Mamatqul Hazratqulov. Cho’li iroq.

09
1 февраль — Ёзувчи ва журналист Маматқул Ҳазратқулов таваллуд топган кун.

    Муҳаббат ўзини тамоман йўқотиб қўйган, юраги ёниб адо бўлаётган шам мисоли титраётганини сезмасди. У ҳали умрида ҳеч кўрмаган жойларни ҳозир шу тобда хаёл кўзлари билан яққол кўриб турарди: Ана поёнсиз саҳро, қум, қум… Иссиқдан оёқ куяди. Карвон кетидан бораётган ўн етти яшар соҳибжамол қизнинг мадори қуриган. Тили танглайига ёпишади. У бор кучини тўплаб «сув» демоқчи бўлади, лекин тили айланмайди, у жуда оғир, худди шишиб кетгандай. Атрофда бирон жонзот йўқ. Олдинда кетаётган нортуя бўйнидаги қўнғироқнинг майин, юракни эзувчи саси келади қулоққа. Саҳро — нон ёпишдан олдин оқартирилган тандир. Бу тандирга бордию илоҳий кудрат бир томчи сув ташласа, киприк қоққунча ўтган фурсатда қуриб қолади. Туя арқонига боғланганича бораётган гўзалнинг оппоқ юзлари иссиқнинг зўридан бўғриқиб кетган, тўқ жигарранг тусга кирган. Энди лоақал кўзини очишга ҳам қуввати етмайди. Davomini o'qish