Ҳали коллежда таълим олаётган жиззахлик ёш ёзувчи қизим Севара Ҳайитбоева шеър ёки ҳикоя эмас, эртак ёзади. Очиғини айтаман, Севара айни шу жиҳати билан диққатимни тортди. Чунки болалигимдан эртак ўқишни яхши кўраман. Яқиндагина Севара хоразмлик ёш ёзувчи Маъруф Менгли билан хонадонимда бўлишган ва адабиёт ҳақида, хусусан, бадиий эртак жанри ҳақида ҳам узоқ суҳбатлашган эдик. Севаранинг эртакларини сизга тақдим этар эканман, бу ҳали хамир учидан патир эканини, ёш ёзувчи келажакда бизни бадиий етук ва кутилмаган воқеаларга бой эртаклари билан қувонтиришини орзу қилиб қоламан. Davomini o'qish