Саҳифани яқинда вафот этган адабиётшунос олим ва ёзувчи Ғулом Каримий хотирасига бағишлаймиз.
“Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлибтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай”, — деб ёзган эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” китобида. Бундан хулоса қилиб, ўша даврда ҳеч бир ўлкада Мовароуннаҳрдагичалик кўп китоб ёзилмаган, десак хато бўлмаса керак. Ҳар ҳолда, жаҳоннинг турли мамлакатларидаги китоб хазиналарида сақланаётган Шарқ қўлёзмаларининг салмоқли қисмининг муаллифлари Туронзамин фарзандларидир. Davomini o'qish