Usmon Nosir. She’rlar & Abdulla Oripov. Usmon Nosir haqida so’z

Ashampoo_Snap_2016.10.12_22h19m36s_002_.png13-ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган кун

    Усмон Носир деганда биз кимни тушунамиз. У шундай истеъдод эгасики, бамисоли теккан жойини куйдиргувчи оловдир. Шоирнинг ғоят қисқа умрига назар солган киши жуда узоқ ўйларга толиши шубҳасиздир. Чунки бу чақмоқдек умрда бениҳоя катта имкониятлар ёниб кетганлигини кўриб ва ҳис қилиб турасиз. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo. Armon.Esse

099

Усмон Носир ҳавосиз камераларда ҳам барча азоб ва уқубатни, сотқинлик ва разолат, ҳақорат ва очликни унутиб, ўзини шеърият водийсида олтин ёлли тулпор устида ҳис этди. Зеро, у илоҳий кучнинг хоҳиши ва муруввати билан дунёга келган шоир эди. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»

usmon-nosir

    Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг  она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish

Hamid G’ulom. Yillar,yo’llar,ustozlar (Asardan parchalar).

025

25 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кунга 95 йил тўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979) Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади. Davomini o'qish