Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish
Teglar: Muhabbatnoma
«Muhabbatnoma». To’plam. Muhabbat haqida eng sara she’rlar.
Муҳаббатнома. Муҳаббат ҳақида энг сара шеърлар. Сўзбоши муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тўпловчи — Алишер Шойимов. — Тошкент: Akademnashr,2014. — 216 бет./ Muhabbatnoma. Muhabbat haqida eng sara she’rlar. So’zboshi muallifi — O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron. To’plovchi — Alisher Shoyimov. — Toshkent: Akademnashr,2014. — 216 bet.
Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига таалуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. (Китоб мундарижаси билан саҳифанинг пастки қисмида танишинг) Davomini o'qish