Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас, уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish