Бир неча кун олдин таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан ёш ижодкорлар даврасида бўлдик. Анъанага биноан ҳар сафар даврадошларнинг бири — носир бўлса ҳикоясини, шоир бўлса шеърларини ўқиб берарккан. Кейин эса муҳокама бошланаркан. Ўша куни шоир Элёр Муроднинг навбати экан. Шоир ҳақидаги қисқача маълумотномада ёзилишича, у 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Шу пайтгача иккита шеърий тўплами ҳам нашр этилган. Davomini o'qish