Mirpo’lat Mirzo ‘’She’r sehri’ teleloyihasida.

033
Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), «Онажон», (1995), «Сайланма» (2005) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Сомон йўли чечаклари», (2004), «Сайра, дўмбирам» (қозоқ шеърияти антологияси, 2005), Г. Э. Лессингнинг «Донишманд Натан» шеърий драмасини, В. Шекспирнинг «Ёз куни ғаройиботлари» пьесасини ўзбек тилига таржима қилган. Борис Пастернак (1999) ва «Алаш» (2001) номидаги халқаро мукофотлар сохиби. Davomini o'qish