Haynrix Hayne. Mehr — go’zallikdan ustun & Haynrix Hayne. Germaniya qish ertagi

92    Буюк олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне мукаммалликка интилган, шахс эркинлиги учун курашган, ўзлигини таниган инсон сифатида адабиёт ихлосмандлари хотирасида ёрқин намоён бўлаверади. Унинг ижодида қатъий оҳангда немис халқи ҳаётидаги ижтимоий-маиший муаммолар, кишиларда учрайдиган мешчанлик, худбинлик каби салбий иллатлар қораланади. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar. Abdulla Sher tarjimalari

09

13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.

   Машҳур  олмон шоири Ҳайнрих Ҳайненинг(1797–1856) лирикаси Ойбек, Миртемир, Хайриддин Салоҳ каби ўзбек ижодкорлари таржимасида шеърхонларимиз орасида шуҳрат қозонган. Зеро, Ҳайне лирик туркумлардан ташкил топган ўзига хос шеърий роман яратган шоир. Уни муаллиф “Қўшиқлар китоби” деб номлаган . Таниқли шоиримиз Абдулла Шер ана шу буюк асарни аслиятдан таржима қилди. Қуйида мазкур асарга оид “Ишқий қўшиқлар” туркумидан баъзи шеърларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Sonetlar

072

Сонет атамаси италянча «Sonetto» ва провансал лаҳжасидаги «Sonet» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, қўшиқ, жарангдор қўшиқ маъноларини англатади. У мустақил шеърий жанр сифатида дастлаб Ситсилия мактаби шоирларидан Жакомо да Лентини томонидан XIII асрнинг бошларида қўлланилган. Хўш, нима учун сонет ўрта асрларда, ундан аввал ёки кейин пайдо бўлмаган? Бундай қатъий қонун асосидаги бадиий асарнинг пайдо бўлишига нималар туртки берган? (Абдулла Шернинг сонет ҳақидаги мақоласининг давомини мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar.

hayne13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.

    Ҳайнрих Ҳайне (Heinrich Heine) (1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2, Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. Кейинги «Йўл манзаралари» (1826-31) насрий асарида ҳам шу йўналишни давом эттириб, инсон эрки, шахсини хўрловчи тартибларга қарши чиқади, бу тартибларни ҳимоя қилувчи кучларни, давлат идораларини танқид қилади. Davomini o'qish