун ўтиб у ўрмоннинг ёқасига қадар ёйилган қўралар, мўъжаз ибодатхона жойлашган она қишлоғини кўради. Davomini o'qish
Teglar: Davronbek Tojialiev
Umar Sayfiddin. Hikoyalar.
11 март — Атоқли турк адиби Умар Сайфиддин таваллудининг 130 йиллиги
Турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили, журналист ва зобит Умар Сайфиддин 1884 йилнинг 11 мартида Туркиянинг Беликесир шаҳрида дунёга келди. Аввал Усмония мактабида, сўнгра ҳарбий билим юртларида ўқиган Умарнинг илк ижод маҳсули 1900 йили “Мажмуаи адабийя”да чоп этилди. 1906 йили Измирдаги жандарм мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Шу йилларда Измирда чоп этиладиган “Себат”, “Хизмат”, “Сарбаст” каби газеталарга мақолалар ёзди. Davomini o'qish
Mahmud Hasaniy: «Qomusiy olimlarimizning ko‘p asarlari hali o‘rganilmagan».
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди жаҳондаги энг катта қўлёзма манбаларидан биридир. Хива хони кутубхонаси тўлиқ ҳолда, Бухоро амири кутубхонаси, Бухоро амирининг қозикалони Садр Зиёнинг шахсий кутубхонаси ҳозирда шу ерда сақланади. 30-40 йил мобайнида институтимиз томонидан юртимизнинг турли ҳудудларига экспедиция уюштирилиб, аҳолида мавжуд бўлган ноёб қўлёзма асарлар сотиб олиниб, фондимизга келтирилган. Қўлёзмалар хазинасидаги энг қадимий манба терига ёзилган Қуръони каримнинг бир саҳифаси бўлиб, халифа Али розияллоҳу анҳу даврида кўчирилган. Энг қадимги тўлиқ китоб эса IX асрда кўфий хатида кўчирилган Қуръони карим нусхасидир. XX асргача минтақамизда яшаб, фаолияти юритган турли соҳа олимлари, шоирларнинг қўлёзма асарларининг аксарияти бизнинг фондимизда сақланади. Қўлёзмаларнинг умумий сони 26000 жилд бўлиб, уларда 100000 дан ортиқ рисолалар жамланган. Davomini o'qish