Муқаддам биз сизга мумтоз форс шеъриятининг таниқли намояндалари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Бобо Афзал, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий шеърларидан намуналар тақдим этган эдик. Бугун асрлар оша яшаб келаётган кўҳна адабиёт анъаналарини янги шаклу оҳанглар билан давом этирган, ХХ аср Эрон шеъриятининг юлдузлари деб тан олинган Нодир Нодирпур,Фурўғ Фаррухзод,Салмон Ҳиротийнинг ўзбек тилига таржима қилинган бир туркум шеърлари билан таништирамиз.
Davomini o'qish
Teglar: Salmon Hirotiy
Salmon Hirotiy. She’rlar.
ХХ аср Эрон шеъриятининг йирик вакилларидан бири, замонавий форс шеърияти осмонида ярқ этиб ёниб-ўчган порлоқ юлдуз — Салмон Ҳиротий 1959 йили Мозандарондаги қишлоқларнинг бирида туғилган. Дастлаб қишлоқ мактабида, ундан кейин Теҳронда санъат йўналишида таълим олди. Шоирнинг ижодга кириб келиши Эрон инқилоби йилларига тўғри келгани учун, унинг дастлабки шеърларида инқилобий руҳ ва эҳтирос ёрқин акс этди. У тириклигида бор-йўғи уч китоб: «Яшил осмон», «Қуёш уйи» ва болалар учун ёзилган шеърлардан иборат «Юлдуз» шеърий тўпламини нашр этди. Davomini o'qish