No Kyong Shil. Shamol esar, qalbim tebranar…

09

Мен ва онам мультфилмдаги Чангу ва унинг онасига ўхшаймиз. Лекин мультфилмдаги Чангу онасига қарши чиқади, бизнинг уйда эса онам менга қарши чиқмоқда. Биламан, қачондир онам мени тушунади, агар қизим бўлса уни бор меҳрим билан улғайтираман. Менинг бундай буюк қароримдан бехабар онам ошхонага ўтиб, баланд овозда гапирди:
— Мен ичимга сиғмас даражада бахтлиман, негаки, сен каби Нобель мукофотини олишга ҳаракат қилаётган қизим бор. Шоира бўла олмаган онангнинг орзуларини амалга ошир.
Davomini o'qish