23 август куни Тошкентдаги (Куни-кеча жонли узатилиши тақиқланган) Халқаро пресс-клубда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов алифбо масаласида фикр билдиргани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди. Davomini o'qish
Teglar: Lotin
Xurshid Davron. Asr.uz sayti bosh muharriri va muallif Mirzabek Japaqov diqqatiga! & M. Yapaqovga xat
«Ҳурматли» муҳаррир! Сизнинг сайтингизда Мирзабек Жапақовнинг кирилл имлосини ҳимоя қилиб ёзган «Онамиз лотиндан тарқаганми?» сарлавҳали мақоласи чоп этилибди. Биз муаллифнинг ушбу муаммо бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ошкор қилишига, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишига заррача эътироз билдирмаймиз. Аммо, мақола сарлавҳасида намоён бўлган бетамизлик ва матн ичида жунбушона ёзилган «Хўш, энамиз лотиндан тарқаганмиди-ки, бу алифбо миллатимиз учун шунчалик зарур бўлса!? Бешигимизни лотинлар тебратганмиди-ки, уларнинг алифбосига ўтишимиз шарт бўлса!?» каби иддаоларини тушунишни, бундай лўттибозлик сабабларини билмоқчимиз. Davomini o'qish