Раҳимберди Мамаюсупов 1983 йилнинг 27 сентябрида Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги Қаҳат қишлоғида туғилган. 2000 йилда ўрта мактабни, 2005 йили Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Ёш шоир ўзи ҳақида: «Адабиётга болаликдан ихлосим баланд бўлган,бунинг сабаби оилавий муҳит бўлса ажабмас. Уйимизда, дадамнинг шахсий кутубхонасидакитобларнинг аксариятини бир неча бор ўқиб чиққандим. Ўша пайтларданоқ шеърий машқлар қилиб турардим» деб ёзаркан, таъкидлайди: «Лекин ёзганларимдан ҳеч қачон, то бугунги кунгача ўзимнинг кўнглим тўлган эмас…» Davomini o'qish