Eshqobil Shukur. Navoiy shaxsini anglash.

013

Адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” номли китоби бизга буюк шоирнинг шахсини кенгроқ тасаввур қилишга имкон беради. Китобни мутолаа қила туриб, Навоий шахсининг маҳобатини ҳис этасиз. Бунинг учун муаллиф қанча қўлёзмалару, қанча манбалар ичида яшаган. Ўрта асрларнинг қанча ноаён ҳудудларига руҳан кириб чиққан. Навоий ва унинг замондошлари билан қадим Хуросон ва Моворауннаҳр манзилларида маънан бирга яшаб кўрган. Шунча манбаларни ўрганиб чиқишга, сўнг уларни қиёсий типологик, айниқса, текстологик таҳлил қилишга қанча куч, қанча чидам, қанча вақт керак бўлар экан, деб ўйланиб қолдим. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Ikki hikoya

97

  У боғламдаги пулларини яна бир бошдан қайта санай бошлади. «Ўн минг, ўн минг бир юз, ўн минг икки юз… Ўн минг уч юз…» Унинг ёнига ўрта яшар бир аёл келиб ўтирди. Кўринишидан аёл шаҳарга меҳмонга келганга ўхшар эди. Аёл йигитдан: «Бодомзор» бекатигача қандай борилади?» деб сўради. У аёлнинг саволини эшитмади, ҳатто уни пайқамади ҳам. Аёл поезд йўналишини бошқалардан сўраб билиш учун ўрнидан туриб нари кетди. «Ўн етти минг уч юз, ўн етти минг тўрт юз…» Шу пайт поезд гувиллаб келиб, бекатда тўхтади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur ‘She’r sehri’ teleloyihasida

089
Эшқобил Шукур 1962 йил 20  июлда  Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Eh, akam-a, akam…

076
Шукур Бурҳонов бизнинг кафедрага келиб, «Бу Шукур Холмирзаевни бекорга чалғитаяпсизлар. Мен ундан нимага драмтўгаракка кам қатнашаяпсан, деб сўрасам, «… шу… у-бу нарсани қоралаб юрибман» — дейди. Йўқ, Шукур ёзиб овора бўлиб юрмасин. Ахир у буюк артист-ку. Сизлар ҳам уни йўлдан урманглар», дер эди… Davomini o'qish

Eshqobil Shukurdan suhbat va badia

Ўзбекистон менинг Ватаним, ўзбек тили эса тафаккуримнинг Ватанидир. Мен Она тилимни севаман. Унга муҳаббат билан хизмат қилгим келади. Журналистикада ҳам, адабиётда ҳам ижодкорнинг асосий қуроли сўздир. Бунга дахлингиз бўлмаган тақдирда ҳам, ўзингиз ишлатаётган сўзларнинг туб илдизини кўриш ва билиш қанчалар завқли. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari.

eshqobil shukur

Ажойиб шоир Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

Бугунги кун ўзбек шеъриятида энг унумли ва ёрқин тарзда ижод қилаётган таниқли ўзбек адиби Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди.  50 ёшга у роппа-роса бир ҳафта бурун  —  ўтган жума куни  кирган эди. Ўша куни уни табриклайман деб қанча уринмай топа олмадим. MTS нинг ишламай қолгани панд берди. Аммо,кечқурун уйга қайтгач, ўз саҳифамда табрик ёзмоқчи бўлдиму интернетдан унинг таржимаи ҳолини  сўрадим. Қарасам, таржимаи ҳолларнинг барида Эшқобил Шукур 1961 йилда туғилган деб кўрсатилган экан. «ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси»да берилган маълумотни қарадим: ўша гап. Иккиланиб,нима қилишни қолдим. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Shoir o’z tilida kuylashi kerak.

эшкобил шукур

Маълумки,»Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг «Юзма-юз» рукни остида ижодкорлар,адабиётшунос олимлар,санъат фидоийлари билан ижодий мулоқотлар,дилдан суҳбатлар бериб борилади.Ҳаёт ва ижод уйғунлиги,сўз масъулияти,адабий жараёнга муносабат ҳамда ижодкорларнинг жамият олдидаги бурчи каби мавзулар ёритиладиган ушбу рукнда таниқли шоир Эшқобил Шукур билан суҳбат ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилмоқда.
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Insonlik istarman hayot bog’ida…

eshqobil

Эшқобил Шукур — икки давр шоири. Мустабид тузум мутелигига эгилмаган, бир куни «ёнган юрагимни табриклар йўллар», дея умидда бўлган, мустақиллик йилларида «Кўнгилга хуш келдинг, эй субҳи саҳар, уйғот, ухлаб ётган томирларимни», дея руҳий озодлик, қалб мустақиллигини бадиий талқин этган куйчи. Унинг шеърларига қадимий оҳанглар ўз ҳолича ҳам, соддалик билан ҳам сингдирилмайди. Гўё унинг шеърлари рассом чизолмайдиган манзараларга ўхшайди. Davomini o'qish

Müasir özbək şeirindən parçalar. Eşkobil Şükür, Siracəddin Səyyid,Bəhram Ruziməhəmməd

muasir
Cəmiyyətin inkişafında mədəniyyətin rolunun artması dövrümüzün ən mühüm qanunauyğunluqlarından biridir. Mədəniyyətin formalaşması və inkişafı, xalqların mədəni irsi və irsə varislik, bu sahədə tərəqqi mədəni əlaqələr vasitəsilə də təzahür edir. Mədəniyyətin əsas sahələrindən biri olan ədəbiyyat və incəsənətin xalqa təsir qüvvəsi həmişə artmış və mədəni nailiyyətlərin mübadiləsi əsasında inkişaf etmişdir. Mədəni əlaqələrin təsiri ilə milli ədəbiyyat və incəsənətin inkişafı xalqın mənəvi aləminin zənginləşməsinə də kömək edir. Azərbaycan xalqı öz mədəniyyətini başqa ölkələrin xalqları, ilk növbədə türk xalqları ilə əməkdaşlıq, ədəbiyyat və incəsənətin qarşılıqlı surətdə zənginləşdirilməsi və milli nailiyyətlərin mübadiləsi əsasında inkişaf etdirir. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Chashmajonning baliqlari

Ashampoo_Snap_2016.11.28_15h16m10s_006_.png   Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish