Фахрий Ҳиротий “Радойиф ул-ашъор” (“Радифдош шеърлар”) баёзида XV аср форс-тожик тилида ҳам шеърлар ёзиб, маълум эътиборга эга бўлган ижодкорлар рўйхатини тузиб, ғазалларидан намуналар келтирган. Ушбу асар ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 7695 инвентарь билан сақланмоқда. Асарнинг 4-б саҳифасидаги мундарижа қисмида “Мавлоно Гадоий қуддисия сирруҳу” тарзида номи келтирилган ва 46-б саҳифада эса, Гадоийнинг беш байтли ушбу ғазали ёзилган… Davomini o'qish