
Ўзбек таржима мактабининг устунларидан бири, Ўзбекистон санъат арбоби Қодир Мирмуҳамедов жаҳон адабиёти классикларининг 70 га яқин асарини ўзбекчага таржима қилган. Улар орасида Михаил Булгаковкинг «Уста ва Маргарита», Робиндранат Тагорнинг «Хонадон ва жаҳон», Жек Лондоннинг «Мартин Иден», Максим Горькийнинг «Клим Самгин», Бокаччионинг машҳур «Декамерон» каби романлари бор. Ҳомернинг икки шоҳ асари «Илиада» ҳамда «Одиссея» Қодир ака таржимасида ўзбек ўқувчиларига армуғон этилган.
Ана шу тенгсиз асарларнинг иккитасида менинг ҳам қисман улушим борлигидан фахрланаман. Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романи менинг тавсиям асосида таржима қилинган бўлса, Ҳомернинг бебаҳо «Илиада» достони нашрига махсус муҳаррирлик қилганман. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg.
1 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун
80-йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiy kimdir? Turkmi? Chig’atoymi? O’zbekmi?

Айтишим лозимки,ҳозир, бу ёзувларга киришишдан олдин, бор-йўғи бир кун олдин (ҳали Темур оғанинг ёзмишларидан бехабарлигимда) Озарбайжоннинг янги чиқажак «Китобчи» нашри томонидан берилган саволларга жавоб ёзарканман, «Сиз учун аъанавийликнинг асоси нима?» деган саволга » Мен учун аъанавийликнинг замини, энг аввало, туркий тилим ва халқим руҳининг бир қисми бўлмиш юрагимдир» деб жавоб ёзганимни эсладим. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Dorbozlarday nurdan tikdim dor…

Анча йиллар олдин «Саодат» журналида Ибодат Ражабованинг шеърларини ўқиб, ўзига хос шоира эканини англаганман. Ибодат опа — жуда самимий ва сирли шоира. Сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Davomini o'qish
«Muhabbatnoma». To’plam. Muhabbat haqida eng sara she’rlar.
Муҳаббатнома. Муҳаббат ҳақида энг сара шеърлар. Сўзбоши муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тўпловчи — Алишер Шойимов. — Тошкент: Akademnashr,2014. — 216 бет./ Muhabbatnoma. Muhabbat haqida eng sara she’rlar. So’zboshi muallifi — O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron. To’plovchi — Alisher Shoyimov. — Toshkent: Akademnashr,2014. — 216 bet.
Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига таалуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. (Китоб мундарижаси билан саҳифанинг пастки қисмида танишинг) Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sezgi ila anglangan falsafa
1968 йили Ясунари Кавабата Нобель мукофотини қабул қилиб олган маросимда сўзлаган нутқини (бу нутқ кейинчалик “Япония гўзаллигидан туғилган” номи остида эссе сифатида эълон қилинган) тўлалигича ўзи мансуб халқ руҳониятининг асоси бўлган қадимий япон шеъриятига бағишлади. Davomini o'qish
Odil Yoqubov. Adib va chin inson.

10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни.
Бугун Чингиз оғанинг вафот этганига 6 йил тўлади. Буюк адибни хотирлар эканмиз, ишонч билан айтамизки,унинг ижоди инсоният маданий меросининг энг ёрқин саҳифаси бўлиб қолади,унинг номи асрлар оша яшайди. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar & Asqar Mahkam. Qop-qora chechaklar.

Адабиёт сарҳадига кирган ҳар қандай инсон ўзини тушунадиган, англайдиган суҳбатдошни излайди. Асқар қидирган суҳбатдошини Шавкат Раҳмон шахсиятида топди. Икки ижодкор салоҳияту салмоқда фарқлидир, аммо, моҳият ва эътиқод масаласида бир нуқтада турган шоирлар эди. Бу нуқта юрак ва иймон яқинлигида эди. Бу руҳий яқинлик Асқарнинг “Шавкат Раҳмон” шеърида ёрқин намоён бўлади: Davomini o'qish
Xusrav Shohoniy. Hikoyalar

Хисрав Шоҳоний 1968 йили «Амири Кабир» нашриёти сўровномасида ўзи ҳақида шундай ёзган эди: Ўйлашимча, мен жуда бой ва мураккаб ҳаёт йўлига эга инсонман…Келажак биографлари мен ҳақимда нима ёзишни билмай қолмасин деган мақсадда, менинг ижодимни келгусида ўрганишни истаган тадқиқотчиларнинг вазифаларини осонлаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни маълум қилишни маъқул кўрдим: Davomini o'qish
Xurshid Davron. Mansura haqida & O’zbek mansuralaridan namunalar.
Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uch kitob: 1. «Samarqand xayoli». 2. «Sohibqiron nabirasi». 3. Shahidlar shohi (Shayx Kubro tushlari).
Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bu minorlar — bizning qaddimiz. She’rlar.

18 апрел — Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.
Қадимий ёдгорликларга бўлган қизиқиш кўҳна ўтмишга нисбатан шунчаки ҳавас ёки эрмак эмас, балки, ҳар биримиздаги оддий инсоний туйғу — Ватанга бўлган меҳр туйғуси билан изоҳланади. Биз қадимий обидаларни, биринчи навбатда, инсон даҳоси, халқ тафаккури қудратининг намунаси сифатида қабул қиламиз. Олис асрлар қаъридан бизгача етиб келган ҳар бир мўъжиза — хоҳ меъморчилик, хоҳ мусиқа, хоҳ адабиёт осори-атиқаси бўлсин, барчасини инсон дили ва инсон қўли яратган. Шу сабабдан ҳам улар халқ ва миллат ҳаёти, инсон ижодининг кўздан яширин ботиний қатламларини очиб берувчи тарихий шаҳодатномалардир. Davomini o'qish
