Эътиборингизга ҳавола қилинаётган парчалар Гоголнинг “Диканька қишлоғи оқшомлари” номли асаридан олинган. Қаламкаш зоти борки, янги услуб, йўналиш яратишга ҳаракат қилади, бошқаларникига ўхшамаган, фақат ўзига хос йўлда қалам тебратиш кўйида тинмай изланади, ўқийди, тажриба тўплайди. Гоголь адабиётда янги йўналиш, ўзига хос услуб очган адиб. Унинг яна бир ютуғи ва бахти, у қаҳрамонларини, сюжетни узоқдан изламади, инсон зотига мутлақо мавҳум “мавзу”ларга назар солмади, ўзи кўрган-билган одамларни, қаҳрамонларни, характерларни яратди. Davomini o'qish