Исабеков бу ғаройиб олмани ўша нотаниш қизга совға қилишга қарор қилди. У қизни шаҳар кутубхонасида кўп кўрарди. Шунинг учун бўлса керак, қишлоқ хўжалиги институти жойлашган чекка жойдан шаҳар марказига судралиб борарди. Ўқув залида ўтирганча қандайдир ички туйғуга асосланиб унинг қачон пайдо бўлишини сезарди. У қизни шундай кучли ҳаяжон билан кутардики, нима ўқиётганини тушунмасди… Davomini o'qish