Ника Турбинанинг номи мен мансуб авлод шоирларига яхши таниш. 4 ёшидан шеър ёза бошлаган, 7 ёшида таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг назари тушиб, шеърлари марказий матбуотда эълон қилинган, 9 ёшида «Қоралама» номли илк шеърий тўплами Евгений Евтушенко сўзбошиси билан нашр этилган, юксак парвоз билан бошланган, кейинчалик эса мураккаб руҳий изтироблар гирдобида қолиб ўз ҳаётига қасд қилган шоиранинг 27 йиллик ҳаёти ва ижоди ўз даврида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Davomini o'qish