Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.24_22h33m38s_002_.png    Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_b.png26 январ  — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун

   Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб   адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман;  Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & «Shahardagi olma daraxti» (1979)

Ashampoo_Snap_2016.12.21_14h32m04s_001_.png 28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ бўлса керак. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Шу маънода, мен Эркин Воҳидов ибратидан миллатни, миллий ўзликни қадрлашни, мумтоз адабиётга муҳаббатни, уни идрок этмакни ўргандим ва ҳамон ўрганяпман.

Davomini o'qish

Anvarjon Jabborov. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron she’riyatidagi bir xil poetik obrazlarning ma’no talqini

Ashampoo_Snap_2016.12.14_00h52m06s_002_.png     Бугун Фарғона Давлат университети филология факултетининг 3-босқич  талабаси Анваржон Жабборовнинг шеър хусусидаги икки митти тадқиқотини сизга ҳавола қилмоқдаман. Улар менинг шеърларимга бағишлангани учун эмас, балки ҳар икки изланишда  ёш тафакурнинг шеърга ўзига хос назар ташлаши-ю, «ўз тушунчасига» ишониб таҳлил қилишга уриниши, қолаверса, ёш адабий авлод вакилининг шеърни нечоғли тушунишини кўргандек бўлганим учун тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ota mehri & Xurshid Davron. «Boburshoh» spektaklidan sahna & Abror Yusupov. Otamga xat

0_1452a6_2f2c3929_orig.png     Болалигимда баҳор бизнинг ҳовлига биринчи кириб келади, деб ўйлардим. Ҳа, шубҳасиз, шундай эди. Ота, ёдингиздами, ҳар йили эрта баҳорда ҳовлига райҳон, ҳар хил кўкатлар экар эдингиз. Ҳовлимиз яшнаб кетарди, барчанинг ҳаваси келарди… Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. «G’amgin qo’g’irchoq» kitobidan eski va yangi tarjimalar

0_144765_a8436de8_orig.png     Менинг энг севимли шоирим ИшикаваТакубокунинг «Бир ҳовуч қум» тўпламига кирган шеърлари билан танишдингиз. Энди навбат шоирнинг ўлимидан кйин нашр этилган улуғвор китоби — «Ғамгин қўғирчоқ»қа етди. Китобнинг номи Такубокунинг «Танка — менинг ғамгин қўғирчоғимдир» деган гапидан олинган. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m46s_002_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

     Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади.  Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Unutgim kelmaydi sizlarni («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h39m12s_004_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

    «Шундай лаҳзалар борки, улар икки марта такрорланмайди, — деб ёзади шоир, — шунинг учун ҳам уларни унутолмайман, ҳаяжон билан эслайман. Мен бундай лаҳзалар беиз кетмаслигини истайман. Бундай лаҳзаларни фақатгина лаҳзанинг ўзидай қисқа танка — бешликда ифодалаш мумкин…Ҳаётни севганим учун ҳам танка ёзаман». (Хуршид Давроннинг «Такубоку ва танка ҳақида қисқача қайдлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Sharif Yusupov. Xonning so’nggi ilinji & Xudoyorxon va Furqat

Ashampoo_Snap_2016.10.30_15h47m32s_001_.png   Таниқли тарихшунос олим Шариф Юсупов бутун илмий фаолиятини Қўқон хонлиги тарихини ўрганишга бағишлаган фидойи тадқиқотчи эди. Унинг хонлик ва хонлар тарихи, ўша даврнинг кўзга кўринган арбоблари, хусусан, Фурқат шахсига оид ишлари катта эътиборга сазовор. Олимнинг ишларида кўзга ташланадиган битта қусур бор, бу ўша асрдаги Бухоро ва Қўқон муносабатлари ҳақида мулоҳаза юритганда албатта Қўқон тарафга қисман  ён босиб фикрлашида кўзга ташланади. Мен Қўқон ёхуд  Бухорога ён босишни бутунлай рад этаман. Олим тарихий ҳақиқат (ҳужжат)  ва  илмий холислик тарафга  ён босиши керак деб ўйлайман. Davomini o'qish

Gulbadanbegim. «Humoyunnoma»dan & Muallif va asar haqida maqolalar

021     Гулбадан бегим (1522-йил, Кобул — 1603-йил, Деҳли) ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Davomini o'qish