Собир Ўнар билан бўлган бу икки суҳбатнинг ораси беш йил. Биринчиси 2009 йилнинг июнида «Hurriyat* газетасида босилган, иккинчи суҳбат шу йилнинг март ойида «Кitob dunyosi» газетасида босилган. Ўтган 5 йиллик вақт мобайнида ёзувчининг адабиётимиз ва ижодкорлар ҳақидаги фикрларида ўзгариш юз бердими? У 2009 йилда нималарга диққатини қаратдию, бугун қандай муаммолар ҳақида гапирмоқда? Айни шу жиҳатдан ҳар икки суҳбат ўқувчи учун қизиқ бўлади деб ўйладим ва уларни сизга тақдим этдим. Davomini o'qish
Teglar: Sobir O’nar
Sobir O’nar. Dunyo shunday tururmi? Qissa.
25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. У роппа-роса 50 ёшга тўлди.
Ёши 60 дан ошган инсон сифатида айтишим мумкинки, эллик ёш ижодкор ҳаётининг энг кўркам ва орзулари амалга ошадиган мавсумидир. Собирнинг ижоди ўзбек адабиётида алоҳида саҳифа эгаллаганига анча бўлди. Унинг ҳикоя ва қиссалари фақат ўзбек китобхонига эмас, туркий адабиёт оламига ҳам маълум ва манзур, десам адашмайман. Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Davomini o'qish
